Пятница, 09.12.2016, 12:43
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 127
Гостей: 127
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Ноябрь » 10 » «Тошкентнинг шўх қизи» — Дилфуза ИСМОИЛОВА эрининг хиёнати, чилласи чиқмаган келини ва тўй кунидаги кўз ёшлари ҳақида…
12:52
«Тошкентнинг шўх қизи» — Дилфуза ИСМОИЛОВА эрининг хиёнати, чилласи чиқмаган келини ва тўй кунидаги кўз ёшлари ҳақида…
Дилфуза ИСМОИЛОВАни кўпчилик шўх-шаддод актриса, хонанда сифатида билади. Барча аёллар каби унинг ҳам ўз олами, оналик бахти ҳамда турмуш баланд-пасти ҳақида ҳақиқатлари бор. Бугун уларга қулоқ тутамиз. Таклиф этилган «журналист»имиз эса хонанда Умида МИРҲАМИДОВА. Қизиғи, суҳбатга иккала меҳмонимиз ҳам бир хил либосда келибди. «Келишииб олмадик. Тасодифни қаранг», дейишганча кўтаринки кайфиятда бошланган интервью жуда ажойиб кечди.

— Дилфуза опа, «Гап йўқ» телелойиҳасида комедия актриса сифатида томошабинлар меҳрини қозонгансиз. Тўғри, бугун бу гуруҳдан фақат сиз ижод қилишда давом этаяпсиз. Сиз ҳақингизда «Зўр актриса эди. Нега хонандаликни танлади?» деганларини ҳам эшитганман. Хўш, бунга сабаб нима?


— Санъат кўп қиррали соҳа. Иқтидорим борки, бошқа йўналишларда ҳам ўзимни синаб кўришни истадим. «Гап йўқ» чиндан такрорланмас лойиҳа эди. Ундаги ижром шунчалик ишонарли, ҳаётий чиққан экан-ки, ҳамон севиб томоша қилишади. Хонандаликка келсак, ёшлигимдан қўшиқ куйлардим. Аммо отам хонанда бўлишимни истамаган. Кейинчалик актриса бўлишимга рухсат берган.

— Балки гуруҳ режиссёри ҳаёт бўлганида лойиҳадаги ижодингизни давом эттирармидингиз? Чунки ҳаммаси  санъаткорнинг ўзига боғлиқ эмас-да.

— Тўғри айтасиз. Тақдир экан, режиссёримиз оламдан ўтди, гуруҳ ҳам тарқаб кетди. Жамоамиз жуда бошқача эди.  Орамизда бегонаси бўлмаган, маҳалладош, синфдош, хуллас, бир тану бир жон бўлиб ишлардик. Воқеалар ҳаётий эди, ижро вақти импровизация қилинарди. Тўхтамурод ака сценарийни ўқиб бераётганида кўзимни юмиб эшитардим, холос. Ҳеч қачон матнни ёд олмаганман. Балки ролларим тан олингани учун ҳам хонандалигим кимларгадир эриш туюлар? Нега актрисаликни давом эттирмаганим эса... Ўзимга-ўзим сўз берганман, «Ҳеч қачон роль ўйнамайман», деб. Бир сўзли аёл эмасманми, ваъдамга содиқман. Раҳматли Тўхтамурод акадан кейин ҳам «Гап йўқ»нинг бир-икки сонини суратга олдик. Кўрдим, юрагим жиз этмади. Билмадим, нега... Тўғриси, кўп нарса ҳақиқатда режиссёрга боғлиқ экан. У киши бошчилигида барча сюжетлар жонли чиқарди. Агар имконият бўлиб, ўша жамоадагилар қайта йиғилсак, балки аввалги таркиб билан яна экранга қайтарман.

— Кутамиз. Бу саволни беришни истамасдим-у, аммо ойдинлик киритмасак, бўлмайди.«Дилфуза Исмоилова пул учун актриса сифатида фаолиятини тўхтатди», деган фикрлар ҳам йўқ эмас.

—Тўғриси, ҳайрон қоламан. Ахир «Гап йўқ» лойиҳасига ўзим ҳомийлик қилганман-ку! Қандай қилиб, пул учун хонандаликни танлайман? Ўзингиздан қолар гап йўқ, қўшиқчиларга ҳам осон эмас. Клип суратга олиш, қўшиқ ёзиш, реклама, имидж — ҳаммаси пул туради. Қисқаси, мухлисларни эътиборини ўзингизга тортиш хонандага қимматга тушади.

— Сиздан айни шундай жавобни кутгандим. Дилфуза опа, Юлдуз Усмоновага шогирд тушганингиз ростми?

— Бу санъаткорга чин дилдан ҳавас қиламан. Мени «Шогирдим» деган, демак, шунақа. Қолаверса, қиёматли опа-сингил тутинганмиз.

— Айтишларича, устозингиз ва Озодбек Назарбеков ижросидаги «Дилфуза» таронаси сизга аталган экан.

— Ўзим ҳам шундай деб ўйлайман (кулади). Рости, билмайман. Билганим, қўшиқ жуда чиройли куйланган.

— Шу кунгача расқбоп, сокин қўшиқлар ижро қилдингиз. Бироқ «Дилфузанинг овози йўқ», дейдиганлар ҳам топилади. Бунга нима дейсиз?


— Овозимга баҳо беришни истаганлар, аввало, ижодим билан танишишлари керак. Жонли ижромни эшитиб кўриб, ана ундан кейин хулоса қилишса, тўғри бўларди. Агар овозим бўлмаса, санъатда нима қилиб юрибман унда? Сиримни очай, бир лойиҳа қилиш режам бор. Катта тадбир ташкил қилиб, барча кўзга кўринган санъаткорларни таклиф этмоқчиман. Сўнг ҳар бирининг қўшиғини ўзим жонли ижрода куйлайман. Санъаткорлар, халқ баҳо беради ижромга.

— Ниятингизга етинг! Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, балки актрисаликни давом эттирганингизда омадингиз янаям чопармиди?

— Ҳозир ҳам омадлиман! Одамлар орасида, халқ хизматидаман. Яқинда Олмаотага тўйга чақиришди. Қўшни давлатлардан ҳам меҳмон санъаткорлар келишган экан. Саҳнада ижромни тугатганимдан кейин россиялик хонандалардан бири «Мен бошқа куйламайман, томоша қиламан. Сизга қойил қолдим», деди. АҚШдаги икки соатлик концертим етти соатга узайтирилди. Буларни мақтаниш учун айтаётганим йўқ. Гап келганда, бугунги карьерамдан розиман, деган мақсадда сўзлаяпман.

— Тўғри, аммо айримлар касбимиз орқали кимгадир ниманидир исботлашни истайди. Сиз-чи?

— Йўқ! Санъат соҳасини ниманидир исботлаш учун танламаганман. Болаликдансеваман. Биласиз, бир жойда ўтиролмайман. Қўшиқ куйласам, рақсга тушаман, роль ўйнасам ҳам туртилиб, йиқилиб, бир нималар қилмасам, кўнглим жойига тушмайди.  Тақдиримга ёзилгани шу экан, санъатда луқмам ҳалол. Отам раҳматли «Бир сўмни ҳам ҳалол топ. Баракаси бўлсин», дерди. Шу ўгитга амалга қилашга ҳаракат этаяпман.

— Сизга қараб туриб, аввалги шаддодлигингиз йўқдек кўринаяпти. Анча босиқсиз.

— Олдин ҳам шаддод бўлмаганман. Шунчаки қувноқман. Аммо буни ҳар ким ўзича тушунади. Балки айримлар номардлигини кўриб, жиддийлашиб қолаётгандирман.

— Аёл бошингиз билан қиз узатиб, ўғил уйлантирдингиз. Тўйларда одатда эркак киши бош бўлади. Ўзимиз гувоҳмиз, эшик олдида яқинларингиз, дўсту ёронларингиз билан елкама-елка турдингиз. Дилингизни оғритишни истамайман. Осон бўлмагандир? Кўнглингиздан қандай ҳислар кечди?

— Шу ёшгача аёл бошим билан кўп нарсалар қилдим. Баъзилар каби «Болаларимнинг отаси бўлганидами?» демадим. Ҳаётда ҳамма нарса бўлади. Худога шукр, номим қора бўлиб, турмушимдан ажрашмадим. Унинг хиёнатини кечиролмадим. Қайта турмуш қурмай, фарзандларим, онам, яқинларим учун яшадим. Боримни шуларга бағишладим. Қизимни оппоқ либосда кўриб, кўзим ёшланди. Севинганимдан, шу кунларга етказганига шукрона айтиб йиғладим. Келинсаломда ҳам ҳаяжонимни тутиб туролмадим. Ўғлим куёвнавкарлар билан келинни олиб келишга кетаётганида «Сардорни чақиринг, совға беради, одати шу», дейишди. Уни кузатгач, хонамга кириб, йиғлаб олдим (кўзига ёш келиб). Насиб қилса, апрель ойида кичигимни ҳам уйлантираяпман.

— Биласиз, тақдиримиз ўхшаш. Тўйлар қилганингизни кўриб, роса ҳавас қилдим. Илоҳим, менга ҳам шу кунлар насиб қилсин. Тажрибангиз билан ўртоқлашинг энди. Қиз узатиш, келин танлашда нималарга аҳамият бердингиз?

— Иккисида ҳам қийналмадим. Ниятимга ярашаси бўлди. Куёвим худди ўғилларимга ўхшайди. «Онажон» дея мурожаат қилади менга. Зиёли оиланинг фарзанди, одобли. Қизим билан қўша қаришсин. Келинимга бир марта совчиликка бордим, холос. Худо тақдир қилган экан, тўй бўлиб кетди. Фариштадек қиз. Фаросатли, андишасини айтмайсизми? Тарбия берган ота-онасига минг раҳмат! Илоҳим, охиригача шундай бўлсин.

— Ростини айтинг, қандай қайнона бўлдингиз?

— Онаман, шундайлигимча қоламан. Қизимни узатаётиб, борган жойида униб-ўсишини, бахтли бўлишини, янги оиласидагилар уни ўз боласидек кўришини тиладим. Келинимнинг онаси ҳам шуларни истайди-ку! Уйимни саранжомласа, ўғлимни суйса, менинг кўнглимни олса, онамга меҳр кўрсатса, қандай қилиб, унга қайноналик қиламан? Бу иш қўлимдан келмайди.

— Келин келгандан кейин ўғлингиз билан муносабатларингизда ўзгариш кузатилмадими?

— Ўғилларим кўзимга тик қарашмайди. Шунга ўргатганман. Ҳамиша «онажоним, меҳрибоним» дея атрофимда парвона. Келин келиб, қайтанга хонадонимнинг файзи ошди. Билмадим, келинимга шунақанги меҳрим тушдики, ишонасизми, хизматлардан уйга шошаман. Худди уйимда янги чақалоқ бордек. Авваллари уйга қайтишда қизим учун дўкондан бирор нима сотиб олардим. Ҳозир келиним учун нимадир кўтариб келаман. Хизматлардан кеч қайтсам, ўғлим иккиси ухламай кутиб ўтирган бўлишади. Ниятим, фарзандлари ҳам ўзларига ўхшаган бўлсин. Ҳаммасидан ҳам онам мамнун. Қачон қарама, келинни эркалаб, алқайди.

— Кўз тегмасин!

— Меҳр берсангиз, меҳр кўраркансиз, Умида. Ҳозир уйдан чиқаётганимда, «Қачон келасиз?» деб сўраб қолди. Ғамхўрлигидан уйга шошаман-да!  Бу муносабатни сақлаб қолиш ўз қўлимда. Насиб қилса, охиригача шундай бўлади. Яқинда иккаламиз бир тадбирга бордик. Кўпчилик «Бир-бирингизга бунча ўхшайсизлар», деди. Хурсанд бўлиб кетдим. Ўйлаб қарасам, қизим ҳам қайнонасига ўхшайди.

— Айтганча, ўғилларингиз ҳам қўшиқ куйлашаётганди. Нега кўринмай қолишди?

— Яхши от кейин чопади. Мен ҳам турмушга чиқиб, фарзандли бўлиб, кейин ижодни бошладим. Вақти-соати билан ўғилларим ҳам санъатда ўрнини топади, насиб қилса. Сарвар консерваторияни тутгатди. Ҳозир ижодий изланишда. Болаларимдан кўнглим тўқ. Ишонсангиз, тўйни ҳам иккиси қилди. «Онажон, энди биз сизни боқамиз», дейишаяпти. Шу кунларда уларнинг меҳридан, ҳурматидан осмонларда учиб юрибман.

— Дилфуза опа, сиз билан қанча гаплашсам ҳам, суҳбатингизга тўймайман. Сизга бир гапни кўп айтаман, юзингиз жуда тиниқ. Бу қалбингизда ғубор йўқлиги, бировга ёмонлик тиламаганингиздан. Чин дилдан истаб қоламан, ҳеч қачон юзингизга доғ тушмасин. Мард аёлсиз. Илоҳим, ғам кўрманг.

— Раҳмат! Сизга ҳам омад ёр бўлсин!

Хўш, суҳбатимиз сизга манзур бўлдими? Фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. Келгуси сонимизда эса маҳоратли хонанда Умида Мирҳамидова билан эксклюзив интервьюни ўқийсиз. Кейинги "журналист”имиз ким эканлигини Zamonaviy.com сайтидан билиб олишингиз мумкин.

Дилдора ЮСУФБЕКОВА ёзиб олди.

Фотомухбир: Ҳумоюн САЛОМОВ

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 3643 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Sharof Muqimovdan «Tungi mehmon»ni qarshi oling!
>>> Ғайрат Усмонов «Барселона»га атаб қўшиқ куйлади
>>> Отабек Муталхўжаев Орол денгизи соҳилида муҳрланди
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»
>>> Озода Саидзода ҳовлиси бузилишидан хавотир билдирди.
>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> Хеч бўлмаса Мунис фанклубидаги қизга уйланди(ми?)
>>> «Ишқ жодуси»даги Дан Гао ҳақида 10 факт
>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Ноябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari