Понедельник, 17.06.2019, 16:41
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1025]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [730]
Hikoyalar to'plami [622]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [999]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [190]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2852]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [383]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [19]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [82]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [11]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 37
Гостей: 37
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Июнь » 1 » Суриядан келган ўзбек аёли фарёди: «Икки ўғлим ва турмуш ўртоғимни бомба парчалаб ташлади!»
07:19
Суриядан келган ўзбек аёли фарёди: «Икки ўғлим ва турмуш ўртоғимни бомба парчалаб ташлади!»
Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқаролари, асосан аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди.
Алдов йўли билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудига бориб қолган бу фуқароларимиз "Меҳр” инсонпарварлик амалиёти туфайли юртимизга қайтди.

Самолётдан тушиб келар экан, она-юрт тупроғига қадам қўйган катта-ю кичикнинг кўзларига ёш қалқди… Бу нафақат соғинч ёшлари, балки бу уруш оловидан, очлик, дарбадарлик, хорликлардан қутилишнинг шукрона ёшлари ҳам бўлди.

Айни пайтда бу аёллар болалари билан бирга Тошкент вилоятида жойлашган "Бўстон” сиҳатгоҳига жойлаштирилган. Мақсад уларга зарур бўлган тиббий, психологик ёрдам кўрсатиш, улар билан бевосита мулоқот қилиш орқали кейинги ҳаётини изга солиш учун зарур тайёргарликларни амалга оширишдир.
Узоқ умидсизлик, бошларига тушган турли кўргуликлар туфайли кўзлари ғамга тўлган аёллар орадан бир кун ўтса-да, бахтли нафас олаётганларини бир туш мисоли тасаввур қилаётганини айтишди.

Ўрта ёшлардаги андижонлик бир аёлни суҳбатга тортарканмиз, унинг нигоҳларидаги мунг, қиёфасига муҳрланиб қолган ғам соясининг боисини кейин тушундим.

…Отанинг ишлаш баҳонасида уйни жуда узоқ вақт тарк этиб кетгани оилада аёлни ҳам, болаларни ҳам дийдор илинжида эзилиб яшашга маҳкум этди. Беш йиллаб кўриша олмасликдан пайдо бўлган соғинч энди оддий туйғу эмас, балки улкан дардга айлана бошлади. Бу дард эса аёлни ва тўрт фарзандни ўз исканжасига олиб, хотиржам яшашга асло изн бермай қўйди.

Гоҳ-гоҳида жиринглаган телефон қўнғироғи қувонч билан кутиб олиниб, сўзлашувнинг сўнгги дақиқалари мунгли йиғи билан тугарди.

Аввалига Россияда ишлаган оила бошлиғи кейин Туркияга, ундан Сурияга йўл олган эди. Яхши ошпаз бўлгани учун уни танишлари чақирган, у ҳам рад қилмай йўлда давом этган. Ўшанда 2015 йил эди. Уруш ўчоқлардан четда бўлсам, топишим ҳам ёмон эмас, оилам ҳам қийналиб кетди, деб у аёлини болалар билан келишга чорлади. Тўлиб юрган аёлга ҳам шу керак эди. Бор-будини сотиб, йўлга отланди. Қўшни давлатга ўтиб, ўша ердан Туркияга учиб борди. Уларни Истамбул аэропортида кутиб олган одамлар йўл-йўлакай Сурияда давом этаётган уруш, одамларнинг қурбон бўлаётгани ҳақида суҳбатлашиб кетишди. Аёл қулоғига чалинган бу гапларга мутлақо ишонмади, эсини таниб қолган ўғли Абдуҳодий эса онасига қараб "Наҳотки дадам бизни ўлим сари чоралаган бўлса?”, деди. Аёл эса шу топда ўғлининг гапига унчалик эътибор бермади. Чунки мусофирликда тўрт фарзанди билан қандай кун кечириш уни энди хавотирга сола бошлаган, уруш ҳақида чуқурроқ ўйлашга ҳоли ҳам йўқ эди шу топда.

