Воскресенье, 16.06.2019, 16:19
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1024]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [730]
Hikoyalar to'plami [622]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [995]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [190]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2848]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [383]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [19]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [82]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [11]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 65
Гостей: 65
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2017 » Июль » 3 » Убайдулла Омон кинодаги илк роли, оилавий бахт сирлари ва клиплардаги иштироки ҳақида(Эксклюзив)
09:15
Убайдулла Омон кинодаги илк роли, оилавий бахт сирлари ва клиплардаги иштироки ҳақида(Эксклюзив)
Элимизнинг севимли актёри Убайдулла Омон билан суҳбат қилишни дилимизга тугиб, тўғри Бухоро театрига йўл олдик. Экрандаги образлари каби салобатли ва виқорли актёр ҳаётда жуда самимий инсон эканлигига суҳбат давомида яна бир маротаба амин бўлдик...

Биринчи китоб ва илк рол...

Бухоро шаҳрининг Минораи Калони қаршисида жойлашган 17-мактабда таҳсил олганман. Мактаб биноси аслида бир бойнинг эски ҳовлиси бўлиб, унда икки сменада дарслар олиб бориларди. Уйимизга яқин бўлгани учун ота-онам бизларни айнан шу мактабга беришган. Аслида, бу мактабда меҳрибонлик уйи болалари ўқишарди. Улар гўё алоҳида бир диаспора бўлиб, бирга боришар, бирга келишарди. Биз ҳам уларнинг таъсирида ўсиб, улғайганмиз. Бизга ҳақиқий фидойи устозлар дарс беришган. Уларни ҳали-ҳамон яхши эслайман. Аганова Надежда Михайловна синф раҳбаримиз эди. Буни қарангки, севимли синф раҳбарим билан қўшни турардик. Устозим турмуш ўртоғи билан бирор жойга кетадиган бўлса, икки нафар ўғлини (улар билан деярли тенгдош бўлсам ҳам) менга қолдириб кетишарди. Улар болалар уришмасин, бекор ўтирмасин, деб бизга бир-биридан қизиқ ва ёшимизга мос бўлган китобларни ташлаб кетарди. Китобга шу устозим сабаб кучли меҳр қўйдим. Илк ўқиган китобим Николай Носовнинг "Билмасвой” ("Незнайка”) китоби бўлди. Устознинг уйида "Чипполино”ни ўқишни бошлаганман. Ишонмайсиз, Надежда Михайловна аслида кимё фани ўқитувчиси эди. Аммо санъатга меҳри бўлакча эди. Бизлар билан кичик-кичик саҳна кўринишлари қўярди. У Михаил Ломоносов ҳақида бир актли спектаклни саҳналаштирди ва мен унда бош қаҳрамонни ижро этдим. Саҳнадаги илк ролим ­аслида ана шу бўлган!


Бобом аслида хоразмлик

Оиламизда 6 нафар фарзандмиз, мен иккинчисиман. Мен ва синг­лим олий ўқув юртида таҳсил олдик. Қолган опа-укаларим отамнинг изи­дан бориб, заводда ишлашди. Отам Қорақўл тери заводида 17 йил раҳбар бўлган. Лекин шунга қарамай у киши санъатга ошуфта инсон эди. Отамнинг оталари яъни бобом асли хоразмлик бўлган. Бухорога келиб, шу ерда қолиб кетганлар. Отамнинг қонида санъат бор-да, Хоразмга бирор марта бормаган бўлсалар-да, тўйларда хоразмчасига шунақа қойиллатиб рақсга тушардиларки, кўрганлар ҳайратда қолишарди. Ошни тайёрлаш жараёнида турли қўшиқ ва арияларни чиройли хиргойи қиларди. Санъатга бўлган меҳр ва иштиёқ менга отамдан ўтган деб ўйлайман.

Онам уй бекаси эдилар. Оиламизда 6 нафар фарзанддан ташқари яна 2 нафар етим қолган тоғаларим ҳам бор эди. Умумий ҳисобда 10 киши учун қозон осишнинг ўзи бўлмайди. Бутун оила кечки овқатни еб бўлганидан сўнг, онам ошхона ишларини қилиб бўлгач, гузарга чиқарди. Онамда фақатгина кечалари уй юмушлардан ортиб, кўчага чиқишга имкон бўларди. Гузардагилар муам­молари ва бошқа масалаларда онамдан маслаҳатлар олишарди. Онам жудаям зийрак ва оқила аёл эди. Ўзлари учун бозордан бирор нарса олмасди. Буни яхши билганим учун ҳам болалигимда йиққан пулларимга у кишига яхши атир олишни одат қилгандим.

Театрдаги илк 8 йил

1958 йилда машҳур бастакор Мухтор Ашрафий Бухорога келиб, Бухоро теат­рида "Дилором” операсини мусиқали драмага айлантирди. Бош қаҳрамон Монининг шогирди ролини ижро этиш менга насиб қилди. Катта саҳнадаги, яъни театрдаги илк ролим сўзларини ҳалигача жуда яхши эслайман. Парда очилганда, боғда ўтирган Монининг олдига шогирди келиб тиз чўкади ва: "Шарафшон сенга, эй рассоми нодир”, дея унга бўёқларни беради. Шу кичик ролдан кейин ҳаётим бутун умрга театр билан боғланди! Мактабдан қайтгач, дарсларимни тайёрлардим-да, театр­га ошиқардим, кичик саҳналарда қатнашардим. Ёрдамчи таркиб аъзо­си сифатида иштирок этган ҳар бир спектаклдан 1 рубль миқдорида гонорар олардим. Пулларимни йиғиб, ота-онамга туғилган кунларида ва байрамларда совға олардим. Меҳнат дафтарчам йўқ, севимли даргоҳимда шунчаки келишув асосида фаолият юритардим. 1958 йилдан 1966 йилгача, 8 йил умримни (институтга киргунимга қадар) Бухоро театрининг эски биносида ўтказдим.


Раж Капур, кечаги ва бугунги ҳинд киноси...

Болалигимда илк маротаба Раж Капурнинг "Дайди” фильмини кўриб, албатта актёр бўламан деганман. Бугун ҳам мазкур фильмни қайта ва қайта томоша қиламан. Ҳинд киноси томошабинга кучли тарбиявий таъсир кўрсата оларди. 15 ёшимда Яш Чопранинг "Чангдаги гул” фильмини кўриб эса қаттиқ таъсирланганман. Ўшанда ўзимга ҳеч қачон бундай вазиятга тушмайман, деб сўз берганман. Бу ваъда мени кейинчалик кўп хатолардан қайтарди. Яш Чопранинг охирги йилларда суратга олинган "Вир ва Зара” фильми ҳам жуда таъсирли чиққан. Афсуски, бугун Болливуд Голливуднинг нусхаси бўлиб қолди, ўзига хос ҳиндча имзосини, маза-таъмини йўқотди.

Шахсий ҳаёт

1964 йилда Бухоро кинотеатрларига ҳинд киноижодкорлари томонидан суратга олинган "Ганга ва Жамна” фильми намойиш этилди. Фильмдаги бош ролларни Дилип Кумар ҳамда Вижаянтимала ижро этишган. Хуллас, 16 ёшимда соҳибжамол актрисани севиб қолдим. Ўшанда рафиқам айнан шу актрисага ўхшаши керак деб ўзимга сўз берганман. Қаерга борсам ҳам унга ўхшаган қизни зимдан излаб юрардим. Институтда 2-курсда таҳсил олаётганимда, Бухорога таътилга келдим. Она шаҳримда машҳур совғалар дўкони бўларди. У ерга кирганимни биламан, худди мен севиб қолган актрисага ўхшайдиган қизга кўзим тушди. Шундан сўнг у ҳақда суриштира бошладим. У қиз бухоролик бўлиб, ТошМИда таҳсил олар экан. Орадан кўп ўтмай уни излаб бордим. Кўнглимдагини айтдим. У ҳам отам каби санъатсевар экан, "театральний”да таҳсил олишимни эшитиб, мен билан очилиб гаплашди. Кўнгилларимиз топишди, унга ҳинд киносидан олган таассуротлару воқеаларни сўзлаб, қўшиқларини хиргойи қилиб берардим. Бизни санъат бирлаштирди десам ҳам бўлади. Кўп ўтмай уларникига совчилар кела бошлагач, отаси уни ТошМИда ўқийдиган самарқандлик бир йигитга беришга розилик билдирган. Йигит қизга айтмасдан, дарров совчи жўнатган-да. Бир куни у сов­чи­ларингиз­ни жў­натмасангиз, отам мени танимаган йигитга узатадилар, деб қолди. Иккаламиз ҳам талабамиз, у ҳам, мен ҳам ижарада турсак, тўйдан кейин қандай яшар эканмиз, деб ўйланиб қолдим. Кейин бу ҳақда отамга айтдим. У киши совчиликка бориб, уларнинг розилигини олиб келди. Тўйдан кейин Бухорода 3-4 кун яшаб, Тошкентга кетдик. Ўшанда рус миллатига мансуб бўлган чолу кампирнинг уйларида ижарада турардик. Мен ҳам ўқирдим, ҳам ишлардим. Маошим, иккаламизнинг стипендияларимиз билан кичик рўзғоримизни тебратардик...

Синовларда тобланган оилавий муносабатлар...

Ўша пайтдаги "Ёш гвардия”да режиссёр сифатида фаолият бошлаганимдан кейин бизга Тошкентдан икки хонали уй беришди. Икки қизим ҳам пойтахтда дунёга келган. Бир куни нохуш хабар келди: "Қайнотанг оламдан ўтдилар!” Бухорога келиб, дафн маросимида қатнашдик. Қайнотамни сўнгги манзилга кузатгач, отам мени ёнларига чақириб, шундай дедилар: "Келиннинг 7 нафар укаси қолди. Уларнинг ҳаммаси мактаб ўқувчиси. Онаси ногирон. Энди сен бу оилага бош-қош бўлишинг керак. Бухорога қайтинглар. Ўғлим, бу Яратганнинг синови, бундан обрў-иззат билан чиқишинг керак”. Шундай қилиб, биз Тошкентдан Бухорога қайтдик ва мен Бухоро театрига ишга кирдим, рафиқам эса шу яқин атрофдаги туғруқхонага ишга жойлашди. Ҳаётимиз шу зайлда давом этиб, оила бошига тушган оғир жудоликни, елкама-елка туриб биргаликда енгдик. Ёш оила бўлсак ҳам, укаларни ўқитиш, оилали қилишга ҳаракат қилдик. Оғир кунлар ҳам шу тариқа ортда қолаверди.


Оилавий бахт сири нимада?

Насиб бӯлса, келаси йил турмуш қурганимизга 50 йил тўлади. Бахтли турмушимизнинг сири ҳақида кўп сўрашади. Буни тушунтириш қийин, аммо биргина сўз билан ифодаласа бўлади: сабр! Сабрда гап кўп экан! Бизда ҳам аразлашлар, гиналар бўлган. Ҳаёт бусиз бўлмайди. Оилани сақлайман десангиз, кимдир озгина паст кетиши керак. Баъзида шундай қилишимга тўғри келган. Аёлимга майли, сен ҳақсан деб қўяман. Аммо оила саҳнасида бош роль меники. Бироқ рафиқамнинг санъатсеварлиги ва пазандалигини ҳамиша қадрлаб келаман.

Ёшларга айтар гапим...

Фарзанд дунёга келганидан кейин у оилавий низолар қурбонига айланмаслиги керак.

Фарзанд буюк неъмат, муҳаббат меваси. Шундай экан ота-она сифатида унга жавобгармиз. Болага феъл-атворингиз, муаммоларингиз билан таъсир ўтказманг. Эркакнинг энг катта номардлиги, бу — онани боласи билан ёлғиз ташлаб, уйдан чиқиб кетиши. Бухорода "заҳарни ютиб, асал едим, деб юриш керак” дейишади. Ҳар қандай шароитда инсон фарзанд учун оиласини сақлаб қолиши шарт!

Қизларим, невараю, эварам—менинг бахтим...

Катта қизим Наргизанинг ташқи қиёфаси менга ўхшаса, кенжамиз Нигина онасининг ўзгинаси. Мақтанишга йўймангу, фарзандларим онасидан кўра сирларини менга ишонишади. Уларга руҳан ва қалбан яқин ота бўл­га­нимдан севинаман.

Иккала қизим ҳам санъат йўлини танламоқчи эди, аммо мен бунга қарши чиқдим. Сабаби актёрнинг ҳаётида омад катта роль ўйнайди. Омадингиз келса таниқли санъаткорга, акси бўлса оддий актёрга айланасиз.

Агар ўқитувчи ёки шифокор бўлсангиз ҳеч кимнинг сиз билан иши йўқ. Аммо мабодо санъат йўлини танлаб, шуҳрат қозонмаган бўлсангиз, бундан ёмони йўқ. Ён-атрофингиздагилар "Нимага чиқмаяпсиз?”, "Нега сизда бундай роллар йўқ?” каби саволлар билан сизни "эзишади”. Ижодкор ҳам шулар таъсиридан ўзини-ўзи "ейди”. Иштирокимдаги илк кино — "Ёз ёмғири” 1977-78 йилларда экран юзини кўрди. Навбатдаги роль билан орада оз эмас, кўп эмас нақ 33 йил узилиш бўлди. Касбимнинг шу жиҳатларини билиб, қизларимга рухсат бермаганман. Уларга: "Бошқа бир касбни танлаб, оддий аёллик бахтини ҳис этиб яшаб юринг­лар”, дедим. Катта қизим банк ходими. Иккинчи қизим онасининг қистови билан тиббиёт йўлини танлади (жилмаяди). Бугун у шифокор-ги­неколог сифатида фаолият­ юритмоқда. Қизларим ҳали-ҳамон армон қилишади. Бирор кинони кўргудек бўлишса, бу ролни бундан яхшироқ ижро этардим, дейишади. Шукрки, набирам умуман санъатга қизиқмади. Технология институтида менежмент соҳаси бўйича таҳсил олди. Айни дамда у таътилда бир яшар эварамни тарбиялаш билан банд. Эварам Тоҳир ҳозирданоқ ўзини кўрсатяпти: мусиқа эшитса, албатта, рақсга тушади.


Клиплардаги ота...

Клипларда роль ижро этишга рози бўлишдан аввал қўшиқни тинглаб, унинг сўзларига эътибор бераман. Тарона таъсирли бўлмаса, рад этаман. Улуғбек Раҳматуллаев ва унинг ота­сини яхши танийман. Улуғбекнинг бу қўшиғи отасига ўзига хос миннатдорчилиги, раҳмати. "Сизга ўхшаб бораяпман, ота” қўшиғининг клипидаги ролни мен ижро этишимни хонанданинг отаси хоҳлаган экан.

Хонанда Шоҳруххоннинг қўшиғи мутлақо бошқа ракурс. Унда оталар турли хил, яхши ва ёмон, бахтли ҳамда бахтсиз. Аммо клипда ота барибир ота деган ғоя бор!

Яъни, сенга яратган қандай отани раво кўрган бўлса, уни қабул қил. Клип ғоясини тушунганим учун унга рози бўлдим ва уни баҳоли қудрат яхши ижро этишга ҳаракат қилдим.

Бугун...

Ҳар бир актёрнинг санъатга ўз муносабати бўлади. Ёшлигимда Арастунинг бир гапини ўқиб, уни ўзимга шиор қилиб олганман. У шундай деган: "Санъатнинг мақсади, ўз таъсири билан вақтинча бўлса ҳам одам ичидаги ҳайвонни ухлатишдир”. Инсон ичида эзгулик ва ёвузлик яшайди. Вазиятга қараб бири устун келиб, инсонга ҳукмронлик қилади. Роль танлашда ҳам шунга эътибор бераман. Мен шу образ орқали томошабинни эзгуликка чорлай оламанми йўқми, деб ўйлайман. Мени санъатда Ватан, муҳаббат, эзгулик учун кураш каби мангу мавзулар қизиқтириб келади. Бир кунлик замонавий мавзулар ортидан югуришни истамайман. Бугун мен бундай ишладим, кеча бошқача эди, деган гапларни айтолмайман. Ахир санъат абадий! Шу маънода менга, айниқса, "Ватан” картинаси жуда ёқади. Унда Ватан ҳақида баландпарвоз гаплар эмас, самимий, мазмунли ва содда сўзлар бор. Гоҳида муқаддас тушунчаларни баландпарвоз гаплар билан ўраб, унинг асл нархини ҳам тушириб қўйишади. Кинодаги гаплар ҳам жуда халқчил танланган. Ўғил ота­га: "Нима берди шу Ватанингиз?” деганида, ота: "Ватан ҳеч нарса беришга мажбур эмас”, мазмунидаги ҳақли фикрни айтади. Ёки бош қаҳрамонни қаранг, Ватанига келади, бурчини бажаради ва гўзал, сокин ўлим топади. Картинадаги ҳар бир кадр пухта ва пурмаъно. Бугун ана шундай асарлар ўзбек киносида кўпроқ бўлишини истардим.

Сўнгсўз

Барча мухлисларни иштирокимдаги янги картина "Кулба” премьерасига таклиф қиламан. Унда ижодкорлар билан мутлақо бошқа мавзуга қўл урдик. Ҳаёт синовларини енгиб ўтиш уни бевосита қандай қабул қилганингизга боғлиқдир. Синовлар ва тўсиқлар ортида қандайдир яхшилик бор деган умид билан яшаш ҳаётни енгиллаштиради, назаримда. Шундай экан, умид ҳамиша қалбингизни тўлдириб туришини чин дилдан истаб қоламан.

Сарвиноз ДОНИЁРОВА суҳбатлашди

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 597 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Хонанда Зиёда оғир жудоликка учради
>>> “Ўзбекконцерт” Сардор Мамадалиевнинг ҳам клипини эфирдан олдириб ташлади
>>> Bobur Bobomurod o`zi va Shirin haqidagi mish-mishlarga oydinlik kiritdi
>>> Куёв бўлиш арафасидаги Отабек МУТАЛХЎЖАЕВ: «Аёлларга ортиқча эрк берилишига қаршиман!”
>>> ​Обид Асомов Ўзбекистон телеэкранларига қайтмоқда
>>> ​ВИА "МАРОҚАНД"ЧИ АБДУРАШИД УЙЛАНДИ(ФОТО)
>>> Лола нега фолчиларни инкор этмади?
>>> ​ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВА "МОДА РОССИИ" ЯРМАРКАСИДА ЛИБОСЛАР ТЎПЛАМИ БИЛАН ИШТИРОК ЭТАДИ
>>> Озодбек Назарбековдан кейин Гулсанам Мамазоитова ҳам 2017 йилда концерт бермаслиги мумкин
>>> Gulsanam Mamazoitova qalblarni larzaga keltiruvchi qo`shiq yaratdi(Video)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari