Пятница, 27.05.2022, 18:44
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4840]
MP3 Musiqalar Yuklash [3]
Fikr va Mulohaza qiling [2044]
Hikoyalar to'plami [1479]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [114]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2073]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [625]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [10033]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [1036]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [55]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [45]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [768]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [96]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [44]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 57
Гостей: 57
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2022 » Февраль » 18 » “Tinder oвчиси” ёхуд қизларни 10 миллион долларга “ухлатган” олмос шаҳзодаси Саймон Леваев ким?
06:01
“Tinder oвчиси” ёхуд қизларни 10 миллион долларга “ухлатган” олмос шаҳзодаси Саймон Леваев ким?
Саймон Леваев. Бу ном ижтимоий тармоқ ва Google қидирув тизимида шу кунларда энг кўп ахтарилаётган, тилдан тилга кўчаётган исм бўлмоқда. Ким ўзи Саймон Леваев? Қизлар учун бадавлат шаҳзода бўлиб кўринган ёқимтой йигит нега дунё бўйлаб бунчалик машҳур бўлиб кетди? Нега у ҳақда ҳужжатли фильм суратга олинди?

XXI аср – рақамлашган даврда дунё ичра дунё пайдо бўлди. Бу оламда сиз қиёфангизни, жинсингизни ва ҳатто табақангизни ҳам ўзгартиришингиз мумкин. Ҳа-ҳа, бундай олам бор, у одамлар орасида виртуал дунё деб аталади. Мазкур олам ёмонни яхши, камбағални бой қилиб кўрсатишга қодир.

Билсангиз керак, Tinder номли танишув дастури мавжуд. Унда асосан қизлар келажакдаги шаҳзодаларини, йигитлар эса маликаларини излайди. У Ўзбекистонга қараганда хорижда анча оммалашган. Аммо бугун сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган ҳужжатли фильм қаҳрамони бу дастур орқали нафақат қизларнинг бошини айлантира олди, балки бор-будини шилиб, камига уларни қарз жарига итариб кетишнинг ҳам уддасидан чиқди. Энг муҳими, қизлар 10 млн доллар пулни ўз хоҳиши билан йигитнинг ҳисобига ўтказиб берган. Бу афсона ё эртак эмас, айни ҳақиқат. 


Netflix’нинг "Tinder ўвчиси” ҳужжатли фильми айнан "олмос қиролининг ўғли” Саймон Леваев ҳақида ҳикоя қилади. Фильм қаҳрамони жуда "уддабурон”. У қизларни, ҳатто, сўнгги чақасигача беришга тайёр бўлиши учун қандай қилиб алдашни билади. 

Саймон Леваевнинг бизнес схемаси қуйидагича бўлган:

Дастлаб, у қизлар билан Tinder орқали чиройли муносабатлар қуради. Тинимсиз лайклар ортидан "бадавлат шаҳзода”дан келган биринчи SMS ҳар қандай қизни шошириб қўйса керак. Қимматбаҳо брендлар: Gucci, Versace, Louis Vuitton’нинг ягона нусхада тикилган либослари, Rolex ва Amadeus Piaget’нинг нархи осмон қадар соатлари, қизил Ferrari, шахсий самолёт, қўриқчилар, дунёнинг энг қимматбаҳо меҳмонхоналарида тунаб қолиш, ресторанлардаги махсус буюртмаларни кўрганлар унинг қопқонига осон илинади. 


Саймон тўқима образ эмас. Фильмда унинг ролини бошқа одам ҳам ижро этмаган. У қизларни ҳашаматли ресторанларга олиб боради, улкан гулдасталар беради, ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига чексиз бойликка эгадек кўринадиган расмлар жойлайди. Ўзини эса LLD Diamonds эгаси, "олмос қироли” Лев Леваевнинг ўғли сифатида таништиради. Ҳатто, унинг суратларини фотошоп орқали таҳрир қилиб, оилавий суратларга ўзини қўштиради. 

Унинг ҳийлаларига ишонган қизлар уни телбаларча севиб қолади. Шунда у ўзини қийин аҳволга тушиб қолгандек кўрсатиб, "нажот фаришталари”дан ёрдам сўрайди. Ақл-у ҳушидан айрилган қизлар эса, бор кучи билан "олмос шаҳзодаси”га ёрдам беришни истайди, ўзини ўтга, чўғга уради. Қарабсизки, йигит охирида ҳақиқатан ҳам миллионерга айланади. 

Мазкур ҳужжатли фильмда бир вақтнинг ўзида Саймон билан муносабатда бўлган уч қиз қандай қилиб у билан танишгани, ҳаёти даҳшатли тус олгани ва Саймонга ёрдам бериш учун қарзга ботиб кетгани ҳақида ҳикоя қилиб беради. Маълум бўлишича, "миллионер” қизлардан дастлаб оз миқдорда қарз бериб туришини сўрайди. Яна, яна ва яна... Қизлар хонавайрон бўлади. Ҳужжатли фильмнинг асосий қаҳрамонлари Сесилия Фьеллхой, Пернилла Сьохольм ва Айлин Шарлотта.

Саймон Леваев ким?

Саймон Леваевнинг ҳақиқий исми Шимон Хают. У Бней-Бракда (Тел-Авивдан шарқда жойлашган) туғилган. Отаси раввин бўлиб, у умуман миллиардер ва LLD Diamonds эгаси Лев Леваев эмас, олмос магнатига эса хаёлий исмдан бошқа ҳеч қандай алоқаси йўқ. 

Норвегиянинг "Verdens Gang” нашри журналистлари Саймон Леваевнинг 2011 йил Исроилда танишларининг банк чекларини сохталаштириш билан боғлиқ фирибгарликда айблаган. Бироқ суд жараёни бошланишидан олдин йигит мамлакатдан Европага қочиб кетган.


Кейин исмини Саймон Леваевга ўзгартириб, Финляндияга борган ва у ерда қизлардан мўмайгина пул олиш схемасини ўйлаб топган. 2015 йилда Саймонга фирибгарлик учун Финляндияда 3 йил қамоқ жазоси тайинланган. 

2017 йилдан бошлаб Саймон Tinder’да танишган қизларини шахсий самолёт, ҳашаматли меҳмонхона, кечки овқат ва саёҳат қилиш билан йўлдан оздирган. Қизлар бадавлат ишбилармон одам билан учрашаётганига ишонади, лекин билмайди-ки, аслида учрашувлар, шоҳона дастурхонлар, алвон атиргулларнинг пули бошқа аёллар чўнтагидан совурилмоқда. Ахир бенуқсон ишлайдиган молиявий пирамида режаси шундай эди.

250 минг долларни Саймонга тутқазган қурбон

Норвегиядаги кичик шаҳарчадан Лондонга кўчиб келган қиз – Сесилия Фьеллхой Tinder’дан ўз шаҳзодасини топишга қарор қилган. Кўплаб йигитлар суратларини кўриб чиқиб, дарҳол миллиардер Лев Леваевнинг "сирли ўғли”га эътибор қаратади. Дабдабали зиёфатлар, шахсий самолётлар, қимматбаҳо машина-ю ҳашаматли мода уйи костюмлари акс этган фотосуратлар йигитнинг аккаунтини безаб турарди. Энг муҳими, унинг иш жойи ҳақидаги устунда энг йирик олмос ишлаб чиқарувчи LLD Diamonds компанияси номи ёзилган эди.


Фьеллхойга биринчи уринишданоқ омад кулиб боқди. Йигит уни кўп куттирмади, биринчи саломалашувга дарҳол жавоб қайтарди. Tinder’даги суҳбат WhatsApp’да ҳам давом этди, кейин эса учрашишга келишиб олинди. Йигит қизга Лондонда эканини айтиб, уни ўзи қолаётган қимматбаҳо меҳмонхоналардан бири – "Four seasons”га таклиф қилади. Қиз учун бу таклиф кутилмаган ва эртакнамо эди. Биринчи учрашувдаёқ "олмос шаҳзодаси” қизнинг юрагини забт этди.  Саймон қизга ўзи билан шахсий самолётида Болгарияга кетишни таклиф қилди. Бошига бахт қуши қўнганидан қувонган Сесилия бунга жон деб рози бўлди. Меҳмонхона эшигида эса уни уйига олиб бориб келиш учун Rolls Royce кутиб турарди. 

Ниҳоят улар ўтирган самолёт Болгария пойтахти Софияга бориб қўнди. Йигит ва қиз шу кеча бирга тунадилар. Меҳмонхонада Сесилиянинг кўзи Саймоннинг танасидаги чандиқларга тушди. Йигит бу чандиқларни дўстларининг хиёнати сабаб бир неча ой Жанубий Африка қамоқхонасида ўтиргани ҳақидаги даҳшатли ҳикоя билан изоҳлади. (Аслида ўзининг фирибгарликлари учун қамалган) Саймон Леваевга кўра, у бегуноҳ бўлиб, келиб чиқиши яҳудий бўлгани учун доимий қийноқларга дучор бўлган.


Қиз Лондонга қайтиб келди, Саймон эса ҳашатматли бизнес саёҳатини давом эттирди. Бироқ, уларнинг муносабатлари, ҳатто, масофадан туриб ҳам тез ривожланди. Йигит севгилисига унда келажакдаги рафиқаси ва болаларининг онасини кўрганини айтиб, уни янада руҳлантирди. 

Қиз ҳаётида биринчи марта бундай гўзал учрашувни кўрганини тан олди ва унинг болаликдаги буюк севги ҳақидаги орзуси амалга ошганига амин эди. Ёшлар Лондон ва Ослода атиги уч марта учрашган, лекин Сесилия иккиланмасдан миллионернинг рафиқаси бўлишга рози эди.

Ҳаммаси ана энди бошланди! Тўсатдан бой ва муваффақиятли йигит жиддий муаммоларга дуч келиб қолса бўладими?! Сесилиянинг айтишича, йигит 70 миллион долларлик бўлажак келишув туфайли ҳаёти хавф остида қолганини айтган. У қизга дафн гулчамбарлари, ўқ ва душманлари томонидан ёзилган таҳдидлар акс этган хатларнинг суратини ҳам юборган. Гўёки номаълум шахслар йигитнинг Тел-Авивдаги квартирасига ҳам бостириб кирган.

Бир куни йигит қизга қўриқчиси ва ўзига ҳужум қилинганини айтади ва унга ҳамма қизларга юбориши учун олдиндан тайёрлаб қўйилган сохта можаро суратларини юборади. Унда йигитнинг қўриқчиси Пётр унинг хавфсизлигини таъминлайман деб ўзи бир ўлимдан қолгани ва қонга белангани акс этганди. Гап орасида у қизга хавфсизлик нуқтайи назаридан кредит карталарини ишлатолмаётганини айтади. 

"Агар American express” кредит картанг бўлса, унинг ҳисобидан фойдаланардим”, дейди Саймон. 

    "Унга аллақачон кредит картам ҳисоб рақамини берган эдим. У картадаги барча пулларни ишлатди. Шунингдек, картага яна пул тўлдирди. Кейин банкдан олинган қарзлар бўйича менга хабарномалар келишни бошлади. У бир куни менга Амстердамга ўзим билан 25 минг доллар нақд пул олиб келишимни сўради. Банкдан кредит олдим. Аэропортда, мамлакатдан чиқиб кетишда ўзим билан шунча пулни олиб ўтаётиб, сезиб қолишмасин деб жуда қўрққандим”, дейди Сесилия.

Йигит Амстердамда Сесилия билан учрашиб, ундан пулни олгач, муаммо чиққанини, айни вақтда кетиши кераклигини айтади ва Стокгольмга жўнайди. Аслида эса ҳеч қандай муаммо чиқмаганди. Йигит бошқа бир ўлжаси билан кўришиш учун Стокгольмга учганди. Унинг навбатдаги ўлжаси – Пернилла Сьохольм эди. 


Саймоннинг зудлик билан Стокгольмга жўнаб кетганидан хавотирланган Сесилия унга бир неча бор пул юборди. Бунинг учун у тўққизта банкдан 250 минг АҚШ доллари кредит олди. Пулларни олгач, йигит секин-аста кўздан ғойиб бўлишни бошлади. 

Вақт ўтди. Банклар Сесилиянинг ёлғонларига ишонмай қўйди. Қиз Саймондан ҳамон умид қиларди. Кунлардан бир кун йигит у билан учрашди ва олган пулларининг бир неча баравари миқдорида чек ёзиб берди. Сесилия пуллари қайтганидан ва банклардан олган қарзларидан қутулишидан боши кўкка етганди. Аммо чек сохта бўлиб чиқди. Бирор банк бу чекни қабул қилмади. 

Кўр кўрни қоронғида топади

Стокгольлик Пернилла Сьохольм ҳам Саймон Леваев билан Tinder’да танишган. У ўзидек, ҳаётда ўрнини топган, бирор бир ишнинг бошини тутган, саёҳатларни севадиган инсонни қидираётганди. Унинг қаршисидан қимматбаҳо ҳаёти билан эътиборга арзирли Саймон чиқди. 


    "У мени эртанги рейс билан Стокгольмдан Амстердамга таклиф қилди. Мен унинг кимлигини ҳали билмас эдим ва унинг исмини Google’га ёздим. Қидирувда унинг LLD Diamonds компаниясининг раҳбари экани ҳақидаги маълумотлар чиқди. Таклифни қабул этдим ва Амстердамга учиб бордим. Биргаликда вақтимизни жуда чоғ ўтказдик, худди қадрдон дўстлардек. Сўнг мен яна Стокгольмга қайтдим. У билан тез-тез хабарлашиб турардик. Ҳар куни тонгда менга хабар юборарди. Либосларим, кўринишимга баҳо берарди. Бир куни Стокгольмга келганини айтди ва кечроқ бирга қаҳва ичишга таклиф этди. 

    Мен борган жой тунги клуб эди. Бу ер қизлар билан тўлганди. Албатта, бу зиёфатнинг ҳомийси Саймон эди. Аслида эса зиёфат ўзимдек бошқа бир ожизанинг чўнтаги ҳисобидан уюштирилганини кейин билганман”, дейди Пернилла Сьохольм.

Саймон Перниллани Италияга олиб борди ва унга шоҳона таътилни совға қилди. Улар миллиардерлар қоладиган меҳмонхонада тунадилар, энг қиммат ресторанларда тамадди қилдилар. 

Пернилла эртаклардаги таътилдан Стокгольга қайтди. Орадан кўп ўтмай, Саймон Сесилияга қилган найрангини Перниллада ҳам синаб кўрмоқчи бўлди. Қизга ўзи ва қўриқчиси Пётрнинг оғир аҳволи акс этган суратларни юборди. Натижа ёмон бўлмади. Пернилла ачиниш туйғуси билан унга қўнғироқ қилди ва қандай ёрдам бера олишини сўради. Бир неча кун ўтгач, Саймон Пернилладан 30 минг АҚШ доллари қарз сўради. 

    "Мени 30 минг доллар пулим йўқ эди. Анчадан бери онам билан яшаётгандим. Тўғри, бироз пул тўплаганман, лекин бу пулга ўзимга уй олмоқчи эдим. Шунда ўйлаб қолдим, қай бири кўпроқ муҳим: уйми ё дўстимнинг хавфсизлиги? Телефонда гаплаша туриб, унга истаган миқдоридаги пулни юбордим. У мендан жуда миннатдор эди”, дейди Пернилла Сьохольм. 

Қарзга ботган соҳибжамол

Бу орада эса Лондонда пулларидан ажралган Сесилия Фьеллхой руҳий касалликлар шифохонасига тушади. У бошқа чораси қолмаганини билгач, бор гапни банк ходимларига айтишига тўғри келади. Банк вакиллари қизни тинглаб, уни чув туширган йигит дунё бўйича қидирувга берилган, асли исроиллик Шимон Ҳаютлигини дарров пайқайдилар ва унинг учига чиққан фирибгар эканини айтадилар. Қиз унинг номини Google’дан қидиради ва 2015 йилда эълон қилинган мақолага кўзи тушади. Унга кўра, Саймон Леваев номини олган исроиллик Шимон Ҳают 2015 йилда дунё бўйлаб 3 аёлни фирибгарлик йўли билан чув туширгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва 5 ойдан кейин ҳибсдан чиқиб, яна фирибгарлик фаолиятини давом эттирган. 

Икки ўт орасида қолган қиз Норвегиядаги энг йирик газета "Verdens Gang”га мурожаат қилади. Журналистлар дарҳол ишнинг ортига тушадилар. Бироқ уларга далиллар керак эди. Шунда Сесилия уларга WhatsApp’даги ёзишмалар, шахсий суратлар ва видеоларни беришга мажбур бўлади. Ёзишмалар нақ 40 варақ, бутун бошли "севги романи” эди. Журналистлар улар асосида ишга киришади ва Тел-Авивдаги журналист ҳамкасбларига алоқага чақадилар. ОАВ ходимлари Саймон ёки Шимоннинг уйига боришади. Онаси Шимон 18 ёшидан буён бу ерда яшамаслигини айтади. Маҳаллий полиция эса журналистлар қидираётган Саймон Леваев аслида Шимон Ҳают экани ва 2011 йилда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани, бироқ мамлакатдан қочганини билдиради.

Бу орада эса унинг бир вақтнинг ўзида Шимон Ҳаёт Яҳуда, Мишель Битон, Мордечай Нисим Тапиро исмлари билан сохта паспортлар олгани ҳам маълум бўлади. 

Сохта шаҳзоданинг сохта соати

Журналистлар Сесилиянинг American Express кредит картаси маълумотларини ўргана туриб, Саймон Леваев билан бирга саёҳат қилган ва самолёти чиптаси учун Сесилиянинг American Express кредит картаси пул ечилган Пернилла Сьохольм номига кўзлари тушди. Улар Перниллани Facebook орқали топиб, у билан кўришиш истагида эканларини билдиришади. Журналистлар эртаси куниёқ қиз билан учрашиш учун Стокгольмга келади ва бор воқеани қизга айтиб беришади. 

Саймоннинг барча фирибгарликларидан хабар топган Пернилла Сьохольм яна пулларини сўраб, йигитга қўнғироқ қилади. Йигит эса ундан Мюнхен, Германияга келишини сўрайди. Қиз журналистлар ҳамроҳлигида Мюнхенга йўл олади. Уни аэропортда Саймоннинг ўзи кутиб турган эди. Саймон Перниллани шаҳардаги энг қимматбаҳо меҳмонхона "Mandarin Oriental”га олиб боради. Кечки овқат вақтида Саймон қизга қарзини тўлаш учун пули йўқлиги, соатларидан бирини бериши ва уни сотса, қарзидан қутилиши таклиф қилади. Қиз рози бўлади ва соатни олади. Бу вақтда Пернилла билан келган журналистларнинг камералари аллақачон меҳмонхона қаршисидаги бинога ўрнатилган эди. Улар меҳмонхона ташқарисига чиқишганда, яширин камералар суратга олишни бошлайди. Саймон суратчиларни таъқибини пайқайди ва зудлик билан машинага ўтириб, қочишга уринади. 


Бўлиб ўтган воқеалардан саросимага тушган Пернилла эртаси куни яна Стокгольга қайтади ва соатни сотмоқчи бўлади. Саймон берган соат сохта бўлиб чиқади. Қиз бундай ҳеч ҳайратга тушмайди. Чунки Саймоннинг бутун ҳаёти сохтакорликдан иборат эканини билар эди. 

У Саймонга қўнғироқ қилади ва бу сафар ҳамма нарсани билишини, ортиқ ёлғонларига ишонмаслигини айтади. Саймон эса қизга дағдаға қилади бу қилмишларининг бадалини тўлатишини айтиб, уни қўрқитади. Суҳбат журналистлар томонидан камераларга ёзиб олинади. 

Саймонни сазойи қилган интервью 

Орадан кўп ўтмай, Сесилия Фьеллхой ва Пернилла Сьохольм берган интервью қўлма қўл бўлиб ўқилади ва бутун дунёга овоза бўлади. Қизлар машҳур бўлиб кетади.

Уларни АҚШ, Буюк Британия, Исроил, Германия ва Голландиядаги телеканалларнинг кўрсатувларига таклиф қилишди. Энди дунёнинг ярми Саймон ва унинг фирибгарлиги ҳақида гапираётган эди. Бунинг ортидан бошқа мамлакатлар ҳам Саймон Леваев шахсини аниқлашга киришди ва унинг бир қатор жиноятлари очилди.

Ўвчининг янги ўлжаси

Дунё Саймон атрофида остин-устун бўлаётган бир вақтда, йигит яна бир ўлжасини қандай чув тушириш устида бош қотирар эди. У Айлин Шарлотта эди. Қиз Чехия пойтахти Прагадан Асмтердамга қайтаркан, аэропортда қўл телефони орқали сўнгги хабарларни ўқиш билан вақт ўтказаётган эди. Кўзи бирдан "Tinder ўвчиси” номли хабарга тушди ва ҳайратдан ёқа ушлади. Чунки у билан 14 ойдан буён муносабатда бўлиб келаётган, қимматбаҳо совғалар жўнатиб, кўнглини олишга уринган Саймон айни вақтнинг ўзида бир неча қизга шундай меҳрибонлик қилаётганди. 

Саймон Айлин билан мулоқот қилишни бошлагандан буён эски найрангларни унга ҳам қўллади. Сесилия ва Перниллага юборилган, ўзига ва қўриқчисига ҳужум қилингани акс этган суратларни Айлинга ҳам йўллади ва оғир вазиятда эканини айтиб, қизни хавотирга солди. 

Саймон Айлиндан ҳам худди Пернилла ва Сесилиядан сўрагани каби пул юборишини илтимос қилган. Айлин кредит картасини Саймонга боғлаб қўйди. Ундан сарфланаётган пул эса соат сайин ортди. Шу зайл Айлин Саймонга 140 минг доллар берди. 


Қиз йигитга интернетда эълон қилинган хабарларни юборди. Саймон эса бу душманларининг найранги эканини айтиш билан вазиятни енгишллаштирмоқчи бўлди. 

    "Мен кимга ишонишни билмасдим: газетадаги хабаргами ёки Саймонга. Чунки мен ҳам унга қарз бергандим”, дейди Айлин воқеаларни хотирлаб. 

Айлин Амстердамга қайтгач, Facebook орқали Перниллани топди ва мулоқот ўрнатди. 

Саймонга қўйилган тузоқ

Бу орада Саймоннинг атрофида Айлиндан бошқа ҳеч ким қолмаган эди. У энди Tinder’да ҳеч ким билан таниша олмасди. Айлин эса имкониятни қўлдан бой бермаслик, уни полицияга топшириш учун худди ҳеч нарса бўлмагандек алоқа қилишда давом этди. Саймон эса, доимгидек душмаларидан қочишга сохта паспортлар учун пул кераклигини айтади ва Айлиндан машина, уйини сотиб, пулини юборишини сўрайди. 

    "Мен унга пулим йўқлигини айтдим ва шу вақтда уни тузоққа туширмоқчи бўлдим. У доим дизайнерлар томонидан ягона нусхада тикилган қимматбаҳо брендлар либосларини кияр эди. Мен унга бу кийимларни сотиб, бироз пул йиғиш мумкинлигини айтдим. У таклифимни қабул қилди. У ўша вақт Прагада эди. Шу заҳотиёқ чамадонимни йиғиб, Амстердамдан Прагага йўл олдим”, дейди Айлин. 

Праганинг энг чекка қисмида яшаётган Саймоннинг ёнига бориб, ундан кийимларни олган Айлин, ўзи тузган тузоқ режасидан қўрқар эди. Саймон тузоққа тушаётганини фарқламади ва Айлиндан бир жойга бориб келишини илтимос қилди. Улар борган манзил пластик жарроҳлик маркази эди. Дунё бўйлаб фирибгар номини олган Саймон қиёфасини ўзгартиришни истайди. Аммо жарроҳлар бу жиноят эканини айтиб, Саймоннинг таклифини рад этади. 

Айлин Саймоннинг кийимларини олиб, Амстердамга қайтди, уларни ювиб, дазмоллаб, сотишни бошлади. Вақт ўтди. Чўнтагидаги чақаларни санашни бошлаган Саймон кийимларнинг пулини талаб қилди. Жазавага тушди. Унинг аҳволи борган сайин оғирлашиб борарди. Қизларнинг "оқ отдаги миллионер шаҳзодаси” шу қадар қашшоқ одамга айлангандики, у энди суткаси 12 долларлик ҳостелларда тунаб, ресторанларда хўрандалардан қолган овқатларни ейишга мажбур эди. 

Айлин кунлардан бир кун яна Саймонга SMS ёзди. Йигит хабарни ўқимади. Шунда Айлин, Саймоннинг бир неча кун аввалги суҳбатда айтган гапларини эслади: йигит Грецияга кетмоқчи экани ҳақида гапирганди. Айлин уни тузоққа тушириш янада осон бўлганини сезади. Қиз ўша заҳотиёқ полицияга хабар берди ва у катта эҳтимол Дэвид Шимон исми билан сохта паспорт орқали учаётганини айтди. 

Ҳаммаси Айлин тахмин қилганидек бўлиб чиқди. Грецияга келиб қўнган самолётда Дэвид Шимон исмли йўловчи ҳам бор эди. Саймон Интерпол томонидан сохта паспортни қўллаш айбловчи билан аэропортда қўлга олинди. Хурсандчилиги ичига сиғмаган Айлин Перниллага, Пернилла эса Саймон орқали топишган қадрдони Сесилияга хабар берди. 


    "Шунча ҳаракатимиз бесамар кетмади. Биз натижага эришдик. У қўлга олинди. Жуда бўлмаганда ўзимизга ўхшаган бир аёлга ёрдам қилдик”, дейди Пернилла.

Қўлга олинган Саймон Леваев (Шимон Ҳают) Исроилдаги жиноятлари сабаб 15 ой қамоқ жазосига ҳукм этилди. Беш ойдан кейин озодликка чиқди. У қамоқдан чиққанидан кейин, пул эвазига иш топишга ёрдам берувчи интернет сайт фаолиятини йўлга қўйди. Унга тўланиши керак бўлган бир кишилик обуна миқдори 311 АҚШ долларини ташкил этади. 

Саймон исроиллик миллиардер, олмос қироли Лев Леваевга ҳеч қандай алоқаси бўлмагани учун жавобгарликка тортилмади. У айни вақтда Исроилда яшамоқда ва ҳамон бадавлат. Эртаклардаги севгига ишонган ва ўзининг шаҳзодасини кутган Сесилия, Пернилла ва Айлин ҳозиргача банклардан олган қарзларини тўлаяптилар. Саймон уларни чув туширгани учун ҳам жавобгарликка тортилмади. 

Тахминларга кўра, Саймон Леваев қизларни алдаш ортидан 10 миллион доллар тўплаган ва у ҳамон Tinder’да фаол. 

Netflix ушбу фильмни эълон қилишидан аввал Саймондан рухсат сўради. Йигит компания вакилларига маънавий зарар етказиш бўйича судга мурожаат қилишини айтиб, дағдаға қилди. 


2022 йил февраль ойининг илк ҳафтасида "Tinder ўвчиси” 45,8 миллиондан ортиқ томоша қилинди. Картина 92 мамлакатда энг муваффақиятли 10 та лойиҳа орасидан жой олди.

Шубҳасиз, "Tinder ўвчиси” фильми ижтимоий тармоқлардаги чиройли расмга ишонмаслик кераклигини яна бир бор исботлади. 

Юлдуз Абдурашидова

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 43 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #newsuz, #news, #habarlar, #Yangilik, #uznews, #новости, #Yangiliklar, #ahborot, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Муқаддас Холиқова хасталикдан кейинги ўйлари, умр йўлдошининг соғлиғидаги муаммолари ҳақида(Эксклюзив)
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlardan oilaviy fotosessiya(Foto)
>>> Ҳар ойнинг иккинчи жума кунида тўйларда бепул хизмат қиламан!
>>> Муниса имижини ўзгартирдими? Аниқ жавоб бизда!
>>> Улуғбек Қодиров Фарруҳ Соипов билан муносабати ва режиссёр сифатидаги илк иши ҳақида
>>> ​Asal Shodievaning singlisi opasi uning hayotini saqlab qolgani haqida so`zlab berdi
>>> ​MUXLISA AZIZOVA. KANN FESTIVALIDA QATNAShGAN ILK O`ZBEK REJISYoRI BILAN SUHBAT(EKSKLYuZIV)
>>> Адҳам Солиев: “Бугунги кун мухлислари санъаткорларни аввалгидек ҳурмат қилмайди”
>>> Миллионлаб қалбларни забт этган турк актёри уйланди(Фото ва видео)
>>> Faqat o`zini o`ylaydigan ayrim san`atkorlar san`atkorlar safidan chiqadi



reqlom2

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari