 Актриса клипдаги имижидан сурат эълон қилган
Teaтр ва кино актрисаси Дилноза Кубаева янги имижда кўриниш берди.
Дилноза Кубаева ўзини хонандаликда ҳам синаб кўришни истади ва янги қўшиқ яратди. Актриса ушбу қўшиққа клип суратга олиш жараёнидан лавҳаларни эълон қилган. Хонанданинг ушбу расмлардаги имижига кўпчилик обуначилари ижобий фикр билдирган. Улардан бири суратни кўриб, Дилноза Кубаевани таний олмай қолганини таъкидлаган.
«‘Ҳаёт гўзалʼ номли қўшиғимга олинган клип жараёнидаги фотолар», — деб ёзади Дилноза Кубайева.
Аввалроқ Райҳон Асадова ҳам имижини ўзгартирганди. Райҳон Асадованинг стилисти унинг янги имижда тушган суратларини эълон қилган. Актриса эса унга миннатдорлик билдирган. У бу сафар сочларини кестирган. Суратлар остига кўплаб кузатувчилар у ҳамиша гўзал ва бетакрор эканини, ҳар қандай турмак унга ярашишини таъкидлаган. Райҳон Асадова билан ишлаган стилист қуйидагича изоҳ қолдирган.
«Нафис, истеъдодли Райҳон билан ишлаш мароқли бўлди», — деб ёзади стилист.
www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|