Суббота, 03.12.2016, 22:40
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 66
Гостей: 64
Пользователей: 2
HamidPn, Keldronor

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Октябрь » 30 » Ўт пуфаги ҳам қуртлайдими?
15:01
Ўт пуфаги ҳам қуртлайдими?
Маълумотларга кўра, ер юзи аҳолисининг беш фоизи ўт пуфагида тош "кўтариб” юрар экан. Шуниси қизиқки, мазкур аъзо фаолияти билан боғлиқ хасталиклар эркакларга қараганда аёлларда икки-уч баравар кўпроқ кузатилади. Хўш, бунинг сабаби нимада? Ўт пуфаги яллиғланиши, тош йиғилиши, ўт димланиши, "қурт” пайдо бўлиши каби синдромлар қандай юзага келади?

Мавзу юзасидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт марказининг бўлим бошлиғи, гастроэнтеролог шифокор Элнора Дўстмуҳамедова маълумот беради.

У қандай аъзо?

Организмда ўт йиғиладиган аъзо ўт пуфаги, деб аталиб, унда тахминан 50-80 мл. ўт ва сафро суюқлиги бор. Ушбу аъзодаги ўт жигар ҳужайралари ажратадиган сарғиш суюқликдан таркиб топган бўлиб, ёғсимон моддалар ҳазм бўлиши ва сўрилиши учун зарур. Жигарнинг тўхтовсиз ўт ажратиши организмда кечувчи табиий жараёндир. Агар овқат ҳазм қилишда муаммо бўлмаса, ўт пуфаги ҳам фаол ишлайди. Акс ҳолда эса унда зарда  тўпланиб,  тош йиғилиши ҳамда бошқа касалликлар келиб чиқиши мумкин.

Холецистит ҳақида эшитганмисиз?

Холецистит – ўт пуфаги яллиғланиши овқат ҳазм қилиш тизими касалликларининг кенг тарқалган турларидандир. Аксарият ҳолларда вақтида овқатланмаслик ёки ҳаддан зиёд таом истеъмол қилиш натижасида ўт ҳосил бўлиши ва ўт ҳайдалишининг бузилиши ва бунинг натижасида тош йиғилиши, сурункали қабзият, турли инфекциялар сабаб юзага келади. Ёғли таомни хушловчиларда эса холециститга чалиниш эҳтимоли бирмунча юқори. Холециститда сафро тўпланиб бориб, ўнг биқин – қовурға остида симиллаган оғриқ оғирлик билан кечади. Шунингдек, сафро қусиш ҳолатларини ҳам кузатиш мумкин.

Ўт димланишидан эҳтиёт бўлинг!

Овқат ҳазм бўлиши бузилганида жигар ажратаётган суюқлик ўт пуфакда тўпланиб, димланади. Шунингдек, уйқу олдидан тўйиб овқатланиш ҳам ҳаракатсизлик сабаб ҳазм бўлмай, ўт суюқлиги димланишига олиб келади. Бунда сиз оғиз тахирлашиши ёки жиғилдон қайнашини сезасиз.

Наҳот, тошни сезмасак?

Маълумки, ўт пуфакдаги суюқлик бир неча таркибдан иборат. Шунга кўра, ушбу аъзода юзага келувчи тошлар ҳам таркиб жиҳатидан бир-биридан фарқланади. Масалан, холестериндан, кальций туз чўкмасидан ҳамда билирубин пигментидан ҳосил бўлувчи тошлар мавжуд. Бироқ кўп ҳолларда тошлар таркиби аралаш ҳам бўлади ва уларнинг ўлчами0,1 мм.дан5 см.гача бориши мумкин. Баъзиларда тош қўзғалмагунича ҳеч қандай безовталик сезилмайди. Ҳатто оғриқ ҳам бўлмай, аҳён-аҳёнда кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши ёки оғиз тахирлашиши мумкин. Тош ўт йўлига томон ҳаракатланиб, уни беркитиб қўйганида ўнг қовурға остида санчиқли оғриқ юзага келади. Сўнг оғриқ – қорин,  ўнг курак, ўнг елка, ўмров ва кураклараро соҳага тарқалиб, безовталик кучаяди.

Касаллик насл суради...ми?

 Ўт-тош касаллиги юзага келишининг омиллари турлича. Шулардан энг кўп тарқалгани – ҳаддан ортиқ ва пала-партиш овқатланиш, камҳаракатлик, организмда моддалар алмашинувининг бузилиши, ўт димланиб қолиши кабилардир. Қолаверса, ирсий боғлиқлик ва семиришга мойиллиги борларда ҳам ўт-тош касаллиги учраши мумкин.

Агар оилада кимдир ўт-тош хасталиги билан оғриса, бу, кейинги авлодларга ҳам ўтади, дегани эмас. Масалан, сизда ўт пуфаги хасталикларига мойиллик бўлиб, ташқи таъсирлар ёки носоғлом турмуш тарзини кечирсангиз, ўт-тош касаллигининг юзага келиши эҳтимоли ортади.

Нега аёлларда кўпроқ?

Аёл организмида ҳомиладорлик сабаб алмашинув жараёнлари ўзгариб туради. Шу сабаб ҳам ўт пуфаги касалланиши ёки зарда туриб қолиши мумкин. Эркакларда эса нотўғри овқатланиш ва зарарли маҳсулотлар таъсирида ўт пуфаги касалланади.  

Тезкор текширув

Ўт пуфаги фаолиятини баҳолашда дастлаб шикоятларингиз ўрганилади. Бунинг учун гастроэнтеролог шифокор кўригига борасиз. Шифохонада ультратовуш текшируви ўтказилиб, зарурат бўлса, компьютер томографияси ва керакли таҳлил хулосалари тайёрланади. Шунга кўра, ўт пуфагидаги ўзгаришлар, хусусан, тош бўлса, унинг катта-кичиклиги аниқланиб, зарур муолажа тайинланади. Тош ўлчами кичик, деб топилса, уни эритиб туширувчи дори препаратлари ҳамда парҳез буюрилади. Оғриқ хуружлари ҳафта давомида икки-уч бор қайталанса, жарроҳлик амалиёти ёрдамида ўт пуфак тош билан бирга олиб ташланади. Негаки, мазкур аъзо олиб ташланмаса, ошқозоности безининг яллиғланиши – панкреатитга чалиниш мумкин.  [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Ўт пуфагисиз ҳам яшаш мумкин!

Ўт пуфагида тош йиғилиб, ўт йўлларига тиқилиб қолса, жарроҳлик йўли билан аъзонинг ўзи ҳам олиб ташланади. Чунки тош олиниб, ўт пуфаги қолдирилса, ўша ерга яна тош йиғилиши эҳтимоли мавжуд. Хавотирланманг, ўт пуфаги йўқлигини организм ўз-ўзини қайта тиклаш функцияси орқали билинтирмайди. Бироқ ўт пуфагингиз олиб ташланса, олти ой мобайнида қатъий парҳезга риоя этиб, ундан сўнг ҳам парҳезбоп маҳсулотларни  оз-оздан, тез-тез тановвул қилишга одатланишингиз керак. Қолаверса, тўйиб овқатланмаслик, уйқу олдидан таомланиш ҳам тавсия этилмайди.

"Ювдириш” муолажаси

Ўт пуфакда турли чўкмалар ҳосил бўлиб, безовталик кучайиши, ейилган овқат ҳазм бўлмай, ошқозонда туриб қолиши шунингдек, ушбу аъзода лямблия мавжуд бўлиши ювдириш муолажасини талаб қилади.  Мазкур амалиёт шифокор кўрсатмаси билан бажарилиб, ўт пуфагида тош бўлмаган тақдирдагина қилиниши мумкин. Бир марталик муолажадан сўнг уни  такрорлаш шарт эмас.

Профилактика учун маккажўхори попуги, наъматак ҳамда сафро ҳайдовчи дамламалардан ичиб туриш мумкин.

"Қуртлаб” кетса-я...

Кўпинча, терининг оқариб қолиши, тез-тез қичиниш, шамоллаганда қорин соҳасидаги симиллаган оғриқ ёки соч тўкилиши каби ҳолатларда таҳлил ўтказилса, организмда паразитлар борлиги аниқланиши мумкин. Ўт пуфагида, асосан, лямблия паразитлари  учрайди. Даволаш учун керакли тиббий текширув ўтказилиб, шунга кўра, муолажа (ўт пуфагини ювиш, паразитларга қарши зарур препаратлар ичиш)лар буюрилади.

Ёдда тутинг: агар оила аъзоларингиздан бирида ушбу ҳолат аниқланса, паразитларга қарши муолажа қолганларда ҳам ўтказилиши керак.  [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi] 

Хаста бўлмай, десангиз...

Ҳеч биримиз ўт пуфаги касалликларидан ҳимояланган эмасмиз. Шундай экан, аввало, тўғри овқатланиш тартибига амал қилишни ўрганайлик. Масалан, майонез, маргарин, сариёғ, ёғли сут маҳсулотлари, ёғли гўшт, буғдой унидан тайёрланган нон кабилар таомномангизда имкон қадар камроқ бўлгани маъқул. Шунингдек, кўп қовурилган, дудланган, консерваланган егуликлар, газли ичимликлар ва  аччиқ қаҳванинг ҳам меъёрини унутманг. Бир кунда 15-20 дақиқалик жисмоний машқлар билан шуғулланинг. Уззукун ўтириб ишлайдиганлардан бўлсангиз, ҳар бир-икки соат оралиғида оёқ чигилини ёзиб, енгил машқларни бажариб туринг.

Ёдда тутинг!

Ўт пуфаги касалликлари ҳамда унинг олдини олиш учун қуйидаги маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг: сархил мева ва сабзавотлар, барра кўкатлар, ёғсиз сут-қатиқ, творог, йирик тортилган ундан тайёрланган нон ва ширинликлар, турли ёрмалар, балиқ ва денгиз маҳсулотлари,  ёғсиз гўшт. Агар ўт пуфаги парҳезида бўлсангиз, луқмани оз-оздан ва яхшилаб чайнаб ейишга ҳаракат қилинг. Тўйиб овқатланишдан сақланинг. Шифокор тавсиясига кўра, ўт-сафро ҳайдовчи дамламалардан ичиб турсангиз ҳам бўлади.

Ёрилиб кетиши мумкин!

Айрим ҳолларда ўнг қовурға остида пайдо бўлган оғриқни енгиллаштираман, деб иссиқ грелка қўйиб ёки баданни иситувчи суртмалар суртиб, даволамоқчи бўламиз. Аммо бу мутлақо нотўғри! Шунингдек, тошни майдалаб туширадиган дамламалару ўт пуфагини тозалайдиган чойларга ҳам ишонманг. Оғриқ хуруж қилганида оғриқсизлантирувчи дорилар кор қилмайди. Хуллас, ўзибилармонлик қилиб, "даволаниш” ўт пуфагининг ёрилишига олиб келиши мумкин. Яхшиси, ўз вақтида шифокорга учраб, керакли муолажаларни  олинг.

Картошка шарбати, хом тухум...

Ўт пуфагидаги муаммо сабаб жиғилдон қайнаши безовта қилаверса, кимдир истеъмол содаси аралаштирилган сув, картошка шарбатини ичиш ёки хом тухум ютишни маслаҳат беради. Бу усуллар вақтинчалик аҳволингизни енгиллаштириши мумкин. Бироқ касалликни даволамайди! Қолаверса, билиб-билмай қўлланган тадбир организмнинг бошқа аъзоларига зиён етказиши ҳам мумкин.

Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 482 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!
>>> “Қайданам суйдима”... Самандар Ҳамроқулов нима демоқчи?
>>> Озода Саидзода ҳовлиси бузилишидан хавотир билдирди.
>>> ШОҲРУҲХОН ҲАЁТИДА ЯНГИЛИК БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА
>>> Гули АСАЛХЎЖАЕВА: «Бир ёниб-ўчадиган машҳурликдан, ўртамиёналик афзал…»
>>> Севарани ерга уриб, Шахзодани кулгуга қўйиш кимга керак?
>>> Отабек Муталхўжаев Орол денгизи соҳилида муҳрланди
>>> Лола. Бир пайдо бўлади, бир тинчиб кетади.
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari