Суббота, 25.06.2022, 11:31
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4911]
MP3 Musiqalar Yuklash [3]
Fikr va Mulohaza qiling [2050]
Hikoyalar to'plami [1482]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [114]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2081]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [625]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [10078]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [1040]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [55]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [45]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [774]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [96]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [44]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 42
Гостей: 42
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2022 » Февраль » 1 » “Ўртоқ полковник”: Путин КГБда қандай вазифани бажарган?
06:34
“Ўртоқ полковник”: Путин КГБда қандай вазифани бажарган?
Владимир Путин шахси ҳамиша дунё эътиборида, зиддиятли ва қизиқарли. Совуққонлиги, айёрлиги ва камгап бўлгани ҳолда ўз ўрнида сўзга усталиги, бир неча бор жаҳоннинг энг таъсирли кишиси деб тан олингани боис дунё ОАВ Путин билан интервьюга ишқибоз. Фаолияти давомида АҚШнинг беш нафар президенти билан ишлашга улгурган Владимир Путин бу хислатларни эгаллашида СССР КГБ мактабининг ўзига хос ўрни бор.
* Захирадаги полковник, Россия Федерациясининг амалдаги 1-даражали давлат маслаҳатчиси, иқтисод фанлари номзоди, самбо бўйича спорт устаси, дзюдо бўйича Ленинград чемпиони, самбо бўйича хизмат кўрсатган мураббий, "Ленфильм” киностудиясининг қатор киноларида каскадёрлик қилган.

Буларнинг бари – Владимир Путиннинг президентликка келгунга қадар эришган ютуқлари.

Болалик

Путин ҳақиқий камбағал оиладан чиққан. Унинг авлодлари уч асрки деҳқончилик қилишган. Фақат бобоси Спиридон Иванович Путинга келиб бу анъана қисман бузилади, тверлик йигитча ошпазликни ўрганади, Питерга бориб нуфузли ресторанларда ишлайди. Биринчи жаҳон урушида қатнашиб келганидан кейин очарчиликдан қўрқиб, оиласини қишлоққа олиб кетади.

Фото: Владимир Путиннинг шахсий архиви

Ошпаз Спиридон кейинчалик Москвага боради, Лениннинг маъшуқаси деб кўрилган Надежда Крупская, СССР коммунистик партияси биринчи котиби Никита Хрушчев каби шахсларга ошпазлик қилади. Биринчи шахслар дачаларида 80 ёшгача ишлаб, шундан кейингина пенсияга чиқади.

Спиридон Путиннинг ўғли, Россия президентининг отаси Владимир Путин 1911 йилда Твердаги Поминово қишлоғида туғилади. У иккинчи жаҳон урушида асосан Ленинград фронтида жанг қилган, қатор орден ва медаллар соҳиби бўлган.

Урушдан олдин уйланган Владимир икки ўғил кўради. Аммо уларнинг умри узоқ бўлмаган – Альберт урушга қадар нобуд бўлган бўлса, Виктор икки яшарлигида, 1942 йилда блокада даврида касалликдан вафот этади.

Путинлар оиласи беш қаватли коммунал уйнинг бешинчи қаватидаги бир хонада яшашган. 1952 йилда туғилган Владимир Владимирович Путиннинг ўзи ҳам КГБга ишга киргунга қадар шу хонада истиқомат қилган.

КГБ сари йўл

Олдин 8 йиллик, кейин ўрта мактабни ўрта баҳолар ва ҳаминқадар хулқ билан тугатган Владимир болаликдаги орзуси – разведка ходими бўлиш истагида КГБ (Давлат хавфсизлик қўмитаси)га мурожаат қилади. Унга дастлаб ижтимоий йўналишда таҳсил олишни маслаҳат беришади ва Путин 1970-1975 йилларда Ленинград университети юридик факультетида ўқийди.


Ўқишни тугатган Владимир Путин тақсимот бўйича қўмитанинг Ленинград бўлимига ишга юборилади. 1977 йилдан бошлаб (25 ёшидан) у СССР КГБси контрразведка бўлимида ишлай бошлайди ва тизимда қадамба-қадам кўтарила боради. 1979 йилда Москвада, КГБ олий мактабида 6 ойлик қайта тайёрлов курсларини ўтаганидан сўнг Ленинградда хизматни давом эттиради. 1984 йилда Владимир Путин адлия майори унвонида бир йиллик ўқишга юборилади ва "Ташқи разведка” йўналишида таҳсил олади.

Ўқиш давомида у Платов фамилияси билан ҳужжат юритади. Чунки КГБ талабига кўра ҳатто бир курсда ўқийдиганлар ҳам бир-бирларига оид маълумотларга эга бўлмасликлари лозим эди ва тахаллусларни раҳбарият танлаб берарди. "Платов” ўқишда ўзини кўрсатади, гуруҳ сардори бўлади ва немис тилини чуқур ўрганади.

Германиядаги фаолият

КГБ ташқи разведкаси бўйича мутахассисга айланган Путин 1985 йилда Германия Демократик Республикасига жўнатилади. Таъкидлаш жоиз, иккига бўлинган Германиянинг ярми – Демократик ном остидаги Германия социалистик блок таъсирида эди. Лекин вазият кун сайин ўзгариб борарди. Берлин девори тимсолидаги Германия жарлигидан давлат ичида ҳам, ташқарида ҳам норозиликлар жуда кўпайиб бораётганди. Шунингдек, бу пайтга келиб, дунё коммунизми устуни бўлган СССРнинг ҳам тагига сув кирганди.

"Платов”нинг Дрездендаги ҳужжати / Фото: Bild

Лекин шунга қарамай Владимир Путин ГДРда 1990 йилга қадар фаолият юритади. ГДРнинг махсус хизматларни жамлаган "Штази” вазирлиги ва КГБ офицерлари яшовчи манзил – "Radebergerstrasse 101”даги 3 хонали квартирада оиласи билан яшайди.

Полковник Лазарь Матвеев бошчилигида, Сергей Чемезов ва Николай Токаревлар билан бирга Дрездендаги СССР – ГДР дўстлик уйи ходими сифатида фаолият юритган Владимир Путин ғарб ва АҚШга қарши разведка фаолияти билан шуғулланади. Юқоридаги фамилиялар келтирилишининг ўзига хос жиҳати шундаки, Путин ўз хизматдошларини кейинчалик юқори мансабларга қўяди ва Россиянинг аксарият муҳим лавозимлари КГБ мактаби вакилларига топширилади.

Очиқ манбаларда айтилишича, Владимир Путиннинг алоҳида эътибори ГФР ҳудудига жойлаштирилган ҳамда СССРга қаратилган яқин ва ўрта масофага учувчи ракеталарга йўналтирилади. Бу СССР хавфсизлиги учун тўғридан тўғри таҳдид эди. 1989 йилда Путин ГДР Миллий халқ армиясининг "Хизматлари учун” медалига сазовор бўлган.

Ҳар куни ўзининг "Жигули 06”сида ишга хотиржамлик билан бориб келадиган Путиннинг осойишта кунлари 1989 йилда поёнига етади.

Берлин девори қулатилганидан сўнг ҳаммасини англаб турган бир тўда ёшлар совет резидентурасини босиб олишга ҳаракат қилишади ва у ердаги КГБ архивини топшириш талабини қўйишади. Мана шу нуқтада Путин ўзини кўрсатади ва йиғилганларни қурол ишлатмаган ҳолда, оғзаки тушунтиришлар билан тарқатиб юборишга муваффақ бўлади.

Тўполондан кейин у ичкарига кириб, ўта совуққонлик билан энг муҳим ҳужжатларни печкада ёқиб юборади. Шундан сўнг, 1990 йилнинг январида у Германиядаги фаолиятини якунлаб, Ленинградга қайтади.

СССРга қайтганидан кейин марказга, Москвага ишга чақирилади, аммо у Ленинград бўлимида қолишни афзал билан. Унга тегишли №643-кабинетга қўшни хонада Сергей Иванов ишлаган. Иванов кейинчалик мудофаа вазири, Президент администрацияси раҳбари лавозимларига лойиқ кўрилган.

Президентликка чиқиш

1990 йилда Путин расман Ленинград давлат университетида ректор ёрдамчиси бўлиб иш олиб боради. Ректор Меркурьев уни шаҳар мэри Анатолий Собчак билан таништиради ва ишончли ходим сифатида тавсия беради. Шу йилнинг ўзида мэрияга ишга ўтган Путин 1991 йилда, Собчак қайта сайланганида шаҳар бошқарувининг ташқи алоқалар бўлимига раҳбар бўлади. Унинг раҳбарлигида шаҳардаги илк валюта биржаси очилади, бир неча немис компаниялари кириб келади. У 1994 йилда Россия–АҚШ ўртасида ўтказилган "Яхши ният ўйинлари” ташкилотчиларидан бирига айланади. Айнан шу вақтда Путин дунё медиамагнатларидан бири Тед Тернер билан ҳам танишади. Сананинг ўзига хос жиҳати – АҚШ махсус хизматлари шу йилдан бошлаб Владимир Путин ҳақида маълумот тўплашга киришганлар.

1990 йил. Анатолий Собчакка ҳамроҳлик қилган Владимир Путин Тошкентда Ислом Каримов билан учрашган. / Фото: Wikipedia

1996 йилда Анатолий Собчак губернаторлик сайловларида енгилади. Ишсиз қолган Путин кейинчалик бу пайтда киракашлик қилишни ҳам ўйлагани ҳақида айтган. Аммо уни янги истиқбол – Москвада катта ишлар кутиб турарди. Россия президентининг иш бошқарувчиси Павел Бородин уни ўзига ўринбосар бўлишга таклиф қилади. Путин орадан бир йил ўтиб, 1997 йилда Алексей Кудрин ўрнига президент админстрацияси раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланади.

1998 йилда у Валентин Юмашевнинг тавсиясига биноан КГБнинг ҳар тарафлама вориси бўлган ФСБ (Федерал хавфсизлик хизмати) раҳбари этиб тайинланади. Исм-шарифларга эътибор беринг, кейинчалик уларнинг бари Россияда юксак лавозимларни эгаллаган.

Бир қарашда Путин ўз йўналишида энг юқори чўққига чиққан эди. Аммо кўтарилиш давом этади – президент Борис Ельцин 1999 йил августида Владимир Путинни ҳукумат раиси этиб тайинлайди. Бу лавозимда 5 ой ҳам ишламаган Путин 1999 йилнинг сўнгги куни – 31 декабрда Борис Ельцин томонидан ворис сифатида тақдим этилади ва 2000 йилнинг илк кунидан президент вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлайди.

Кейинчалик сайловларда ғалаба қозонган Владимир Путин мана 22 йилдирки Россияни бошқариб келмоқда (2008–2012 йилларда у расман президент эмас, ҳукумат раҳбари бўлган).

Фото: Alexander Zemlianichenko / AP

Владимир Путин:

    Россия патриархи Кириллнинг отаси, руҳоний Михаил томонидан чўқинтирилган. Онаси бу амални отасидан яшириб қилган. Аммо Путиннинг ўзи Худога ишонишини кўп ҳам тан олавермайди;
    Биринчи автомобили 1972 йилда ишлаб чиқарилган "Запорожец” бўлган ва оила уни лотереядан ютиб олган. Кейинчалик ҳам у совет автомобилларини ёқтиришини билдирган;
    1982 йилда стюардесса Людмила Шкребневага уйланади. Аммо кейинчалик хотини билан ажрашади ва буни оиласига етарли вақт ажрата олмаётгани билан изоҳлайди;
    Қизлари Мария ва Екатерина Германияда туғилишган;
    Шафқатсиз 90-йилларда у ёнида қурол олиб ухлаганини тан олган;
    2000 йилнинг 1 январида у президент вазифасини бажарувчи сифатида Чеченистонга йўл олади ва у учаётган вертолёт ўққа тутилади;
    Россияда унинг номи билан аталган камида учта кўча бор. Булар Ингушетиянинг Ольгети қишлоғида, Москва вилоятининг Лобня поселкасидаги кўчалар ва Чеченистон маркази Грозний шаҳри марказидаги машҳур В.В. Путин проспекти. Бундан ташқари, Фаластиндаги бир кўчага ҳам Путин номи қўйилган;

2007 йилда Американинг Time журнали уни "Йил одами” деб эълон қилган.

Аброр Зоҳидов

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР | Просмотров: 82 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #Yangilik, #xabarlar, #newsuz, #habarlar, #uznews, #news, #ahborot, #новости, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Aktyor Javohir Zokirov Jasurbekning ota-onasiga hamdardlik bildirdi
>>> “O‘zbeknavo”dan litsenziyasini qaytarib olgan Sarvar va Komil “Istiqlol”da ilk yakkaxon konsert dasturini taqdim etadi
>>> "Севги изтроблари" эфирдан олиб ташланди
>>> “Ўзбекконцерт” Сардор Мамадалиевнинг ҳам клипини эфирдан олдириб ташлади
>>> Умидахон қайси хонанданинг қўшиқларини куйлашни истайди?
>>> Madina Mumtozning noodatiy savollarga javobi
>>> ​Сардор Раҳимхон нимадан воз кечди?
>>> АЛИШЕР УЗОҚОВ 10 ЙИЛ ҲУЖЖАТСИЗ МАШИНА БОШҚАРГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ
>>> ​Sevara Nazarxon va uning oilasi(Foto)
>>> Tamila: “Bolaligimda onam bilan bir-birimizni tushunmaganmiz”



reqlom2

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari