Пятница, 28.07.2017, 17:50
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 45
Гостей: 44
Пользователей: 1
SyncAduddy

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Январь » 19 » Ўрта ёш инқирози. Оилангизни асраб қола оласизми?
13:35
Ўрта ёш инқирози. Оилангизни асраб қола оласизми?
45 яшар тоғам оиласини, бўй етаётган уч фарзандини ташлаб, 25 ёшли жувонга уйланиб олганида ҳали бола эдим. Катталарнинг шивир-шивирлари, имо-ишораларию коса тагида ним коса қабилидаги гапларидан ҳеч нимани тушунмаган бўлсам-да, қандайдир ноодатий бир воқеаларнинг рўй бераётганини ҳис қилгандим. Мана энди ўзимнинг ҳам ёшим ўттиздан ошиб, оилавий ҳаётнинг нималигини тушунганимдан сўнг руҳшунослар кўп тилга оладиган «ўрта ёш инқирози» ҳақида ўйлай бошладим. Сабаб: аввало, турмуш ўртоғимнинг ёши қирққа яқинлашиб қолди. Қолаверса, бу бизда кам тилга олинадиган, бироқ жуда кўп учрайдиган муаммодир. Демак, ўрта ёшнинг ўткир муаммоларини оилавий ҳаёт манзарасида кўриб чиқамиз.

 

«Ҳаммаси жонга тегди!»

— Турмуш ўртоғим билан 26 йилдан бери биргамиз. Оила қурганимизда мен 18, у эса 21 ёшда эди. Шу пайтгача бир-биримизни ҳурмат қилиб, ардоқлаб келдик. Аммо, мана, бир йилдирки эримни худди биров алмаштириб қўйгандек. Ўзи билан ўзи овора бўлиб қолган, доим тунд. Баъзан кутилмаганда болаларни ёки мени жеркиб, уришиб қолади. Унга илгари маъқул бўлган нарсалар ҳам энди жаҳлини чиқара бошлаган. Энг ёмони, унда менга нисбатан «аллергия» пайдо бўлган. Авваллари соч турмагим ёқарди, энди бўлса: «Шу ёшга етганда, сочингни нима бало қилиб олдинг?», деб жеркийди. Гулларга қизиқишим, гул ўстиришимни доим мақтаб юрадиган одам энди «ҳамма ёқни тувак бостириб юборгансан», деб тўнғиллайди. Нима бўлганини билолмай ҳайронман. Ишхонасида ҳаммаси яхшилигини биламан, чунки укам билан бирга ишлайди, саломатлиги ҳам жойида. Қора қозонимиз қайнаб турибди, фарзандларимиз ҳам ҳозирча умидларимизни оқлашаяпти. «Сизга нима бўлди ўзи?» деган саволимга жавоби: «ҳаммаси жонга тегди!»

Нафиса Азимова

 

— Ўрта ёш инқирози нафақат шахснинг ўзи, балки оила аъзолари учун ҳам мураккаб синовдир. Ўзларининг ҳаётдаги муваффақиятсизликлари сабабини кўпчилик (айниқса, эркаклар) оилада, деб биладилар. Гўёки бола-чақа, тирикчилик ташвиши уларнинг оёқларига тушов бўлган. Қўйиб берса, самони забт этишлари мумкин эди-ю, аммо хотиннинг «минғир-минғирлари», «олахуржинни тўлдириш» ғами билан бунга муваффақ бўла олмадилар. Энди эса ёшлик ўтиб кетди, ўзининг навқирон йилларини бахш этган оила аъзолари эса гўё уни етарлича қадрламаяпти, ўтган умрининг бадалини тўламаяпти, умидларини оқламаяпти.

Айтганча, оқланмаган умидлар жуда қўрқинчли нарса. Албатта, унинг аламини болалардан ололмайсиз. Балогардон яна хотин бўлади. «Овқатинг бунча бемаза?» «Семириб кетганингни қара!» «Нега қизинг ўқишдан 5 дақиқага кеч қолди? Тергамайсанми?» каби танбеҳу эътирозлар кўпчилик аёлларга таниш. Бўлмаса, овқат 20 йилдан бери бир хил рецептда тайёрланади ва шу пайтгача мақтаб-мақтаб ейилаётганди, қомат ҳам ўша-ўша, қизингиз эса кеч қолиши ҳақида сиздан ҳам олдин меҳрибон дадажонисини огоҳлантирган. Фақат энди бундан кейинги 20, балки 40 ёки 60 йил давомида ҳам шу таомни еб ўтиш ҳисси, яъни энди ҳеч нарсанинг ўзгармаслиги ҳақидаги ўй эркакни саросимага солаяпти. Шу пайтгача қилган орзуларининг фақат рўёбга чиқмаганлари хаёлга келади, умидлар эса ҳеч ҳам оқланмагандек.

 

Нимадир қилиш керак, аммо нима?

Баъзи эркакларда 45-50 ёш оралиғи ишдаги муаммолар, кескин бурилиш, букилиш ва ҳатто синиш даврига тўғри келади. Айримлар, хусусан, ҳарбий соҳа вакиллари бу ёшда нафақага чиқадилар. Шу пайтгача ўзлари буйруқ бериб келган, мартаба ва мавқеи анча паст бўлган одамлар билан энди бир қаторда туришга, улар билан тўй-ҳашам, таъзия у ёқда турсин, кундалик турмушда ҳам тенг муомала қилишга мажбур бўладилар. Бу катта стресс. Бошқа соҳа вакилларининг ҳам ўзига яраша муаммолари бор. Энди атрофдагиларни, бошлиқларни бирор нарса билан лол қолдириш қийин. Чунки қўлларидан нима келиши мумкинлиги, нималарга қодирликларини аллақачон намоён этиб бўлганлар. Ортиғини ҳеч ким кутмайди ҳам. Ортларида эса ёш авлод ўсиб келаяпти. Тасаввур қилинг, забардаст эркак қўл телефонида оддий «SMS» ёзишни эплолмай сиқилиб турганида ёнида кечагина институтни битириб келган йигитча аллақандай «гаджет»лар ҳақидаги ҳикоялари билан бошлиқни ўзига ром қилиб турса, бунга дош бериш мумкинми?! Индамаса, эртага бу бола унга раҳбарлик ҳам қила бошлайди. Нимадир қилиш керак, аммо нима? Тассуфки, ёшлиги ўтиб кетди, бўлмаса… Ана, ҳаммаси шундан бошланади!

 

Аёллар ҳам жим турмайди

Эътибор беринг, бундай вазиятга эркак дош бера олмайди, аёл эмас. Чунки аёл киши учун ишдаги муваффақият биринчи ўринда турмайди. У оиласи тинч, болалари соғ бўлишини кўпроқ ўйлайди. Шунинг учун ишдаги муваффақиятсизликлар аёлнинг оилавий ҳаётига салбий таъсир кўрсатган ҳолатлар кам учрайди. Хўш, унда оиладаги инқирозга фақат эркак сабабми? Йўқ, албатта. Айнан 45-50 ёшларида аёлларда гормонал ўзгаришлар рўй бериши, климакс ва унинг аёл руҳиятига таъсири ҳақида кўпчилик билади. Шу ҳолат аёл кишининг асабларини таранг тортилишига олиб келади. Энди у 25-30 йилдан бери чидаб келаётгани — эрининг инжиқликларига дош бера олмай қолади. Унга ҳам битта гап кам, иккитаси эса кўп. Унинг ҳам сабр косаси тўлган. Ёши ўсгани сайин муаммолари ҳам катталашиб бораётган фарзандлари етмаганидек, эри ҳам улкан бир МУАММОга айлангани уни тажанг қилади. Натижада, оила турли зиддиятлар ва жанжаллар исканжасида қолади.  Кўпинча, бир неча ўн йилларни ёнма-ён ўтказган эру хотин кун келиб бир-бирига умуман бегона эканлигини сезиб қолишади. Улар фақат фарзандларнинг ота-оналари, аммо бир-бирлари учун ҳеч ким. Кимдир исён қутаради, кимир эса… Бир сўз билан айтганда, оиладаги мувозанат йўқолади.

 

Мутухассис фикри

Раъно АСОМОВА, психология фанлари номзоди, доцент:

— Ўрта ёшда оилавий зиддиятларга олиб келадиган сабаблар — муносабатларнинг сийқаси чиқиши, уларда янгилик ва кутилмаганликнинг йўқолиши, одатийлик, муаммоларнинг ортиб, сабрнинг эса камайиб бориши, ҳаётнинг энг яхши йиллари қайтмас бўлиб ўтиб кетаётганини бирдан англаш, бу йилларни муносиб инсон билан бирга кечирмаётганлик ҳисси ва ҳ.к. Албатта, 25 ёшда ҳам бу ҳислар бош кўтариши мумкин, лекин ёшликда бу ҳол тез ўтиб кетади. Ўрта ёшда эса туйғулар муқим характерга эга. Шу сабабли ҳам энг бахтли, уйғун оилада-да бир кун келиб эр ёки хотин ўз умр йўлдошига нисбатан «кўргани кўзим йўқ», дейиши мумкин. Албатта, ўзбеклар болалари бўй етганида ажрашиш деган масалани умуман муҳокама қилмайдилар. Шунчаки, «ўтиб кетар», деган умидда чидаб юраверадилар. Бунда «тинч оққан сувнинг туби ғалвали» деган мақолни ишлатиш жоиз. Чунки айнан шу ёшда эркаклар баъзан ошкора, кўпинча пинҳона хотин устига хотин оладилар, аёллар эса руҳий зўриқиш ва сиқилиш натижасида турли бедаво дардларга чалинишлари мумкин. Ажрашиш қарори ўртага чиқмагани яхши, албатта. Бироқ муаммони кўрмаганга олиш ёки ундан қочиш эмас, уни ҳал этиш керак.

Инқирозли вазиятда аввало, сабр қилиш ва кескин қарор ҳамда амаллардан ўзни тийишни тавсия қилган бўлардим. Тақдирга тан берманг, муносабатларни сақлаб қолишга киришинг. Моносабатлар олдингидекмаслигидан сиқилманг, сабаби оила ҳам худди инсон ёки машина каби «қарийди». Бугун фарзандлар баҳона тик турган устунлар уларни уйли-жойли қилиб, ташвишларидан бирмунча қутулгач, кутилмаганда қулаши мумкин. Аммо эр-хотиннинг ақли ва сабри етса, оила бу инқироздан эсон-омон ўтиб, янада мустаҳкамланади. Ҳаётингизни турли қувончли дамлар билан бойитинг, ўзингиз учун ҳам яшанг. Эр-хотин бирга дам олишга боринглар, маданий ҳордиқ чиқаринглар. Уйдаги мебелларнинг жойини ўзгартиринг. Аёлларнинг машина ҳайдаш ёки янги таом пиширишни ўрганишининг эрта-кечи йўқ. Эркаклар эса чойхона, ошна-оғайнидан ортиб, жуфти ҳалолларига ҳам вақт ажаратишлари лозим. Чунки қариганда, бир-бирингизга суяниб яшашингизга тўғри келади ҳали. Аёлингизни ҳозирдан авайламасангиз, қариганингизда ким сизга тиргак, ҳамдард, тан маҳрам бўлади? Ўйлаб кўриш вақти келди!

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 152 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Каниза ва “Миллион” ўртасидаги жанжал давом этмоқда:“Даврон Кабулов, инсонга инсоф керак”
>>> Aktrisa Shahzoda Muhammedova “turmushga chiqdi”?
>>> Jahongir Poziljonov beshinchi marta ota bo`ldi
>>> ​Ilmira Rahimjonova: "Mashaqqatlarga bo`y bermaganni hayot sindirolmaydi"
>>> Хонанда Фарруҳ Комилов иккинчи бор ота бўлди
>>> ​Asqar Hikmatov: “Rejissyorlar mendan foydalana olmayapti”
>>> Ирода Исмоилова: "Ҳеч қайси ансамбль мени ишга олмаяпти"
>>> Munisa Rizaeva: “Biz qadrimizga etmaydigan insonlarga ko`proq mehr beramiz”
>>> Райҳон Шаҳзода билан муносабатлари айни пайтда қай даражада эканлигини айтди
>>> Oyxon Iforzodaga Shoh Alimovich “Mersedes” sovg`a oldi


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari