Четверг, 24.01.2019, 07:57
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [644]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [523]
Hikoyalar to'plami [434]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [884]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [139]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [77]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [1709]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [192]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [25]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [13]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
Статистика



Онлайн всего: 88
Гостей: 87
Пользователей: 1
v1ubrp01sy

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Январь » 2 » Ғуломов, Қодиров, Мирзаев, Ортиқхўжаев... – 2018 йил муҳокамада бўлган номлар
11:35
Ғуломов, Қодиров, Мирзаев, Ортиқхўжаев... – 2018 йил муҳокамада бўлган номлар
Ўтган 2018 йил қизиқарли ва шов-шувли воқеаларга бой бўлди. Уларни биз бир неча йиллар эслаб юрамиз. Негаки, бу воқеалар ё давлат аҳамиятига молик, ё одамлар ҳаётига алоқадор. Халқ учун доим айрим одамлар атрофидаги воқеалар энг қизиқарлиси бўлиб келган.
 
Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ривожланиб кетиши сабабли ҳар қандай воқеанинг муҳокама мавзусига айланиши янада осонлашди. Балки шу сабаб Facebook ва Youtube Ўзбекистонда блоклаб қўйилгандир. Майли, ҳозир гап бу ҳақда эмас. Биз қуйида 2018 йил Ўзбекистонда энг кўп муҳокамаларга учраган одамларни эслаб ўтамиз.
 
Собиқ МХХ генерали умрбодга қамалди
Шуҳрат Ғуломов. Бу номни МХХга иши тушган ҳам, тушмаган ҳам яхши эслайди. Унинг номини эшитган унча-бунчанинг зир титрагани ҳам бор гап. У собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг раиси ўринбосари, ташкилотнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият олиб борган, ўз даврининг қудратли шахсларидан эди. Ғуломов 2017 йилнинг январь ойида МХХ раиси ўринбосари лавозимидан олиниб, Сурхондарёга юборилганди. Аслида, у ўз иш фаолиятини ҳам айнан Сурхондарёда бошлаган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 19-20 январь кунлари Сурхондарёга ташрифи давомида ўтказган йиғилишида Шуҳрат Ғуломов умрбодга қамалганини маълум қилганди. Давлат раҳбари Ғуломов порахўрлиги ва Ватанга хиёнати учун ҳибсга олинганини таъкидлаганди. Президентнинг йиғилишдаги сўзлари ёзилган овозли ёзув ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

"Учбурчак” ток-шоуси бошловчилари
2017 йил декабрь ойи охирида "Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган "Учбурчак” ток-шоуси 2018 йил ўрталаригача муҳокама майдонининг асосий мавзуси бўлди.  
 
Кўрсатувда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида истиқомат қилувчи келинчак Мухлиса Раҳматова иштирок этиб, қайнотаси унга шилқимлик қилганини айтиб чиққан.
 
Оила келинининг бундай иддаоси одамлар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди ҳамда воқеа ток-шоунинг 2018 йил 6 январдаги сонида давом этди. Унда келиннинг қайнонаси, қайнотаси ва қўни-қўшни иштирок этди ва  Раҳматованинг айтганларига жавоб қайтарди.
 
Муҳокамалар давом этаркан, келинчак қолиб, кўрсатув муаллифлари Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқова одамлар танқидига учради. "Учбурчак”нинг шу сонидан кейин икки журналистнинг ҳар бир қадами пойланди, ҳар бир кўрсатув синчковлик билан томоша қилиниб, беаёв танқид қилинди. Энг қизиғи, танқид қилаётганларнинг асосий қисмини ОАВ ходимлари ташкил этган. Уларнинг кўпчилиги ё телевидениедан қувилганлар, ё пенсиядагилар, ё ТВда ишлаб туриб, умуман кўринмаётганлар. Танқидлар бора-бора шахсий адоват кўринишини олиб, ҳақоратлар кўрсатув ва бошловчиларнинг касбий малакасига эмас, уларнинг шахсиятига қаратилди. Бунда энг кўп тош улоқтирилган Нозима Воҳидова бўлди.
 
Рустам Иноятов 23 йиллик лавозимини тарк этди
Чорак асрдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистоннинг энг кучли ташкилотларидан бири Миллий хавфсизлик хизматини бошқарган Рустам Иноятов 2018 йилнинг 31 январида лавозимидан озод қилинди.
 
Рустам Иноятов ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида фаолият олиб бораётган Ихтиёр Абдуллаев раис этиб тайинланди.
 
Рустам Иноятов МХХ раислигидан кетгач, Президент томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб тайинланди. Айни вақтда Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб турибди.
 
Иноятовнинг кетиши одамлар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Негаки, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти бўлгач, ҳар бир соҳада ўзгаришлар авж олди. Кўплаб раҳбарлар кетди. Аммо 2018 йил январигача, МХХда бу қадар катта ўзгаришлар шамоли эсмаганди.
 
Рашид Қодиров ва унинг енг ичидаги кирдикорлари
Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Рашид Қодировнинг ҳибсга олиниши ва қатор жиноятларни амалга оширишда айбланиши бутун 2018 йил давомида одамлар диққат марказида бўлди.
 
Рашид Қодиров 23 февраль куни ҳибсга олинди. Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165 (товламачилик), 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210-моддалари (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда эса тергов ҳаракатлари якуний босқичга кирган. Таъкидлаш керакки, "Қодиров иши”га алоқадор жами 21 киши қамоққа олинган.
 
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев
2018 йилнинг бошида кўпчилик Жаҳонгир Ортиқхўжаев деган одамни танимасди. Бир йил, аниқроғи 8 ойда бутун Ўзбекистон, ҳатто, қўшни давлатлардагилар ҳам Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг кимлигини билди.
 
2018 йилнинг 26 апрель санасида 8 йилдан бери пойтахт Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарган Раҳмонбек Усмонов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини ўша вақтларда кўпчиликка нотаниш тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев эгаллади.
 
Ортиқхўжаев ҳоким бўлгунга қадар Тошкент шаҳри ва вилоятларда амалга оширилган қатор қурилиш лойиҳаларида фаол иштирок этган, ҳукумат ишончига кириб, "Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази дирекцияси ДУК раҳбари сифатида фаолият юритиб келган.
 
Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Artel”, "Imzo” каби бир қатор корхоналар муассиси ҳисобланади.
 
Қуронбоевга нафратли изоҳлар ёғилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси лавозида 2018 йилнинг 27 августига қадар ишлаган Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан озод этилиб, Давлат маслаҳатчиси ўринбосарлигига туширилди. Бунга Қаҳрамон Қуронбоевнинг ОАВда айтиб чиққан гапи сабаб бўлди.
 
У йўлда кетаётган тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни автомобилдан тушириб, Matiz’га ўтқазиб юборганини мақтаниб чиққанди. Кўп ўтмай, ўзини ҳам янги лавозимга ўтказиб қўйишди.
 
Қуронбоевнинг айтганлари ёшлар орасида кўплаб нафратли танқидларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқлар унинг суратлари билан тўлиб-тошди. Ҳатто, карикатуралари пайдо бўлди. 

 
Зойир Мирзаевнинг ноқонуний жазо чораси
2018 йил куз ойларида кўпгина баҳс мунозаралар ўша пайтдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев сабаб келиб чиқди. Мирзаев Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида буғдойни вақтида суғормаган олти масъулга нисбатан инсон ҳуқуқларини поймол қилувчи жазо чорасини қўллади.
 
Мирзаев ўз ваколатидан фойдаланиб, Оққўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича ўринбосари  Шерзод Муродов, Туман сув хўжалиги бошлиғи Тоҳир Мирзакаримов, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Шароф Аҳмедов, "Озод” МФЙнинг оқсоқоли Зокир Мусабеков, "Мавлонбой ота” фермер хўжалигини раҳбари Аброр Мавлонов, "Абдуносир” фермер хўжалиги раҳбарини (исми Носир) кийими билан ариқдаги сувга тушишга мажбурлади.
 
Агарда бу воқеа маҳаллий ва халқаро ОАВда овоза қилинмаганда эди, балки у Ҳукумат таркибидан четлатилмаган бўларди. Аммо олти эркакнинг сувда тургани тасвирланган суратлар ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалди ва охир-оқибат Президент Зойир Мирзаевни лавозимидан четлатди.
 
Орадан бироз вақт ўтгач, Зойир Мирзаев Жиззах вилоятидаги Шароф Рашидов туманига ҳоким этиб тайинланди.

Унвони бор катта шоирман, лек ўлгудай латта шоирман
"Халқ сўзи” нашрида замонасига қараб турланишга уста бўлган ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг "Ёнган юрак зиёси” номли мақоласи эълон қилинди.
 
Мақоланинг учинчи хатбошиси шундай бошланади. "...кўп йиллар давомида ўзимизни алдаб, ўзимизга маҳлиё бўлиб, бино қўйиб яшадик. Ён қўшниларимизни бездириб, дўстдан душман ясадик, таълимни ислоҳ этамиз деб, болаларимизни кўрсавод қилдик, тиббиёт ғорат бўлди, эркин сўзнинг томоғидан хиппа олдик. Натижада кун кўриш учунгина яшайдиган, юрагига қўрқув уя қурган, қориндан бошқа нарсани ўйламайдиган, қўшнисига  қайишмайдиган, лоқайд ва карахт муҳит пайдо бўлди. Шу аснода истеъдодлар четга сурилиб, устоз адиблар эътиборсиз қолдирилди. Дарди ичига тушган миллатсевар зиёлилар узлатга чекинди. Кўпчиликнинг кўнгли тубидаги келажакка умид шамлари бирин-кетин ўча бошлади. Биз умумий қора туш кўраётгандек эдик. Ҳа, улуғ адибимиз айтганидек, қанча-қанча умрлар тушда кечди, уйқуда зое бўлди”.
 
Шоирнинг 25 йил давомида ўзи ёзган "ура-ура”дан иборат шеърларига зид тарзда ёзган мақоласи кўплаб ижодкорлар ва адабиётга алоқаси бўлмаганлар томонидан яхшигина таҳлил қилинди. Иқбол Мирзонинг маддоҳларча ёзган мақоласи кўплаб қаттиқ танқидларга сабаб бўлди. 
 
Комил Алламжонов бўшатилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаол ва одамларга танилиб улгурган Матбуот котиби Комил Алламжонов 2018 йилнинг октябрь ойи бошида лавозимидан озод қилинди.
 
У 2017 йилнинг 1 декабрь санасида лавозимга тайинланганди. Алламжонов давлат раҳбарининг Матбуот котиби сифатида 11 ой фаолият юритди. Шу вақт ичида у ўтмишдошларидан фарқли ўлароқ тез ва самарали ишлади дейиш мумкин.
 
Шу сабабдан ҳам унинг лавозимдан четлатилиши одамлар ва ОАВ вакиллари орасида муҳокамаларга сабаб бўлди.
 
Унинг нега бўшатилганига расман ойдинлик киритилмай қолди. Унга тегишлилиги айтилаётган ОАВ ўша вақтларда Алламжонов соғлиғи сабаб эгаллаб турган лавозимидан кетди, деган хабарни тарқатди. Унинг ўрнини эса ҳозиргача ҳеч ким эгаллагани йўқ. Модомики, у соғлиғи ёмонлашгани сабаб лавозимидан кетган бўлса, нега саломатлиги тиклангач, яна Президент Матбуот хизматига эмас, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига қайтди?
 
Ғафур Раҳимов ва AIBA
Ўзбекистонлик тадбиркор Ғафур Раҳимов 2018 йилда Ўзбекистонда ва ундан ташқарида одамлар диққати марказида бўлди. Унинг Халқаро бокс ассоциацияси президентлигига номзод бўлиши Халқаро олимпия қўмитасининг эътирозига сабаб бўлди. Негаки, Раҳимов АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар рўйхатига киритилганди.
 
ХОҚ Раҳимов AIBA президенти бўлса, бокс Олимпия ўйинлари таркибидан чиқарилишини таъкидлади. Шунга қарамай Раҳимов ташкилот президенти этиб сайланди.
 
Ғафур Раҳимов ХОҚнинг огоҳлантиришига муносабат билдириб, адвокатлари уни АҚШ "қора рўйхат”идан чиқариш бўйича самоқли ишларни амалга оширганини маълум қилди.
 
Бундан ташқари, Ғафур Раҳимов 2018 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирувга берилиб, июль ойининг биринчи декадасида қидирувдагилар рўйхатидан чиқарилди.
 
Гулнора қаерда: уйдами ё қамоқда?
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова атрофидаги муҳокамалар ҳали-вери тинмайдиганга ўхшайди. Каримова хоним 2018 йилда ҳар ўтган йиллардагидан кўра кўпроқ муҳокама майдони қаҳрамонларидан бўлди.
 
Йил ўрталарида Гулнора Каримованинг қаердагилиги маълум бўлди. Гулнора Каримованинг адвокати – Швейцариянинг "Mangeat Attorneys at Law” адвокатлик фирмаси асосчиси ва раҳбари Грегуар Манжа Ўзбекистонга келиб, Гулнора Тошкентдан уч соат узоқликда жойлашган қамоқхона сақланаётганини очиқлади.
 
Каримова атрофидаги баҳс-мунозара йилнинг тўртинчи чорагига келиб янада қизғин тус олди.
 
4 сентябрь куни Швеция пойтахти Стокгольмда суд жараёни бошланган. Судда кўрилишича,  собиқ TeliaSonera, айни дамдаги Telia ширкати раҳбарлари Ўзбекистон телекоммуникация бозорида ўз ўрнини топиш учун Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага 350 миллион доллар пора берган.
 
Орадан кўп ўтмай, Гулноранинг қизи масалага қўшилди. Имон Каримова ижтимоий тармоқлар орқали онаси Тошкентда, ўз уйида сақланаётганини иддао қилиб чиқди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмийлари эса бунга изоҳ бераркан, Каримова белгиланган тартибда жазони ўтаётганини айтди.
 
Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов эса Instagram’даги саҳифаси орқали онаси бугунги Ҳукуматни ҳам маънан, ҳам моддий қўллаб-қувватлашга тайёр эканини айтиб чиқди. Орадан кўп ўтмай, ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримованинг вилоятлардан бирига ҳоким бўлиши мумкинлиги ҳақида норасмий хабарлар тарқалди.
 
Порахўр ҳоким
Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Туробжон Жўраев мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва жиноий ҳаракатларни амалга оширганлиги учун қамоққа олинди.
 
Собиқ ҳоким Туробжон Жўраев билан боғлиқ жиноят ишида Самарқад вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хожақулов ва ҳокимнинг ёрдамчиси Ботир Хожақуловлар ҳам ҳибсга олинган.
 
Ҳокимиятда кўп квартирали уйларни қуришга рухсат бериш ва тадбиркорларга турар жой объектлар қурилиши учун ер майдонларини ажратишни важ қилиб пора олиш ишлари сурункали амалга ошириб келинган.
 
Собиқ ҳоким ўз манфаатлари учун ҳокимиятда порахўрлик тизимига асос солган. Бундан ташқари, у маҳаллийчиликка йўл қўйиб, таъмагирлик йўли билан пулларни ўзлаштирган. Унинг кабинетидан жуда кўп миқдорда хорижий валюта топилган.
 
Ҳоким 400 минг доллар пора билан қўлга тушди
Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов иш кабинетида пора олаётган вақтида қўлга тушиб, ҳибсга олинди.
 
Бахтиёр Абдусаматов 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган бўлган.
 
Махсус тадбир Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан ўтказилган. Юнусобод тумани ҳокими ушбу пуллар эвазига инвесторга ер майдони тақдим этишни ваъда қилган.
 
Туробжон Жўраев ва Бахтиёр Абдусаматов билан боғлиқ ҳолат бутун жамоатчилик эътиборини ўзига қаратди. Ҳокимлар бироз сергак тортди. Дарвоқе, Бахтиёр Абдусаматовдан бўшаган ўринган собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов келди.
 
Алишер Усмонов Мирзиёев томонидан мукофотланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг "USM Holding” акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Алишер Усманов Бурҳоновични "Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлаш ҳақида фармонни имзолади.
 
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда йирик инвестицион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган катта ҳиссаси, халқимизнинг миллий қадрияти ва бой тарихий ёдгорликларини қайта тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида Ўзбекистонда диний-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни барпо этиш борасидаги фаол иштироки, Ватанига ёшлар учун ўрнак бўладиган даражадаги самимий муҳаббати ҳамда республикамизда туризм салоҳиятини ва спорт соҳасини ривожлантиришдаги ҳамкорлиги учун таниқли ҳамюртимиз, Россиянинг "USM Holding” акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Алишер Усмонов "Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди.
 
Диёра Усмонова "Ботир алюминий”га турмушга чиқди
Усмонов Тошкентга келиб, Президент Мирзиёев қабулида бўлди ва мукофотни қабул қилиб олди.
 
Россиялик таниқли ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг собиқ келини – марҳум жияни Бобур Усмоновнинг беваси Диёра Усмонова ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали тошкентлик миллионер Ботир Раҳимовга турмушга чиққанини маълум қилди. Мазкур воқелик ижтимоий тармоқлар ичида кўпроқ Instagram’да муҳокама қилинди.
 
Ботир Раҳимов Ўзбекистонда "Ботир алюминий” номи билан танилган тадбиркорлардан саналади.
 
Диёра Усмонова эса Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг жияни. Усмонова кўпдан бери Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилиб келмоқда.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 25 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Абдулла Қурбонов: "Автоҳалокат атай уюштирилганди..."
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА: «Севги борлигига ишонмайман!»
>>> Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаевага видеомурожаат йўллади(Видео)
>>> Shahzoda Muhammedova Captiva`si ustiga 600 dollar qo`yib ketgan yigitni qidirmoqda
>>> Санъаткорнинг очиқ-сочиқ кийинганини танқид қилсак ғийбатчи бўламизми ёхуд мулоҳаза админидан мана шундай фикрловчиларга очиқ хат
>>> Сардор Раҳимхон укаларга қандай мурожаат йўллади?
>>> Умидахон қайси хонанданинг қўшиқларини куйлашни истайди?
>>> ​НИЛУФАР УСМОНОВА: КУТИЛМАГАН СЮРПРИЗ, ВОЛИДАСИНИНГ МАҚТОВИ ВА 40 КУНДА 11 КИЛОГРАМГА ОЗИШ!
>>> ​ЮЛДУЗ РАЖАБОВА INSTAGRAM`ДА ҚЎПОЛ ИЗОҲ ҚОЛДИРАДИГАН ЙИГИТЛАРДАН НОЛИДИ
>>> Nilufar Usmonova bilan eksklyuziv intervyu


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Январь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari