Ўзбекистонда очиқ ҳавода ниқоб тақмаслик мумкин бўлмоқда. Мазкур ўзгариш бугундан кучга киради.
Яъни Республика махсус комиссиясининг 23 февралдаги қарорига мувофиқ, бугун 1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиб юриш мажбурияти талаби бекор қилинмоқда.
Бунда, жамоат транспорти, бозорлар, таълим муассасалари, театр, музейлар, масжидларда ниқоб тақиш тавсиявий характерга эга бўлади.
Шунингдек, 1 март санасида қонунчиликда яна бир қатор ўзгаришлар кучга кирди.