Оила жамул-жам бўлгач аввалига ёмон яшашмади. Лекин уруш кундан-кун авж олар, унинг шарпаси улар яшаётган қишлоққа яқинлашиб қолганди. Бироқ, қанчалик даҳшатли бўлмасин, энди ортга йўл йўқ эди. Ён-атрофни қароқчилар босиб кетган, кетаман, деган одам борки, катта товон пули талаб қилишарди. Пул бермай чиқиб кетмоқчи бўлганларни эса муқаррар ўлим кутарди.

— Ўқ овозлари ҳар гал қулоғимга чалинганда дарду дунёим қоронғу бўлиб, қилмишимга минг пушаймон бўлардим, – дейди Гулсора Маматолипова. – Болаларимни отасига эмас, хавфга етаклаб келибман, деб ўкинардим. Аммо бошқа чорам йўқ эди. Катта ўғлим илм олишга қизиққани учун қишлоқдаги мадрасага ўқишга қатнай бошлади. Лекин бир куни шу мадрасага бомба тушди… Ҳали ўн саккизга тўлмаган ойдек ўғлим шу фоижиада парча-парча бўлди… Бўйи-бўйимдан баланд, орзулари бир дунё бўлган болажонимнинг тирноғини ҳам қайта топа олмадим…

Ўксиб йиғлаётган аёлга таскин беришнинг фойдаси йўқ. Фарзанд доғи онани то тирик экан ҳеч қачон тарк этмайди. Бироқ аёлнинг бошига тушган бундай оғир савдо шу билан тугамади. 2018 йилга келиб 16 ёшга қадам қўйган иккинчи ўғли Абдухолиқ нон топиб келиш илинжида чиқиб кетиб, уйга қайтмади. Унинг ҳаётида ҳам акасининг тақдири такрорланди. Боласидан умиди узилган онаизор қон дарёсидан унинг кийимидан бир парча қидирди, бироқ топа олмади…

2019 йилгача бу оиланинг уруш оловидан қочиб бормаган шаҳари, бормаган қишлоғи қолмади. Шундай кунларнинг бирида у турмуш ўртоғидан ҳам айрилди. Дайди ўқ оила бошлиғини бу дунёдан олиб кетди. Аёл бир ўғли ва бир қизи ҳамда Сурияда туғилган чақалоғи билан бўзлаб қолаверди.
Ҳақиқий умидсизлик энди бошланган, очарчиликдан силлалари қуриган, қаерга бош уришни билмай турганида "Ўзбекистон фуқароларини Президенти олиб кетар экан”, деган хушхабар қулоғига чалиниб қолди. Гулсора ҳеч иккинланмай бориб рўйхатга ёзилди.

— Орадан бироз вақт ўтиб, бизни автобусга ўтқазиб Дамашқ шаҳрига олиб боришди. У ердан самолётга ўтириб, Тошкентга учиб келдик, – дейди Гулсора. – Аммо ҳамон туш кўраётгандайман. Хотиржам ухлаб турганим, қорнимиз тўйиб, сиҳатгоҳ боғида болаларим билан сайр қиларканман, фақат Ўзбекистонга хос бўлган ёқимли ҳаводан нафас олаётганимни ҳис этяпман. Президентимизнинг бизга кўрсатган катта бағрикенглигини ҳам сезиб турибман, албатта. Шу инсоннинг меҳрибончилиги туфайли мен ва қолган болаларим омон қолдик. Икки ўғлимдан, турмуш ўртоғимдан жудо бўлганим, бу ерда йўқлигимда онам қазо қилгани каби битмас жароҳатларимда ўзимнинг ҳам айбим бор, албатта. Энди армон билан ҳеч бирини тўғрилаб бўлмайди. Берилган имконият, меҳрга жавобан ҳалол меҳнат қиламан, қолган фарзандларимнинг камолини кўраман, деган умиддаман.

Сиҳатгоҳ боғида бола етаклаб сайр қилиб юрган аёл борки, бари мудҳиш даҳшатни бошидан кечирган, бирининг дарди иккинчисникидан кам эмас.

— Шу ердаги аёлларга боқиб инсоннинг бахти Ватани бўлиши, тинч яшаши эканини янада чуқурроқ ҳис қилдим, – дейди файласуф олима Жамила Шермуҳамедова. – Ўзбек аёлларнинг соддалиги, ишонувчанлиги туфайли уларнинг айримлари мана шундай буюк бахтдан маълум вақт маҳрум бўлиб қолишган. Булар билан суҳбатлашиб жабрдийдалар эканига иқрор бўлдим. Жабрдийдага чўзилган қўл эса шубҳасиз эзгулик қўлидир. Президентимиз мана шундай хайрли ишга қўл уриб, жуда катта савоб иш қилди. Муборак Рамазон кунларида бу воқеанинг рўй бергани юртимизга эзгулик нури ёғилганини англатади. Ахир Яратган бир яхшилик эвазига минг яхшилик беради. Бу аёллар билан дилдан суҳбатларимизни ҳали давом эттирамиз, уларга маънавий, руҳий ёрдам қанча керак бўлса, шунча берамиз.

Аёллар ва болалар сиҳатгоҳда тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғликларини тиклаш учун зарур шароит яратилмоқда. Ўз навбатида, улар билан малакали психологлар ва бошқа мутахассислар суҳбат олиб бориб, руҳиятини тиклашларига кўмаклашмоқда. Уларнинг жамиятда яна ўз ўринларини топишлари учун зарур маслаҳат ёрдамлари кўрсатилмоқда. Шу билан биргаликда, уларнинг маиший шароитини яхшилаш, иш билан таъминланиши билан боғлиқ, болаларни боғча, мактабга жойлаштириш чоралари ҳам амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Меҳр” амалиёти доирасида Яқин Шарқдан 48 нафар аёл, уларнинг 105 нафар фарзанди, 2 нафар чин етим бола, 1 нафар эркак Ўзбекистонга олиб келинди.

Олиб келинган бир эркак эса Сурия қамоқхонасидан олиб чиқилган бўлиб, ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда мазкур рақамлар бузиб кўрсатилаётгани, олиб келинган эркаклар кўпроқ бўлиб, ДХХ сўроқ қилинаётгани тилга олинган. Аммо бу мутлақо асоссиз.

Айримлар эса ушбу инсонпарварлик акциясини ташкил этиш учун халқаро ташкилотлар 3 миллион доллар ажратганини иддао қилган. Тассуфки, бу гап ҳам асл фактларга мутлақо зиддир!

"Меҳр” амалиёти Ўзбектон Президенти ташаббуси билан, бевосита Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан амалга оширилган операциядир.
Ушбу гуманитар амалиёт инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий халқаро ҳужжатларга тўлиқ риоя этилган ҳолда, шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуқнинг меъёр ва тамойилларидан келиб чиқиб амалга оширилди.

Дарвоқе, Ўзбекистон ўз фуқароларини қаерда бўлишидан қатъий назар ҳимоя қилади. Бу қомусий қоида бўлиб, буни амалда таъминлашнинг барча чоралари кўриб келинмоқда.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР | Просмотров: 21 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ОБИД АСОМОВ ПОЗИЛЖОНОВНИНГ "ХОНТАХТА"СИНИ ТАНҚИД ҚИЛДИ
>>> Обид Асомовга ҳам лавозим берилди...
>>> Madina Mumtozning noodatiy savollarga javobi
>>> Aktrisa Shahzoda Muhammedova “turmushga chiqdi”?
>>> Апрелда энди Озодбек Назарбеков эмас, Юлдуз Усмонова концерт беради
>>> СЎЗ НАТАЛИГА!
>>> Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув олинди
>>> Гули АСАЛХЎЖАЕВА: «Бир ёниб-ўчадиган машҳурликдан, ўртамиёналик афзал…»
>>> Anjelika Esimbetova va Abror Baxtiyarovichning to`yi bo`ldimi?
>>> ​Sharof Muqimov: “Onam Sevinchning muxlisi edi”


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июнь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari