 Ҳозирда Украинага ҳарбий ёрдам 15 давлатдан келмоқда, деди Пентагон матбуот котиби Жон Кирбига таянган ҳолда «Интерфакс» хабар бермоқда. У брифингда Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий юк жўнатишда давом этаётганини тасдиқлади ва "бу нафақат бизга, балки бошқа 14 давлатга ҳам тегишли”, деб қўшимча қилди.
Кирбининг айтишича, АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин «ҳафта охирида НАТОнинг шарқий қанотидаги АҚШ кучларини кучайтириш учун Қўшма Штатлардан Европадаги жойларга тахминан 500 га яқин қўшимча америкалик қўшинларни юборишни буюрган».
Бу ходимлар «Украина атрофидаги мавжуд вазиятга жавоб берадиган ва НАТО иттифоқининг олдини олиш ва мудофаа қобилиятини кучайтирадиган тарзда жойлаштирилади».
Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Украинага қўшин киритмайди ва юбормайди. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|