Четверг, 04.06.2020, 23:12
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1820]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1341]
Hikoyalar to'plami [1239]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1303]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [161]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [447]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [6125]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [726]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [27]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [28]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [312]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [44]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [12]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 36
Гостей: 33
Пользователей: 3
mitzivd11, jorgewt1, cindyil11

Yangiliklar Olami


Главная » 2020 » Май » 11 » Ташландиқ бинодаги номуси топталган қизнинг қасоскор руҳи
07:33
Ташландиқ бинодаги номуси топталган қизнинг қасоскор руҳи
Ёз кечаларининг бирида барча яқинларимиз билан тоғ қўйнидаги сўлим гўшада дам олаётгандик. Суҳбат мавзуи атрофимизда рўй бераётган турли жумбоқларга бориб тақалди. Руҳлар мавжудми, деган саволга йиғинда иштирок этаётган оиламизнинг яқин дўсти бўлган Икром амаки ишонч билан "Бор!” дея жавоб берди. Чигирткалар бир маромда чуриллаётган ойдин кечада унинг баралла янграган овозидан этимиз жунжикиб, титраб кетдик. Юракка бир ваҳима инди. Наҳотки Икром амакидай жиддий, оғир-вазмин одам руҳларга ишонса-я, дея ҳаммамиз ҳайратдан ёқа ушлаб қолдик. Орага сукунат чўкди. Даврадагиларнинг бари Икром амакининг оғзига тикилган.

— Тиззамга қарасам, бу даҳшатли воқеа эсимга тушади, — дея ҳикоясини бошлади у. — Кўз олдимда бари кечагидай гавдаланади. Хуллас, воқеа мана бундай бўлганди. Мен ўша пайтларда энди ўн саккизни қаршилаган навқирон йигит эдим. Армияда ўзимнинг аскарлик бурчимни адо этиб юрардим. Кўзида қўрқув йўқ, жасур, ҳеч нарсадан қайтмайдиган йигит бўлганим учун, одатда, бошимга келадиган кўргиликларга ўзим сабабчи эдим. Ўша кун ҳам йигитларга бош бўлиб, ҳарбий машқлардан кейин полигон теварагини айланиб келишни таклиф қилдим. Қуёш тиккага олган маҳал ён-атрофда биз, тўрт йигитдан бўлак тирик жон кўринмасди. Шаҳар чеккасидаги хилват жойга куннинг қоқ ўртасида чўккан сукунат кўнгилга ваҳима соларди. Кўчаларнинг ифлослигига эса қараб бўлмасди. Афтидан, атроф-муҳитнинг тозалиги бу ерлик одамларни асло қизиқтирмайди, чоғи, деб ўйладим. Бироздан кейин ташландиқ бир бинога дуч келдик. Эшигу деразалари синиб, осилиб ётган бино ниҳоятда хароб аҳволда эди. Кириш эшигидан ичкарига назар солдик. Ҳамма ёқни ўргимчак ини босиб кетганди.

— Юр, ортга қайтамиз, ичкарига кирмаймиз, — деди ўртоқларимдан бири.

— Нега, қўрқяпсанми? — сўрадим масхараомуз оҳангда.

— Йўқ, шунчаки ичкарига киргим келмаяпти. Хосиятсиз жойга ўхшайди, назаримда.

— Қўй бу гапларингни, ундан кўра қўрқяпман, деб айт! — дедим.

Бу сафар истеҳзоли кулгидан дўстимнинг фиғони фалакка чиқди. У шартта ёқамга ёпишди. Агар яна икки ўртоғим бўлмаганида биз аниқ муштлашган бўлардик. Аслиддин билан ака-укадай иноқ эдик. Ўша кунга қадар асло тортишган ёки ёқалашмагандик. Бехосият жойлиги остонадан билинганига, бизнинг юрагимизга шайтон васваса солгани хаёлимга ҳам келмади. Дўстларимнинг қаршилиги мени ортга қайтаролмади. Сирли куч каминани ичкарига киришга ундарди. Уларнинг учови ҳам ортга қайтишди. Ичкарига ёлғиз кирдим. Ўлик сукунатда ўзимнинг қадам товушларим эшитилади. Бўм-бўш хоналарда каравотлару чанг босиб ётган тўшаклардан бўлак ҳеч нарса йўқ. Талабалар ётоқхонаси бўлса керак, деган хулосага келдим. Шу тариқа тўрт қаватни ҳам айланиб чиқдим. Жавонларда унутиб қолдирилган бир-иккита кийимлар, ифлос идишлар, деворларда дунёга машҳур актрисаларнинг суратлари илинган. Чанг босганидан уларнинг юзи аниқ кўзга ташланмасди. Бирдан ўзимни лоҳас ҳис этдим. Уйқу тортди. Матрацлардан бирини қоқиб, тагимга тўшадим-у, ухлагани чўзилдим. Қанча вақт ухлаганимни билмайман, бироқ йиғи товушидан уйғониб кетдим. Нола қилиб йиғлаётган товуш қиз боланикига ўхшарди. У борган сари яқинлашиб келарди. Ўрнимдан туриб, йўлакка чиқдим. Йўлак бошида уст-боши жиққа ҳўл, сочлари ёйилган бир қиз жовдираб турарди. У қўллари билан юзини ёпиб олганди.

— Синглим, тинчликми, ёрдам керакмасми? — сўрадим секин унга яқинлашиб.

У қўлларини олиб, бошини кўтарди. Қизнинг юзи қонлигини кўриб, беихтиёр сесканиб кетдим. Менга боққан кўзлар эса нафратга тўлалигини кўриб, бутун вужудим музлаб қолди. У шундай хунук тиржайдики, юрагим ёрилишига сал қолди. Қиз ўз-ўзидан бирдан ғойиб бўлди. Мен кўзларимга ишонмасдим. Кўзимга кўринди, шекилли, деб ўйладим. Ортимга қайрилсам, у дераза токчасида турибди. Қиз мендан кўз узмасди.

— Ҳой, қиз, туш пастга, ҳозир йиқиласан, — дедим хавотирланиб.

У бир оғиз гапирмас, фақат тикилар, йиғлар ва куларди. Мен уни шу яқин атрофда яшайдиган бирорта телба қиз бўлса керак, деб ўйладим. Унинг ёнига яқинлашиб, қўлидан тутиб, пастга туширишга аҳд қилдим. Қизга яқинлашишимга бир қадам қолганда у ўзини деразадан ташқарига отди.  Унга ёрдамга шошилдим, бироқ дераза олдидаги қувурдан чиқиб турган учли темир тиззамга кириб кетди. Мен кучли оғриқдан чинқириб юбордим. Оёғимдан шариллаб қон оқарди. Қиз эса ғойиб бўлганди. Болалигимдан қонни кўрганда ҳаяжонланадиган, ҳушимдан кетадиган одатим бор эди. Бу гал ҳам худди шундай бўлди. Ҳушимга келганимда атрофимда дўстларимни кўрдим. Улар менга биринчи ёрдам кўрсатиб, қонни тўхтатишга эришгандилар…

Шаҳардаги одамлар бу ташландиқ бино ҳақида сирли ҳикояни сўзлаб беришди. Маълум бўлишича, бу машъум воқеага чамаси ўттиз йиллар бўлган экан. Қасоскор қиз руҳи тинчимагани учун тирик жон бу бехосият жойга на кундузи ва на кечаси яқинлашишга журъат қиларкан. Харобага айланган бинода бир вақтлар қувноқ ҳаёт қайнаган институт ётоқхонаси бўлганига ишониш қийин. Бу ерда бир бечора қиз иффатини йўқотиб, ҳаётини давом эттиришдан маъно тополмагач, ўз жонига қасд қилган экан. Энг қизиғи, у бу ишни қилишдан аввал ювиниб, юзини тимдалаганча ўзини тўртинчи қаватнинг деразасидан отган. Мен кўрган ўша воқеа ўттиз йил бурун бўлган. Демак, қизнинг безовта руҳи ҳали-ҳамон тинчимаган. У ўзини шунча йиллардан буён жазолаб келаркан. Бу воқеани менга ўхшаб жуда кўпчилик кўрган. Уларнинг баъзилари тирик, баъзилари бетоб, баъзилари ўша ернинг ўзида юраги ёрилиб ўлган. Қизнинг номусига текканлар ўрнига бир деҳқоннинг бегуноҳ боласи қамалиб кетгани ҳаммани ларзага солган бўлса, ўша тўрт номарднинг сирли ўлими буткул ўйлантириб қўйди. Гуноҳкорларнинг ўлимидан сўнг қизнинг арвоҳи тинчир, деб ўйлашган. Бироқ талабалар йиғи товуши кечалари билан тинмаслигини айтиб шикоят қилаверишган. Боз устига бир нечта йигитларнинг сирли ўлимидан сўнг институт маъмурияти ётоқхонани бошқа жойга кўчиришга қарор қилган. Одамлар бу ерда ҳар хил маросимлар, барча ирим-сиримларни ўтказишган. Ўша қизнинг ота-онаси яқинларини чақириб, қурбонлик қилишган, аммо, барибир,  қизнинг қасоскор руҳи тинчимаган. Шу сабаб маҳаллий аҳоли у жойни бехосият санайди. Харобазорга айланган ўша бино теварагига ҳеч ким яқин йўламайди. У ерга яқинлашганни сирли кучлар ичкарига чорлайди. Ичкарига кирган эса соғ чиқмайди. Дўстларимнинг ортга қайтиб, менга вақтида ёрдам беришгани омадим чопгани бўлган, холос. Ҳали дунёдан насибам узилмаган экан-да, — дея ҳикоясини тамомлади у.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Reqlom
Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 53 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #новости, #xabarlar, #ahborot, #Yangilik, #uznews, #newsuz, #news, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Jahongir Poziljonov beshinchi marta ota bo`ldi
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА СОБИҚ ТУРМУШ ЎРТОҒИ ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚАТЛАРНИ СЎЗЛАДИ
>>> "Миллий эстрада йўналишини тинглашга сабр етмаяпти"
>>> Ўзбек хонандалари нимадан ҳавотирда?
>>> Nigoraning Instagram`dagi surati tanqidlarga sabab bo`ldi(Foto)
>>> Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув олинди
>>> NARIMON SULTONXO`JAEV: "HAMMA MAShHURLAR MEN BILAN IShLAShNI ISTAYDI, LEKIN..."
>>> Dilso`z: “San`atda tanish-bilish avj olgan”
>>> Dilfuza Ismoilova turmush o`rtog`ining xiyonatini kechirolmagani haqida gapirdi
>>> Лоланинг ноодатий саволларга қизиқарли жавоблари


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
Календарь
«  Май 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari