 Сурхондарёда «Facebook” ижтимоий тармоғида "Охират ҳисоби” номли профил эгаси эса ақидапарастликни тарғиб қилувчи видеолар тарқатиб келган шахс аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигидаги тадбирда профил эгаси Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани "Улуғбек” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. экани маълум бўлди.
Унинг профилида номаълум ижрочига тегишли бўлган "Nasheed – ахи анта хьуррун” ("Брат, ты свободен”) номли видео тарқатилган. Яна бир видео "Mavla va qud” ("Мавлая код нашида”) деб номланган.
Шунингдек, Б.А.нинг телефон рақамига очилган "Telegramm” мобиль иловаси орқали ҳам "3 хил одамнинг ибодати қабул бўлмайди” номли Рашодхон домланинг маърузасини тарқатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.А.га Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми "г” бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|