Одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Бирлашган Араб Амирликларидан депортация қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Марказий миллий бюросига таяниб хабар берди.
Бюро маълумотларига кўра, 2013 йилдан бери у Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган. У 9 йилдан кейин ҳибсга олинди.
Маълум қилинишича, аёл қизларга яхши маошли ишга ваъда бериб, БААга олиб кетган. У ерда уларнинг паспортларини олиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.
Интерпол МХБ ва Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларининг музокаралари ва биргаликдаги тезкор ҳаракатлари натижасида қидирувдаги аёл БАА ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.