 Сўнгги кунларда мамлакатимизда қалин туман тушиши ҳолати кузатилмоқда. Бу эса ҳайдовчилар автомобиль йўлларида ҳаракатланганида кўришни чеклайди.
Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчиларга туман шароитида транспорт воситаси тезлигини 10-20 км/соатгача камайтиришни, автомобиль чироқларига ўзгартириш киритмасликни ва қувиб ўтиш қоидаларига қатъий амал қилишни сўраб, мурожаат қилди. Ва қуйидаги тасвияларни берди:
Йўловчиларни олишда ва йўл четидаги пиёдаларга нисбатан эҳтиёткор бўлиш; Ҳаракат вақтида бошқа транспорт воситалари билан оралиқ масофа сақлаш; Қалин туман тушганда, автомобиллар орасидаги масофани узоқроқ сақлаш; Йўналишни ўзгартирганда янаям эҳтиёт бўлиш; Туман тарқалишини хавфсиз жойда кутиб туриш. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:

|