Четверг, 24.01.2019, 06:58
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [644]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [523]
Hikoyalar to'plami [434]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [884]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [139]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [77]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [1709]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [192]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [25]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [13]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
Статистика



Онлайн всего: 67
Гостей: 66
Пользователей: 1
rirmslize

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Январь » 11 » Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ички ишлар органларидаги айрим раҳбарлар лавозимдан озод этилди
08:13
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ички ишлар органларидаги айрим раҳбарлар лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 январь куни мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бугунги глобаллашув даврида янгидан-янги таҳдид ва хавф-хатарлар пайдо бўлмоқда, жиноятларни содир этиш усул ва воситалари, мақсадлари ўзгариб бормоқда. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимизда кейинги икки йилда бу масалалар бўйича 100 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилинди.

Хусусан, ички ишлар тузилмалари ислоҳ этилди. "Хавфсиз шаҳар”, "Хавфсиз туризм”, "Хавфсиз хонадон” тизимлари жорий этилди ва 24 соатлик патрул хизмати йўлга қўйилди. Буларнинг самарасида ўтган йили жиноятчиликни 33 фоизга камайтиришга эришилди.

– Кўрилаётган чоралар натижасида фуқароларимизда адолат ва қонун устуворлигига ишонч пайдо бўлмоқда. Лекин хотиржамликка берилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ, ҳали олдимизда қилинадиган ишлар кўп, – деди давлатимиз раҳбари.

Йиғилишда жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Масалан, Андижон вилоятининг деярли барча туманларида оғир турдаги жиноятлар сони ошган. Вилоятда аёллар жиноятчилигининг салмоғи юқори бўлиб, республика кўрсаткичининг 8,5 фоизини ташкил этган. Қорақалпоғистонда жиноятчилик 31 фоизга камайган бўлса-да, қотиллик ҳолатлари кўпайган. Наманган вилоятида ҳам бу борада аҳвол қониқарсиз эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Ички ишлар вазирлигига юқоридаги масалалар бўйича вазиятни тубдан яхшилаш, чуқур таҳлил асосида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича "Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

– Хабарингиз бор, ўтган йили "ишлаганни – рағбатлантириш, ишламаганни – жазолаш тизими”ни жорий этган эдик. Бугун уни сарҳисоб қиладиган вақт келди, – деди Президент.

Жиноятчиликни жиловлашда энг юқори натижага эришган 10 та ҳудуд – Ширин ва Гулистон шаҳарлари, Шаҳрисабз, Янгийўл, Кегейли, Қонликўл, Ховос, Сардоба, Миробод, Ўртачирчиқ туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқларини моддий рағбатлантириш, аксинча, бу борада кўрсаткичлари энг салбий бўлган 10 та ҳудуд – Нурота, Нишон, Элликқалъа, Пахтаобод, Дўстлик, Пахтакор, Избоскан, Бўстонлиқ, Бувайда, Қуйичирчиқ туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқларига жарима шаклидаги интизомий жазо қўллаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Энди ҳокимлар ҳам ҳар куни ўз ҳудудидаги жиноятлар билан боғлиқ вазиятни шахсан муҳокама қилиб бориши, шунингдек, жойлардаги халқ депутатлари кенгашлари жиноятлар билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга ўз ҳиссасини қўшиши кераклиги таъкидланди.

Йиғилишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунда "Маҳалла посбони” тузилмаси раҳбари лавозими ўрнига профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозими жорий этилиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича уларнинг шахсий жавобгарлиги белгилаб қўйилди. Келгусида жамоат хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган ёрдамчиларга ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилиши маълум қилинди.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш бўйича "ҳудудлар тажрибаси”ни жорий этиш зарурлиги таъкидланди. Масалан, Тошкент шаҳрида босқинчилик, Фарғонада фирибгарлик, Тошкент вилоятида ўғирлик жинояти кўп содир этилаётганини ҳисобга олиб, уларни профилактика қилиш бўйича ҳудудий усуллар шакллантириш талаб этилади.

Бош прокуратура академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, Миллий гвардия ҳарбий-техника институтига ўзаро ҳамкорликда криминоген вазият оғир бўлган ҳудудларда илмий-тадқиқот ишлари ўтказиб, жиноятчилик аҳволи ўзгаришини криминологик прогнозлаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида, ички ишлар органларида ишлайдиган психолог-педагоглар мактабини яратиш, олий ўқув юртларида психолог кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинар экан, кейинги вақтда ис газидан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб кетаётгани кескин танқид қилинди.

Бунинг асосий сабаби – иситиш жиҳозларининг созлигини техник кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш етарли даражада назорат қилинмаяпти. Бу билан нодавлат ташкилот ҳисобланган Ўзбекистон ёнғинга қарши курашиш жамияти шуғулланяпти.

Бош прокуратура ва Адлия вазирлигига ушбу жамият фаолиятини ялпи текширишдан ўтказиш ва соҳани такомиллаштириш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қурилиш вазирлигига иситиш жиҳозлари, мўри ва бошқа ускуналарнинг техник ҳолатига масъул давлат идорасини белгилаш, газ ва кўмир асосида иситишга мўлжалланган бино-иношоотларни ис газини ўлчаш ускуналари билан жиҳозлаш бўйича техник регламент ишлаб чиқиш юклатилди.

Йиғилишда аҳолининг мулк дахлсизлигини таъминлаш борасидаги вазифалар ҳам кўриб чиқилди. Эндиликда маҳаллаларда жамоат хавфсизлиги ва шахсий мулк дахлсизлигини таъминлашга Ички ишлар вазирлиги билан Миллий гвардия тенгма-тенг жавоб бериши таъкидланди.

Жазони ижро этиш муассасаларида меҳнатга лаёқатли шахсларни иш билан таъминлаш, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича ҳам топшириқлар берилди. Бундай шахсларни касбга ўргатиш, эртага улар томонидан такрорий жиноятларни содир этилишининг олдини олишга хизмат қилади.

Видеоселекторда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларини ўқитиш, уларнинг касбий маҳоратини ва маданиятини мунтазам ошириб бориш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

– Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизими энг янги ёндашувларга асосланиши, улар шиддат билан ўзгараётган замон ва шарт-шароитларга мос бўлиши зарур. Ёш кадрларда танқидий таҳлил, интизом, ҳалоллик, ватанпарварлик, ташаббускорлик, шахсий жавобгарликни шакллантириш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга раҳбарлар тайинлашда бутунлай янгича механизм жорий этиш бўйича топшириқ берилди. Унга мувофиқ, номзодлар маълум муддат давомида мақсадли индикаторларга эришиш шарти билан лавозимга тайинланиши, шартлар бажарилмаган тақдирда шартнома муддати узайтирилмаслиги лозимлиги белгиланди.

Фуқароларнинг ҳуқуқий мaдaниятини юксалтириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларда ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим омил бўлади. Лекин ҳуқуқий тарғибот кўпинча эскича усуллар, мажлисбозлик ва юзаки маърузалардан иборат бўлиб қолаётгани сабабли тўла самара бермаётир. Шу боис Адлия вазирлигига Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда кадрлар масалалари ҳам кўрилди. Ўз хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйган кўплаб раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди, айримлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Видеоселекторда жамоат хавфсизлигини таъминлашга масъул давлат органлари раҳбарларининг ҳисобот ва таклифлари эшитилди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР | Просмотров: 14 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Faqat o`zini o`ylaydigan ayrim san`atkorlar san`atkorlar safidan chiqadi
>>> ​Opera xonandasi Shirin Mamatovaga davlat tomonidan uy berildi
>>> Dilfuza Ismoilova turmush o`rtog`ining xiyonatini kechirolmagani haqida gapirdi
>>> Rasmiy bildirish: “Daydi” filmining ijodkorlari Morgan Frimanning qiyofasidan noqonuniy foydalanganligi aniqlandi (FOTO)
>>> “Муҳташам юз йил”даги Иброҳим ўзбек киносида?!
>>> Farzandidan kechirim so`ragan mashhurlar
>>> Lola bolalarni emlash borasida o`z fikrlarini bildirdi
>>> Санъаткор солиқ тўламайди?! Мавзу давом этади...
>>> “Ўзбекконцерт” Сардор Мамадалиевнинг ҳам клипини эфирдан олдириб ташлади
>>> Шабнами Сурайё "Бойсун баҳори"да қўшиқ куйлади (фото+видео)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Январь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari