Среда, 26.06.2019, 08:43
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1050]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [738]
Hikoyalar to'plami [634]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1001]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [196]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2910]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [392]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [19]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [85]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [13]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 42
Гостей: 42
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Июнь » 5 » ЎҒРИНИНГ КЎРГАН КУНИ ҚУРСИН…
19:05
ЎҒРИНИНГ КЎРГАН КУНИ ҚУРСИН…
Ёз. Ҳаво иссиқ. Қўқон автошоҳбекатига одам дегани сиғмайди. Ҳар икки одамнинг бири қўлидаги читрўмол билан ўзини елпигани-елпиган. Иссиқ айниқса, автобус ҳайдовчиларини домига олган. Юравериб ўрганиб кетган бўлишса-да, барибир қўлларидаги қорайиб кетган рўмолчани бўйинларига суришларидан дим ҳаво жонларига тегиб кетганини билиб олиш қийин эмас…
Панароқда юзтача одам турганди. Бачқир автобуси кириб келганини кўришди-ю, ҳаммалари ўша ёққа чопиб кетишди. Кимдир елкасига майда-чуйда тўла халтани илган, кимдир ёнидагини турта-турта олдинга интилган. Мақсад битта. Нима қилиб бўлмасин, автобусга чиқиб олиш. Қолиб кетсанг, яна соатлаб иссиқда қолиб кетасан…

Ўши ўн еттидан ошган, бўйнига тўқилган рўмолча ташлаб, оғзидаги сақични жағининг уёғидан буёғига олифталарча айлантираётган Мамир ҳам оломон автобусга ўзини урганини кўриб жинсисининг чўнтагига қўлини солди-да, яримта писка чиқарди ва икки бармоғининг ўртасига жойлаштирди…

Писка чўнтаккесарларнинг жони-дили. Синдириб ярмини кафтингга жойлайсан-у, сумка борми, чўнтак борми, билдирмайгина кесиб кетаверасан…

Йўқ, бунинг ҳам ўз йўллари бор. Кесгандан кейин сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган қили-иб кесиш керак. Чўнтак ёки сумка эгаси пайқамаслиги лозим…

Кесдингми, ичидагиниям усталик билан олиб кетишни билишинг ўғирлик дунёсида қаттиқ талаб этилади. Йўқса, кесишдан не фойда?..

Мамир эса, бунақа ишларни қийворади. Қўқонлик устаси Нор қийшиқ (кўзи ғилайлиги учун шундай лақаб орттириб олган) нинг калтакларини еявериб пишган. Ана энди ошиғи олчи. Манаман деганини кесиб, борини шилиб кетади. Сезиб бўпти!..

Ҳа, айтганча, писка яна бир нарса учун жуда асқотади. Масалан, катмон ёхуд пул эгаси пайқаб қолиб шартта билагидан олди дейлик. Ана шундай маҳалларда Мамир писка қистирилган бармоғини унга тўғрилайди-ю, бир зарб билан юзига тортиб юборади. Кўрибсизки, ўша одам қон тизиллаган юзини қўллари билан беркитиб ерга энгашган кўйи то ўзига келгунча Мамир ғойиб бўлади. Милисагаям хабар қилишга улгурмай қолади бечора…

Мамир бир четда оғзидаги сигаретини уёқдан-буёққа айлантирганча кузатиб турган Нор қийшиққа маъноли кўз қисиб қўйди-да, автобусга ўзини ураётган олоион орасига кирди. Аксига олгандек бу ердагиларнинг аксарияти қариялар экан. Ҳаммасининг эгнида чопон…

— Уф-ф!..

Мамир жиғибийрон бўлиб одамларни турта-турта, енгилроқ кийинганини, қўлида сумкаси борини қидира бошлади…

— Эҳ, ана!..

Унинг кўзлари тиқилинчда базўр нафас олиб инқиллай-инқиллай олдинга интилаётган ёши тахминан ўн саккизлардаги узун сочли қизни мўлжалга олди. Қиз сумкачасини қўлтиғига маҳкам қистириб олибди…

Мамир устозининг «ўгит»ларини эслади.

— «Агар кўринишидан енгилтак, олифтанамо қизларни тунамоқчи бўлсанг, — деганди Нор қийшиқ. — аввал уларнинг баданига қўл теккизиб кўр. Ишон, енгилтак қизлар эркакнинг қўлларини баданида туйса, эриб кетишади. Сен ана шундан фойдаланиб қоласан…»

Мамир қийналиб-сиқталиб бўлса-да, қизнинг орқасидан тушди.

Ҳа, у ҳақиқатан офатижон эди. Сочлари тақимини ўпган, калтагина кўйлаги остидан тутриб чиққан сийналари оҳанграбодек ўзига тортади…

Мамир амал-тақал автобусга чиқди-да, қизнинг орқасига ўрнашиб олди.

«Ўлжа» бу тахлит тиқилинчларга кўникмаган эканми, тез-тез силкиниб қўяр, қовоғидан қор ёғиларди.

Ҳозир сени мулойимлаштириб қўяди аканг! — хаёлидан ўтказди Мамир қизнинг майин сочларини ҳидлаб-ҳидлаб қўяркан. — Сочига юзим тегсаям индамади. Демак, буям устоз айтганидек кетаверадиган хилидан…

Ишқилиб, охири бахайр бўлсин!..

Шу тобда аксига олгандек, одамлар уёқдан-буёққа сирғалиб ўтиб Мамирнинг бемалол ҳаракатланишига халал берарди…

— Йўқ, — деди ўзига ўзи кутилмаганда муштларини тугиб. — ҳозир ҳаром иш қилиб ўтирмайман. Бекорга вақт кетказиб нима қиламан?.. Кетворган биттта бумиди?.. Катмонини олволсам, бунақаларнинг ўнтасига етади…

Яна устоз ўргатган усуллар ишга тушди. Мамир бармоқлари орасидаги писканинг тиғини сумкачага теккизиб секингина тортганди, тўртта бармоқча сиққулик тешикча пайдо бўлиб, сумкача ичидагилар унинг кафтини тўлдирди.

Бу ҳолатни қиз тугул, ёнидагилар ҳам сезмай қолишди…

Мамир кафтидагиларни маҳкам ғижимларкан, бугун кечагидан ҳам мўмайроқ пул ишлаб топганини дарров ҳис қилди…

 

* * *

 

— Болам-ей, қай гўрларда санғиб юрасан-а сен? — шом пайти уйга ширБратанйф кириб келган Мамирни уриша кетди онаси Мунис ая. — Эрталабдан бери йўлингга кўз тикаман.

— Ўйнаб юрганим йўқ-ку, она!.. — ғўлдиради Мамир афтини бужмайтириб. — Тирикчилик қилиб юрибман, тирикчилик!

— Оббо, қачон сўрасам, бир гапни қайтараверасан. Нима иш қилганингни айтмайсан. Ахир, мен онангман! Ичингдагини билишим керакми-йўқми?

— Билиб нима қиласиз? Сизга пул олиб келсам бўлдими?

— Э, олиб келган пулингам қуриб кетсин!.. Хавотир олганим-чи?..

— Манг, манави пулларни олиб қўйинг! — Мамир бир даста мингталик чиқариб Мунис аянинг қўлига тутди.

— Вой, мен ўлай, шунча пулни қаердан олдинг?.. Илгари бунақа катта пул олиб келмасдинг-ку!.. Айт, қилган ишинг қандай иш эканки, шунча пул тўлашса?.. (Мунис ая шу кунга қадар ўғлим бировларнинг ҳожатини чиқариб пул топаяпти деб ўйларди)

— Сизга нима? — онанинг кўзларига бақрайиб тикилди Мамир. — Узумини енг-у, боғи билан ишингиз бўлмасин!..

— Йўқ, айтасан. Қаердан олганингни айтмагунингча қўймайман.

— Уф-ф!.. Хотин киши дегани ўзи… Ношукур бўларкан-да!.. Айтдим-ку, буёғини суриштирманг деб, она!.. Тергайвераркансиз-да!..

Мамир Мунис аянинг ҳай-ҳайлашига эътибор қилмай хонасига кириб кетди.

Ҳозир ёлғиз қолиб тунги режалар ҳақида бош қотириш лозим эди.

 

* * *

 

Ойдин кеча. Шаҳар кўчаларида ўткинчиларнинг ҳам деярли кети узилган. Фақат Мамиргина эгнига қора шим, қора кўйлак кийиб бошини эгганча номаълум тарафга кетиб борарди.

Чорраҳага етганда бошини янада пастроқ тушириб олди. Бу ўғриларга хос одат. Чироқлар ёруғидан ҳам хавфсирашади. Кундузи киссаси кесиб кетилган кимсаларнинг биронтаси беихтиёр учраб қолишидан қўрқишади…

Ниҳоят, у кўзлаган тор кўча кўринди. Кўча бошида келишилганидек уни Нор қийшиқ кутиб турарди.

— Намунча судралмасанг? — дўқлаган бўлди у Мамир яқин келиб улгурмай. — Лаллаявераркансан-да қачон қараса!..

— Братан, нима деяпсиз? — тиржайди Мамир. — Бугун «лой»нинг каттасини қўлга киритдим.

— Йўғ-э… Хўш, қанча?

— Уёғини суриштирманг-да! Мана, улушингиз!..

Нор қийшиқ шогирдининг қўлидан бир даста мингталикни оларкан, кўзлари чақчайиб кетди.

— Оббо сен-ей!.. Қотирибсан-ку-а?.. Қани, бир бошдан айт-чи!.. Қайси бойваччани ўмардинг?..

— Аввалига анави кўрсатган қизингизни. — мақтана кетди Мамир. — Кейин нариги автобусга чиққандим, бир олифтанамо қария ўтирган экан. Вей, қийиққа тугвопти пулларини… Секи-ин яқин бордим. Қарасам, мудраб бораяпти. Пайтдан фойдаландим-у, астагина қўлидаги қийиқни суғурволиб жуфтакни ростладим. Ишонасизми, қимирлаб ҳам қўймади.

— Ёнидагилар-чи?

— Э, биттаси ола қараш қилганди, пискани шундоқ томоғимга олиб бориб уёқдан-буёққа юргазим қўйдим. Тушунди шекилли, айбдор одамдай ерга қараб олди, ҳи-ҳи-ҳи-ҳи!..

— Бас, кулишни бас қил!.. Деворниям қулоғи бор дейишади… Айтганча, қизни қитиқлаб кўрмадингми?

— Тўғриси, братан, кўнглим тортмади.

— Кўнглингдан ўргилдим, тирранча!.. Ўзинг кимсан-у, кўнглинг нима бўларди.

— Жа ерга ураверманг!.. Биласиз-ку, унча-мунчасига қарайвермайман!.. Сизнинг таълимингизни олганман-да!..

— Бўпти, энди қулоқ сол!.. Ҳозир бир ерга борамиз. Хонадонни ўмарамиз.

— Братан, хавфли-ку!..

— Қуёнюрак бўлма! Мен ташқарида атрофни кузатиб тураман. Сен ичкарига кирасан-да, пул қидирасан. Эсингда бўлсин, буюм-суюмга эътибор қилиб ўтирма. Фақат пул қидир!..

— Ҳовлими?

— Йўқ, квартира. Жа бой одамники…

— Бўпти, кетдик унда!..

— Мен олдинроқда, сен ўн беш метр орқада борасан. Униси-буниси ҳидланмаслиги керак.

— Жа устасиз-да!.. — Нор қийшиқнинг елкасига уриб қўйди Мамир ва тайинлангандек ўн беш метр орқада қолиб йўлга тушди…

 

* * *

 

Афсуски, бу режа амалга ошмайдиган кўриниб қолди.

Кўчанинг нариги юзида бўйи нақ икки метр келадиган, ҳар қўли гурзидек Хомит қиморбоз ҳамтовоғи Ғани билан бирга ўтиб кетаётган экан. Нор қийшиқни кўриб бирдан тўхтади.

— Ҳой, қийшиқ! — қичқирди у кўчани бошига кўтариб. — Нима бало, кўзингни ёғ босганми?..

Нор қиморбозни таниб чуқур уф тортганча унга яқин борди.

— Э, акалар, қалай, ошиқлар олчими ишқилиб? — ҳазиллашган бўлди Нор.

— Қаёққа кетаяпсанлар? — жавоб бериш ўрнига сўради Хомит.

— Ҳа, энди… Сизларнинг қаерга кетаётганингизни сўраётганимиз йўқ-ку, брат!..

— Сени жа бойиб кетди дейишаяпти?.. Қачон акаларингга улуш бериб, мундоқ дуо оласан-а?..

— Ака, ўғрининг ҳеч қиморбоздан дуо олганини кўрганмисиз?..

Бу гапдан Хомит сал ранжигандай бўлдими, кутилмаганда айёрона кўз қисиб Норнинг елкасидан ушлаб четга тортди.

— Ҳозир зўр ўйин бўлади. Юр, шогирдингни олиб бир четда томоша қиласан. Вей, у ерда ўзинг биласан-ку, ҳаммаси бўкиб ичишади. Ўнг келса, биронтасини шилволармидинг…

Нор бирдан бошини ушлади.

Ҳақиқатан, қиморбоз тўғри айтаяпти. Катта қиморлиги рост бўлса, унақанги ерларда илгариям бўлган. Ит эгасини танимай қолади. Бемалол кимнидир шилиб жуфтакни ростлаб юборса бўладиган… Қолаверса, ҳам пулли бўлади, ҳам кайф қилади…

— Мен рози, қани бошланг ўша қиморингизга!.. — деди Нор ёнидаги Мамирга билинар-билинмас кўз қисиб. — Бунақанги ишларни мана, Мамир қойиллатиб ташлайди.

— Лекин айтиб қўяй, — деди Хомит пичирлаб. — Бировга димингни чиқармайсанлар!..

— Албатта. Гап бўлиши мумкинмас…

 

* * *

 

Шу чоққача шаҳардаги манаман деган ўғри ҳам қиморбозни ўмармаганди.

Нор таваккал қилди.

Мамирга ишонди.

Каталакдеккина ҳовлидан ўтиб қиморхонага кириб бораркан, остона ҳатлаганданоқ ичкарида ёнбошлаганча кайф сураётган ўн чоғли катта-кичик қиморбозларга бир-бир разм солиб чиқди. Шу аснода пул беркитиб қўйилиши мумкин бўлган жойларни кўздан кечирди.

Хона бўм-бўш. Жиҳоз деганининг ўзи йўқ. Демак, булар ютган пулини ё шолча остига, ё бурчакда қалашиб ётган сумкаларга жойлашади…

— Қани, жўрабоши, қарталарни суз!.. — деди Хомит дераза токчасида турган бир пиёла ароқни симириб ичгач. — Кутишга тоқат йўқ.

Жўрабоши деганлари Мамат исмли қирқларни оралаган, оқ сочли, қошлари қалинлигидан буралиб-буралиб кетган, ориқ бир эркак эди. Эринибгина ўрнидан турди-да, қўлидаги қарталарни аралаштира-аралаштира, дастурхон устига ташлади.

— Аввал ҳамма атагинини ўртага ташласин! — Мамат бир-бир қиморбозларга кўз солди. — Нимага аммамнинг бузоғидай лаллайиб ўтирибсанлар? Ташласанг-чи ҳамманг!..

— Ўзи… Бугун қанчадан тикамиз? — сўради Хомит.

— Бошқаларни билмадим-у, лекин мен бошланишига ўн минг тикаман. — Мамат биринчи бўлиб дастурхон устига бир даста юзталик ташлади.

— Унда мен йигирма минг тикаман. — дея Хомит ҳам бир даста икки юзталикни ўртага қўйди…

Хуллас, кимдир беш минг, яна кимдир ўн мингдан пулни ташлаб бўлгандан сўнг кўнгли таскин топган Мамат қарталарни сузишга тушди.

Нор эса, ҳамон бир нарсани ўйларди. Тезроқ қайсидир қиморбоз ютиб, ютуқни «юва» бошласа-ю, Мамирни имласа. Мана шу… Дастурхоннинг нақ ярмини эгаллаб турган пулларни ими-жимида ўмариб жуфтакни ростласа…

— Булар кимлар? — кутилмаганда Хомитга юзланиб сўради Мамат Нор ва Мамирга ишора қилиб. — Булар ҳам ўйнайдими?

— Э, булар шунчаки томоша қилишга келган. Менинг укаларим.

— Сотиб қўйишмайдими ишқилиб?

— Нега сотаркан? Булар ҳам ўзимиздан. Фақат бошқа йўлминан пул топишади…

— Шунақами?.. Ҳа майли, бошладим бўлмаса!..

Қимор бошланди. Қартасининг юз томонини яшириб олган қиморбозлар аланг-жаланг эди.

Хонада пашша учса эшитилгудек сукунат.

Кимдир қартасига боқиб норози бош чайқаб қўяди. Кимдир билинар-билинмас жилмайиб қўяди.

Орадан ўн беш дақиқалар вақт ўтиб фақат Хомитнинг қўлида учта, Маматда бир донагина қарта қолди.

Қиморбозлар ҳайрон эди. Ютқазиш нималигини билмайдиган учар одам наҳотки бу кеча ўйинни бой берса?..

Хомитнинг ўзи бўлса, хотиржамгина бир муддат қарталарга тикилиб ўтирди.

— Э, бу ўйин-да, акаси! — ниҳоят ўртадаги жимликни бузди Мамат. — Бу гал ютқазган бўлсанг, кейинги гал ютарсан. Шунгаям қовоқ-тумшуқ қилиб ўтирадими одам?..

— Ким ютқазибди? — даст ўрнидан қўзғалиб тиззалаб олди Хомит. — Сен Мамат жа ҳаддингдан ошаверма!.. Қани, қартангни кўрсат-чи!.. Ҳм-м… Мана бўлмаса!..

Дастурхон устига Хомитнинг қўлидан учта туз учиб тушди.

Ўтирганлар оҳ тортиб юборишди.

— Мени ютадигани ҳали туғилмаган, Мамат! — ҳайқирди Хомит ва шоша-пиша ўртадаги пулларни сиқимлаб-сиқимлаб қора чарм сумкасига жойлади. — Мен онамнинг қорнидалигимдаёқ бошлаганман қарта ўйнашни, уқдиларингми? Қани, ароқдан қуй энди!..

Бу Нор учун кутилмаган вазият эди. У бошқа бир бегона қиморбознинг ютишини кутганди.

Энди нима бўлади? Бу ерга Хомитнинг ўзи бошлаб келди-ку!.. Энди ўзини тунаб кетадими?.. Қандай бўларкин?..

— Ўзидан кўрсин! — кўнглидан ўтказди у Мамирнинг биқинига оҳиста туртиб. — Шундай бойваччанинг квартирасини ташлаб бу ерларга келиб ўтирибман. Қуруқ кетаманми энди. Хомит пешонасидан кўраверади…

 

* * *

 

Ҳаш-паш дегунча ичкилик бошланди. Кимдир аламидан ичарди, кимдир шунчаки вақт ўтказиш учун қадаҳ уриштирарди. Хомит эса… Бу тахлит «байрам»ларга кўниккани сабабми, одатига кўра катта пиёлага тўлдириб-тўлдириб ароқ қуяр, ҳар кўтарганда «Шарманда қилмасин!» деган сўзни албатта тилга оларди…

— Мамир, бўл, сумкани қўлга ол!..

Қиморбозларнинг аксарияти тарқаган. Хонада фақат Мамат хуррак отиб ухлар, Хомит бўлса, ташқарига шамоллаб келиш баҳонасида чиқиб кетганди.

— Тезроқ қуён бўлмасак кеч бўлади. — деди шивирлаб Нор. — Юришидан пишиб қолганди Хомит. — Қани, деразадан ошиб тушамиз…

Мамир итоаткорона сумка тўлар пулларни қўлтиғига қисди-да, Норнинг ортидан дераза ошиб пастга сакради.

Афсуски, икки-уч метрлар нарида Хомит икки қўлини белига тираганча уларни кузатиб турарди.

— Вой ифлослар-ей!.. — асабий шивирлаб икки ўғрига яқин келди у. — Ҳали мени чув туширмоқчи бўлдиларингми, мени-я?..

— Буни пешона деб қўйибди, брат! — бўш келмади Нор ҳам. — Ютишингизни ўзингиз ҳам билмагансиз, шундаймасми?.. Ҳа-энди… Биз ҳам катта бир ишни ташлаб орқангиздан келганмиз…

— Мана сенга, қанжиқ!.. — бехосдан башарасига келиб тушган мушт Норни ерга қулатди. Унинг орқасидан худди шу тахлит Мамир ҳам ер тишлади…

— Жон ака, урманг бизларни, урманг!.. — бақувват Хомитнинг оёқлари остида чангга беланиб ётган икки ўғри бараварига ялинишарди. — Жон ака, тавба қилдик!.. Тавба қилдик!..

Хомит яна бир-икки тепки билан уларни сийлагач, шошилмасдан Мамирнинг ёнида ётган сумкани қўлига олди.

— Энди баччағарлар… Ўзингга ўзинг қип қўйдинг иккалангам!.. Эртадан бошлаб автобус бекати атрофида кўрмай сенларни! У ерда менинг жияним бўлади эртадан. Мабодо кўриб қолсам, нақ бўғизлаб ташлайман!..

— Бўпти, ака!.. Фақат… Қўйворсангиз бўлди!..

 

* * *

 

— Қиморбоз бизни боплади! — деди эртаси куни Нор Мамирга кўкарган юзларини силай-силай. — Мараз барибир бир кун оладиганини олади. Уни соғ қўймайман!..

— Келинг, бошқа гапдан гаплашайлик! — норози тўнғиллади Мамир. — Ўшандан бўлак ташвишимиз йўқми?.. Анави айтганингиз нима бўлади энди?

— Қайси? Ҳа-а, квартирами? Вей, шу ишни бир ёқли қилиш керак. Бир дунё пул бўлиши аниқ уйида. Ўзим кўрганман. Ёлғиз аёл ўғлиминан яшайди. Ёшиям анчага бориб қолган. Ўғли қачон қараса, Россияда юради. Ўша ёқларда юриб «соққа» қилади дейишди…

— Ишқилиб, ўғли кеп қолмасмикан?

— Йўқ. Яқиндагина жўнаб кетган. Кампир жа беғам хотин экан. Пишиллаб ухлагани-ухлаган эмиш… Хуллас, ҳаммасини аниқлаганман…

— Бўпти, ака, шу бугуноқ кирамиз унда. Ҳа энди, бизам бир қароқчилик қилсак қилибмиз-да-а, нима дедингиз?..

— Сен бўшашмасанг бўлди.

— Менам анойи эмасман. Мана кўрасиз, қотириб опчиқаман борини…

Икковлари шу кунни чекка-чеккада ўтириб, пиво ичиб кеч қилишди. Мамир ҳам уйига бормади. Мунис ая қаерда муштлашиб юзлари қашқа бўлганини суриштираверишидан безор бўлганди…

Хуфтон маҳалигача икки ўғри кайфларини анчагина чоғлаб ҳийла дадиллашиб олишди. Пиёладаги сўнгги ароқни ичгандан сўнг биринчи бўлиб Нор ўрнидан турди.

— Қани, Худо йўлимизни берсин, кетдик!..

Улар ўмаришни мўлжаллаган квартира автобус бекатидан анча нарида эди. То манзилгача пиёда боришди.

Нор зимдан кузатиб билдики, бу уй атрофида машина ҳам, одамлар ҳам сийрак. Айниқса, гоҳи-гоҳида кириб чиқаётганларнинг аксарияти ўрислар экани унга жуда маъқул тушди.

— Ҳов анави биринчи қаватдаги кўк пардали деразани кўраяпсанми? — қўл чўзиб Мамирга кўрсатди у.

— Ҳа, кўраяпман.

— Бахтимизга деразани очиб қўйишибди. Худди ўша деразадан ошасан. Аввал яхшилаб кузатиб кўр. Тағин айни шу хонада кампир ўтирган бўлиб чиқмасин!

— Хотиржам бўлинг! — деди Мамир кафтларини бир-бирига ишқалаб. — Бугун кўнглим сезиб турибди. Ишимиз ўнгидан келади.

— Бўпти, мен шу атрофда бўламан. Агар бирор хавфни сезсам, шу заҳоти белги бераман.

— Қанақа белги? Айтиб қўйинг-да!..

— Уч марта бақага ўхшаб вақилласам, тез орқага қайтасан.

— Яхши, мен кетдим унда!..

 

* * *

 

Мамир яна бир бор атрфга назар ташлаб, яқин орада ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, кўрсатилган дераза қаршисига борди. Деразани итариб кўрса, ҳарқалай очиқ экан.

— Вой кампир-ей, — кўнглидан ўтказди у тиржайганча юқорига оёқ қўяркан. — шунчалик ҳам беғам бўладими одам деган?!. Бир жойини кесиб кетсаям барибир шекилли…

У бир уринишда ичкари хонага тушди. Жимжитлик. Лекин хонада каравотдан бўлак ҳеч вақо кўринмади.

Оҳиста юриб нариги хонага ўтди.

— Воҳ, мана буни омад деса бўлади!..

Мамир деразадан тушиб турган ғира-шира ёруғликда рўпарадаги эшиги очиқ турган темир сандиқни кўрди-ю, ҳовлиқиб ичкари эшигини очди. Не кўз билан кўрсинки, сандиқ ичида даста-даста пуллар қалашиб ётарди…

Шоша-пиша пулларни қўйнига тиқди-да, орқага қайтмоқчи бўлди.

— Э, ҳеч ким йўққа ўхшайди. Ташқари эшикдан чиқиб кетаверсам-чи?!. — деди беихтиёр ўзига ўзи ва йўлакка қараб юрди…

Шу тобда…

Кутилмаган ҳодиса рўй бериши Мамирнинг етти ухлаб тушига кирмаганди…

Кутилмаганда йўлакдаги чироқ ёнди-ю, қаршисида бир пайтлар мактабда дарс берган муаллимаси Раҳбарой опа пайдо бўлди…

Муаллима бош эгганча тош қотиб қолган Мамирга бир муддат бош чайқай-чайқай тикилиб туриб, ниҳоят сўз қотди.

— Мамиржон, ҳалиям ўзгармабсан-да-а?.. Эсингдами, мактабдаям қачон қараса бировларнинг сумкасини ковлаб калтак еганинг еган эди. Эссиз умр, болам, эссиз умр!.. Бундан кўра, бирор ерга кириб ишласанг, ҳалол меҳнат қилиб пул топсанг бўлмайдими?.. Ҳозир менинг ўрнимда бошқаси бўлганда нима бўларди, биласанми?..

Мамир беихтиёр муаллиманинг оёқлари остига ўзини ташлади. Чунки, бу аёл ҳозир милицияга хабар бериб юборишидан чўчирди. Шунинг учун ясама ялиниш қилиб муаллиманинг оёқларига бош ура бошлади.

— Жон устоз, мени кечиринг!.. Билмабман!.. Мени мажбур қилишди! Иккинчи бу ишимни қайтармайман! Кечиринг!..

— Тур ўрнингдан! — Мамирни елкасидан тутиб турғазди муаллима. — Қайтиб бунақа иш қилмагин, болам! Онанг бечорани яхши танийман. Йўқса, ўқувчим эканинггаям қараб ўтирмасдим…

— Раҳмат сизга!.. — Мамир номига кўзёш қилиб пулларни жойига қўйди-да, Мамир қайта-қайта қуллуқ қилиб жонҳолатда бу хонадонни тарк этди…

 

* * *

 

— Э, ака, ўзимизнинг ишга етмас экан! — эртаси куни кечқурун автошоҳбекатда учрашишгач, нолий кетди Мамир Норга. — Сиз-да!.. Қаёқдаги бўлмағур ишларга етаклаб юрибсиз! Сал қолди-ку қулоқни ушлаб кетворишимга!..

— Намунча ғингшийвермасанг? — уни уришиб ташлади Нор. — Биринчи куни чув тушишингмиди?

— Бўпти, барибир ўзимизнинг ишимизни қилаверайлик!.. Ҳар ҳолда бемалолроқ.

— Унда… — Нор шоҳбекат охиридаги автобус томон ишора қилди. — Анави автобусни кўраяпсанми?

— Ҳа, чироғи йўққа ўхшайдими ичида?

— Худди ўзи. Ана ўшанга чиқиб иш қиласан.

— Қаерники экан ўзи?

— Адашмасам, Бешариққа кетаяпти-ёв!..

— Ие, онам ўша ёққа кетаяпман деганди…

— Қариндошларинг борми дейман Бешариқда?

— Ҳа, холалар бор.

— Нима фарқи бор?.. Бор ўша автобусга! Ҳозир жўнайди…

Мамир итоаткорона Нор кўрсатган тарафга томон юрди…

Автобус ҳақиқатан Бешариқни экан. Ичкарида одам лиқ тўла эди. Аранг эшикдан ўтиб олди. Бундай тўполонда чўнтаккесарлар нима қилишни, қандай йўл тутишни яхши билишади…

— Ил-лтимос-с!.. Ўтказворинглар!.. Сал сурилворинглар!..

Йўловчиларни қоронғида турта-турта Мамир ўртароққа бориб олди. Шу баҳонада бир-икки қариянинг чўнтакларини тозалашга ҳам улгурди. Аммо бу кам эди. Қўли билан пайпаслаб билдики, олганлари арзимас пуллар…

— Тўхта, ҳов анави қора рўмол ўраган кампирни тунасам-чи?..

Мамир уч-тўрт йўловчидан кейин тескари ўгирилиб турган аёлни мўлжалга олди. Эгнидаги кўйлакка қараганда, бу аёл анча пулдордек туюлиб кетди.

Мамир яна олдиндагиларни туртиб ўша аёлга яқин борди.

«Ўлжа» ҳамон тескари қараганча чайқалиб борар, баъзан ёнидан сирғалиб ўтаётганларга ҳам эътибор қилмасди…

Мамир бироз ўйланиб тургач, бармоқлари орасидаги пискани қаттиқроқ қисди-да, аёлнинг қўлидаги сумкага ишқалай бошлади…

Шу тобда кутилмаган ҳодиса содир бўлди…

Аёл сезиб турган эканми, даъфатан орқасига бурилди-ю, Мамирнинг писка тутган билагидан маҳкам ушлаб қолди…

Буям майлийди…

Шошиб аёлнинг юзларига боққан Мамир тош қотиб қолди…

Рўпарасида Мунис ая унга ғазаб билан термулиб турар, лаблари сўз айтишга чоғланибми, ё асабийлашганиданми, титраб-титраб қўярди.

— Жувонмарг!.. — эшитилар-эшитилмас шивирлади Мунис ая. — Онангни тунамоқчи бўлдингми?.. Онангни-я?.. Ҳали сен ўғирлик қилиб мени боқаётганмидинг?.. Сен падар лаънатини туғиб кўрган оқибатим шу бўлдими?.. Йўқол!.. Уйга қадамингни босмагин!.. Сендай болам йўқ менинг!.. Агар қадам босиб уйга кирсанг, ўз қўлларимминан милисага топширвораман сени!.. Йўқол дедим!..

Мамир ўша-ўша шаҳарда ҳеч кимга қорасини кўрсатмади.

Она-да, олти ойми, етти ойми ўтиб таниган-билганлардан суриштириб кўрганди. Кўрган-билганлар Мамир узоқ бир чўлда трактор ҳайдаётганини айтишди…

Шу гапларни эшитгандан кейингина Мунис аянинг чеҳраси ёришди…

Ҳартугул ўзбошимча ўғлига инсоф кирибди.

Шунисига ҳам шукр қилди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 47 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Раҳматуллаевнинг АҚШдаги концертида нималар бўлди? (видео)
>>> ​Zarina Nizomiddinova: “O`g`limning otasi bilan gaplashmaymiz”
>>> ДУНЁГА МАШҲУР ВИЗАЖИСТ АСАЛ ШОДИЕВА УЧУН ОБРАЗ ЯРАТДИ(ВИДЕО)
>>> Ботир Қодиров Умра амалларини адо этди
>>> Luiza Rasulova suratlari ostiga yozib qoldirilayotgan haqoratlarga javob qaytardi
>>> Азиза Ниёзметова лицензияси тугатилгани билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
>>> Ўзбек хонандалари нимадан ҳавотирда?
>>> Шаҳзода Матчонова нега бундай расво тарзда суратга тушди? (фото)
>>> ​Opera xonandasi Shirin Mamatovaga davlat tomonidan uy berildi
>>> МАРИО КАСАС: «МЕН УЧУН ҲАЁТДА ЭНГ АЗИЗ НАРСА ОИЛАМ»


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июнь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari