Суббота, 18.08.2018, 15:51
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [543]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [459]
Hikoyalar to'plami [365]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [802]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [115]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [32]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [613]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [73]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Статистика



Онлайн всего: 44
Гостей: 43
Пользователей: 1
ClaytonWhase

Yangiliklar Olami

Главная » 2018 » Июль » 30 » Қўл
14:23
Қўл
Салом тегирмончи қўлни ҳаммадан олдин пайқади. Агар унинг оиласи жўжабирдай жон, устига устак, оз-моз хасислиги бўлмаганда, ҳар бир тийинни худди жонини олишаётгандай бахиллик билан ишлатмаганда, эҳтимол, қўлни сезмаган ҳам бўларди: лекин унинг оиласи катта бўлиб, тегирмондан тушгани оила боқишга етмагани учун отасидан қолган касбни ҳам қиларди: у бола-чақаси билан тандир ясаб сотар, шу сабабли уни гоҳ "Салом тегирмончи”, гоҳ "Салом тандирчи” деб чақиришарди. Баъзи терсоталиклар "Саломбойни битта лақаб билан чақирайлик, одам чалғиб кетаяпти!” деганда Панжи муаллим "Иккала лақаб ҳам бир-бирига боғлиқ, тегирмон айланиб турса, тандирдан нон узилади, ун бўлмаса, тандирни ким олади?!” деган экан.

Ана шу икки лақабли Салом бир куни дўпписини олиб, бундоқ хомчўт қилса, кейинги ҳафтада уйида озиқ-овқатга одатдаги ҳафталардан кўпроқ харажат қилингандай туюлди. Халтадаги ун ҳам олдинги ойга қараганда анча олдин бўшади. Ёғ, пиёз, картошка ҳам мўлжалдан олдин тугаб қолди. Бундан ташқари, у болаларининг қорни тўймай қолаётганини сезарди: овқатдан сўнг яна нон ва шакарга ружу қўя бошлашди. Шунда бунинг сабабини аниқлашга киришди. Хотини егуликларни ҳамишагидан кам миқдорда қилмаётганини айтди. Балким болалари катта бўлиб қолиб, ошқозонлари кўпроқ овқат талаб қилаётгандир? Балким биронтаси бошқаларининг ҳақини ҳам билдирмасдан икки ҳисса паққос тушираётгандир? Ана шу шубҳада тандирчи овқат маҳали оиладаги ҳар бир оғизни бирма-бир кузата бошлади. Болалари ҳам кейинги пайтда қоринлари овқатга тўймаётгани учунми, олдига қўйилган таомдан бош кўтармай паққос туширишга ўтишганди.

Тандирчи кузата туриб, кўзларига ишонмади – оилада олтита жон, аммо овқатда еттинчи қўл ҳам бор эди – ановилар тўнғич, ўртанча болаларининг қўллари, буниси хотининики, кенжа ўғлиникини ҳали қўл ҳам деб бўлмайди – катта қошиққа ўхшайди. Лекин анови қўл кимники? У бирдан ҳушёр тортди: кўзларини юмиб-очди. Назарида болаларининг ва аёлининг қўлидан ташқари яна бир бегона қўл овқатга шерик бўлаётган эди. У қўлни аниқ кўриб турарди: энг қизиғи, қўл бор эди, аммо эгаси кўринмасди. Қўл ҳам овқат олаётганда пайдо бўлиб, кейин ғойиб бўларди. Салом тандирчи қўлни кўргач, дастлаб, ақлдан озмаяпманми, деб ўйлади. Аммо бошқа кунлари ҳам у хотинининг, ўзининг қўлига ўхшамайдиган бегона қўлни аниқ кўрди. Қўл болалари билан қўшилиб, кафтини тўлдириб овқат олар, бўғиз баробар кўтарилганда таом худди ҳавога сингиб кетгандек ғойиб бўларди. Овқат билан овора бўлган на болалари, на хотини буни сезарди. Дастлаб тандирчи бу шубҳасини ошкор қилиб, бола-чақаси олдида кулгига қолгиси келмади. У бир неча кун обдон кузатди. Йўқ. Бегона қўл ростдан ҳам мавжуд эди. Улар билан қўшилиб овқат ер, синдирилган нонни олар, гўштга шерик бўлар, ҳатто мевалардан ҳам татиб кўрар, дастурхонда егулик қолмаса, ғойиб бўларди. Салом тандирчи менинг кўзимга кўринаяпти деб ўйлаб, хотинига билдирмай ўзини мулла Абзалга ўқитиб ҳам келди. Аммо ўқиш таъсир қилмади: қўл барибир унга худди кўзга чиққан чипқондек кўринаверди. Салом тандирчи бир куни ахийри жазм қилди: у пайт пойлаб туриб, болаларининг қўллари орасида турган, қовоқ мантидан олиб ҳаво баробар кўтарилаётган қўлни шартта ушлаб олди.

– Бу кимнинг қўли? – деб сўради у қўрқув ва ҳаяжон билан.

Уй соҳибининг қаҳрли овозидан ҳамма бир сапчиб тушди ва шошиб ўз қўлларига, кейин, ҳеч нарса тушунмай, овоз эгасига қарашди ва оталари ушлаб турган қўлга кўзлари тушди.

Тандирчи узун, нозик, айни пайтда шаполоқдай қўлни ушлаб турар, лой қорийвериб, мускуллари пишиб кетган бақувват панжалар орасида қўл худди қамчи каби  билонгларди.

Ана шунда бутун оила эгаси йўқ қўлни кўрди ва қўрққанларидан бақириб юборишди. Салом тандирчи ичида енгил тортди: демак, қўл ҳаммага кўринаяпти, гап ўзида эмас. Қўлнинг билакдан пасти кўриниб турар, гўё кесиб ташланган қўлга ўхшарди. Аммо қўл кесилган эмасди, шунчаки тирсакдан нарёғи ҳавода кўринмай турарди. Эгаси эса умуман кўринмасди. Бу ҳол аввал болаларни ваҳимага солди: кенжа ўғил бир ўзининг қўлига, бир эгасиз қўлга қараб туриб, йиғлаб юборди: у яқинларидан бирининг қўли узилиб тушган деган хаёлга борди, чоғи. Хотинининг эса тили калимага келмасди. Ҳамма дастурхондан у-бу егулик олиб, кўтарилаётган қўлга ваҳима ва қўрқув билан тикилиб турарди. Салом тандирчининг умри оғир меҳнатда ўтгани боис зиқна бўлса ҳам жасур одам эди. У бу ерда қўрқадиган сир ёки бирон ваҳима кўрмади: қўлни ушлаб олди-да, лойни ерга уриб пишитадиган мускулдор қўли билан қаттиқ қисди. Қўл иложсиз билонглади, сўнг бу бақувват панжаларга кучи етмаслигини англади, чамаси, худди эриб кетгандек ҳавода ғойиб бўлди. Ҳамма оғзи очилганча қолди. Салом шу билан қўлдан қутулдим деб ўйлаганди. Аммо кечки овқатда қўл яна пайдо бўлди: худди ҳеч нарса бўлмагандек, бошқа қўллар билан таомга узалди. У овқатни олар, бўғиз баробар кўтарар, худди кўзга кўринмас юҳодек ҳавонинг ўзидаёқ овқат ғойиб бўлар, кейин қўл пастга тушиб, яна таомга узаларди.

Бутун оила энди овқатларига бегона қўл шерик бўлаётганига гувоҳ бўлиб турарди. Салом бир неча марта бегона қўлни ушлаб олди, уни жазолаш учун ҳар хил усулларни синаб кўрди: бир қўлида ушлаганча иккинчи қўли билан мушт қилиб тугганда ёки олдиндан ёнига келтириб қўйган болта, пичоқ, қамчига қўл узалганда ёхуд ёниб турган печканинг ичига тиқмоқчи бўлганда қўл ўз-ўзидан ғойиб бўлар, кейинги овқат пайти эса ҳеч нарса кўрмагандай яна дастурхонда пайдо бўларди. У билан курашишнинг натижаси шу бўлдики, қўл тезда оила аъзоларидан бирига айланди: энди ҳатто кенжа ўғил ҳам уни кўрса ваҳимага тушмас, аксинча, қўлни ҳаммага кўрсатиб, унинг ҳаракатларидан қиқирлаб кулар, қўл эса ўзини меҳрибон кўрсатиб, баъзида болаларнинг бошини меҳр билан силаб қоларди: болалар ҳам аста-секин унинг бошларини силашларига ўрганиб бораётган эди. Унинг ебтўймаслиги, бир ўзи уч кишининг овқатни еётганини, оиланинг молиясига, тирикчиликнинг йўриғига зарар етказаётганини айтмаса, у беозор қўл эди.

У сал бўлмаса, бегоналар олдида ҳам ўзини фош қилиб қўяёзди: ҳамиша бир янгилик қилиб, ўзининг маҳалла раислигини эслатиб турадиган Азим оқсоқол ота-она болаларга дарс қилишга қандай шароит яратганини текшириш учун маҳалла номидан келди-да, ошхонани ҳисобга олмаса, ҳам ётоқ, ҳам меҳмонхона, ҳам дарсхона, ҳам болалар хонаси вазифасини ўтаётган икки хонанинг бирида сандалга оёқларини тиққанча китобдан бош кўтармай ўтирган (маҳалла раиси келишини бошқа хонадонлардан эшитишгани учун дарсликлар ва дафтарлар бир ҳафтадан бери сандал устидан олинмас, ҳаммаси мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги талаб­ларига мослаштирилиб, тахт қилиб қўйилган, тандирчи ҳам гўё ҳар куни болалар шундай сергўшт таом ейишаётгандай қассобдан серсуяк бўлса ҳам гўшт олиб, тушдан сўнг пилик-пирмосга осдириб қўйган, дарвоза тақиллаб, Бўйноқ ҳуриши билан ҳаммаси олдиндан келишилгандек сандал атрофига келиб ўтирилганди) болаларга кўзи тушиб, қониқиш ҳосил қилган бўлди ва одатига кўра дарс қилинаётган хонани бирров кўздан кечирди-да, тандирчининг "Бир пиёла чой ичиб кетинг” деган таклифига "одамгарчилик юзасидан” йўқ демади. Уй бекаси ягона суякни биратўла сузиб кела қолди. Гўшт ҳил-ҳил пишган экан. Азим раис ортиқча манзиратни кутмасдан овқатга қўл чўзди: тандирчи гўшт қозондан энди олингани, шунинг учун сал совитиб ейилса мазаси бошқача бўлиши ҳақида огоҳлантиришга ҳам улгурмади – раис катта суякни икки қўллаб олиб, тишини ботирди – ўқиб юрган йилларида беш йил ётоқхонада яшаган, шунинг учун ҳар қандай таомни кўз очиб-юмгунча ошқозонига жойлашнинг хўб ҳадисини олган, бу одатнинг афзаллигини билгани учун ҳалигача тарк этгиси келмас, маҳаллага раис қилиб сайлангач эса, бу қобилиятининг янги қирраларини намоён бўла бошлаган эди. Салом тандирчи унинг гўшт ейишига қараб, лабини ялаб турганда, лип этиб пайдо бўлган қўлни кўрди ва айтадиган гапи эсидан чиқиб, бирпас эсанкираб қолди. Ярамас қўл ҳечқурса меҳмонлар бор пайти истиҳола қилса керак деб ўйлаганди: йўқ, унга, афтидан, меҳмонми, бошқасими, фарқи йўқ эди, дастурхон ёзилиши билан ўзининг улушини ундириш учун ширага айланган пашшадай пайдо бўларди. Қўл Азим раиснинг болаларга шаполоқ туширавериб, йилдан йилга катталашиб кетган йирик панжалари орасида турган илик томон интилди. Қўл токи етиб боргунча иликнинг тўпиқлари катта тишлар орасида сўрила бошлади. Бу кутилмаган чаққонликдан қўл ҳам бирпас ҳавода муаллақ туриб қолди: у ўзидан ҳам абжир қўл, тошни ҳам ҳазм қилиб юборадиган ошқозон борлигидан ажабланиб, ҳавода гарангсиб туриб қолганди. Тандирчи пайтдан фойдаланиб қўлни ушлаб олди-да, тагига босиб ўтириб олди: аммо қўлни тагида ушлаб туролмади – у тандирчининг тагида ҳавога айланиб, ғойиб бўлиб, яна дастурхон бошида пайдо бўлди. Бу орада раис косадаги шўрвани ҳам кўтарасига ичиб, бўшатиб улгурган, энди ҳузур қилиб, кўзини дастурхондан узмаган ҳолатда қўлини бир-бирига ишқаб турарди. Яхшиям, икки кўзи дастурхонда бўлгани учун бошида осилиб турган қўлни кўрмади.

– Ҳа, майли, – деди ниҳоят Азим раис дастурхонда ейиши мумкин бўлган бошқа тансиқроқ нарсага кўзи тушмагач, – энди бизга рухсат.

Кейин ҳар доимгидай насиҳатгўйлик қилишни эсдан чиқармади:

– Болаларни ҳамиша шундай таомлар билан овқатлантиринг, илиги тўқ, мияси тўлиқ бўлади. Мияси тўлиқ бўлса, мактабда яхши ўқийди, мактабда яхши ўқиса, олий ўқув юртларига кириб, маҳалланинг обрўсини оширади.

Тандирчи сохта жилмайиб, бош ирғаган бўлди, аммо ичида зил кетди: у раис паққос туширган каттагина устихонни ҳам меҳмон, ҳам бутун оила учун мўлжаллаб турганди. Энди эса дастурхонда тўпиғигача сўриб ташланган илик кийими шир ечиб олинган ялонғоч боладай бўлиб ётар, ҳатто кекирдак жойи ҳам чайнаб ташланганди. Ҳар қалай, чулдирак бўлсаям шўрваси қолди-ку, шунисига ҳам шукр, деб ўйлади тандирчи.

Азим раис юзига фотиҳа қилган бўлди-да, ўрнидан туриб, нариги хонада дарс қилаётган болаларга яна бир кўз ташлади. Кейин мамнун жилмайди.

– Майли, дарс қилаверишсин, халақит бермай чиқиб кетаман.

Тандирчининг бахтига раис дастурхонга қарамасдан чиқиб кета бошлади: агар қараганда "Бу очофатдан бирон егулик қолганмикин?” деган умидда дастурхон устида тимирскиланаётган эгасиз қўлни кўриши мумкин эди.

Шундан сўнг тандирчи уйига меҳмон ҳам айтмайдиган бўлди: у қўлдан ташвишда эди. Агар биронтаси кўриб қолса, қишлоқда қанча гап-сўз пайдо бўлишини тасаввур ҳам қилолмасди: ҳамма тандирчининг уйидан жин чиққандай ўзини олиб қочади, яна қанча ғийбатлар кўпаяди, яна қанча маломатлар ёғилади.

Тандирчи болаларига ҳам, хотинига ҳам қўл ҳақида бировга ғинг демасликни тайинлади: эшитган одам тандирчининг хонадони устидан кетини ушлаб кулишлари аниқ эди. Қолаверса, қўл қандай пайдо бўлган бўлса, шундай ғойиб бўлар, деган умид ҳам йўқ эмасди. Бироқ орадан икки ҳафта ўтса ҳам қўл ғойиб бўлмади: у ўртага таомга узалган олтита қўлнинг еттинчиси бўлиб, худди ўз уйида таомланаётгандай ғо­­йибдаги қорнига овқатни паққос ташлайверарди, "туширарди” эмас, айнан ташларди: қўл панжалари ёки кафтини тўлдириб олган таом бир одамнинг оғзи баробар кўтариларди-да, худди ютиб юборилгандек ғойиб бўларди. Баъзида тандирчи ғира-шира, худди хира тумандек бижирлаб турган баҳайбат, мешдай қоринни кўриб қолгандек бўлар, "Бу қоринни тўйдургунча, мен адои тамом бўламан-ку” деган ваҳима босарди. Қўлнинг пайдо бўлиши оилавий харажатларни бир ҳиссага кўпайтирган бўлса-да, бироқ тандирчининг сабр қилишдан бошқа иложи йўқ эди. Аслини олганда, у бу балони бировга қандай гапириб беришни билмасди: табиийки, эшитган ҳар бир одам тандирчининг соғлигига шубҳа билан қарай бошлайди.

Тандирчи қўл билан курашиб охири чарчади. Энди у биринчи марта бўлганидек қўлни ушлаб, жазолашга уринмасди, зеро, бунинг фойдаси йўқлигини ҳам биларди.

Салом тандирчи ва хотини бу инс-жинсларнинг иши деб, уйда қилмаган ирим-сирими қолмади. Хотини фолбинни ҳам, қўшночни ҳам, аввал иситиб, кейин совитувчини ҳам ёки совиганни иситувчини ҳам бошлаб келишди.

Фолбин кекса аёл эди: у шапкўр бўлса ҳам ўртага ташланган қанд-қурсларни мазза қилиб тераётган панжаларни кўриб қолди ва қўлга худди танишини кўргандай бир зум ажабланмасдан қараб турди-да, "Ё пирай, бу отангнинг қўли-ку!” деб юборди тўсатдан. Аввалига эр-хотин сирлари фош бўлганидан довдираб қолишди, кейин, бу эси кирди-чиқди бўлиб қолган кампирнинг гапига барибир ҳеч ким ишонмайди, деган ўйда унга қўл ҳақидаги бор гапни айтиб беришди. Фолбин тезда хўроз сўйиб, мушкулкушод қилишни, еттита кампирни чақириб, ис чиқаришни маслаҳат берди. "Бу аниқ отангнинг қўли. Арвоҳи чирқиллаб қолибди. Очга ўхшайди. Ис чиқарсанг, келмай қолади!” деди. Салом тандирчи кампирга отасининг чап қўл ўрта бармоғининг ярми бўлмаганини, ёшлигида ўроқ юлиб кетганини, бу қўлнинг ўрта бармоғи эса бошқа бармоқлардан бир эн узун бўлиб, кўзга хунук кўриниб чиқиб турганини айтиб ўтирмади: отасининг қўли бўлмаса, бирон авлод-­аждодининг қўлидир, ҳозир бунинг нима фарқи бор?! Тегирмончи отасининг қўлини кампир қандай таниганини суриштириб ўтирмади, кампир айтган иримни ҳам қилиб кўришга қарор қилди. Бир оёғи гўрда турган еттита кампир, уларни етаклаб келган яна еттита келинчак, ис чиқишини эшитиб, бехабар қолишса, хафа бўлишини ҳисобга олиб қўшимча чақирилган ўнтача хотин-халаж, жами ўттизга яқин аёлнинг ис куни еб-ичгани тандирчининг ярим йиллик асраб-авайлаганини ҳавога учирди. Кампирларнинг нафаси ҳам, уларнинг қўлидаги ёнаётган пахта ҳам сурбет қўлни чўчита олмади, лекин кампирлар ёққан пахталарни деб уйи сал бўлмаса ёниб кетаёзди – олов пардага туташганда тандирчи кириб қолди ва пардани узиб олиб, ошхонадаги сув тўла пақирга тиқди, оқибатда ис чиқаришнинг асорати бўлиб, уй деворининг ярми қорайиб қолди.

Шундан сўнг маълум бўлдики, қўлнинг арвоҳларга алоқаси йўқ, у бошқа бир нарсанинг аломати эди: унга ҳеч нарса, ҳатто боди қўзиб, ўрнидан туролмай ётган Мулла Аблазнинг бир коса сув орқали юборган дуою нафаси – "дам”и ҳам кор қилмади, зеро, бу қўл ғойибнинг ҳукмига ўхшар, худди тандирчининг оилавий тутумини, баракасини йўққа чиқариш, уни кафангадо қилиш учун рўзғорига қарғишдек кириб келганди.

Салом бу танг вазиятдан қандай чиқиб кетишни билмасди: қўлни ҳар кўрганда бу бало ўзига қаердан ёпишгани, худога ёқмайдиган нима гуноҳ қилгани ҳақида оғир ўйга чўмар, бутун умрини тафтиш қилар, кейин бир пайтлар отасига қаттиқ гапириб, чўлга кетиб қолганини, ўзининг айбини тушуниб қайтиб келганда отаси бу дунё билан хайр-хўш қилиб бўлганини, отасининг кўнглини олиш қиёматга қолганини эслади. Балким, айнан шунинг учун худо унга мана шундай жазо жўнатгандир? Аммо тандирчи ичидагини ташига чиқаролмас, зеро, отаси ҳақидаги хотирани ўзидан ва отасидан бошқа ҳеч ким билмасди: тандирчи ўз ёғига ўзи қоврилиб ётарди.

Орадан икки ой ўтиб, бўшаб қолган унхалтаю ёғ идишларни кўргач, тандирчининг сабри чидамади. "Бу қандай адолатсизлик! – деб ўйлади у жаҳл билан. – Мен болаларим билан кун узоғи лой тепиб, бир тишлам нонни зўрға топсам-да, бир текинхўр тенг шерик бўлиб ўтирса…” Охири у  кириб келган тўнғиз йилининг хосиятсизлиги  ҳақида башорат қилиб, Ражаб чўпоннинг ола қўзиси жунида "Аллоҳ” деган ёзув аломатини англаган мулла Келдиёрга бор гапни айтадиган бўлди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 27 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Нилуфар Усмонованинг клиплари телеканалларда намойиш этила бошлади(Видео)
>>> Анвар Собиров кўзида ёш билан онасини хотирлади
>>> ШОҲРУҲХОН ҲАЁТИДА ЯНГИЛИК БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА
>>> ​Sharof Muqimov: “Onam Sevinchning muxlisi edi”
>>> ​Birinchi o`zbek klipi 10 millionni zabt etdi
>>> ​Lola: “San`atdan ham muhimroq ishlarim bor”
>>> Dilfuza Ismoilova turmush o`rtog`ining xiyonatini kechirolmagani haqida gapirdi
>>> РУХШОНА ВА САНЖАР: — «СЕВГИ, БУ... ...ТЎПОРИ ҚИЗНИНГ КЕЛИНЛИК ВАЗИФАЛАРИНИ БЕШГА БАЖАРИДАГАН РАФИҚАГА АЙЛАНИШИ!»
>>> Райҳон Лола билан муносабатлари ҳақида гапирди
>>> Azamat Axrorov Shaxzoda Muhammedova bilan «Asal oyi»da...


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari