Воскресенье, 21.10.2018, 19:14
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [568]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [482]
Hikoyalar to'plami [392]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [827]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [115]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [50]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [931]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [107]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Статистика



Онлайн всего: 114
Гостей: 112
Пользователей: 2
KarinaTob, rapedrak

Yangiliklar Olami


Главная » 2018 » Февраль » 12 » Совчилик
12:32
Совчилик
Ҳамма нарсани олдиндан режалаштириб қўйдим, маҳмадона дўстим мени энг қўли гул сартарошнинг олдига бошлаб борди. Сартарош сочимни қирқиб, калталаб, юзларимни уқалагани учун арзимас хизмат ҳақи сўради. Кейин кумушранг тўғноғичли, оч қизил ранг қимматбаҳо бўйинбоғ сотиб олдик. Бу ишлардан кейин кўзгуга қараб, ўзимни таниёлмадим, рўпарамда умуман бошқа одам турарди. Мен нафақат кўркамлашгандим, балки мутлақо ўзгариб кетгандим. Сочларим жилоланиб, ялтирар, юзларим қирмизи тусга кирган, оҳорланган кўйлагим эгнимга ўтирганди. Умримда биринчи марта тўғноғичли бўйинбоғ таққанимдан, назаримда, у сирғалиб тушиб кетадигандай туюлаверди. Кўзгуга ҳайратланиб тикилганимни кўрган сартарош хандон отиб кулганча, "Совчиликка кетяпсизми?” деб сўради. Мен унга банкда хизмат юзасидан учрашувим борлигини айтиб, негадир беш танга чойчақа узатдим. Сартарошнинг таажжубланганини кўриб, лавозимим юқорилаши учун ҳаққимга дуо қилишини сўрадим. У дарҳол қўлларини кўтарганча, дуо қилди. Ўзимни ноқулай ҳис қилиб, шошилганча кўчага отилдим.

Юзимга урилган совуқ ҳаводан, терлаб кетганимни ҳис қилдим. Таксида юрагимнинг дукиллашини ҳамма эшитаётгандай туюлаверди. Унинг отасига айтишни олдиндан режалаштирган сўзларимдан фақатгина "Хайрли оқшом”, деган сўз миямда чарх урарди. Эшик ёнига яқинлашиб, қўнғироқни босиш учун қўл узатганимда, тиззаларим қалтираб кетди. Олдинда мени ҳеч қандай қўрқинчли воқеа кутмаётганига, фақатгина отаси берган саволларга жавоб бераман, холос, деб ўзимни тинчлаштиришга ҳаракат қилдим. Эшикни ўн бир ёшлардаги қорачадан келган, ёшига нисбатан жиддийроқ кўринадиган қизча очди. Бўсағада турганча, бошдан-оёғимгача разм солди. "Отангиз уйдами?” деган саволимга бош ирғаганча, эшикни катта очиб, меҳмонхона томон йўл бошлади. Бир муддат камдан-кам ҳолларда ойнаси очиладиган, зах ҳиди анқиб турган меҳмонхонада ёлғиз қолдим. Деразаларга тутилган қалин дарпарда қуёш ботиши олдидан тушадиган қизғиш нурни тўсиб турар, аммо чароғон қандил ҳамма жойга ўзининг сержило нурини таратиб турарди. Чироқ ёруғида деворга илинган, мойбўёқ ёрдамида чизилган узун эшкак эшаётган икки гондольер[1] тасвирланган суратга тикилдим. Уларнинг юзи кенг соябонли шляпа билан тўсилган эди. Кўм-кўк, зилол сув бағрида жигарранг гондола сузиб борар, қирғоқдан оврўпача услубда қурилган ранг-баранг уйлар кўзга ташланарди. Ўнгда никоҳ кўйлагида ўтирган аёлнинг елкасига қўлини қўйиб турган эркакнинг ва ҳар хил ёшдаги болаларнинг сурати илинган эди. Суратлардан бирида бир қўли билан кўйлаги этагини тутиб, иккинчи қўлини қадимги Миср раққоссалари сингари юқорига кўтариб турган қизча эътиборимни тортди. Бу қизча Лайломикан, деб ўйланиб қолдим.

Эшик очилиб, остонада оёғига шиппак кийиб, бурнига кўзойнак қўндирган Лайлонинг отаси пайдо бўлди.

У мийиғида жилмайганча, саломлашиш учун қўл чўзди, қўллари муздек экан. Лайлонинг отаси рўпарамга ўтириб, "Пардани очайми?” деб сўради. Мен унга узоқ тикилдим. Жавоб беришга мажолим бўлмай, тилим танглайимга ёпишиб қолди. У Мисрда баҳор ҳавоси совуқ келганидан, унинг тез-тез ўзгариб туришидан шикоят қилди. Мен унинг гапларини бош ирғаб, тасдиқладим.

– Мисрда ҳақиқий баҳор куз ойларида бошланади, – гапида давом этди у, – Кузда намгарчилик кам бўлади, бундан ташқари, баҳорда гармсел эсиб туради.

Мен ҳам ўз навбатида гармсел қум кўтаришини, бу эса кўз учун ўта зарарли эканлигини айтдим.

У ўзини стул суянчиғига ташлаб, дилдорлик қилди:

– Ташрифингиздан бағоят мамнунман.

Яна жимлик чўкди. У оёқларини чалиштирди, шиппаги силлиқ тухумни эслатувчи товонидан сирғаниб чиқиб, бармоқ учларига осилиб қолди. Ортга чекинишга йўл йўқлигини кўриб, кўзларимни олиб қочганча, банкда Лайло билан бирга ишлашим, унинг қўлини сўраб совчиликка келганимни айтдим. Маълумотим, маошим, ота-онам ҳақида ахборот бердим. Нутқимни тугатиб, қўрқа-писа унга тикилдим. У бошини кўкрагига осилтирганча ўтирар, назаримда бирорта гапимни эшитмаганга ўхшарди. Аммо у кескин бош кўтариб, саволга тутди:

- Ас-Саид қишлоғиданман, дедингизми?

Мен яна қишлоғим номини такрорладим.

– Демак, ас-Саид арабларидансиз?

– Ҳа.

– Балки Абдусатторбейни танирсиз?

Мен унақа одамни танимаслигимни, у эса Абдусатторбей мактаб директори эканлигини, уни ҳамма яхши танишини айтди. Лайлонинг отасига Қоҳирада ўқиганлигимни, бу ерга ўқишни битиргандан кейин келганлигим сабабли Абдусатторбейни танимаслигимни тушунтирдим. У менинг жавобимдан қониқмаганлигини билдиргандай бош чайқади. Кейин патнисда лимон шарбати солинган стаканларни кўтарганча, эшик ёнида ийманиб турган қорача қизга ўгирилди. Қиз қаршимга шарбатли стаканни қўйиб, қандай кирган бўлса, шундай сирғалиб чиқиб кетди. Лайлонинг отаси мени шарбат ичишга таклиф қилди, ўз навбатида мен ҳам одоб юзасидан уни шарбат ичишга ундадим.

У ошқозони оғриётганидан шикоят қилиб, шарбат ичишдан бош тортди. Шарбатни зўр-базўр ҳўплар эканман, у мендай ақлли ва олийжаноб инсон қизининг қўлини сўраб келганидан мамнунлигини билдирди. Яна гап орасида ҳозирги замонда ёш ва ақлли йигитлар анқонинг уруғи эканлигини қистириб ўтишни ҳам унутмади. Кейин бир хиппининг[2] сартарошхонага боргани тўғрисидаги латифани бошлади. Унинг латифадан мароқланиб кулаётганини кўриб, зўрма-зўраки тиржайиб қўйдим. Сўнг ўзим ҳақимда билдирган самимий фикрларидан мамнунлигимни, албатта, ишончини оқлашга ҳаракат қилишимни айтдим. У яна секин гап бошлади:

– Ўғлим, ростини айтадиган бўлсам, ҳозирги оталар қизларига тўлиқ эркинлик бериб қўйишган. Бизнинг давримизда бошқачайди. Илгарилари ота кимни лозим топса, қизини ўшанга узатар, қиз ҳам бунга кўниб кетаверарди. Ҳозир оталар қизининг ўқишига анча-мунча пул сарфлашади, аммо роҳатини бошқалар кўради. Қизлар келган совчиларни қайтариб, ўзлари кўнгил қўйган одамга турмушга чиқишни исташади, ота эса жим туриши керак. Аммо бизнинг оилада эски удумлар сақланиб қолган. Лайло бошқа қизларга ўхшамайди, у, турган гап, менга қулоқ солади. Уни ўзим тарбиялаганман, қизимнинг нима дейишини яхши биламан. Лайло ишга киришни хоҳлаганда: "Сенга бирор нарса етишмаяптими?” деб сўраганман. У ҳамма нарсаси етарли эканлигини айтди. "Унда ишлаб нима қиласан? Сени ҳар эҳтимолга қарши ўқитганман”, дедим. У эса: "Дада, ўтинаман, ишлашимга рухсат беринг, ҳамма дугоналарим ишлаяпти”, деб илтимос қилди. Қизимнинг ялиниб-ёлворишига юрагим дош бермади, ишлашига рухсат бердим.

– Ҳа, тушунаман, – дедим.

– Нима? – деб сўради у гапларимни англамай.

– Ҳамма гап шунда, дейман.

– Ҳа... Абдусатторбей мен билан педагогика институтида бирга ўқиган. Дарвоқе, сиз уни танимайман, дедингиз-а? Аммо бир нарсани унутманг, мен қизимга ёмонликни раво кўрмайман.

– Илтимос, агар иложи бўлса, бир нарсани тушунтирсангиз...

– Тўғрисини айтсам, Лайло сиз ҳақингизда гапириб берган. Шундай бўлса ҳам суриштириб, анча маълумотлар йиғиб қўйганман... Ҳа, анчагина...

У шундай деб шимининг чўнтагини кавлаштирди. Нимагадир ҳозир чўнтагидан бирор муҳим ҳужжат чиқаради, деб ўйладим, аммо у дастрўмолини олиб, юзи ва қўлларини артди. Кейин менга ўгирилиб:

– Пардани очайми? – деб қайта сўради.

У деразага тикилганча, сўради:

– Университетда ўқиган пайтингизда амакингизнинг уйида тургансиз, тўғрими?

– Тўғри.

– Ҳозир ёлғиз яшайсизми?

– Ҳа.

– Нега?

– Кечирасиз, саволингизни тушунмадим.

– Нимага амакингизнинг уйида эмас, ёлғиз яшаяпсиз?

– Ўқишни битирдим, энди уларга ортиқча юк бўлишни истамайман.

– Ростданми? Балки амакингизнинг жаҳлини чиқаргандирсиз?

– Йўқ, ҳеч қачон уларнинг жаҳлини чиқармаганман.

– Бундан хурсандман, агар хафа бўлмасангиз, бироз нозик саволим бор эди. Менга ўз отангизга қарагандай қарайверинг... Қишлоқдаги ерингиз кимнинг номига хатланган, онангизнингми ё отангизнингми?

– Сизга тушундирдим-ку, биз у даражада бой одамлар эмасмиз. Озгина еримиз бор, холос. Отам еримизга ўз қўллари билан ишлов бериб, деҳқончилик қилади. Билишимча, ер отамнинг номида.

– Мен нимагадир ер онангизнинг номида бўлса керак, деб ўйлабман.

– Балким. Қишлоқда яшамаганлигим боис бунга қизиқмабман.

– Мен эса ҳамма нарсани биламан. Нега Қоҳирада отангизнинг қариндошлариникида яшамаяпсиз?

Мен лом-мим демай, патнис устида турган бўш стаканни айлантирдим, кейин бирдан хаёлим жойига қайтиб, стаканни тинч қўйдим ва секингина:

– Бунинг нима аҳамияти бор? – деб сўрадим.

– Сиз ўйлаганингиздан кўра муҳимроқ.

– Унда тўғрисини айта қолай, отам ака-укалари билан уришиб қолган.

– Балки бу шунчаки уриш эмас, қариндош-уруғдан воз кечишдир? Сабабини биласизми?

–Менимча, мерос туфайли жанжал чиққан.

У тиржайиб қўйди.

– Қанақа мерос? Гап бошқа ёқда, менимча, сиз менга бу ҳақда гапиришни истамаяпсиз. Фикримча, сиз айтаётган жанжал туғилмасингиздан олдин рўй берган. Отангиз сизга бу ҳақда гапирмаган бўлиши мумкин. Аммо тортинмай, ростини гапираверинг, гап орамизда қолади. Сиз қизимга уйланмоқчисиз, мен бор ҳақиқатни билишим лозим.

– Мен сизни алдаганим йўқ.

– Ҳа, алдамадингиз. Лекин энди айтинг-чи менга, нима учун амакингиз хотини билан ажрашди?

– Сизнингча...

– Тўғрисини айтинг.

– Гапимга ишонинг. Онт ичаман, сабабини билмайман. Амаким бу мавзуда гаплашишни истамасди. Менимча, гап ўртада фарзанд йўқлигида бўлса керак.

– Аммо-лекин амакингиз хотини билан ўн йил яшаган-ку, гарчи фарзанд кўришмаган бўлса-да!

– Ҳа, шундай.

– Ажрашганидан кейин иккинчи марта уйланмади. Шундайми?

– Шундай.

– Унда сабаби нимада?

– Эҳтимол, бошқа сабаби бўлгандир.

У илкис менга энгашиб, қўлимни маҳкам чангаллади. Сесканиб кетдим, у эса юзимга юзи тегадиган даражада яқинлашиб, шивирлади:

– Ўзингизни гўлликка солманг, эшитишимча, амакингизнинг хотини билан сизнинг ўртангизда ишқий алоқа бўлган!

– Ёлғон!

– Бақирманг, мен шундай бўлган деётганим йўқ, эшитишимча, деяпман.

– Бу гапни ким айтди, сизга? Ҳаммаси бўҳтон... жирканч бўҳтон. Ким айтган бўлса ҳам ярамас одам экан!

– Буни онангизнинг қариндошлари айтди.

– Улар сизга айтишдими?

– Йўқ, айнан менга айтишгани йўқ, аммо мен суриштириб билиб олдим. Кимдан билганимни суриштирмай қўя қолинг. Бироқ улар нега бундай дейишяпти?

– Улар нима дейишгани етти ухлаб тушимга ҳам кирганига йўқ.

– Амакингизникига бориб турасизми?

– Баъзида.

– У-чи, сизникига келиб турадими? Умуман олганда, бу муҳим эмас. Ажрашганидан кейин амакингиз қишлоққа бордими?

– Билмадим, эсимдан чиқиб кетган.

– Ваҳоланки, у ҳар йили таътилга чиққанда қишлоққа, сизларникига борган.

– Ҳа...

– Охирги марта қачон борганди?

– Адашмасам, уч йил илгари, университетни битирган йилим борганди.

– Демак, ажрашишидан сал олдин борган. Ундан кейин бормадими?

Ҳайрон бўлиб, "Нимага?” деб сўрадим. У садафдай ялтираб турган тишларини кўрсатиб, илжайди:

– Бу саволни мен сизга беришим керак.

Мен сўз қотмай, тепамда илиниб турган гондола тасвирланган суратга тикилдим. У энди кўзимга ғира-шира кўрина бошлади. Пешанамга қўл югуртирганимда, муздай тер чиққанини англадим. Ҳаво етишмаганидан кўйлагим ёқасини бўшатишга ҳаракат қилдим, аммо маҳкам қадалган тугмаларни ечишга ҳолим қолмаганидан бўйинбоғимни бўшатдим. Суҳбатдошим жиддий қиёфада ўрнидан қўзғалди:

– Эҳтимол, пардаларни очиш керакдир?

Мен унга кўзларимни мўлтиллатиб, илтижоли боқдим:

– Илтимос, овора бўлманг. Менга ҳозир ҳамма нарсадан кўра сизнинг хулосангиз муҳимроқ.

– Менимча, ҳаммаси кундай равшан.

– Мени айнитиш учун шунча... шунча ғийбатларни тўқидингизми?

У лоқайдлик билан қайта сўради:

– Яна қанақа ғийбат?

– Амакимнинг хотини ҳақидаги бемаъни миш-мишларни айтяпман.

У яна мен томонга энгашиб, илон каби вишиллаб, тишлари орасидан шивирлади:

– Айбдорман... Аммо бу жумбоқнинг тагига етишим лозим. Сиз ас-Саид арабларидансиз, бизнинг аънаналарни бошқалардан кўра яхшироқ биласиз.

– Қанақа анъана ҳақида гапиряпсиз? Илтимос, коса тагида ним коса қилмай, аниқроқ тушунтиринг.

– Яратганнинг ўзи кечирсин, билишимча, ота томондан қариндошларингиз ичидан биттагина амакингиз отангиз билан борди-келди қилади, тўғрими?

– Тўғри.

– Эҳтимол, қондошлик ришталарини узмаслик мақсадида бўлса керак. Айтайлик, отангиз меросни ҳавога совургани учун қариндошлари ундан юз ўгирган, фақатгина амакингиз алоқани узмаган. Унга бошқаларнинг фикри аҳамиятсиз бўлгани учун отангиз билан кўришиб туради. Аммо унда отангизни ўлдириш фикри ҳам бўлиши мумкин.

Ўзимни кулгидан тўхтатолмадим, бошимни орқага ташлаб куларканман, яна кўзим гондольерлар тасвирланган суратдаги найзага ўхшаб диккайиб турган эшкакка тушди. Қария баланд овозда сўзида давом этди:

– Билмадим, балки сиз ростдан ҳам бундан бехабардирсиз ёки ёлғондан ўзингизни гўлликка соляпсизми? Отангизнинг қариндошлари ўша амакингизнинг уйига бориб, отангизнинг меросни жиғилдонига урганини кечиришлари мумкинлигини, аммо амакингизнинг хотини билан дон олишганингизни кечирмасликларини, бунинг ягона йўли хотинининг талоғини бериш, йўқса сизни ўлдиришларини айтишган.

– Ҳаммаси бўлмағур сафсата. Бу туҳматни шаънимни булғаш учун қандайдир разил одам ўйлаб топган.

– Бўлиши мумкин, аммо менга бу гапларнинг ёлғонлигини қандай исботлайсиз?

– Сизга гапимни исботлаш учун минглаб далил келтиришим мумкин. Айтаяпман-ку, ҳаммаси ёлғон деб, мен пасткаш эмасман. Амакимнинг хотини билан дон олишиш хаёлимга ҳам келмаган. Уни мен онамдек кўрганман.

– Хўп, сизнинг гапларингизга ишондим, дейлик, аммо яна миш-мишлар болаламаслигига кафолат бероласизми?

– Мен бу ҳақда сиздан эшитиб турибман.

– Бу гапларни эшитмаганлигингиз далил-исбот бўлолмайди. Сўзларингизнинг ростлигини қандай исботлайсиз?

– Онт ичаман...

– Жуда соз, ўзингиз амаким бу мавзуда гапиришни ёқтирмасди, дедингиз, шундайми?

– Ҳа, шундай.

– Тўғри, бу мавзуда сиз билан қандай гаплашиши мумкин эди? Онангизнинг ака-укалари, фарзандлари билан алоқангиз қандай, менимча, уларни танимасангиз ҳам керак, тўғрими?

– Ҳа.

– Улардан ҳам ҳеч нима эшитмаган бўлсангиз керак-а?

– Демак, улар ҳам мени ўлдиришмоқчи бўлган, шундай демоқчимисиз?

– Билмадим, буни суриштирганим йўқ. Сизнингча, буларнинг ҳаммасини сизни қизимдан айнитиш учун ўйлаб топганман, тўғрими?

– Очиқроқ гапиринг, мақсадингизни тушунмаяпман.

– Буларнинг ҳаммаси аччиқ ҳақиқат, амакингизнинг хотини билан бўлган алоқангизнинг менга аҳамияти йўқ. Аммо уларнинг ажрашиб кетгани ва сизни ўлдиришга пўписа қилишгани рост. Ёлғон бўлса, ёлғонлигини исботланг.

– Албатта, исботлайман. Агарда... агарда бу миш-мишни ҳамма эшитганда, албатта, мениям қулоғимга чалинган бўларди. Сизнингча, қариндошларим шу баҳона-сабабдан фойдаланиб, отамнинг ва менинг юзимга қора чапламоқчи бўлишган.

– Бу билан ўзларининг номини ҳам булғамоқчи бўлишган демоқчимисиз? Э, йўқ, улар ёпиқлиқ қозон ёпиқлигича қолишини исташган.

– Бўлмаса шунча гапни қаердан эшитдингиз? Ё Абдусатторбей етказдими?

У истеҳзоли жилмайди.

– Сизнингча, шундай обрўли одам бўлмағур майда-чуйда гапларга аралашадими?

– Унда қаердан эшитдингиз?

– Бу менинг шахсий ишим, бу гаплар ташқарига чиқмай, орамизда қолади, деб ўйлайман.

– Нега энди шунча гап орамизда қоларкан? Ҳамма эшитсин!

– Секинроқ гапиринг, ҳеч кимга ёмонлик қилиш ниятим йўқ.

– Нимага секинроқ гапиришим керак экан? Ахир ўзингиз бу ифлос гапларни Лайло эшитишини хоҳлаяпсиз-ку! Агар мақсадингиз уни мендан айнитиш бўлса, сизга ёрдам бераман. Ҳозир ҳаммасини рўй-рост гапириб бераман. Амакимнинг хотинимиш, балки онамнинг синглисидир? Балки бувимдир? Ҳа-ҳа-ҳа!

У мени тинчлантириш учун сакраб ўрнидан туриб, елкамдан силкитди:

– Бу нима жиннилик? Ахир уйимда меҳмонсиз, ўзингизни тутинг, эркак бўлинг! Агар ўзингизни телбаларча тутмаганингизда орамизда бундай гаплар бўлмасди!

– Кетишимни истаяпсизми?

– Йўқ, сабр қилинг, сўзларимни охиригача тингланг. Сув олиб келайми?

– Раҳмат, керак эмас.

– Сизга шунча гапни етказганимдан афсусдаман. Аммо ишонинг, бу гаплардан хабарингиз бор, деб ўйлабман.

– Уларни эшитгунимча жуда бахтли эдим.

У рўпарамга ўтириб, қўлларини қовуштирганча, лом-мим демай тикилди.

– Айтган гапларим учун узр, – дедим кечирим сўраб.

У қўлини силтаб, тилга кирди:

– Ҳис-туйғуларингизни ҳурмат қиламан.

– Раҳмат, ижозат берсангиз, энди кетай, – дедим ўрнимдан қўзғалиб.

У сакраб туриб, елкамдан босди.

– Йўқ, ўтиринг жойингизга, ҳали суҳбатимиз тугамади.

– Сизни тўғри тушунган бўлсам, мендай номига доғ тушган инсон сизга куёвликка муносиб эмас. Сизнинг бирорта гапингиз ёлғонлигини исботлаш учун далилим йўқ.

– Мен сизнинг шаънингизга доғ тушган, деганим йўқ. Айтайлик, сиз ноҳақ бўҳтонлар қурбонисиз.

– Ахир иккаласи бир нарса эмасми?

– Кейин куёвликка номуносибсан, деганим ҳам йўқ.

– Унда шунча гапнинг нима кераги борийди?

– Мени тўғри тушунишингизни истайман, Лайлонинг хоҳиши мен учун ҳамма нарсадан устун.

– Нега унда очиқ гапирмайсиз?

– Унда ҳақиқатни гапиришга изн беринг. Ҳозир банкда ўтирган лавозимингиздаги инсон учун обрў-эътибор ҳамма нарсадан устун бўлиши лозим.

– Яна шама қилишни бошладингизми? Бунга ортиқ чидолмайман, очиқ гапираверинг, энди менга барибир...

– Илтифот кўрсатсангиз, гапимни тугатиб олсам.

– Совчиликка ишимнинг нима алоқаси бор? Худога шукур, ишда иззат-ҳурматим жойида. Агар камомадни назарда тутаётган бўлсангиз, мени оқлашди. Прокурор айбим йўқлигини билиб, ишни ёпди, шунчаки огоҳлантириш берди.

– Онт ичаман, бу ҳақда эшитмаганман, мен умуман бошқа нарса ҳақида гапирдим.

– Етар, бас! Ҳазил-мазахларингиз жонимга тегди! Буларнинг ҳаммаси атайлаб уюштирилган, улар менинг соддалигимдан фойдаланиб, ноқонуний ҳужжатларга имзо чекдиришган. Прокурор ҳаммасини аниқлади. Агар ростдан ҳам камомадга йўл қўйганимда, ҳозир қаршингизда эмас, қамоқхонада ўтирган бўлардим! Бу ҳолатимни прокурор хизмат вазифасига совуққонлик билан қараш, деб атади. Эшитяпсизми?

– Ҳа... ҳа, эшитяпман...

– Мен ўғри эмасман!

– Сизни ўғриликдан айблаш фикридан йироқман, нега йиғлаяпсиз?

– Йиғлаш хаёлимга ҳам келгани йўқ, шунчаки терлаб кетдим.

– Унда нимага пардани очай десам, рози бўлмаяпсиз?

У ўрнидан қўзғалиб, дераза томонга юрди, кўз олдим хиралашиб, чолни ғира-шира туман орасида кўрдим. Тепамдаги суратда ҳам фақатгина баркашдай қизил ва сариқ доғ кўзга ташланди.

– Мен пардани очманг, деганим йўқ, менга барибир, дедим. Бир нарсани билишни хоҳлардим: мендан нима истайсиз ўзи? – дедим ғўлдираб.

У чўнтагидан дастрўмол чиқариб, қалтираганча менга узатди.

– Раҳмат, ўзимда дастрўмол бор.

Жон-жаҳдим билан юзимни артдим, сал ўзимга келгач, хонада ёлғиз ўтирганимни сездим. Қариядан ном-нишон йўқ эди, аммо тепамда гондольерлар акс этган сурат илинганча турарди. Бир неча лаҳзадан кейин у қўлида сув солинган стаканни тутганча пайдо бўлди. Рўпарамга келиб ўтирганда, ажиндор пешанасини тер босиб, юзи оқариб кетганини кўрдим. Иккаламиз бир муддат жим қолдик. Кейин ғалати, бўғиқ овозда гап бошладим:

– Менимча, бу Венеция қайиғи бўлса керак.

– Нима? Нима дедингиз?

Суратга имо қилиб, гапимни такрорладим:

– Суратда... менимча, Венеция қайиғи акс этган. Айтмоқчиманки, Венециядагина шунақа қайиқда сузишади. Расмда эса қишлоқ жой тасвирланган, бу хато.

У ўрнидан қўзғалмай, бутун гавдаси билан орқага ўгирилиб, суратни илк маротаба кўраётгандай тикилди. Сўнг яна бурилиб, менга қараб:

– Ҳа, сиз ҳақсиз, кўринишингиздан санъатни яхши тушунадиган йигитга ўхшайсиз, – деди.

– Йўқ, буни мактабда ўқиб юрган кезларимда тарих дарсида ўтгандик.

– Мен ҳам мактабда тарихни ўқиган бўлсам-да, хатони пайқамабман.

Кейин у кутилмаганда бирдан тўрсиллади:

– Менга қаранг, ахир Лайло сизни севади-ку!

– Мен ҳам уни... шунинг учун совчиликка келдим, ахир.

– Энди ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг, агар Лайлонинг отаси бўлганингизда, рози бўлармидингиз?

– Шуни илгарироқ айтсангиз ҳам бўларди, узр, энди ҳеч қачон сизни ҳам, Лайлони ҳам безовта қилмайман. Унга отанг кўнмади, деб айтаман.

Қария яна энгашиб, тез айтиш айтаётгандай бидирлади:

– Йўқ, йўқ, мен айнан шу нарсани хоҳламайман, бу гапни унга айтманг.

– Бўлмаса, мендан нима истайсиз?

– Келинг, ўзингиз таклиф қилгандай очиқчасига гаплашайлик... Сиз ҳақингизда ҳар хил миш-мишлар болалаган. Ўзингиз ҳам бу ёқимсиз гапларнинг бировларнинг қулоғига етмай, сирлигича қолишини истасангиз керак?

– Тўғри.

– Агар бу гаплар раҳбарингизнинг ёки дўстларингизнинг қулоғига чалинса, ўзингизга ёмон бўлади. Агар Лайло билса, тамом бўлдим, деяверинг.

– Хўш, нима қилишим керак?

– Шахсан ўзим бу ҳақда бировга лом-мим демайман, онт ичаман. Аммо менга ёрдамингиз керак.

– Ёрдам? Сизга қандай ёрдамим тегиши мумкин? Қўлимдан келса, бажонидил.

– Устимдан кулманг, илтимос. Ҳақиқатан ҳам ёрдамингизга муҳтожман, агар Лайлога отанг кўнмади, десангиз, у сизни баттар яхши кўриб қолади, буни яхши биламан. Кейин мени кўришга кўзи қолмайди, мен эса бор ҳақиқатни айтишга мажбур бўламан.

– Тушунарли, демак унга сенга уйланиш фикридан қайтдим, дейишим лозим.

– Йўқ, қизимга менинг розилигимни, фақат ўйлаб кўриш учун бирор ҳафта муддат сўраганлигимни етказинг.

– Ортиқча бош оғриқнинг нима кераги бор?

– Буни ўзингиз яхши тушунасиз, деб ўйлайман, банкда Лайлодан бошқа қизлар ҳам ишласа керак? Ахир сиз бу ишларга устаси фарангсиз-ку! – деди у ҳиринглаганча оғзини беркитиб.

– Мен бошқа қизлар билан...

У қўл силтади:

– Лайлони уйланиш фикридан воз кечганлигингизга ишонтириш учун минг митта баҳона ўйлаб топиш қўлингиздан келади. Ҳозирча буни қўя турайлик, сиз банкда бўлим бошлиғи бўлиб ишловчи Абдулфаттоҳни яхши билсангиз керак?

– Ҳа, уни яхши танийман, аммо бу ерга унинг нима алоқаси бор?

– Ҳеч қандай алоқаси йўқ, у менинг эски оғайниларимдан бири, айнан у Лайлони банкка ишга олган. Яқинда у Гелиополисда[3] банк филиалини очмоқчи, у ерга бошқарувчи керак. Сиз ҳозир қайси лавозимда ишлаяпсиз? Ўзи бу соҳада неча йилдан бери ишлайсиз?

– Гапингизни бўлганим учун узр. Нима, мени сотиб олмоқчимисиз? Лайлодан воз кечишим эвазига амалимни оширмоқчимисиз?

Қариянинг тили калимага келмай, бир муддат тош қотди.

– Сизни сотиб олиш ниятим йўқ. Фақат сендан угина, мендан бугина дегандай, шу... Лайло билан бир жойда ишламасангиз, дегандим. Нима янги филиалда ишлашни истамайсизми?

– Нега энди?

– Ҳозиргина ўзингиз хизмат бобида номимга доғ тушмаган, дедингиз. Бу сизга ишонч билдириш имкониятини беради.

– Овора бўлманг, менга ҳеч нима керак эмас.

– Овора бўлаётганим йўқ, сизни ўзингиз берган ваъдангизни бажармаяпсиз. Ўйлаганимдан кўра хавфли одам экансиз.

– Қанақа ваъда ҳақида гапиряпсиз? Кечирасиз-у, дўқ-пўписаларимдан қўрқади, деб ўйлаётган бўлсангиз, адашасиз. Лайло иккаламиз бир-биримизни севамиз. Мен унга ҳаммасини рўй-рост гапириб бераман, у, албатта, мени тушунишига ишончим комил.

Қария кўзларини юмиб, стул суянчиғига бош қўйди. У ажин босган, тердан ялтираган пешанасини қўли билан артиб, истеҳзоли жилмайганча, бош чайқади.

– Ҳа, қўлингиздан бундай иш келишига ишонаман. Ҳаётда ақлга бўйсунмаган инсонларнинг кўпини кўрдим, ҳозир улар бир чақага қиммат одамга айланишган. Шуни жасурлик деб ҳисоблаяпсизми? Ёмон оқибатларга олиб келувчи воқеаларни олдиндан англаб, уларни даф этишни жўмардлик, деб ҳисоблайман.

– Оқибатларни кўриб турибман, уларни даф этишга тайёрман.

– Йўқ, ҳеч балони кўраётганингиз йўқ.

– Раҳбарларим олдида мени шарманда қилишингиз мумкинлигини яхши биламан. Балки ишимни бошқа жойга кўчиртирарсиз, Лайлони мендан совитарсиз, нима қилсангиз, қилаверинг, аммо нега бунга қариндошларимни аралаштирасиз?

– Ахир сиз қизимнинг келажагини барбод қиляпсиз. У менинг қизим, жигарбандим, шу ҳақда ўйлаб кўрсангиз бўларди. Айтгандай, амакингиз ўзини ўлдирмоқчи бўлганидан хабарингиз борми?

– Етар, бас қилинг!

– Хотинидан ажрашгандан кейин жонига қасд қилмоқчи бўлган, аммо бундан қариндошларингизнинг хабари йўқ.

– Мендан нима истайсиз?

– Амакингизни оғир аҳволда касалхонага элтишган...

– Худо ҳаққи, бас қилинг! Ҳамма шартингизга розиман, фақат қийнаманг!

– Кўзимга ақлли йигит бўлиб кўрингандингиз. Ўтиринг, қаёққа кетяпсиз? Пешанангиздаги терни артиб олинг, кўчага чиқсангиз, шамоллаб қолишингиз мумкин.

Қариянинг гапига кириб, пешанамдаги терни сидирганча кўчага чиқдим. Зинапоядан тушаётганда нимагадир қоқилиб кетиб, юзтубан йиқилдим. Шошилиб ўрнимдан турганча, костюмим чангини қоқдим. Ўзимга келиш учун бир муддат эшикнинг катта, мис тутқичини ушлаб турдим. Ташқарига чиққанимда, қош қорайиб қолган экан. Ҳаво салқин, этни жунжиктирувчи шамол эсиб турибди. Кўчадан ўтаётган, чироқлари милтираётган машиналар оқими камайгач, кўчанинг нариги бетига ўтдим. У ерда кўзгулари кўп бўлган сартарашхона бор. Кўзгулардан бирига қарадим. Қошимнинг усти шилинибди, пайпаслаб кўрдим, кийимларим чанг, бир аҳволда. Мени кузатиб ўтирган сартарошнинг нигоҳлари билан кўзларим тўқнашди. Сартарош менга жароҳатимни артиш учун пахта узатди ва негадир кулимсираб қўйди. Мен унга жавоб бермай, сартарошхонадан чиқиб, яна кўчанинг нариги юзига ўтдим. Эшик ёнига келиб, кийимларим чангини қоқиб, яна зинапоядан юқорига кўтарилдим. 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 407 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> “Hamroh”ning kinoteatrlardagi namoyishi qachondan boshlanishi ma`lum bo`ldi
>>> Муқаддас Холиқова юрак ҳуружи ташхиси билан шифохонага жойлаштирилди
>>> «Виа Мароканд» гуруҳининг лицензияси тўхтатиб қўйилди
>>> Улуғбек Қодиров Фарруҳ Соипов билан муносабати ва режиссёр сифатидаги илк иши ҳақида
>>> Қизиқчи "Шукур шоу"га тайёргарлик кўрмоқда
>>> Gulchehra Eshonqulova va Amirbekning suratlari Instagramda e`tiroflarga sazovor bo`lmoqda (Foto)
>>> Sardor Rahimxon qo`shig`ini ruxsatsiz kuylagan chet ellik hamkasbidan ranjidi
>>> ​Dilfuza Ismoilova Ahmadboyga chuv tushgani haqida gapirdi
>>> ШОҲРУХ РЕППЕР НЕГА СИЁСАТГА ҚАДАМ ҚЎЙДИ? БУНИ ЎЗИ ИЗОҲЛАДИ!
>>> Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Февраль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari