Четверг, 12.12.2019, 03:30
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1479]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [1109]
Hikoyalar to'plami [980]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1154]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [152]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [40]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [361]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [4739]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [578]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [194]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [29]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 40
Гостей: 40
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Ноябрь » 30 » Соҳибқирон Қуръони каримни Мисрдан ҳам, Туркиядан ҳам олмаган...
17:30
Соҳибқирон Қуръони каримни Мисрдан ҳам, Туркиядан ҳам олмаган...
Маълумки, Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликлари чоғида саводли кишилар озчиликни ташкил этгани туфайли оятлар ёдланган.
Пайғамбар атрофидаги айрим саводли кишиларгина оятларни ёзиб борганлар. Халифа Абу Бакр Сиддиқ (632–634) даврида пайғамбар ҳадисларини тўплашга киришилган.
Халифа Усмон (644–656) ҳукмдорлик қилган йилларда мавжуд барча оятлар тўпламлари таққосланиб ва жамланиб 6 нусхада ягона бир Қуръон битилган.

XX аср бошларидаги маълумотларга кўра, ўтмиш замонларда уларнинг учтаси Макка ва Мадинада, иккитаси Мисрда, биттаси Туркияда сақланган. Истанбулдагисини 1912 йилда ҳажга борган ўзбеклар Ая-Сўфия масжидида кўриб, унинг ҳозирда Тошкентда сақланаётган Қуръони каримга жуда ўхшашлигини баён этганлар. Демак, у Туркиядан мамлакатимизга келтирилган деган фикр юзага келади.

ТУРК СУЛТОНИНИ ТУЗАТГАН ТАБИБ
Бироқ унинг Туркиядан олиб келинганлиги ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд.

Бу ҳақда 1870 йилда "Голос” газетасида шундай ёзилган: "Салкам 400 йил илгари нақшбандия тариқатининг пири Хўжа Аҳрорнинг муридларидан бири ҳаждан қайтаётиб Румда, яъни Константинополда (Истанбулда) тўхтайди.

Бу вақтда Туркия султони жуда оғир дардга чалинган экан. Хўжа Аҳрорнинг муриди уни дарддан фориғ этади. Султон "Агар шифо топсам, табиб нима талаб қилса, шуни сўзсиз бажараман", деб онт ичган экан.

Мурид уни даволаб, Қуръони каримнинг асл нусхасини беришни сўрабди. Ноилож қолган султон вазири ва бошқа аъёнлари билан маслаҳатлашиб, Қуръонни муридга беришга мажбур бўлибди. Мурид уни дарҳол Хўжа Аҳрорга юборибди.

Қуръони карим шу тариқа Самарқанддаги Хўжа Аҳрор масжидидан жой олган экан. Аммо бу маълумот афсона бўлиши мумкин. Бундан ташқари, унинг бегона мамлакатга юборилиши Туркия аҳолисининг нафратини уйғотиб, султоннинг обрўйига ва мавқеига зиён келтириши турган гап эди. Султон буни инобатга олмаслигининг иложи йўқ эди.

Мен ўз мақоламда ("Шарқ юлдузи”, 1991, 1-сон) Амир Темур Туркия султони Боязидни енггандан кейин унинг саройидан Қуръони каримни Самарқандга олиб келганлигини уқтириб ўтган эдим. Эндиликда бу фикримдан қайтишимга тўғри келади. Чунки яқинда қўлимга тушган бир маълумот шуни тақозо этади.

МИСР СУЛТОНИНИНГ БЕРКАХОНГА ТУҲФАСИ
XIII асрда Волга бўйларида ташкил топган ва ривожланган қудратли Олтин Ўрда давлатининг мўғул ҳукмдорлари бирин-кетин ислом динини қабул қилганлар.

Улар вақт ўтиши билан турклашиб, ислом динини ривожлантириб бордилар. Улардан биринчи бўлиб Берка (1257–1266) ислом динини қабул қилган эди. Ҳатто у Бухорода бўлиб, таниқли дин пешволари билан суҳбатлашган. Беркахон ҳукмдорлик қилган вақтдан бошлаб, ислом динининг ривожланиши айрим хорижий мамлакатларнинг диққатини жалб этди.

Хусусан, Олтин Ўрда давлати ташкил топган минтақадан Мисрга бориб, ҳокимиятни қўлга олган қипчоқлар (мамлуклар) ўз она юртларида ислом динининг камол топишини зўр қизиқиш ва мамнуният билан қарши олдилар. Натижада Беркахон билан Миср подшоҳи Байбарс ўртасида элчилик ва дўстлик алоқалари шаклланди.

Мазмунан, мамлуклар ўзларининг ватанларини қўмсаб, унинг равнақи учун имкони борича ёрдам бериш мақсадида Олтин Ўрда билан яқинлашиш сиёсатини юргизган. Бу ҳақда Байбарснинг элчи орқали Беркахонга юборган совғалари ҳам далолат беради.

Булар қуйидагилардан ташкил топган эди: "Халифа Усмон кўрсатмасига кўра жамланган муқаддас Қуръон; ранг-баранг ёстиқлар, масжид гиламлари; Венеция матолари ва Ливан либослари; теридан илгичли қилиб ишланган ва хом теридан қилинган гиламлар; нақшли калжур қиличлар; олтин суви берилган гурзилар; франк дубулғалари ва олтин суви берилган совутлар, ёпиқ фонуслар; катта шамдонлар; ...мойчироқ; Хоразм эгарлари; жойнамозлар; юганчалар – буларнинг ҳаммасига олтин ва кумушдан нақш чекилган; ҳалқали ёйлар; тош ёйлар; нефть солиб отадиган ёйлар; қамиш ва ёғоч найзалар; қутиларга солинган ёй ўқлари; қозонлар; олтин ва кумуш занжирли ис чироқлар; қоратанли малайлар ва оқсоч ошпазлар; чавандоз араб отлари ва Нубия туялари; тезюрар уй ҳайвонлари; маймунлар; тўтиқушлар ва бошқа ҳар турли буюмлар бор эди. Шунингдек, жирафа, Миср эшаклари, Хитой қўралари, Искандария кийимлари ҳам совғага қўшиб юборилган”.

Кўриниб турибдики, Миср подшоҳи қандай бўлмасин, Беркахонни ўзига жалб этиш учун ниҳоятда қимматли ва нодир нарсаларни юборган. Ҳатто Қуръони каримнинг асл нусхасини ҳам аямаган. Мана, ўша вақтдан буён кўп асрлар ўтди, лекин унинг қаердалиги ҳақида ҳеч гап йўқ. Амир Темур Тўхтамишни мағлубиятга учратиб, пойтахтни эгаллагандан кейин, ўша Қуръонни қўлга киритиб, Самарқандга олиб келган. Бунга далолат шундан иборатки, Соҳибқирон Қуръони каримни Мисрдан ҳам, Туркиядан ҳам олмаган. Шу боисдан ҳам Қуръон бу ерларда ҳамон сақланмоқда.

КИЙИК ТЕРИСИГА БИТИЛГАН КАЛОМИ ШАРИФ
Ҳозирда унинг 6 нусхасидан 5 таси мавжуд, биттаси эса Мадинада масжидга ўт тушганда куйган экан. Қуръонни сонига қараб ҳисоблаганда ҳам Амир Темур уни Олтин Ўрдадан олгани маълум бўлади. Зеро, унинг иккитаси Мадина ва Маккада, иккитаси Миср ва Туркиядадир. Бешинчиси бизнинг юртимизда сақланмоқда.

Демак, бу маълумотлар Қуръони карим Олтин Ўрдадан олингани ҳақида далолат беради. XX аср бошларидаги текширувга кўра, кийик терисига ёзилган Қуръони каримнинг умумий ҳажми 68х53 ҳисобланиб, 353 варақни ўз ичига олган. Бу варақларнинг ялтироқ ва сарғиш рангдаги юз томони яхши сақланиб, уларнинг орқа бети бирмунча ғижимланганроқ, сийқаланган кўринишда бўлган.

Қуръони каримнинг саҳифалари нам тортиши орқасида бирмунча шикастланган ва уларда қон доғлари бор эди. Унинг йиртиб олинган ёки қаттиқ шикастланган варақлари ўрнига 69 та терига ўхшаш қалин ва майин варақлар тикиб қўйилган.

Бу варақлар пахтадан тайёрланган қоғозлардан ташкил топган. Улар шу даражада моҳирлик билан ишланганки, Қуръоннинг асл нусхаларидан фарқ қилиш қийин бўлган.

"Туркистанские ведомости” газетасида (1870 йил) қуйидаги ​маълумотлар берилган: "Самарқанд мусулмонлари Усмон Қуръонини "Каломи шариф” дейишади. Бу ҳамма Қуръон учун умумий номдир. Бироқ Самарқанддаги мусулмонлардан бирортаси Қуръондан куфий хати билан ёзилган бир сатрни ҳам ўқий олмадилар”.

ИНОБАТГА ОЛИНМАГАН ИЛТИМОС
Россия Самарқандни босиб олгандан кейин, яъни 1869 йилда Зарафшон округи бошлиғи генерал-майор Абрамов Хўжа Аҳрор масжидида Қуръоннинг ноёб нусхаси сақланаётганини эшитиб, полковник Серовга катта илмий аҳамиятга молик Қуръоннинг қўлдан чиқиб кетмаслиги чорасини кўришни буюрди.

Маълум бўлишича, мазкур ноёб нусха уруш вақтида беркитилиб, сўнгра яна Хўжа Аҳрор масжидига қўйилган экан. Рус ҳарбий маъмуриятининг унга бўлган қизиқишидан хабар топган бир гуруҳ руҳонийлар Қуръонни Бухорога олиб кетишни мўлжаллайдилар.

Бироқ, бу Қуръон генерал Абрамов томонидан Хўжа Аҳрор масжиди имомларидан 125 сўмга сотиб олинади. Шундан сўнг Қуръони карим Самарқанддан Тошкентга келтирилади. Бир гал генерал-губернатор уни Бухородан келган Яҳё исмли элчига кўрсатганда, шундай деган: "Қуръоннинг бу асл нусхаси халифа Усмоннинг ўз қўли билан ёзилган ва унинг қони билан доғланган. Бу Қуръон асл нусха ҳисобланиб, кейинги даврларда ундан олинган нусхалар бутун мусулмон оламига тарқатилган. У Амир Темур кутубхонасида сақланган қадимий асардир. У Соҳибқирон томонидан олиб келинган ва кутубхонанинг энг қимматбаҳо зийнати ҳисобланган”. Демак, бу маълумот ҳам Қуръон Амир Темур томонидан келтирилганини тасдиқлайди.

1869 йилдаёқ Қуръони карим Тошкентдан Петербургга олиб кетилиб, аввал халқ маорифи вазирлигига, сўнгра ҳозирги Санкт-Петербургдаги Салтиков-Шчедрин номидаги кутубхонага берилади.

1873 йилда Қашқардан Петербургга элчи сифатида келган Тарғахўжа уни кўриб, бундай деган: "Мен бу Қуръонни Самарқандда кўрганман. У халифа Усмон томонидан битилган асл нусхадир. У ниҳоятда қимматлидир. Унинг саҳифасидаги доғлар Усмоннинг қонидир”.

Бу доғлар халифа Усмон ваҳшиёна равишда ўлдирилаётганда қўлида ушлаб турган Қуръонга тўкилган қондан юзага келган. Гувоҳларнинг кўрсатишича, Қашқар элчиси катта мамнуният ва эътиқод билан Қуръони каримни кўзига ва лабига суртган ("Московские ведомости”, 1873, 195-сон).

1910 йилда "Туркистон курьери” газетасида босилган хабарга кўра, Петербургдаги мусулмонлар "Машҳур Усмон Қуръонининг шу ерда қурилаётган масжид ихтиёрига берилишини ҳукуматдан илтимос қилишган. Бироқ бу илтимос инобатга олинмаган”.

ТУРКИСТОНДАГИ НОЁБ НУСХАЛАР
Совет давлатининг дастлабки йилларида Қуръони карим Тошкентга олиб келинди. Шуни айтиш лозимки, Туркистон замини фақат Қуръоннинг асл нусхаси билан эмас, балки бошқа ноёб нусхалари билан ҳам фахрланишга ҳақлидир.

Чунончи, XX аср бошларида Туркистон шаҳридаги Аҳмад Яссавий мақбарасида жуда қадимий Қуръон нусхаси сақлангани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Манбаларнинг бирида сақланаётган жойи номаълум Қуръон нусхаси XVIII бобига тегишли қисмининг расми келтирилган. Ёзув услубига қараганда, у жуда қадимий нусхага ўхшайди. Ушбу Қуръон нусхаси ҳазрат Алининг ўғли Ҳусайн томонидан кўчирилгани ҳақида фикр тарқалган.

Асримиз бошларида Самарқанддаги Шоҳизиндада катталиги ва ҳашамати жиҳатидан тенги йўқ Қуръони карим нусхаси кўз қорачиғидай сақланган.

Ҳар бир варағининг ўлчови бўйига 2 газ ва 4 қарич, энига 1 газ ва 6 қарич бўлган (1 газ – 71,12 см; 1 қарич – 17,78 см). Шунга яраша ҳарфларнинг катта бўлгани ҳам табиий. У 1827 йили Бухоро амири Насрулло топшириғига биноан Ҳусайн деган киши томонидан тайёрланган экан. Айрим маълумотларга кўра, у қандайдир қадимий Қуръон нусхасидан кўчирилган.

Катта ўлчовдаги Қуръон нусхасига мўлжалланган курси Улуғбек давридан то асримиз бошларигача Бибихоним масжиди ҳовлисида турган. Курси оқ мармардан ишланиб, баландлиги 2 газ ва 6 қарич, эни 2 газ ва ўн уч қарич, узунлиги 3 газ ва 3 қарич (тахминан 266 см)га тенг бўлган. Унинг уч қатордан иборат тўққиз оёғи бор эди. Суянчиғи қаноти ва баландлиги бир газдан ошган.

Баъзи маълумотларга кўра, мазкур мармар курси Амир Темур замонида тайёрланиб, унга Қуръоннинг асл нусхаси қўйилган. Ҳатто уни Бибихоним ўз масжиди деразасидан қараб ўқир экан. Ҳунармандчилик ва санъатнинг асл ва ажойиб намунаси бўлмиш мазкур курси халқимизнинг Қуръон китобига бўлган юксак эътиқодининг исботидир, албатта.

АМИР ТЕМУРНИНГ УЛУҒ ХИЗМАТИ
Таниқли шарқшунос олим В. В. Бартольд: "Ислом дини жаҳон миқёсида асрлар давомида ўзининг ҳаётийлигини исботлади ва насроний динига нисбатан ўзида тенглик ва биродарликни кўпроқ акс эттирди. Исломни ҳеч қандай дин жаҳон доирасидан сиқиб чиқара олмайди”, деб таъкидлайди.

Қуръони карим қадимдан насроний динидаги халқлар диққатини ўзига жалб этиб келган. Чунки у 1422 ва 1698 йили лотин тилига, 1770–1828 йиллар орасида саккиз маротаба француз тилига, 1946 йили немис тилига, рус тилига эса 1716 йил, 1790, 1792, 1864, 1907 ва 1963 йилларда таржима қилинган.

Шуниси диққатга сазоворки, Қуръони карим буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкин эътиборини ҳам ўзига тортади. Шоир "Қуръондан иқтибос” деган шеърий асар яратган. Бунда у сура ва оятларни мутолаа қилиб, унинг мазмунини шеърий йўлда ифода этишни ўзига асосий мақсад қилиб қўйган.

Буюк немис адиби Вольфганг Фон Гёте эса "инсоният ҳар жиҳатдан Ҳазрати Муҳаммад олдида қарздор”, деб тарғибот қилган эди. У Қуръони каримга тан берган ва "Ҳазрати Муҳаммад тараннуми” асарини ёзган. Кўриниб турибдики, Қуръон асрлар мобайнида турли тилларга ўгирилган ва кўп мамлакатларда қизиқиш уйғотган.

Сўнгги сўз ўрнида шуни уқтириб ўтиш лозимки, Қуръони каримнинг асл нусхасининг соҳиби бўлиш ва уни ўз кўзи билан кўриб ҳаёт кечириш катта бахт ва саодатдир.

У бизнинг диёримизда сақланиши Худои таолонинг хоҳиш-иродаси ва марҳаматидир. Буюк бобомиз Амир Темур уни юртимизга келтириб, ўзбек халқининг шон-шуҳратини оламга таратишга ва унинг маънавий ҳаётини безашга улкан ҳиссасини қўшди. Бу борада у ўз ватани ва халқига беқиёс катта хизмат қилган эди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 14 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Opera xonandasi Shirin Mamatovaga davlat tomonidan uy berildi
>>> Mashhurlar bolaligida ishongan yolg`onlar haqida...
>>> «КАРА СЕВДА» СЕРИАЛИ ЮЛДУЗИ ҲАҚИДА 15 ФАКТ
>>> Ботир Қодиров Умра амалларини адо этди
>>> Арнолд Шварсенеггер юрак операцияси сабаб, янги “Терминатор” кечикмоқдами?
>>> ХОСИЛА РАҲИМОВАНИНГ УЧИНЧИ НАБИРАСИГА НИМА ДЕБ ИСМ ҚЎЙИЛДИ?
>>> ДИЛОРОМ ОМОНУЛЛАЕВА РАЙҲОН ҲАҚИДА: У ЖУДА ЧИРОЙЛИ ҚИЗ, ЛЕКИН ОВОЗИ ЙЎҚ
>>> ​Хонанда Зиёда оғир жудоликка учради
>>> РАЙХОН ЯНГИЛИКЛАР АРАФАСИДА...
>>> 45 ёшли Ўзжан Дениз 25 яшар қизга уйланди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari