Понедельник, 20.02.2017, 00:04
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 43
Гостей: 42
Пользователей: 1
Billypaiva

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Апрель » 20 » Қўшнинг тинч – сен тинч!
20:10
Қўшнинг тинч – сен тинч!
"Узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни яхши”, "Уй танлама, қўшни танла”, "Қўшнинг тинч – сен тинч”. Тилимизда бундай мақоллар кўп. Ҳадиси шарифларда ҳам: "Ким Аллоҳ таолога ва Қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини ҳурматласин”, дейилиши бежиз эмас. Зеро, бир қарашда, қўшни биз учун бегона, ҳаётимизга таъсир кўрсата олмайдиган кишидек кўринса-да, оиламиз мустаҳкамлигида у(лар)нинг ҳам у ёки бу маънода ҳиссаси бор. Тўғри, қўшни бизга на ота- она, на қайнота-қайнона ва на қариндош. Аммо шуниси ҳам ҳақиқатки, кўп ўринларда улар билан ҳисоблашиб иш кўришимизга тўғри келади.

"Жон” қўшнию "ёв” қўшни

Она йўлга отланаётган қизига тайинлайди: "Барвақтроқ кел, бўйи етган қиз қоронғуда кўча кезсанг, қўни-қўшнилар нима дейди?..”. Ваҳоланки, қиз ўқишдан сўнг репетиторга бориши, кутубхонада шуғулланиши, транспорт кутиб уйга келиши керак.  Онасининг раъйини қайтармаслик учун эса уйга эрта келмоқчи. Аммо бунинг учун нимадан воз кечсин? Репетиторга боришданми ёки кутубхонада дарс тайёрлашдан? Зукко қиз, ахийри, йўлини топгандек бўлади. Автобус кутиб вақт кетказгандан кўра, ҳар куни таксида  қайтса, шом кирмай, уйда бўларкан. Бироқ бу ҳам тез орада "норозилик” уйғотди: "Сени ҳар куни эшигимиз тагига ҳар хил машиналар ташлаб кетаётган эмиш?!”...

"Бир фарзандга етти маҳалла ота-она”, деган мақолни кўп эшитганмиз. Кўз ўнгимизда ўсаётган ёшлар тарбиясига эътиборли бўлишимиз керак, албатта. Боланинг ота-онаси назардан четда қолдираётган салбий ўзгаришлар, ноўрин хатти-харакатларни илғаб, вақтида огоҳлантириш орқали ёмонликнинг олди олинади. Аммо буни фисқу фасод, ғийбат ва бўҳтонга айлантириб юбормаслик керак. Ота-оналар ҳам қўшнининг гапини шунчаки ойдинлик киритиш керак бўлган мавзу, деб билишлари керак, тугал хулоса деб эмас. Боламиз ҳақида эшитган яхши таърифни ҳам, нохуш маълумотни ҳам аввал текшириб, асосли бўлсагина, чора кўришимиз лозим.

Оила шаънини асраш – ўз қўлимизда!

Кўча супураётган келинни қўшни аёл бироз кузатиб туради-да, дейди: "Шу совуқда кўча тозалаш шартмиди, айланай, бунинг устига оғироёқ бўлсангиз, ўзингизни қийнамасангиз-чи!”.  Келин бир кулиб қўйиб, ишида давом этаверади. "Бўлди, қолган жой қолаверсин, кириб дамингизни олинг-ей”, дегач: "Тугатиб қўяқолай, ойижоним чала қолган ишни ёмон кўрадилар”, дейди у. Қўшни учун шу гапнинг ўзи етарли. Чунки у келин оғзидан қайнонаси ҳақида бир оғиз бўлса ҳам гап эшитди. "Вой, қайнонангизми, ўзи қандай келин бўлганини мендан сўранг. Бир куни...”. Қўшиб-чатиб сўзлаб берилган тарих келинни ўзига жалб этиб, қайнона устидан шикоят қилганини ўзи ҳам билмай қолади. Қўшнининг эса "иш”и битди. Эртага қайнонага келини у ҳақида салбий фикр билдирганини оқизмай-томизмай етказади. Келинга "дардкаш” бўлгани каби қайнонадан ҳам унинг камчиликларини билиб олади. Афсуски, қайнона-келин ўртасига совуқчилик тушгани етмагандек, бутун маҳаллага ушбу оилани обрўсизлантирувчи гап тарқайди.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Шуни унутмаслик керакки, оиланинг ҳар бир аъзоси унинг шаънини ҳимояловчи ҳисобланади. Кемага тушганннинг жони бир, деганларидек, оилангизнинг бирор аъзоси ҳақидаги салбий таассурот, шак-шубҳасиз, сизга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди. Дардингизни беғараз тингловчи опа-синглингиз, чин дугонангиз, керак бўлса, малакали руҳшунос ёки кундалик бўлиши мумкин, лекин қўшни аёл эмас!

Совчиларнинг ишонган "респондент”и

Қиз узатиш, ўғил уйлантиришда томонлар бир-бирини суриштираётиб, қўшниларнинг кўрсатмасига, албатта, таянишади. Тўй ҳаракатлари жадал кетаётган пайтда бир  қўшнидан ножўя фикр эшитилдими, тамом, бари барҳам топади. Чунки йигит ва қизнинг ҳар кунги юриш-туриши, ўзини тутишидан қўшнилар бевосита хабардор. Дейлик, эшигингизни қоқиб, қўшнингизнинг ўғли ёки қизи қандай эканлигини сўрашди. Агар у яхши бўлса, тилингиздан бол томиб мақтайсиз, ёмон томонлари бўлса, елка қисганча: "Билмадим, мен унчалик танимайман” дея совчиларга сир бой бермасликка ҳаракат қиласиз. Бировнинг бахтини боғламай, дейсиз-да. Аммо, унутманг, тўй бўлиши осон, бахтли яшаш қийин. Балки ўзингиз аниқ (!) билган маълумотни айтиб, бир оила бузилишининг олдини оларсиз. Ахир, совчилар сизга умид ва ишонч билан боқиб туришибди. Улар учун бадахлоқ куёв ёки келин олгандан кўра, тўйнинг кечиккани яхшироқ эмасми?

Қўшнингиздан "куйиб” қолманг!

Кўп қаватли уйларда яшовчилардан кўра, ҳовли-жойда истиқомат қилувчилар учун қўни-қўшничилик муносабатлари муҳимроқ аҳамият касб этади. Кимнингдир қўшниси жонига оро кириб, яхши ва ёмон кунларида ишонган дўстига айланса, кимдир қўшниси етказган озордан зада бўлганини айтиб, нолийди. Хўш, қўшни атайин сиз ҳақингизда номаъқул гап тарқатган, совчиларни айнитган, ўйнаётган болакайлар ўртасига тушиб, сизга қарши тиш қайраб турган бўлса, бунга ким айбдор? Сиз, албатта. Негаки, қўшнингиз бир кунда "ёв”га айланиб қолмаган. Эҳтимол, бир пайтлар у сиздан меҳр кутиб, эвазига қаҳрли жавоб олгандир, душманлик кайфиятига ўтиб олишга мажбур этувчи қандайдир хатолик юз бергандир. Шу боис қўни-қўшни билан яхши алоқада бўлиш учун:[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Янги уйга кўчиб келганингизданоқ, қўшнилар билан бирма-бир танишиб чиқишга эринманг. Янги қўшни келса, зиёратга, ўзингизни таништиришга шошилинг.

Қўшнингизнинг ҳаётини кузатинг. Балки унда бирор муаммо бордир, ечимига ҳисса қўшишга қурбингиз етар.

Фақат йилига икки бор — Ҳайит айёмларида эмас, ҳар гал тансиқ таом пиширганингизда қўшнингизга илининг.

Чевар қўшнингиз туриб, нариги маҳалладаги тикувчига югурманг. Болангизнинг тоби қочиб қолса, доктор қўшнингизнинг кўригига олиб чиқинг. Хуллас, қўшниларнинг профессионал маҳоратига таянсангиз, уларга бўлган ишончингиз орқали муносабатлар янада мустаҳкамланади. Ўзингиз ҳам бирор ҳунарли бўлсангиз, мижозларни, аввало, қўшнилар ичидан қидиринг.

Асло болалар орасига тушманг. Қўшнининг боласи урди, деб йиғлаб келган фарзандингизни ёнингизга олиб, қўшни эшигига шаҳд билан бориш ўрнига бағрикенглик қилинг. Бугун уришган болалар эртага ярашиб кетади, катталарнинг арази эса йиллар ўтиб ҳам тарқамайди.

 

Қўшнилар даврасида кимнингдир ғийбати бошланса, дарҳол ўша одам ҳақида илиқ сўз айтиб, гапни яхши томонга буриб юборинг.

Қўшнилар билан яхши муносабатда бўлиш оиламиз тинчлигини таъминловчи омиллардан бири экан, улар билан дўстлик ришталарини маҳкамроқ боғлайлик. Зеро, оқила келин, севимли ёр, меҳрибон оналикни маҳорат билан уддалаётган аёл учун намунали қўшни бўлиш қийин эмаслиги аниқ!

Дурдона Алимова

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 484 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: Қўшнинг тинч – сен тинч”. Тилимизда, яқиндаги қўшни яхши”, Уй танлама, қўшни танла”, Узоқдаги қариндошдан | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Севара Назархон клиник ўлимидан сўнг ҳаётида юз берган ўзгариш ҳақида айтиб берди
>>> 2016 йилда “юлдуз”ини топган машҳурлар
>>> Севарани ерга уриб, Шахзодани кулгуга қўйиш кимга керак?
>>> Xonanda Shohruxxon o‘z konserti uchun chiqarilgan soxta chiptalardan ogohlantirdi
>>> “Қайданам суйдима”... Самандар Ҳамроқулов нима демоқчи?
>>> Машҳурлар ҳаётларидаги энг уз-у-у-у-ун кун ҳақида сўзлаб бердилар
>>> Санъаткорнинг очиқ-сочиқ кийинганини танқид қилсак ғийбатчи бўламизми ёхуд мулоҳаза админидан мана шундай фикрловчиларга очиқ хат
>>> Гули АСАЛХЎЖАЕВА: «Бир ёниб-ўчадиган машҳурликдан, ўртамиёналик афзал…»
>>> Вайнона Райдернинг 11 ҳақиқати
>>> Ризаева Ғойиповга турмушга чиқмоқда! Яна бир ижодий оила!


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari