Суббота, 24.08.2019, 07:13
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1196]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [835]
Hikoyalar to'plami [751]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1051]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [276]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [3541]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [473]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [27]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [149]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [24]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 75
Гостей: 74
Пользователей: 1
Patriotqir

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Август » 10 » Қурбонлик ҳукмлари
09:16
Қурбонлик ҳукмлари
Аллоҳ таолонинг бандаларига ато этган неъматлари чексиз ва беҳисобдир. Мазкур беадад неъматлардан бири эса ўз бандаларига савоб захираларини бойитиб олишлари учун тақдим этган ўзига хос эзгулик ва яхшилик мавсумларидир. Ҳақ таоло Ўзининг илми азалийсида инсон зотининг заифлиги, гуноҳлар чангалига тушиб қолишга мойиллигини билгач, уларга гуноҳлари ўчирилиб, ажру савобларининг қат-қат орттириб берилишига сабаб бўладиган махсус мавсумлар инъом этди. Ана шундай эзгулик мавсумларидан бири зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги ҳамда унда амалга ошириладиган қурбонлик амалидир. Қурбон ҳайити маъносини берувчи "ийду-л-азҳо” сўзи бежизга бундай номланмаган. Зеро, ҳаж амалларининг асоси бажариладиган бу кунлардаги энг асосий иш Аллоҳ таоло учун шукрона тарзида жонлиқ сўймоқдир. Шунинг учун ҳам бу байрам бизнинг тилда "қурбон ҳайити” деб аталади.

Аллоҳ таоло розилиги учун ва Унинг беҳисоб неъматларига шукроналик ҳиссининг рамзи ўлароқ қон чиқариш динимиз Ислом таълимотида буюк амаллардан саналади. Бу – қалбдаги тақводан, иймон нуридан далолатдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Унинг (қурбонликнинг) на гўшти ва на қони Аллоҳга етиб борур! Балки, (шу иш орқали) сизлардан пайдо бўлган тақвогина Унга етур» (Ҳаж сураси, 37-оят). Шунингдек, қурбонлик Аллоҳнинг шиорларини, У жорий этган диний маросимларни улуғлаш, ҳурматлаш демакдир. «(Иш) шудир! Кимки Аллоҳнинг маросимларини улуғлар (ҳурматлар) экан, бас, албатта бу (ҳурмат) қалблардаги тақво туфайлидандир» (Ҳаж сураси, 32-оят). 

Аллоҳ таоло учун жонлиқ сўйиш ниҳоятда фазилатли ва савобли амаллардан эканлигига қуйидаги ҳадиси шариф ҳам далолат қилади. Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: «Одам боласи Наҳр кунида қон чиқаришдан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлган бирон амални қилмайди. (Аллоҳ таоло учун сўйилган) жонлиқ қиёмат кунида шохлари, юнглари ва туёқлари билан келади. Қасамки, унинг қони ҳали ерга тўкилмасдан бурун Аллоҳ ҳузуридаги юксак мақомга тушади (яъни ҳали унинг қони ерга тушмасдан бу амалнинг савоби Аллоҳ ҳузурида юксак ўринга ёзиб қўйилади, валлоҳу аълам). Бас, қилаётган қурбонлигингиз билан шодланинг. Димоғингиз чоғ бўлсин!» (Термизий ривояти).

Қурбонлик қилиш Иброҳим алайҳиссалом суннатларини тирилтириш ҳамдир. Тарихдан ва Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан маълумки, Аллоҳ таоло Ўзининг халили бўлмиш Иброҳим алайҳиссаломдан ўғли Исмоилни қурбонлик қилишни талаб қилади. Иброҳим ва Исмоил алайҳимассаломлар Аллоҳнинг иродасига буткул бўйсуниб, Унинг буйруғини амалга оширишга киришган пайтларида Аллоҳ таоло Иброҳимни тўхтатиб, Исмоилнинг ўрнига жаннатдан туширилган бир қўйни қурбон қилишга буюради. Аллоҳ таоло ўзининг азалий илмида Иброҳим ва Исмоилларнинг нечоғли буюк иймон соҳиби эканликларини биларди, аммо, Ўзининг чексиз ҳикматига мувофиқ, уларнинг иймон ва исломларини ташқи оламда ҳам зоҳир қилишни хоҳлади. Ота-бола пайғамбарлар ўзларининг мислсиз итоатларини кўрсатишгач, Аллоҳ таоло уларни мукофотлади. Уларни қиёматга қадар улуғланадиган, тилларда достон бўладиган буюк зотлардан қилди.

Юқоридаги фазилатлардан ташқари қурбонлик қилишда кишининг ўзи ва оила аъзоларига байрам кунида кенгчилик яратиш, ночор мусулмонлар орасида раҳм шафқат ва муҳаббат уруғларини экиш, қалбларга сурур ва шодлик олиб кириш каби бир қатор эзгу ишлар мужассамдир.   

 "Қурбонлик” арабча "узҳийя” сўзининг ўзбекча варианти ҳисобланади. "Узҳийя”нинг луғавий маъноси ҳақида "у – қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг номи”, дея таъриф берганлар. Қурбонликнинг шаръий моҳияти ҳақида эса уламолар бир-бирига яқин маънода кўплаб таърифлар берганлар. Жумладан, фиқҳий китобларда "(Қурбонлик) махсус жониворни махсус вақтда сўймоқ, у вақт эса азҳо кунидир” ("ал-ъиноя шарҳу-л-ҳидоя”: 9/505), "(қурбонлик) шаръан: махсус ҳайвонни махсус вақтда қурбат нияти билан сўймоқдир” (Ҳаскафий: "ад-дурр ал-мухтор”), деган таърифлар келади.

Ҳанафий мазҳабига кўра моли нисобга етган, муқим (яъни сафарда бўлмаган), мусулмон одам учун қурбонлик қилиш вожиб ҳисобланади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ва У киши орқали бутун мусулмон умматини шу ишга буюрган: "Бас, Раббинг учун намоз ўқи ва жонлиқ сўй!” (Кавсар сураси, 2-оят). Машҳур тобеинлардан Қатода, Ато ва Икрима раҳматуллоҳи алайҳимлар оятдаги "намоз ўқи” иборасини "ҳайит намозини ўқи” дея изоҳлаганлар. Шунга кўра, ҳожилар ва бошқа қурбонлик қилувчилар ҳайит намози ўталгандан сўнг жонлиқларини сўядилар. Ҳадиси шарифлардан эса Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис далилдир. "Кимки, имкони бўлатуриб қурбонлик қилмаса, бас, бизнинг намозгоҳимизга яқинлашмасин” (Имом Аҳмад, Ибн Можа ва Ҳоким ривоятлари). 

Қурбонлик учун чорва ҳайвонлари сўйилади. Улар: туя, сигир ва қўйдир. Бунда уларнинг эркак ва урғочи жинслари тушунилади. Қўй деганда эчкилар ҳам назарда тутилади. Демак, туя, сигир, қўй ва эчкилар қурбонликка яроқли ҳайвонлар ҳисобланади. Шунингдек, буқаларнинг буйвол деб аталувчи айрим турлари ҳам қурбонлик қилиниши жоиз.

Қурбонлик қилинувчи ҳайвоннинг шаръан эътиборли бўлган ёшга кирган бўлиши шартдир. Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Фақат мусиннани сўйинглар. Илло, агар бу иш сизларга қийин келса, қўйдан жазаъ бўлганини сўйсангиз ҳам бўлаверади» (Муслим ривоятлари).  «Мусинна» деб туя, мол, қўй ва эчкилардан «саний» ёшига тўлганларига айтилади.

Юқоридаги ҳадисга биноан, туя, сигир ва эчкидан фақат «саний» ва ундан юқори ёшда бўлганларигина қурбонликка яроқли ҳисобланади. Қўйдан эса «жазаъ» ва ундан юқориси қурбонликка ўтади. Демак, туянинг «саний»си деб туғилганига беш йил тўлгани айтилади. Сигир ва буқанинг «саний»си эса туғилганига икки йил тўлгани бўлади. Қўй ва эчки эса бир йилда «саний» бўлади. Қўйдан «жазаъ» бўлгани туғилганига олти ой тўлиб, еттинчи ой кетганидир. Шунга кўра, туя (қамарий йил бўйича) беш ёшга кирган бўлиши, сигир ва буқалар икки ёшга тўлган бўлиши, қўй эса камида олти ойлик бўлган бўлиши талаб этилади.

Жонлиқ қурбонликнинг дуруст бўлишига монеълик қилувчи айблардан саломат бўлиши керак. Модомики, қурбонлик Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиш мақсадида амалга ошириладиган иш деб эътибор қилинар экан, бу иш учун энг яхши, энг сара, семиз, соғлом ва айбу нуқсонлардан холи бўлган жониворни танлаб олиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, қурбонлик учун сўйиладиган жонивор албатта ҳалолу покиза молдан бўлиши керак. Зеро, Аллоҳ таоло хуш ва покизадир, фақат хуш ва покиза нарсаларнигина қабул қилгай. 
Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Тўрт хил жонивор қурбонликка ярамайди: 1. Шапкўрлиги билиниб турган даражадаги шапкўр жонивор. 2. Касаллиги билиниб турадиган даражадаги касал жонивор. 3. Оқсоқлиги билиниб турадиган даражадаги оқсоқ жонивор. 4. Оёқда туролмайдиган даражадаги беҳол-мадорсиз жонивор» (Сунан соҳиблари ривоят қилишган). Ҳадисдаги охирги жумла маъно эътиборига кўра таржима қилинган бўлиб, аслида "суякларида илик битмаган озғин жонивор” маъносига далолат қиладиган сўз ишлатилган. Демак, шунчаки, озғин эмас балки оёқ суякларида илиги бўлмаган даражада озиб кетган жониворни қурбонлик қилиб бўлмайди. Бундай жонивор ниҳоятда мадорсиз бўлади.

Юқоридаги ҳадис қурбонликка путур етказувчи айб-нуқсонларни билишда асос кабидир. Юқоридаги ҳадисга биноан ва қиёсан уламолар қуйидаги сифатга эга бўлган жониворларнинг қурбонликка ярамаслигини айтадилар. 

1. Шапкўр жонивор.

2. Кўзи кўр жонивор.

3. Оқсоқлиги билиниб турадиган даражада оқсоқ жонивор.

4. Бир оёғи кесилган жонивор.

5. Касаллиги кўриниб турган касал жонивор. 

6. Оёқда туролмайдиган даражада қилтомоқ бўлиб қолган, мажолсиз жонивор.

7. Қулоғининг ҳаммаси ёки бир қисми кесилган жонивор.

8. Қулоғи тешилган ёки қулоқ супраси ўртасидан кесилиб, ёриқ пайдо қилинган жонивор.

9. Белги учун қулоғи тешиб қўйилган жонивор.

10. Шоҳи кесиб ёки суғуриб олинган жонивор. Аммо ўзи шоҳсиз туғилган бўлса, қурбонликка ярайди.

11. Бурни кесиб олинган жонивор.

12. Думи кесиб ташланган жонивор. Аммо ўзи думсиз яратилган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз, гарчи айрим уламолар буни ножоиз санаган бўлсалар ҳам.

13. Думбаси кесиб олинган жонивор.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қурбонликка сўйиладиган жонивор ўзига озор етказадиган, семириб ёғ бойлашига монеълик қиладиган ва баҳосини туширадиган барча айб-нуқсон ва касалликлардан холи бўлиши керак. Салафи солиҳлардан нақл қилинганки, улар қурбонликка сўйиладиган жониворнинг ҳар қандай каттаю-кичик айблардан холи бўлганини танлар эдилар. Агар жониворда биронта арзимас айб топилса ҳам, уни қурбонлик қилишни кариҳ кўрардилар.

Қурбонлик сўйишнинг биринчи вақти ҳайит намози билан хутба ўқилгандан сўнг бошланади ва ҳайитнинг учинчи куни қуёш ботганда тугайди. Бошқачароқ ибора билан айтилса, қурбонлик уч кун давомида сўйилади: қурбон ҳайити куни ва унинг кейинидан келувчи ташриқ кунларининг илк икки кунида. Бироқ энг афзали қурбонликнинг ҳайит намози ўқиб бўлиниши билан амалга оширилишидир. Ҳайит намозидан аввал ёки қурбонликнинг охирги вақтидан кейин сўйилган жонлиқ шаръий қурбонликка ўтмайди. Бунга юқорида айтиб ўтилган мана бу ҳадис далолат қилади. Баро разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик куни ҳайит намозидан сўнг бизларга ваъз қила туриб шундай дедилар: «Бугунги кунимизда биринчи бўлиб қиладиган амалимиз(ҳайит) намозни ўқишимиз, сўнгра (уйга) қайтиб жонлиқ сўйишимиздир. Кимки шундай қилса, унинг иши суннатга мувофиқ келибди. Кимки намоздан аввал сўйган бўлса, у бор-йўғи оиласига тақдим қилган гўштдир, холос. Бу куннинг маросимидан (яъни қурбонликдан) эмас». 

Имом Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) наздида қурбонлик вақти ҳайит намози ўқилмайдиган чекка ва қишлоқ жойлар аҳолиси учун қуёш чиққандан кейин киради. (Яъни, улар бомдоддан сўнг бир муддат ўтиб, қуёш чиққандан кейин сўяверсалар бўлади). Аммо, ҳайит намози ўқиладиган шаҳар жойларда эса ҳайит намози ва хутбаси ўқилгандан кейингина қурбонлик вақти киради. Унгача сўйилган жонлиқ қурбонликка ўтмайди. 

Туя ва сигирни қурбонлик қилишда етти киши иштирок этиши жоиз. Яъни, масалан, етти киши тенг пул ташлаб туя ёки сигир сотиб олишади ва уни ўз номларидан сўйишади. Шунда ҳаммалари қурбонлик қилган бўладилар.  Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят: «Биз Ҳудайбия йилида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда қурбонлик қилдик. Шунда туяни етти кишидан, сигирни ҳам етти кишидан қурбонлик қилдик» (Имом Муслим ривояти). Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжатул-вадодаги қурбонликда сигирга етти кишини шерик қилиб сўйдирдилар» (Имом Аҳмад ривояти). Аммо қўй ва эчкиларда эса шерикчилик мумкин эмас. Битта қўйни фақат бир киши сўйиши мумкин.

Инсон ўзи амалга оширган қурбонлигидан ейиши жоиз. Ҳанафий (шунингдек ҳанбалий) мазҳаби уламоларнинг сўзларига кўра, қурбонликнинг гўшти уч қисмга бўлинади. Учдан биридан унинг соҳиби ейди, яна учдан бирини фақир-мискинларга садақа сифатида улашади, қолган учдан бирини эса қариндош-уруғ, ёр-биродарларга ҳадя қилади. Бироқ, агар қурбонлик эгаси қурбонликнинг учдан биридан кўпроқ миқдорда истеъмол қилса, бу ҳам жоиздир. Агар қурбонлик қилувчи одамнинг болачақаси кўп, ўзи эса қўли калтароқ бўлса, оила аъзоларига кенгчилик юзасидан уни садақа қилмаслик, балки уйида қолдириш афзал ҳисобланади.

Қурбонлик тоат бўлганлиги учун уни инсоннинг ўзи сўймоғи афзал ҳисобланади. Лекин, бу иш қўлидан келмаса, бировни ўзидан вакил қилиб, сўйдириши мумкин. Бу ҳолатда ҳеч бўлмаганда ўша қурбонлиги сўйилаётган маҳалда унинг тепасида туриб, гувоҳ бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Аллоҳ таоло қурбонликларингизни Ўз ҳузурида ҳусни қабул этсин, байрамларингиз муборак бўлсин!
Раҳматуллоҳ Сайфуддинов,
Юнусобод тумани бош имом-хатиби,
Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 11 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Санъаткорнинг очиқ-сочиқ кийинганини танқид қилсак ғийбатчи бўламизми ёхуд мулоҳаза админидан мана шундай фикрловчиларга очиқ хат
>>> Аслида Отабек ва Муқаддасни нима боғлаётганини аниқладик!
>>> Tamila: “Bolaligimda onam bilan bir-birimizni tushunmaganmiz”
>>> Шаҳзода Матчонова ўзининг шахсий ҳаётини муҳокама қилаётганларга жавоб қайтарди
>>> Даврон Кабулов Тошкентнинг янги ҳокими қандай одамлиги ҳақида гапирди
>>> Одам савдоси ва ОИТСга қарши курашувчи янги ўзбек фильми: "Иснод"
>>> Муқаддас Холиқова юрак ҳуружи ташхиси билан шифохонага жойлаштирилди
>>> ҲОСИЛА РАҲИМОВА: “ВИДЕОНИ ТАРҚАТГАН МЕНГА МУРОЖААТ ҚИЛСИН...”
>>> Оливер Стоун Путин ролига муносиб актёрлар номини маълум қилди
>>> Madina Mumtozning noodatiy savollarga javobi


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь
«  Август 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari