Четверг, 08.12.2016, 03:11
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 26
Гостей: 26
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Июнь » 12 » Ўлик Мавсум [ HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР ]
09:55
Ўлик Мавсум [ HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР ]
Биз ўқитувчимизни жуда севардик. Унга бўлган муҳаббатимиз беғараз ва пок эканлигига сира шубҳа қилмасдик. Унинг овозини эшитиш ва сўзлари чангалида яна бир бор эзғиланиш, тафаккур ва хаёлот гумбазлари қад кериб турган салтанатларини сайр этиш учун эрталаблари дафтарларимизни қўлтиқлаб, нонушта ҳам қилмасдан сабоққа югурар; адашган ва толиққан карвонни олислардан келаётган саҳро узра жаранглаган бонг садолари ўзига чорлагани каби бу муҳаббат ҳам бизни тинмай чорлар, ўқитувчимиз билан бизни кўринмас, аммо мустаҳкам ришталар билан боғлаб ташлаган, биз ҳар куни мана шу ришталарга қалбимиз ва шууримизни осганча гўё узоқ кўришмаган ошиқ-маъшуқлар янглиғ ўқитувчимиз дийдорига тўйиш, сўнг у билан икки ёки тўрт соат мобайнида тириклик ва абадиятнинг азоб-уқубат тўла улкан қўнғироғини чалиш, инсониятга хаёлдан келажак сари халоскорлик кемалари ясаб бериш учун бирин-кетин, бироқ бир пайтнинг ўзида сабоқхонага йиғилардик. Мен ҳеч қачон биронтамиз ҳам вақт масаласида адашмаслигимизни билардим ва шунингдек дарс бошлангандан сўнг бирор талабанинг сабоқхонага кечикиб кириб келганини ҳам эслай олмайман. Биз бирон ножўя қилиғимиз ёки хатти-ҳаракатимиз билан ўқитувчимиз гапига тегишдан, тўғри-роғи, уни безовта қилишдан жуда чўчир, шу сабабли сабоқ пайти ҳар бир фикрни тафаккуримиз ва хотирамиз минораларига оғир жангдан сўнг эришилган зафар яловлари каби бир-бир илиб қўйишга ҳаракат қилардик, зеро, бизнинг сабоқхона улуғ ҳамда қудратли саркарданинг бир ҳамласидаёқ, тор-мор бўлган ва сукунатга чўмган майдонни эслатарди. Ўқитувчимиз чиндан ҳам ғолиб саркардага ўхшаб сўзларди. У ҳеч нарса ҳақида ҳеч нарсасиз гапираётгандай таассурот қолдирар, аслида ҳам унинг гаплари қанақадир хаёлот ва рўёдан иборатдай эди. Озғин ва қилтириқлигидан уни ҳозир йиқилиб тушади деб ўйлардик, аммо у ҳеч қачон йиқилиб тушмас, бизни ҳайратга солувчи чаққонлиги билан бир дафъадан сўнг тўкилиб тушади деб ўйлайдиган ҳолатдан тик ва қаҳрли алфозга қайтарди: у гапирар экан, биз мана шу тушуниксиз ва узун жумлалар ортида унинг ҳаётини, фақат уникини эмас, ўзимизнинг ҳайрат ва умидга тўла ҳаётимизни ҳам суғориб турадиган қудрат қад кериб тургандай туюлар, бизга унинг гаплари, ихрашлари, маърузаларини таъсирли қилиш учун атайлаб қилинадиган сукутлари, қироатлари, ташбеҳ ва тимсолларигина эмас, хароба уйнинг вайрон ва путурдан кетган деразасига ёқиб қўйилган хира шам янглиғ пирпираб турувчи кўзлари ва ҳатто бутун вужуди ҳам қандайдир чексиз, бизнинг ақлимиз бовар қилмас қудратдан иборатдай туюларди. Балки бунчалик эмасдир, балки ундан анқиб турувчи бўғиқ ва бадбўй ҳид ҳам қудрат ва илоҳият даракчиси эмасдир, бироқ шундай сирли ва салобатли тую эдики, биз бу туюни ҳар сония ҳис қилиб турардик. Буларнинг барчаси унга бўлган муҳаббатимизни яна ҳам оширар, уни кўз олдимизда буюкликнинг энг олий ва мукаррам чўққисига олиб чиқар, шубҳасиз, у бетакрор буюклик ва карам соҳиби эди.

Биз кунлар ўтган сайин бошқа курслар, бошқа талабалар эвазига ҳам сафимиз кенгайиб бораётганини сезиб қолардик. Мабодо кимнинг дарсига кўп талаба иштирок этади, кимнинг шогирдлари кўп деган савол пайдо бўлган тақдирда ҳам бошқа ўқитувчилар ҳеч мунозарасиз ҳасад ва алам билан уни эслашларига ишончимиз комил эди, зеро, ҳеч қайси ўқитувчига бунчалик талабаларнинг оммавий садоқати ато этмаган десак ҳеч хато қилмаслигимизни билардик. Бошқа ўқитувчилар дарсга кирганда эснаб ўтирган икки--уч талабадан ўзга бирон талабани учрата олмаган ҳолда унинг маърузасини эшитиш учун қўшни, ҳатто ихтисосликлари тўғри келмайдиган талабалар ҳам йиғилиб келар, курси ёки бирон суяниб турса бўладиган жой излаб талабалар даҳлизда зир югуриб юришарди: унинг маърузаси арафасида даҳлизлар, хоналар нақ тўполон ичида қолар, талабаларни тартибга чақириш учун ўқитувчилар ўша кунлари тинимсиз навбатчилик қилишарди. Мен бу кунлар улар учун ниҳоятда машаққатли бўлишини англардим; талабалар деярли уларни тинглашмас, эътибор бермас, бақириб-чақириб, ҳозир бошланадиган маърузани муҳокама қилишарди. Маъруза бошлангач, бирдан сукут чўкар, ҳамма севимли ўқитувчиларининг оғзидан чиқаётган гапларни қоғозга туширишга шошар, сўнг бўш вақтларида баъзилар бу узун маърузаларни ёдлаб ҳам юрарди. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi! Eng qiziqarli hikoyalar olami! Tashrif buyuring! BePuL.NeT ]

Курсилар, столлар синиб қолавергач, раҳбарлар ўқитувчимизнинг маърузаси учун чеккадаги, фақат байрамлар ва тантаналарда очиладиган зални бўшатиб бердиларда, доимий тўс-тўполон, шовқин-сурон ва талабалар бебошликларидан қутилдилар. Бу зал ҳам кейинги пайтларда торлик қилиб қолаётган бўлса ҳам бемалол ўтириб, маърузани кўчириб олишга имкон бор эди. Ўқитувчимизнинг кундан-кун шуҳрати ошиб борар, биз сабоққа кирганда янги-янги бегона талабаларга дуч келардик. Сабоқдошларимиздан бири хазил аралаш: «Яқинда ўқитувчимиз бутун шаҳарни бошқаради», дерди. Аслида бу ҳазилда ҳеч бир муболаға йўқ эди. Устозни ҳар кўрганда ёки унинг маърузаларини лолуҳайрон ва ошуфта бўлиб тинглаб ўтирган лаҳзаларда нафақат шаҳар, балки қалбимиз ҳам аллақачон забт этилганини ҳис этардик. Ўқитувчимиз назаримизда, қўл етмас юксакликда турар, уни забт этиш ва майда, баъзан ҳаддан ортиқ бачкана ташвишларга ўралашиб яшаётган бизнинг икир-чикирларга, ғийбату фисқЎфасодларга, жўн, ўткинчи умидларга ўралашиб яшаш мумкин эмасдай туюлар эди; у ўзи турган юксакликдан биз томонга боқмас, фақат унинг қиёфасида балқиган ҳидоят ва шамс нурлари музлаб ётган ва неча йиллардан буён офтоб тегмаган кўнглимиз кирларини илитар экан, бу шамс ҳаёт тафтини худди афсонавий Ҳотам бойликларини қашшоғу муҳтожларга бир-бир улашгандай шунчаки садақа қилиб кетар ва у олий ҳиммат, бетакрор саҳоват хожаси эди. Биз вайрон бўлган ва залолатга юз тутган дилларимизни бу офтобга тутиб илитар эканмиз, ҳар биримиз бу офтобни кутиб жон беришга тайёр ва муштоқ эдик. У ўзининг ҳиммати ва саҳовати билан несту забун қилиб бўлгач, бизни зориқтириш ва ўрташ учун яна ўша юксакликка қайтиб кетарди. Биз сезиб-сездирмай гапиришда, сўзлашда, кийинишда ўқитувчимизга тақлид қилаётганимизни англаб қолардик, ҳатто гапираётганда қаламни қўл учида ўйнатишгача ўқитувчимизники эди. Сочни узун қилиб ўстиришни қуйиб турайлик, кўзимизни ҳам ўқитувчимизники каби пирпиратишга интилардик. Мен сабоқдошларимнинг тушларини ҳам ўқитувчимизга ажратишганига шубҳа қилмасдим, зеро мен ҳам бу ёлғиз ўзим подшоҳ бўлган мамлакатни ўқитувчимиз ихтиёрига топширганимга анча бўлганди. Биз гўё жодуланган ва афсун қилинганларга ўхшардик. Ўқитувчимизнинг бизни ўзига тортадиган даражада истараси иссиқ ҳам эмасди, аксинча, биологик хоналарда кўргазмага қуилган устихон каби қоқ суякдан иборат, агар устида эгни боши бўлмаса унинг ўша устихонлардан фари йўқ, сочига ҳеч қачон тароқ тегмаган, патила ва аъзои-баданидан қандайдир заифгина қўланса ҳид анқир, овози қабрдан чиқаётган ва олислардан келаётган ўтмиш садоларидек қаримсиқ ва зардали эди. Биз кўпинча шундай кўримсиз ва ҳатто вампирлардек бадбашара одамга бунчалар ошуфта бўлиб қолганимизга ҳайрон қолардик. Унинг ўзини тутиши, қадди-қомати ва қуриб қолган кулдек кўзлари жоҳиллик ва кибр акс этган юзи Эрликхоннингх баджаҳл ҳайкалини эслатар, биз эса ана шу ақл ва фикр машъали билан бизни нодонлик саҳросидан тафаккур қўрғонининг юксак ва машаққатли сўқмоғига олиб кирувчи, изидан мафтун ва шайдо, жоду ва сеҳр этарак эргаштириб борувчи, ҳар кун тонг саҳарда қўёшдан ҳам олдин аввало устозга эҳтиром ва муаббат уйғотувчи, пешвомиз ва ҳалоскоримиз, ақлу идрокнинг бетакрор тимсоли ваҳили ва қаҳрли маъбуднинг сиғинди ва аржумандлари эдик; унинг шуури бизнинг шуур, унинг хаёли бизнинг хаёл, унинг дарди бизнинг дард, унинг шиддати бизнинг шиддат эди ва биз фақат мафтункорлари эмас, унинг қудрат ва карам акс этиб турган танасининг бир қисми эдик, у биз эди, биз эса у эдик. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi! Eng qiziqarli hikoyalar olami! Tashrif buyuring! BePuL.NeT ]

Бизнинг ўзаро баҳсларимиз унинг маърузаларига бир тақлид эди, холос. Бир марта биз сабоқдошларимиз билан ғоя ва инсон ҳақида баҳслашиб қолдик. Мен ғоя ўткинчи, инсон абадий деган анчайин жўн фикримда туриб олдим. Биз баҳсимизни ўзаро ҳал қилолмагач, устозга мурожаат қилдик. У маърузаларини худди кўксингизга туйқусдан ханжар ургандек, тўсатдан биз кутмаган, сезмаган фикр билан бошлар ва изидан қуйилиб келаётган, бизнинг ақлимиз бовар қилмас ваҳмли ва зарбали мантиқларини бизнинг лолу ҳайрон қолган тасаввур даштимизга улоқтираверарди. У фикримизни эшитиб, кибрли жилмайиб қўйди ва қисқагина қилиб: «ғоя ўлмайди», деди. Мен эса ўз фикримда туриб олдим. «Г`оялар қуролга ўхшайди, ишлатиб бўлингач отиб юборилади», дедим.
— Йўқ, - деди ўқитувчимиз бироз писандали оҳангда; у ҳар биримизнинг қалбимизга ўзининг ҳайкалини ясаб улгурган қиёфасига заҳарханда тус берди. - Тана ўлиб кетаверади. ғоя янги авлод билан бирга янгидан туғилаверади. Уни кўмиб бўлмайди - уни кўмишган тақдирда ҳам у қабрдан чиқиб яна дунёни бошқараверади. - У шундай деб сирли тиржайди. Менга у ўз хулосаларидан завқ олаётгандай туюлди. - Яқинда Т. Ўлди, - деди у бир зумдан сўнг фикрини давом эттириб. - Буни ҳаммаларинг биласизлар. Унинг арбоблик фаолияти деярли шармисор қилинди, уни ватан хоини деб аташгача боришди. Лекин янгилар ҳам унинг ғояси билан бошқаришга ўтишди. Г`ояни ўлдириб бўлмайди, у янги авлод билан бирга янги мазмун кашф этиб туғилаверади.

Шундай деб у шакл ва мазмун ҳақида гапира бошлади. Тан олиш керакки, бизни унга билдирадиган эътирозимиз ниҳоятда заиф эди, шу сабабли биз 

одатдагидай бу мунозарада ҳам енгилганимизни тан олдик. Ўқитувчимиз ғолибона жилмайди. У ҳамиша бизнинг тушунчаларимизни тор-мор қилгач, яна бир оғир жангда зафар қозонгандай мағрур жилмайиб қўярди, гарчи жумлалари узун, танбеҳу ишоралар кўп бўлган бўлса ҳам, у фикрларни худди ўқиб бераётгандай равон ифодалар, у ростдан ҳам бир нуқтага-бизнинг устимиздаги бўшлиққа қараб гапирар, гўё у ерда қандайдир сирли китоб очиқ тургайдай эди; Устознинг барча ҳаракатлари зўракидай туюлар, қўллари қалтираб, ҳозир нимасидир фош бўлиб қолишидан хавотирланиб турар, бизнинг муҳаббатимизни қозонганига ҳам ишонмагандай, шу сабабли ҳамиша жоҳил, кибрли, ёлғиз бўлиб туюларди. Уни доим мен касалманд ва васваса бўлса керак, шу сабабли ҳам ҳеч кимга ўхшамайди, барча даҳолар каби у улуғ ва бетакрор васвасага йўлиққан дея ўйлардим, шунда мен ўқитувчимизнинг аъзои баданига ўрнашиб қолган ҳиднинг нима эканлигини ғира-шира англагандай бўлардим; бу нам тупроқ ҳиди эди. Аммо бу туйғуни ошкор қилиб, ўқитувчимизга ошиқу шайдо бўлганларнинг танбеҳига дош беролмаслигимни ўйлаб, бу ҳидни унутишга ҳаракат қилгандим. Устозимизга бўлган оммавий шайдолик, сабоқхоналарда курси топиб ўтириш муаммоси ва бешафқат вақт ҳаммасини унутишга мажбур қилди ва мен ҳам эртага устознинг маърузасини олдинги қаторларда ўтириб эшитиш учун қандоқ қилиб сабоққа эртароқ боришим кераклигини ўйлаб тонг оттирадиган бўлдим. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi! Eng qiziqarli hikoyalar olami! Tashrif buyuring! BePuL.NeT ]

Ўқитувчимизнинг маърузалари тобора қизиқ тус олаётганди. Унинг шогирдлари сафи кенгаётганидан унинг ўзидан кўра биз кўпроқ қувонар, устозимизни еру кўкка ишонмасдик. Охир-оқибат устозимиз барча соҳада ғалаба қилди. Уни ёқтирмайдиган факултет бошлиғимиз ўқитувчилар ҳам талабаларни тартибга чақириш учун унга мурожаат қиладиган бўлишди. Бебош талабалар устозни кўриб, худди афсун билан сели қайтган дарёдай жимиб қолишарди. Шундай пайтлари у бу дунёга янги тартиб, янги ҳақиқат, янги мантиқ ва янги ҳидоят ёювчи, инсонларга хос барча майда ва жўн кечинма, муносабатлардан холи, тириклар ета олмас даражада фориғланган, покланган, мусибат ва азоб узра юксак кўтарилган хилқат бўлиб туюлар эди. Сабоқдошларим устозимизга бағишлаб шеър битиб юришини билардим. Менинг шеър ёзишга унча уқувим бўлмаса-да, устоз ҳақида соатлаб гаплашишга, баҳслашишга тайёр эдим. Биз ҳаммамиз устозимизга бўлган эҳтиромимиз телбалик даражасида эканлигини сезар ва мана шу телбаликнинг ўзиёқ қалбимизни ғурур ва сурурга тўлдирарди. Унинг нутқида кишини жазава ва васвасага туширувчи, жунунини қўзғовчи нимадир бор эди; у гапирар экан, ҳеч биримиз у гапираётган нарса ҳақида ўйламас, хаёлимизга Малмстининг «Йиғи» мусиқаси каби олис шовқин аралаш мубҳам жилвалар келар, у ҳаёт ҳақида гапирар экан, ўз-ўзидан биз ўлимнинг улуғлиги ва қудрати ҳақида ўйлардик; биз хаёл ва фикрларимизни бир жойга тўплашга қанчалик ҳаракат қилмайлик, устозимиз маърузалари бизни барибир ўша ақл--идрокдан ҳоли олисликка етаклаб чиқиб кетаверар, гё жами инсоният интилиб келган нарса мана шу маънисиз, мазмунсиз ва шаклсиз олисликда деб таъкидлаётгандай эди. Тўғрироғи, буни устоз сўйламас, унинг сўзлари бизни масту мустар қиларди. Биз хулоса ва ҳукмнинг бунчалар бешафқатлигидан, бунчалар озурдалигидан маст бўлардик, устоз бизнинг ғурур ва шаънимизга тегиб, қалбимизни уқубат селида оқизиб маст қиларди. Биз ўз муҳаббатимизни бошқаларга тез ва осонюқтира олардик. Бунинг учун устозни зўр бериб мақташ бизга хеч шарт эмас, биз муҳаббат ва ҳайрат ёйиш учун устознинг икки--уч фикрини келтирар ва бу фикрлардаги ададсизлик ва ҳудудсизликдан суҳбатдошимиз бир сония ичида худди уятли жойи очилиб турганига бирдан кўзи тушиб қолгандай аввал лол қолар, сўнг устозимизнинг ғойибона мухлиси ва муҳибига айланарди. Ўшанда муаббат ҳам юқумли касаллик каби тез ва ҳавфли тарзда ёйилишининг гувоҳи бўлардик. Биз қанчадан-қанча дилларга, ақлларга бу юқумли касални юқтирмадик, қанчадан-қанча қалбларга ҳайрат ва улуғликдан лол қолиш чироғини ёқмадик: гўё биз шаҳар ва одамлар оралаб юқумли касал ташувчиларига ўхшар, қаерга борсак, ўша йерни ўзимизнинг танимизни ва шууримизни қақшатиб ётган касаллик билан заҳарлаб чиқардик. Бир марта сабоқдошларимизнинг бирининг олис қишлоқдан келган отаси устозга бўлган эҳтиромимизни кўриб, ҳўнграб йиғлаб юборгани - устоз бизнинг шаън--шавкатимиз ва халоскоримиз эди; худди баҳор офтоби янгли онгимизнинг рутубатли ва чарчоқ қирларини иситар, биз шу офтобни бошимиз ва шууримизга тож қилиб, фасллар ялқовлик ва ҳорғинлик билан алмашадиган талабалик тунларимизни шуълага тўлдирар, ўзларини устознинг энг садоқатли шогирдлари деб ҳисобловчилар йиғилиб қолганимизда фақат устоз ҳақида гаплашар ва унинг жумлаларига яширинган мантиқли чиқишни, қирқ чиммат ичидан юзини бир-бир очган гўзал янглиғ бу фикрга шайдо бўлиб, соатлаб муҳокама этишни яхши кўрардик. Биз шогирдлар турли ёшдаги ва тақдиримиз бир-биримизникига сира ўхшамайдиган турли қарашга мансуб йигитлар эдик, аммо ҳаммамизни устозга бўлган эҳтиром бирлаштириб турар ва ҳафтанинг маълум кунида йиғилиб исқирт қаҳвахона бурчагида фақат талабаларгагина хос бўлган қизғин ва ҳаёсиз суҳбатлар қурар, ҳар биримиз ўзимизча устоз ўгитларини шарҳлар ва шаҳар тун чопонини кийиб, секин мудрай бошлаганда эртага тонгда устозни яна бир бор кўриш бахти мавжудлигидан масрур бўлиб, бир фикрга келолмай тарқалишардик. Қанчалик бақириб-чақирмайлик ва бир--биримизга фикримизни уқтиришга аракат қилмайлик, барибир ҳар ким ўз фикрида қоларди. Биз кейинги ойлар ичида қаҳвахонадаги сараланган улфатлар суҳбати фақат устоз ҳақида бошланиб, у билан тугар, баъзида сараланган шогирдлар суҳбатига шу атрофда яшайдиган ва пиво олишга алам ҳақи етмаганидан бизнинг эрмагимизга айланган тузиккина ном чиқарган шоир ҳам келиб қўшилар ва биз олиб берган пиво ҳаққи у ҳам устозимизни улуғлай бошларди. У умрида кўрмаган бўлса-да, бир куни бизга устоз ҳақидаги шеърини ўқиб берди. Шеър чинаккам самимият билан ёзилган, устозни сал бўлмаса миллат тарбиячисига айлантириб қўйганди: шеърдаги устозимизга эҳтиром бизга азбаройи хуш ёққанидан шоир пайдо бўлиш билан олдига пиво қўяр ва ўша шеърни ўқиб беришни талаб қилардик. Бутун ҳаётидан ва ёзган шеъридан тополмаган маънини шоир ана шу исқирт қаҳвахонага келиб турувчи алмойи-алжойи талабалар ичидан топгандай, шеърни бор овозда ўқир, баъзан биз ҳам унга жўр бўлиб қуярдик.

Шоир шеърни ўқиб бўлгач, ютоқлаб пиво симирар ва яқин кунларда устоз ҳақида достон ёзажагини билдирар ва яна пиво симириб, кечгача бизнинг даврамизни ўзи каби тушкун ва афтода ҳол шеърлари билан тўлдириб ўтирарди.

Eндигина бошланган ёз тафтидан қочиб қаҳвахонага бекиниб олган кунларимизнинг бирида бизда ўкишлар тугаб, таътил бошлангач (таътил яқин эди) устознинг ўзини шу даврага олиб келиб, у билан яқинроқ танишиб олсак--чи, деган фикр пайдо бўлди. Устозни таклиф қилиш бизнинг баҳсларга якун ясади. Шу сабабли бунга ҳамма рози бўлди. Шоир ҳам бу фикрни қўллаб--қувватлади: у шу баҳонада зарур нарсаларни йиғиб олмоқчи ҳамда «ул улуғ устоз» билан яқиндан танишмоқчи эди. Текин пиво сабабми ёки бизнинг суҳбатлардаги устозга бўлган эҳтиромми у ҳам ўқитувчимизни устоз деб атай бошлаган эди. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi! Eng qiziqarli hikoyalar olami! Tashrif buyuring! BePuL.NeT ]

Таътил бошлангач, талабаларга хос эпчиллик билан тайёргарлик бошланди; қаҳвахонанинг бурчагидаги курси биттага кўпайтирилди, қаҳвахонадагиларнинг розилиги олинди. Барча зарур нарсалар ҳозирлаб қўйилди; биз устозни ҳурматига яраша бироз ҳашам билан кутиб олмоқчи эдик. Устозни топиб келиш менга топширилди: биз устознинг уйини билмаслигимизни ва бу билан ҳеч ачон қизиқмаганимизни шунда сезиб қолдик. Таътил бўлгани учун устозни уйдан бошқа жойдан топиб бўлмасди. Биз факултет бошлиғи, ўқитувчилардан бир-бир устознинг яшаш жойини сўраб чиқдик. Улар бу билан ҳеч қачон қизиқишмаганини ва устоз улар билан ҳеч қачон ҳамсуҳбат бўлмаганини айтишди; биз бу ҳолни ўзимизча «у ёлғиз ва мағрур яшайди» деб изоҳладик. Ниҳоят, девонхонадаги титилиб кетган ҳужжатлар ичидан устоз яшайдиган кўча ва уйнинг манзилини топдик; ҳужжат ҳали шаҳар янгидан қурилмасдан олдин тўлдирилган ва бирон марта қайта янгиланмаган эди. У шаҳарнинг шарий қисмида эски кўчалардан бирида яшарди. Мен кўчада деярли ҳеч кимни учратмадим. У ташландиқ каби кимсасиз ва бироз ваҳмли эди. Уйларининг томлари, деворлари қулаб ётар, кўчани анчалик рангдор қилиб безаган бўлишмасин, гўё ҳашамдор сурат четига бехосдан ранг чапланиб кетгани каби мен бораётган хароба кўчанинг икки четини деярли вайрон қилинган уйлар қуршаб олганди. Бу кўчада кўпдан буён бирор жиноят яшамагани шундоқ кўриниб турарди. Устознинг уй рақамини излаб кўчанинг охирига бориб қолдим. Уйлар тугаган жойдан бироз ваҳмли, эски, ҳар қандай ташриф бўлса қабул қила оладиган улкан қабристон бошланар ва у кўз илғамас масофага чўзилиб кетган эди. Мен яна қайтадан кўчани бошидан охир ахтариб чиқдим. Ва ҳар сафар кўча мени қабристонга бошлаб чиқарди. Мен яна бир марта кўчани текшириб чиқмоқчи бўлдим, бироқ шунда қабристон тепасидаги рақамга бирдан кўзим тушиб қолди ва ичимни бир қўрқинчли туйғу куйдириб ўтди; Қабристон тепасидаги рақам устоз уйи кўрсатилган рақам эди. Аввалига мен ҳеч нарсани тушунмадим; сўнг устознинг устихондан иборат қадди, баданидан анқиб турувчи заҳ қиёфасида акс этиб турадиган ҳасад аралаш кибр ва фақат марумларга хос совуқ кўзларини эслагач, нимадир бутун шууримни ёриштириб юборди ва англаган нарсамни ўзим салдан сўнг кўтаролмай қолишим мумкинлигини сезгач, худди зулмат оралаб югураётгандай қулаган деворлар, хароба уйлар оралаб жон ҳолатда изимга угурдим.

* * *
Eртасига эрталаб олдимга сабоқдошларим келди. Менинг кечадан буён ўрнимдан турмаганимни, алаҳсираб чиққанимни хонадошимдан эшитилган чоғи, менинг қизарган кўзларимни, бир кечада ажин босган юзимга қарашиб, қаттиқ шамоллаган деб ўйлашди, афтидан, меҳрибонлик қила бошлашди. Мен эса кечадан буён юрагимни эзғилаб ётган қурқув ва саволларни ортиқ ушлаб туролмадим ва гапирар эканман, товушим худди ўқитувчимизнинг товушига ўхшаб кетганини сезиб чўчиб тушдим;

Бизга ўлик устозлик қилибди. Биз ўликка муҳаббат қўйибмиз...

Муаллиф: Назар Эшонқул

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 910 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: севги, sevgi haqida, love history, севги хакида, Dramma, sevgi nima o'zi?, sevgi, sevgi hikoyalari, love, севги хикоялари | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»
>>> Отабек Муталхўжаев Орол денгизи соҳилида муҳрланди
>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак
>>> “Қайданам суйдима”... Самандар Ҳамроқулов нима демоқчи?
>>> Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!
>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> Куёв бўлиш арафасидаги Отабек МУТАЛХЎЖАЕВ: «Аёлларга ортиқча эрк берилишига қаршиман!”
>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> Озода Саидзода ҳовлиси бузилишидан хавотир билдирди.


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari