Понедельник, 17.06.2019, 16:04
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1025]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [730]
Hikoyalar to'plami [622]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [999]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [190]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2852]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [383]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [19]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [82]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [11]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 48
Гостей: 48
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Май » 28 » Ўткир ҲОШИМОВ. “ДЕҲҚОННИНГ БИР КУНИ…”
07:47
Ўткир ҲОШИМОВ. “ДЕҲҚОННИНГ БИР КУНИ…”
Муяссар тонг саҳарда уйғониб кетади-ю, Алижоннинг бир текис чуқур-чуқур нафас олишига қулоқ солиб, жимгина ётади. «Қачон қайтганини билмабман ҳам», деб ўйлади у сатин кўрпадан бошини чиқариб. Девордаги осма соат беш марта занг уради. Унинг титроқ садолари уйнинг шифтига, зардеворлар, кирпечлар осилган деворларга юмшоққина урилиб, сингиб кетади. Уй ичи яна жимжит бўлиб қолади. Соат кафтгири сукунат қўйнида гоҳ секин, гоҳ қаттиқроқ чиқиллаётгандай бўлади. Ой деразадан ўйчан мўралайди.

Муяссар эрининг елкасидан қучгиси келади-ю, ўйлаб қолади. «Чарчаган, дам олсин…».

У ўрнидан оҳиста сирғалиб чиқади. Сандиқ устида ётган нимчасини кийиб олади-да, яна эрининг тепасига келади, узоқ қараб қолади. Алижоннинг кенг, таранг пешонасига майда тер тепчиб чиқибди. «Бечорагинам, — деб ўйлади Муяссар ундан кўз узмай, — бирам толиқибдики, дўпписини ҳам олиб қўймабди».

У эрининг пешонасини кафти билан авайлаб артади. Кейин айвонга чиқади.

Айвон лабига тегиб турган гултожихўрозлар бошида, ҳовли этагида уйиб қўйилган ғўзапоялар устида шабнам ялтирайди. Юм-юмалоқ тўлин ой қишлоқни ўзининг нурли йўргагига ўраб, уйқуга, ширин тонг уйқусига чорлайди, унда-мунда юлдузлар мудрайди. Аммо қишлоқ аллақачон уйғонган. Ҳар қайси ҳовлининг бурчагида туннинг бахмал пардасини парчалаб ўт ялтирайди: одамлар тандирларига олов ёқишган.

Муяссар ҳам айвондан чаққон сакраб тушади-ю, самоварга ўт ташлайди. Кейин ўчоқбошидан супрани олиб келиб, чўккалаб ўтирганча хамир қоради. Тоғорани дастурхон билан ўраб-чирмаб, ҳовли бурчагидаги уйилиб ётган ғўзапоялар олдига боради. Бир қучоқ ғўзапоя олаётганда, қўлларини ҳавода муаллақ тутганча тўхтаб қолади. Дастак деворнинг орқасидаги, қўшни ҳовлидаги бир туп ўрикнинг дув тўкила бошлаган япроқлари тонг шамолида оҳиста пирпирайди. Муяссарнинг яқингина ўтмишини, кечаги кунларини ёдига солгандай шивирлайди. Бир пайтлар мана шу ўрик шохига арқон илиб арғимчоқ учарди. Шу ўрикнинг ғўрасини биринчи бўлиб ўзи ерди.

Энди у шўх қизалоқ эмас, келин. Девор-дармиён қўшнисига тушган. Дадаси ҳам уларга — Муяссар билан Алижонга ўз қўли билан фотиҳа берган. «Алижон яхши йигит, ўзимизнинг синашта бола. Етим ўсган. Бир-бирига кўнгил қўйибди, бўлди-да!», деган.

Муяссар тўй куни дадаси қанчалик узундан-узун дуо қилганини эслаб жилмайиб қўяди-ю, ғўзапояни олиб тез-тез юриб кетади. Қоқ-қуруқ ғўзапоя гуп этиб ёнади, юзига олов тафти уради. У энди уй томонга юрганда бузоқ маърайди. Сигир ҳам Муяссарнинг қадам товушларидан уйғонгандай аста мўъраб қўяди.

Муяссар айвон лабидаги каттакон сирли челакни кўтариб, хашак иси анқиб турган оғилхонага киради. Нимқоронғи бурчакда ётган сигир пишиллаб ўрнидан туради.

«Таги ҳўл бўлибди, тозалаш керак», деб ўйлайди у. Кейин сигирнинг елинини ҳўлланган эски сочиқ билан тозалаб артади-да, чўққайиб ўтирганча соға бошлайди. Илиқ сут томчилари челакка шовиллаб тушиб, кўпириб кетади, билакларига сачрайди.

Челак тўлганидан кейин қозиқ атрофида айланиб, онасига талпинаётган бузоқчанинг арқонини ечиб юборади. Бузоқ шодон диконглаб сигир тагига кириб кетади.

Муяссар болаликдан одат бўлиб қолган чаққонлик билан нон ясайди. Бир сават қилиб тандир олдига кўтариб боради, битта-биттадан ёпа бошлайди. Охирги нонни ёпади-ю, енгил нафас олади.

— Муяс!..

У эрининг овозини эшитиб, чаққон бурилиб қарайди. Беқасам тўнини елкасига ташлаб олган Алижон айвон лабида унга қараб турибди.

— Келинг! — дейди Муяссар обдастага сув қуя туриб.

Алижон айвондан илдам тушиб, гулзор лабига келади. Муяссарга тикилиб жилмаяди.

— Пунктда навбат кутиш ёмон-да, Муяс… Ҳар кеча юзталаб машина қаторлашиб кетади. Қўйиб берса тонг отгунча тураверасан киши, — дейди секингина. Муяссар унинг кеча уйга барвақт қайтолмагани учун узр сўраётганини тушунади.

Эрининг бақувват елкасидан ушлаб жилмаяди…

— Энгашинг.

Алижон ҳам унинг аразламаганини пайқайди-ю, бошини қуйи солади.

— Мана, бошим сизники, — дейди кулиб.

Муяссар сув қуя бошлайди. Алижон муздай сувдан сесканиб, пишқира-пишқира ювинади.

— Ювинаётганингизда ҳар доим отга ўхшаб пишқирасиз-а… Қаранг, кўйлагимни жиққа сув қилиб юбордингиз, — дейди Муяссар ҳўл бўлган этакларини кўрсатиб.

Алижон бошини кўтариб астойдил ялинади:

— Ҳеч бўлмаса тойчоқ денг, Муяс.

Муяссар унинг ёш болалардай бошини бир ёнга ташлаб туришига қараб, кулиб юборади.

Шу ондаёқ тандирдаги нон эсига тушиб, югуради. Қўллари куя-куя бир сават нон узиб олади. Тонг ёришади, тун қуши қоп-қора қанотларини йиғиб, қишлоқ устидан олисларга учиб кетади-да, чор-атроф одатдаги қий-чувга тўлиб-тошади.

Икковлари шоша-пиша ширчой ичишади. Алижон тушлик овқатини белбоғига тугади-ю, машинасининг ёнига кетади. Дарвозахона томондан моторнинг гулдираган овози эшитилади. Кабина эшиклари қарсиллаб ёпилади.

Муяссар уйни наридан-бери йиғиштиради-да, икки четида қатор-қатор тераклар шовиллаб турган тошлоқ йўлдан далага томон юриб кетади. Узоқда, тоғ ортидан қуёш бош кўтаради. Қишлоқ сув қуйгандай жимиб қолади. Пахтазор катта-кичик ҳаммани, мактаб болаларигача домига тортган.

Муяссар этакни белига боғлаб олганча пайкалга шўнғийди. Пахталар ёноғига илинган қиров секин-секин шудрингга айланади. У эсини таниганидан бери ўрганиб кетган ишини тағин қайтадан бошлайди. Зум ўтмай этак тўлиб-тошади. Бора-бора бели зирқиллаб оғрий бошлайди. Зах, юмшоқ эгат ичига этакни ағдаради-ю, яна қайта боғлайди. Кўз ўнгидан ўнлаб, юзлаб, минглаб чаноқлар бирма-бир ўтади. Гоҳо шундай боши айланиб кетадики, кўзини юмса, тасаввурда оппоқ чаноқлардан бошқа ҳеч нарса кўринмай қолади. Аммо у тўхтамайди. Энгашиб олдинга интилаверади,

Пешинга яқин кун қиздира бошлайди. Муяссар нимчасини ечиб ташлаб, тағин ғўзалар орасига шўнғийди. Шу пайт мулойим куз қуёшида эриган юмшоққина ҳавони титратиб, табелчи Шоқосим аканинг таниш овози янграйди.

— Ҳой, ҳо-ой, қизларов, овқатга-э-э!..

Унинг товуши пахтазор устида анчагача элас-элас садо бериб туради.

Муяссар терган пахталарини уйиб, этакка босади, юкнинг оғирлигиданми, ўйга толибми, бошини қуйи солганча, хирмонга чиқиб боради.

Шоқосим ака этакни темир тарозига қўйиб, тошни сураркан, салқи қовоқларини липиллатиб Муяссарга қараб қўяди. Бурушиқ юзи оқариб кетгандай бўлади: — Қирқ саккиз кило… Мазангиз йўқ-ку, келин!

Муяссар унинг нимага шама қилаётганини билиб ғижинади. «Ўйин-кулгидан бўшамай қолдинг», демоқчи-да!

У бир гап билан қайириб ташлагиси келади-ю, ёшини ҳурмат қилиб, ўзини тийиб қолади. «Майли, — деб ўйлайди пахтани хирмонга ағдара туриб. — Бу одамнинг одати шу. Юз йил асал билан боқсангиз ҳам оғзидан ширин гап чиқмайди».

Қизлар каттакон қайрағоч соясида, ҳовуз лабида ўтириб, тушлик қилишади. Қайрағоч шохларида юз-юзлаб чумчуқлар чирқиллайди. Қаёқдандир шамол келиб, ҳовуз юзидаги майда-майда жилолар елкасига миниб олади.

Орқа томондан машина сигнали эшитилади.

— Раис бува келяптилар! — дейди қайсидир қиз қўнғирокдай овоз билан.

Баланд бўйли, қотма, аммо тетик раис очиқ чеҳра билан ҳайқиради:

— Ҳорманглар, қизлар!

Қизлар қувноқ саломлашишади.

— Баракалла, қизлар! Яшанглар. План тўлган куни ҳаммангизни Тошкентга — томошага олиб бораман.

— Нақ Тошкентнинг ўзигами? — дейди орқароқда ўтирган қизлардан бири ишонқирамай.

— Нақ Тошкентнинг ўзига!

— Панорамага ҳам тушамизми?

Раис беғараз қаҳқаҳа уради:

— Ўша панорамага тушамиз-да!

Раис яхши одам. Чиндан ҳам ҳар йили қизларни бир-икки марта шаҳарга — театрга олиб боради.

— Қани, — дейди у ҳаммага бир-бир қараб. — Ким яхши ишласа, ўшани келин қиламан. Хоҳласа, механизаторлар курсига жўнатаман.

Ҳовузда косасини юваётган қоп-қора қиз — Эътибор елкаси оша ўгирилиб қараб, бижир-бижир қилиб гапириб ташлайди:

— Ўзи битта ўғлингиз бор, қайси биримизни келин қиласиз. Уям бўлса шаҳарда ўқийди. Ким билсин, ҳали бола-чақасини бошлаб келадими.

Ҳамма қаҳ-қаҳ уриб кулади, раис ҳам…

… Яна ўша пайкаллар, чаноқлар, пахталар… Муяссар яна ишга шўнғиб кетади… Қўллари яна чаноқлар устида ўйнайди.

Оқшом шафағи юзига кул тортганида пайкалдан чиқишади. Муяссар уйга қайтишдан олдин канал бўйига келади: сигирга ўт юлиш керак. Муяссарнинг ёнгинасида чигиртка нағмасини бошлайди. Оромли сукунатни чуқурлаштириб, узоқ тинимсиз чириллайди. Сув юзида балиқ сакрайди. Чўлп этган овоз эшитилади-ю, яна сукунат қуйилиб келади. Аллақаёқдан учиб келган балиқчи қуш сувга шўнғийди. Шу ондаёқ қийқириб ҳавога кўтарилади. Муяссар қирғоқда ўсиб ётган барра майсаларни шарт-шурт юлишга тушади. Алланечук қадрдон, маст қилувчи кўкатлар исидан боши айланиб кетади. Сув юзи қоп-қорайиб қолади. Энг аввал уйғонган шошқалоқ бир юлдузча канал сувига шўнғийди. Гоҳ жилоларда кўмилиб кетади, гоҳ яна қайтиб чиқади.

Орқа томондан мотоциклнинг гуриллаган товуши эшитилади. Мотоцикл сукунатни тилка-пора қилиб яқинлашади-да, унинг ёнгинасида таққа тўхтайди.

— Яна колхознинг ўтини юляпсанми?

Муяссар қайрилиб қарамасданоқ танийди. Ўша — Шоқосим ака. У секин бошини кўтариб қарайди. Табелчи мотоциклининг эгаридан тушгиси келмай, бир оёқлаб ерга тиралиб турган бўлади. Муяссар унинг юзини ғира-шира қоронғида аниқ кўрмаса ҳам, қовоқлари пир-пир учиб турганини пайқайди.

Бу одам шундай ўзи: отдан тушса ҳам, эгардан тушгиси келмайди. Бир вақтлар раис бўлган эди. Унда Муяссар қизалоқ эди. Бир куни сигири пахтазорга тушиб кетгани учун Қоравой тақачининг тўққиз яшар ўғлини ўлар ҳолатда дўппослаган.

Шоқосим ака ҳалиям ўша кунларини қўмсайди. Менга одамларнинг димоқ-фироғи эмас, пахта керак, дейди. Муяссар бу сафар ҳам олишиб ўтирмай, қишлоққа қайтади.

У энди ўчоққа олов ёққанида эшикдан ола сигир мўъраб кириб келади. Муяссар гулларни пайҳон қилиб ташламасин, деб дарров арқонлайди. Каттакон сирли челак яна илиқ, серкўпик сутга тўлади.

Муяссар бузоқчани ечиб юборади.

Таом пишгандан кейингина Муяссар қаттиқ то-лиққанини сезади. Уч-тўрт жазни оғзига солади-ю, товоқни беркитиб қўяди. «Ҳали Алижон акам келса, биргалашиб овқатланамиз».

Лекин Алижон ҳали-бери қайтмаслигини ўзи ҳам билади. Терим кунлари шофёрлар кеча-кундузнинг фарқига бормай қолишади.

Гузар томондан баланд мусиқа овози янграйди. «Клубда кино бўляпти, — деб ўйлайди Муяссар жимгина қулоқ солиб. — Қанақа кино экан?»

У уйига кириб, чироғни ёқади. Бурчакдаги тошойнага ўзини солади. Қора қош, қора кўз, мўъжазгина қиз унга қараб жилмайиб туради. Бирдан унинг шўхлиги тутиб кетади-ю ўзининг аксини ўзи масхара қила бошлайди. Тилининг учини чиқариб, бошини ликиллатиб қўяди. Кейин майин жилмайиб, ойна токчасидаги упани олади. Упага ботирилган пахтани юзига яқинлаштириши билан тўхтаб қолади.

«Яна қўлим ёрилибди», Ғўзапоя тирнаб ташлаган қўлларига қарайди. Тағин жилмайиб қўяди. Мана шу нозик, чайир бармоқлари, тиқмачоқдай қўллари билан аллақачон ўзига ҳайкал битгулик ишлар қилиб қўйганлиги, бугун ҳам ўша ҳайкалга яна жило бергани унинг хаёлига ҳам келмайди.

Кейин ухлаб қолишдан чўчиб, ечинмасдан ўрнига чўзилади, кута бошлайди. Ана, кўчадан машина овози келди. Муяссар илдам қаддини ростлаб ўтириб олади. Мотор товуши кучая-кучая яқинлашади-да, яна секин-секин узокдашиб кетади. «Йўқ, Алижон акам эмас, Идора томонга ўтиб кетди-ку».

У шифтта тикилиб узоқ ётади. Лекин энди мотор овози келмайди. Итлар акилламайди. Бедана ҳам сайрамайди. Қишлоқни уйқунинг сукунат тўлқинлари ўз бағрига олади.

Фақат қаердадир — узоқда алла эшитилади. Қайсидир она ўз кичкинтойининг бошида қўшиқ айтяпти. Муяссар ширин жилмайиб қўяди. Мана, бир йилдан кейинми, икки йилдан кейинми ўзи ҳам она бўлади. Ўшанда ўзи ҳам шунақа сокин кечаларга жон киритиб алла айтади. Бир вақтлар аяси кенжа укасига алла айтаётганида қулоқ солиб ўрганиб олган.

Уйқу унинг ҳам киприкларини алдаб-алдаб қовуштириб кетади. Муяссар толиққан оёқ-қўлларини ёзганча, донг қотиб ухлаб қолади.

У туш кўради. Тушида жажжигина қизалоқ эмиш. Ўрикнинг шохига арқон ташлаб арғимчоқ учаётганмиш. Ўрик қийғос гуллаганмиш. Арғимчоқ ҳар силкинганида унинг бошидан бир дунё гул сочилармиш. Арғимчоқ борган сайин қатиқроқ лопиллармиш. У борган сайин баландга, осмон-фалакка чиқиб тушармиш. Ер ҳам, осмон ҳам, арғимчоқнинг арқони ҳам — ҳаммаёқ гул эмиш. Оқиш пуштигул эмиш. У хандон уриб, қийқириб-қийқириб кулармиш. Кўзларидан ёш чиқиб кетармиш…

У туш кўради. Аммо ой фонусининг пилигини пасайтира бошлайди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 35 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Davron Kabulov O`zbekiston milliy terma jamoasini jahon chempionatiga olib chiqmoqchi
>>> Чойнак пиёлага уйланарканми? Нима деб қўшиқ айтаётганингизни биласизми, Дилсўз?
>>> Иброҳим Тотлисас 7 йиллик танаффусдан сўнг катта экранга қайтди
>>> Ўзбек хонандалари нимадан ҳавотирда?
>>> ​Nilufar Usmonova tug`ruqxonadan chiqdi (FOTO)
>>> Cитора Фармонова ноҳақ танқидлар, ҚВЗдаги иштироки ва орзуидаги роль ҳақида гапирди
>>> ​ЮЛДУЗ РАЖАБОВА INSTAGRAM`ДА ҚЎПОЛ ИЗОҲ ҚОЛДИРАДИГАН ЙИГИТЛАРДАН НОЛИДИ
>>> ЗУҲРА АШУРОВА: "ЖАҲЛИМ ЧИҚҚАНИДА ҲУРМАТ ДАРАЖАСИНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЯМАН"
>>> Аслида Отабек ва Муқаддасни нима боғлаётганини аниқладик!
>>> ​Yulduz Usmonova ogohlantiradi!


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari