Бу воқеани бир аёл ҳикоя қилган эди:
1919 йил эди. Истанбулни инглиз қўшини босиб олганди. Шу йили мен ўрта мактабни битиргандим. Гўзал бир қиз эдим. Уйимизга ҳар куни совчилар келарди. Бир адвокат йигитдан ҳам совчи келди. Узоқдан кўрсатишди, келишган, чиройли йигит эди. Кўнглимга ўтирди ва унаштирилдик…
Мен қайлиғимни яхши кўрардим. Лампа чироқ ёруғида тонгга қадар кўрпа-ёстиқ тикардим…
Лекин тез орада маҳаллада миш-миш тарқалди. "Оишанинг қайлиғи адвокат эмас экан, саводсиз бир йигит экан, масжидда тобут ташиб куни ўтаркан”, деган миш-миш тарқалди. Чор атрофим зимистон бўлди. Отам билан бориб кўрдик, ҳақиқатан тобут ташиб юрган экан масжид ҳовлисида… Фотиҳани бекор қилдик…
Орадан беш йил ўтган, 1924 йил эди. Мен бошқа йигитга турмушга чиққандим, бир фарзандим туғилганди. Мамлакатимиз ҳам душманлардан озод бўлганди.
Бир куни ўша йигитни Бейўғли маҳалласида кўриб қолдим. Ўғлим ҳам мен билан бирга эди. У мени кўриб титраб кетди, костюмининг тугмаларини ўтказди. Ниҳоятда ҳурмат кўрсатди менга ва: «Агар вақтингиз бўлса, сизга бир пиёла чой ичишни таклиф қилмоқчи эдим», – деди. "Албатта”, дедим унга. Биз бир идорага кирдик. Бу бир адвокатлик идораси эди ва эшигига мен илк унаштирилган йигитнинг исми ёзилганди. Ичкарида ёрдамчилари хизмат қилишарди.
– Сиз чиндан ҳам адвокатмисиз? – деб сўрадим ундан.
– Ҳа, – деди.
– Хўш, адвокат бўлсангиз, нега масжид ҳовлисида тобут кўтариб юрар эдингиз?, – деб сўрадим яна…
У бошини олдинга эгганча бироз жим ўтирди. Кейин паст овозда шундай деди:
– Мени кечиринг. Истанбул ишғол қилинганди, ҳамма тарафни инглиз аскарлари босиб кетганди. Улар ҳамма томонни, ҳар бир бурчакни текшириб юришарди. Биз Онадўлига, яъни мамлакат ичкарисига, миллий армиямизга қуролларни яширинча, фақат тобутларга солиб жўнатардик. Бу мамлакатимиз учун муҳим иш эди. Шунинг учун ҳам бу ишни сиздан ҳам сир тутишга мажбур эдим…
Бу Ватан!!!
Биз бу ватанни жонларини ва муҳаббатларини ватанимиз учун фидо қилганлардан қарз олганмиз!
Эй Роббимиз! Бутун фитналарни йўққа чиқарадиган Ўзингсан!
Душманларимизнинг фитналарини бошларига ағдар! Орамиздаги кўзи ёшли мазлумлар ҳурматига бизларни афв айла!
Бизларни тўғри йўлдан айирма, Роббимиз!
Бизларни ислоҳ қил ва иттифоқда тут!
Омин!!! Омин!!! Омин!!!