Блогер эри суратга тушишни ёқтирмаслигини таъкидлади
Инстаблогер, тиктокер Паризода Усмонова Instagram саҳифасида никоҳдан ўтганини айтиб, эри билан тушган суратини эълон қилди.
Паризода никоҳдан ўтганидан кейин у йигитни «эрим» деб чақиришини таъкидлаган ва обуначиларидан энди шундай деб чақирса, урушмасликни сўраган. Шунингдек, тиктокер турмуш ўртоғи расмга тушишни ёқтирмаслигини айтган.
«Никоҳдан ўтдим. Эрим деб гапирсам майлими? Энди эрим десам урушиб бермайсизми? Бугун никоҳдан ўтдик. Ҳеч расмга тушмайди. Зўрға кўндирдим. Мен сенга блогерманми дейди», — деб ёзади Паризода.
Шунингдек, блогер Instagram’даги пост остидаги изоҳда шаръий никоҳдан ҳам ўтганини айтган.