Суббота, 28.05.2022, 14:21
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4840]
MP3 Musiqalar Yuklash [3]
Fikr va Mulohaza qiling [2044]
Hikoyalar to'plami [1479]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [114]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2073]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [625]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [10033]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [1036]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [55]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [45]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [768]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [96]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [44]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 35
Гостей: 35
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2022 » Февраль » 2 » Украина инқирози: Кремль Лондонни «бизнесга ҳужум»да айблади, Ғарб тонналаб қурол юбормоқда
06:48
Украина инқирози: Кремль Лондонни «бизнесга ҳужум»да айблади, Ғарб тонналаб қурол юбормоқда
АҚШ ва Буюк Британия Украинага нисбатан агрессияси сабаб Россияга қарши санкциялар тайёрламоқда. Американинг баъзи чекловлари ҳатто Россия Украинага кирмаган тақдирда ҳам жорий этилиши мумкин. Кремль Лондоннинг баёнотини рус бизнесига қарши уруш деб атади. Ғарб ўз навбатида сиёсий инқироздан чиқиш учун дипломатик йўлларни ҳам излашда давом этяпти.

АҚШнинг санкциялари нимадан иборат?

Америкалик сенаторлар Россияга қарши Украинага бостириб кирган тақдирда қўлланадиган санкциялар бўйича қонун лойиҳасини деярли келишиб бўлганини маълум қилганди. Санкциялардан баъзилари Россия Украинага бостириб кирмаган тақдирда ҳам кучга кириши мумкин.

«Ҳаммамиз деярли бир чизиққа тизилдик, десам ҳам бўлади», деди демократлар вакили Роберт Менендес CNN эфирида. У американча футбол тилида гапирди. Яъни, ҳамма бир чизиқда тизилди ибораси «рақиб дарвозасига яқин келдик», деган маънода ишлатилган.

Reuters агентлиги ёзишича, Россиядаги йирик банклар, давлат суверен қарзига қарши санкциялар киритиш кўзда тутилган. Шунингдек, санкциялар доирасида Украинага қўшимча ҳарбий кўмак юборилиши ҳам мумкин. Агентлик хабарига кўра, демократлар ва республикачилар Россиянинг «Шимолий оқим-2» газ ўтказгичига қарши санкция қўллаш борасида бир фикрга кела олмаяпти.

Республикачи Роберт Менендеснинг айтишича, Россияга қарши баъзи санкциялар эҳтимолий босқинни кутиб ўтирмай кучга кириши мумкин. Унинг айтишича, Россия аллақачон Украинага қарши киберҳужумлар уюштириб, «ўзга байроқ остида операция ўтказиб» ва Украина ҳукуматини назоратга олишга уриниш орқали «санкцияга муносиб бўлиш»га улгурди. Россия Украинага бостириб кирса, янада қатъий санкциялар кучга киради.

Украинанинг АҚШдаги элчиси Оксана Макарованинг CBS эфирида айтишича, Украина санкциялар ҳозироқ киритилишини хоҳлайди. Элчи Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар совуқлашгани ҳақидаги хабарларни бўрттириш деб атади: «Ҳеч қандай совуқлик йўқ. Кўп музокара ўтказамиз ва баъзида фикрлар бир жойдан чиқмаслиги оддий ҳолат. АҚШ бизнинг нафақат стратегик ҳамкоримиз, балки стратегик дўстимиз», деди элчи.

CNN Жо Байден ва Владимир Зеленский муносабатлари Украина президентининг ўтган ҳафтадаги чиқишидан кейин совуқлашиб қолганини ёзганди. Ўшанда Зеленский мамлакатдаги ҳолат Ғарб ваҳима қилаётгандек ёмон эмаслигини айтганди. Зеленский АҚШ ўз дипломатларини Украинадан олиб чиқишга қарор қилганини хато қарор деб топганди.

Элчи Украина Россия томондан хавфни камайтириб кўрсатишга уринмаётганини таъкидлади. «Хавфни камайтириб кўрсатмаяпмиз. Шунчаки вазиятни борича айтмоқдамиз. Ахир Россиянинг нималарга қодир эканини яхши биламиз», деди Макарова.

Пайшанба куни Байден администрациясининг юқори мансабли вакиллари сенаторлар учун ёпиқ брифинг ўтказади. Унда нималар ҳақида сўз бориши номаълум. АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланднинг айтишича, АҚШ Россияга қарши санкциялар борасида фикрлар якдил эмаслиги вазиятини сақлаб қолмоқчи. Унинг айтишича, шу тариқа Россияга таъсир ўтказиш имкони юқори.

Financial Times ўз манбаларига асосланиб ёзишича, АҚШ Путиннинг атрофидаги, мамлакат сиёсатида муҳим қарорлар чиқарувчи одамларга қарши ҳам санкциялар тайёрламоқда. Хабарда ёзилишича, бу чекловлар иқтисодий санкцияларга «бонус ўлароқ» белгиланиши мумкин.

Британия қандай санкциялар тайёрламоқда?

Душанба куни Британия парламенти Россия Украинага бостириб кирган тақдирда Кремлга алоқадор шахслар ва активларга қарши санкцияларни кўпайтиришга имкон берадиган қонун лойиҳасини тақдим этган. Бу ҳақда якшанба куни Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс айтиб ўтганди. Унинг сўзларига кўра, Россиядаги молия муассасалари, энергия компаниялари ва Путин режимини қўллаб-қувватлайдиган ҳар қандай фирма Британия санкцияларига дучор бўлиши мумкин.

Times'нинг ёзишича, Британияда инвестицияси бўлган Кремлга алоқадор олигархлар ҳам санкцияга учраши мумкин. «Биз санкциялар қамровини кенгайтирмоқчимиз. Токи Кремлни қўлловчи ҳар қандай компания ва путинчи олигархлар яширинадиган жой топа олмасин», деган Британия ташқи ишлар вазири.

Нашрга кўра, янги санкциялар пакети россиялик олигархларнинг улар пулларини сақлашга одатланган Британия ҳақида тасаввурларини ўзгартириб юборади. Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон билан бирга Украинага келиши кутилганди. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба унинг ташрифи учун миннатдорчилик билдирди: «Британиялик ҳамкасбим Лиз Трассга қатъийлиги учун миннатдорлик билдираман. Британиядаги Россияга алоқадор молиявий манфаатларга қарши санкциялар Россиянинг нозик жойига зарба бўлади», деб ёзди у твиттердаги саҳифасида. Аммо Трасс хонимда коронавирус аниқланиб, Украинага кела олмади.

Москванинг реакцияси

Кремль расмий вакили Дмитрий Песковнинг айтишича, Британия Россияга қарши санкция қўлласа, жавоб ҳаракатлари ҳам бўлади. Песков Британиянинг ҳаракатларини «рус бизнесига ҳужум» деб атади.

«Алоҳида бир давлатнинг рус бизнесига ҳужумига қарши, албатта, жавоб чоралари кўрилади. Жавоб бизнинг манфаатлардан келиб чиққан ҳолда тузилади.

Лондондан келаётган хабарлар хавотирли. Нафақат биз учун, балки компанияларимиз учун ҳам хатарли. Бу Лондоннинг тусланишига яна бир исбот. Бу ҳаракатлар халқаро бизнес учун ҳам хавотирли», деган Песков.

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Лондоннинг чиқишларига заҳарханда билан жавоб берди.

«Асосийси бир қадам ҳам орқага ташламанг, миссис Трасс. Биз сизга ишонамиз. Британиянинг лаҳзалик молиявий манфаатлари демократия ва эркинликдан устун бўла олмайди», деб ёзган Захарова ўз саҳифасида. ТИВ расмийси Россия Лондонга баъзи коррупционерларни топширишни сўраб рўйхат юборганини эслатган.

Европа Иттифоқи ҳам Россияга қарши санкциялар тайёрламоқда. Financial Times'нинг ёзишича, иттифоқ санкциялари Россия энергетика секторига нисбатан қўлланиши мумкин. Гап катта эҳтимол билан «Шимолий оқим-2» газ қувури ҳақида кетмоқда.

Дипломатияни кутиб

Британия ташқи ишлар вазири ҳамда мудофаа вазири яқин вақтлар ичида музокара учун Москвага бориши кутилмоқда. Борис Жонсон эса Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувдан кейин Владимир Путин билан телефонда гаплашмоқчи. Жонсон Японияга сафарини бекор қилиб, Киевга келди ва Британия Украинани қўллашини маълум қилди. Жонсон журналистларга Путин билан мулоқотда унга «тубсизликдан чекиниш»ни маслаҳат беришини айтган.

«Ҳа, Путинга шундай дейман. Чиндан биз ҳаммамиз тубсизлик қирғоғидан чекинишимиз керак. Россиянинг Украинага ҳар қанақасига кириши дунё учун ва энг аввало Россиянинг ўзи учун ҳалокатли бўлади», деган Жонсон. Унинг фикрича, ҳар қандай босқин украин халқининг кескин қаршилигига учрайди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан яна бир марта учрашиши кутиляпти. Улар ўтган ойда Женевада учрашганди. Россия НАТОга Украина киритилмаслиги бўйича кафолат талабини такрорлаган, АҚШ томони яна бир бор буни рад этганди. Ўз навбатида, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянсга киришни ҳеч ким бирор давлат учун тақиқлай олмаслигини кескин оҳангда таъкидлаганди. Унинг айтишича, Россия қанчалик агрессив ҳаракат қилса, ўз атрофида шунчалик кўп НАТО аскарларини кўраверади.

Шу билан бирга, Столтенберг Россия бостириб кирган тақдирда ҳам Украинага НАТО аскарлари юборилмаслигини айтган, чунки Украина НАТО аъзоси эмас. «Биз Украинага қўшин юбормоқчи эмасмиз, лекин уларга ёрдам берамиз. НАТО аъзоси бўлиш ва Украина каби альянснинг қадрдон ҳамкори бўлиш фарқли нарсалар», деган у.

Машғулотлар давом этмоқда

Айни дамда «Қатъий шериклик» номи остида ҳарбий машғулотларни ўказиш учун Беларусда бўлиб турган россиялик ҳарбийлар мамлакатда қўмондонлик назорат тизимини ташкил этиб бўлишди. Кейинги машғулотлар 10-20 феврал кунлари ўтказилади ва уларда асосий урғу «ташқи агрессия»га қаратилади.

Ғарб разведкаси Россия босқинни айнан Беларусь ҳудудидан амалга ошириши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Расмий Москва эса машғулотлар ҳеч кимга халақит бермаслигини айтмоқда. Россиянинг тўртта ҳарбий денгиз флотида ҳам машғулотлар давом этмоқда. Душанба куни тунда Россия мудофаа вазирлиги Шимолий флот ҳарбийлари Норвегия денгизида сувости кемасини топиш машғулотида иштирок этгани тасвирланган видео эълон қилганди. Қора денгиздаги машғулотлар эса якунланиб, 20 дан ортиқ кемалар базага қайтган.

Павел Аксенов, ВВС мухбири:

Ўтган дам олиш кунлари Украинанинг Бориспол аэропортида НАТОнинг бир нечта транспорт самолёти қўнди. 30 январ куни Варшавадан Польша ҳарбий ҳаво кучларининг С-295 М самолёти келди. Унинг бортида нима бўлгани аниқ эмас. Бу учоқ ўртача 7 тоннагача юк кўтара олади. Польша Украинанага ҳарбий ёрдам юбориш ҳақида ўйламоқда, лекин Украина мудофаа вазири Алексей Резниковнинг айтишича, Польшадан ҳеч нарса келмаган.

30 январ куни Канададан CC-177 Globemaster III транспорт самолёти ҳам келган. Олдинроқ Канада Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиши, Unifer ҳарбий машғулоти доирасида ҳарбийлари сонини 400 нафаргача оширишни маълум қилганди. Шунингдек, Канада Украинага учмайдиган қуроллар юборишини ҳам эълон қилган.

Якшанба куни кечаси Украинага Британиянинг Airbus A400M ҳарбий транспорт самолёти қўнган. У Британиянинг Оксфордшир ҳарбий базасидан учган. Бир кун олдин бошқа бир ҳарбий самолёт Киевга АҚШдан ҳарбий юк олиб келган. Бундай юклар январ ойининг ўзида беш марта юборилган.

Ўтган ҳафта якунида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ҳамкорликда фойдаланадиган Испаниядаги «Рота» ҳарбий денгиз базасига «Сислер» оғир юк ташувчи стратегик транспорт кемаси келган. 63 минг тонна юк кўтара оладиган кема бирданига 900 та ҳарбий техникани, хусусан, танкларни ташиши мумкин. Кема Европага қандай юк билан келгани аниқ эмас.

Россия ва Украинанинг ҳарбий қудрати таққоси:



www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР | Просмотров: 154 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #новости, #Yangiliklar, #uznews, #news, #newsuz, #ahborot, #xabarlar, #Yangilik, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​MUXLISA AZIZOVA. KANN FESTIVALIDA QATNAShGAN ILK O`ZBEK REJISYoRI BILAN SUHBAT(EKSKLYuZIV)
>>> G`ayrat Usmonov muxlislari o`rtasida pul mukofotli tanlov e`lon qildi
>>> НИГОРАНИНГ ПАРДОЗСИЗ СУРАТИГА ФОЛЛОВЕРЛАР МУНОСАБАТ БИЛДИРИШДИ (ФОТО)
>>> Филипп Киркоров Тошкентда концерт беради
>>> Nilufar Usmonova qizini sog`ingan ota nomidan qo`shiq ijro etdi (Audio)
>>> Rasmiy bildirish: “Daydi” filmining ijodkorlari Morgan Frimanning qiyofasidan noqonuniy foydalanganligi aniqlandi (FOTO)
>>> ​Munisa Rizaeva sho`x qo`shig`ini “Qop-qora” deb nomladi(Audio)
>>> Арча байрами қаерда ва қачон бошланади?(Фото)
>>> Вера Брежнева концерт пайтида саҳна тагига йиқилиб тушди (Видео)
>>> ​РАЙҲОН “ҲАММАНИ ЖАМ” ҚИЛИБ, САНКТ-ПЕТЕРБУРГДАН БУХОРОГА ЙЎЛ ОЛДИ



reqlom2

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari