Понедельник, 11.12.2017, 16:16
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 108
Гостей: 106
Пользователей: 2
ctaletsukp, uapedrak

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Сентябрь » 19 » УЗОҚ ТИКИЛАВЕР...
08:34
УЗОҚ ТИКИЛАВЕР...
— Қандай ишга қўл урмай, топганимда барака йўқ, — дея гап бошлади донишманд олдига маслаҳат сўраб келган йигит.
— Унда сиз отангиз касб қилган ишдан бошланг ҳаракатни, — деди донишманд.

— Отам анча бўлди оламдан ўтганига. Ёдимда қолгани бир марта "Илк ишингизни нимадан бошлагансиз?” деб сўраганимда: "Ўғриликдан бошлаб, уста ҳунармандга айландим”, деган эди. Мен ўғирлик қилмоқчи эмасман, ҳалол меҳнат билан иш бошлашни истайман, — деб бошини эгди йигит.

— Ҳа, отангиз ўғирликка уста эди, сиз ҳам, ота касбни қўллаб, бирор ҳунарни эгалланг, — деди донишманд.

Йигит таажжубланиб чиқиб кетди ва донишманд сўзларини нотўғри деб талқин қилди. Ҳалолликни истаган йигит қай бир ҳунармандга шогирд тушиш учун бормасин, усталар ундан отасининг касбини суриштирарди. "Отам ўғирликдан бошлаган”, деган жавобига баъзилари "Сенда ҳам ўғирлик бўлади унда, моҳир бўласан”, дерди. У бундай ҳақоратга чидолмай, ўрганмоқчи бўлган ҳунарига қўл силтаб, ташлаб кетарди. Бора-бора йигитнинг паймонаси тўлди: "Отам қилган ишни қиламан” деди-ю, қўшни қишлоқда яшовчи бир кишининг боқилаётган ҳукизини ўғирлаётиб қўлга тушди. Мол эгаси эса йигитни таниб қолиб, "Ахир отангни болалигидан билардим, ҳатто бир касбдош эдик, ҳалол одам бўлган. Сен нега ўғри бўлиб чиқдинг”, деган гапидан ҳайратланиб, у кишини жаҳл билан донишманд ҳузурига етаклаб келди.

— Сиз отамнинг ўғри бўлганини тасдиқладингиз. Мен ўғирлик қилдим ва мана бу одам тутиб олиб, "Отанг ҳалол эди”, деди. Қай бирингизнинг гапингизга ишонай? Қай бирингиз адашяпсиз? — деди йигит ғазабланиб.

— Аслида сиз адашибсиз, — деди донишманд йигитга. — Мен ушбу инсон отангиз билан бир касб танлагани ва бир устозга шогирд тушганини биламан. Аммо отангиз ўғрилик билан устозининг энг муносиб шогирдига айлана олди. "Ўғирлик отангизнинг кўзларида бор эди, бир нигоҳ билан ҳунар сирларини шундай ўғирлаб олардики, ҳатто бунга устози ҳам қойил қолган. Сиз қилишингиз керак бўлган ҳунарга ҳам шундай ёндашишингизни истагандим. Кўзлар туйғуларимизни ва амалларимизни бажара оладиган иккинчи "менимиз”дир. Кўзлар йиғлай олгани каби кула олади, гапира олади, ўқий олади, жаҳл қилади, ҳатто ўғирлик ҳам қила олади, — деган экан...

Дарҳақиқат, халқимиз орасида "Кўз остига олган”, "Кўзи қонга тўлган”, "Мени кўзим билан қара”, "Кўзини ёғ босибди”, Кўзга илмайди” ва шу каби кўз сўзи иштирокидаги бир қанча туйғу ва ҳолатларни акс этувчи иборалар тез-тез қўлланилиб туради.

Инсон аъзолари ичида кўзлар ўзига хос аҳамиятга эга. Кўзларимиз бизнинг наслимиз ҳақида ҳам, аслимиз ҳақида ҳам маълумот берувчи манба ҳамдир. Шундай экан, ўзимиз ҳақимиздаги маълумотларни улар орқали билдириб қўйишимиз турган гап. Чунки инсон кўзининг оқи (оқсили) мавжуд бўлган ягона зот ҳисобланади. Бу ҳолат кўзларга қараб инсон эмоциялари мақсадларини билиб олиш учун имконият яратади.

Қуйидаги мисраларга эътибор қилинг:

Узоқ тикилавер эй кимса менга,

Кўзингдан кимлигинг уқиб оламан,

Тушганин санайсан ажин юзинга,

Мен ажин сирини тўкиб соламан

Психологларнинг таъкидлашича инсонни асосан ярқираган турли эмоцияларни чиқарувчи кўзлар диққатини олар экан. Одам организмига қабул қиладиган маълумотларнинг 80% кўзлар орқали ўтади. Кўз хотирасидан унумли фойдаланувчи кишилар сифатида эса асосан рассомларни айтиш мумкин.

Оддий инсон кўзлари юз мингга яқин тусларни ажрата олса, профессионал (рассом) кўзлари эса бир миллионга яқин тусларни ажратар экан. Кўзнинг рангдор пардаси худди қўлларимиз изи сингари такрорланмайди. Бундан фойдаланаётган кўплаб мамлакатларда паспорт назорати билан биргаликда кўзнинг рангдор пардаси орқали инсон кимнилигини аниқловчи назорат пунтклари ишга туширилган.

Буни қарангки, аксарият кишилар қатори фақат атрофни кузата олиш хизматидан фойдаланиб келган кўзларимизни ўзимиз истасак, турли мақсадларга йўналтира олар эканмиз. Бунинг учун эса аввало кўзларимизга кези келса "шароит” ҳам яратиб беришимиз лозим.

Шу ўринда савол туғилади — кўзларингиз иродангизнинг тарбияловчиси эканидан хабарингиз борми? Дейлик, жамоат транспортида кетаётиб, бир кишининг сиздан кўз узмай қараб турганини кўриб қолдингиз, унга бир қарайсизу кўзингизни олиб қочасиз. Йўқ, шу ўринда сиз айни ҳолатни иродангизни тарбияловчи беллашувга айлантиринг, яъни сиз томон тикилган кўзларга шундай тикилингки, "рақиб” кўзларини олиб қочишга мажбур қилинг. Бунда албатта уқрайиб, манманлик билан боқиш шарт эмас, шунчаки, савол назари билан тикилинг. Яъни нигоҳингиз орқали аввалига "Нимадир демоқчимисиз?, кейин эса "Кимгадир ўхшатдингизми?” ва охирида "Ким биландир адаштиряпсиз шекилли?” деган маъноларни акс эттириб қатъиятингизни синаб олинг.

Агар "рақиб” кўзлар енгиладиган бўлса, билингки, кўзларингиз томонидан берилган саволларга жавоб беролмай, ўзини олиб қочган бўлади. Мободо саволларни бера туриб, жавоб талаб қилмай, нигоҳингизни олиб қочсангиз, курашда енгилган бўласиз, яъни иродангиз "рақиб”никидан сустроқ экан.


Кўзингизни хафа қилманг...

Фикрлашга шошилманг, "кўзларингизни хафа қилманг” деганда биз пиёз пустлоғини арчганингизда кўзингизга келган ёшга раҳмимиз келиб бундан қайтармоқчи эмасмиз. Балки тиббиёт назари билан қараганда, бунинг ҳам фойдали томонлари бордир. Аммо баъзан сиз ярашди деб кийган кийимингиз жабрини кўзларингиз тортиши ҳақида биласизми? Жуда тор кийимларни кийиш қон айланишини суст қилиб, кўриш қобилиятига ҳам салбий таъсир этар экан. Қуёш нурлари эса кўриш қобилиятини ошириб, қон айланишини яхшилайди ва инфекцияларни ўлдиради. Осмон булутларсиз вақтда, тонгда кўзларни катта очган ҳолда қуёшга боқиш лозим. Бу ишни кўзлар ёшлангунга қадар қилиш керак. Масалан, қуёш чиқиши ёки ботиши вақтида амалга оширсангиз, мақсадга мувофиқ дейишади.

Аммо кундизи қуёш томонга боқиш керак эмас. Бу каби муолажаларни ҳам ёддан чиқармасангиз, кўзларингиз сиздан "хафа бўлмайди”.

Келажакни кўра олинг...

Келажак техникалари ҳақида бош қотираётган олимлар энди кўзлар ҳаракатига бўйсуниб бошқариладиган компьютерларни кашф этишга бел боғлашган. Бу дегани, сичқонча ва клавиатура билан бошқариш ўтмишда қолади. Лондон коллежи олимлари кўз қорачиғи ҳаракатланиши ва инсон кўриш қобилияти механизми устидан кузатув ўрната оладиган технология ишлаб чиқаришмоқчи.

Демак, ҳозирда унчалик ҳам англаб етмаётган иккинчи "мен”имиз — кўзларимиз келажакда имо-ишоралари билан кўмакчига айланар экан.

Кўзлар — қалб тозалиги, беғуборлик ойнасидир. Гудак боланинг киприк қоқмай, сизга тикилиб ўтирганига эътибор қилганмисиз? Бола нигоҳи сизнинг кўзларингизни енгишга қодир. Чунки у оламда кўзга ғубор етказувчи нарсаларни кўришга улгурмаган. Кўзларимиз ёғланади, чангланади. Аммо қалб тозалигисиз киприкларимиз бу чангларни шунчаки тозалаб туролмас экан. Оқибатда эса совуқ нигоҳ ва ўйноқи кўзларга эга бўлиб қолаверамиз. Қалбни тозалаш учун илмга ва покликка етакловчи китобларни мунтазам мутолаа қилишимиз, гўзал манзарали масканларга боқиб, оламнинг тароватини қалбан ҳис этишимиз, дилни хира қилувчи ахлат уюмлари, нотоза оқава сувлар ва нопок кишиларга тикилиб назар ташламаслигимиз лозим.

Донишмандларимиз айтганидек, зилол сувга боқиш дилни равшан қилади. Хотирани теранлаштирар экан. Қалбимиз ва зеҳнимизни тарбиялашга аввало ўзимиз қодирмиз. Бунинг учун эса бизга кўмакчи бўлган кўзларимизни ҳамиша ардоқлайлик.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 193 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак
>>> Farzandidan kechirim so`ragan mashhurlar
>>> ​ANDREY MALAXOV "BIRINChI KANAL"NI TARK ETADI
>>> OBID ASOMOV UChINChI QIZINI TURMUShGA BERMOQDA
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlardan oilaviy fotosessiya(Foto)
>>> ЭРКАК КИШИ СИЗГА ҲЕЧ ҚАЧОН АЙТМАЙДИГАН 11 ИБОРА
>>> Sardor Rahimxon leykoz bilan og`riganlarga tuya suti ichishni tavsiya qildi
>>> Озодбек Назарбеков аҳоли учун қўп қаватли уй қураётгани ростми?
>>> Nilufar Usmonova “Instagram”dagi rasmiy belgini qo`lga kiritdi
>>> Ғуломжон Ёқубов ёшларга тақлиди, актёрликка ҳавас ва аёлларни севиши ҳақида


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari