Понедельник, 23.09.2019, 22:38
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1266]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [898]
Hikoyalar to'plami [839]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1077]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [293]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [3875]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [494]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [27]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [155]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [24]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 89
Гостей: 89
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Сентябрь » 4 » ЎЗИМНИНГ ФОҲИШАГИНАМ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
06:45
ЎЗИМНИНГ ФОҲИШАГИНАМ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
УЧРАШУВ

Фароғат тунги сменадан чиқиб, ҳорғин қадамлар билан автобус бекатига яқинлашди-ю, уйқусизликдан қизарган кўзлари чарақлаб кетгандек бўлди. Бекатнинг бир четида дўмбоққина аёл, эгнида, ўша ўзи орзу қилган «Эсмералда» кўйлак, бармоқларида қўша-қўша узуклар. Айниқса, аёлнинг чиройли қоматига ҳалиги кўйлак шунақанги ярашиб тушгандики…

— Вой, бунча менга тикилиб қолдингиз? — Аёл ҳайратланганнамо Фароғатни бошдан-оёқ кўздан кечириб чиқди, — Тинчликми, ишқилиб?.. Ё бировга ўхшатдингизми?..

Фароғат қизариб кетди.

— Й-йўқ… Шунчаки… Кўйлагингиз чиройли экан…

— Вой, тавба қилдим-ей… Шаҳарликмисиз ўзи?..

Фароғатнинг баттар хижолати ортгандек, у ёқ-бу ёғига қараб олган бўлди-ю, шошилинч жавоб қилди:

— Ҳа… Тошкентликман, опажон…

— Кечирасиз-у… Ҳали бунақа кўйлак олмадингизми?.. Ё?..

— Биздақаларга йўл бўлсин… Шароитимиз кўтармайди бизни.

— Тушунарли… Кўринишингиздан оилалига ўхшайсиз. Болаларингизам бордир-а?..

— Бор… Лекин… Бўлмагани маъқулмиди?..

— Ие, бу нима деганингиз?.. — негадир аёлнинг ҳайрати ортиб, қўлидаги нарсаларини ўриндиққа қўйди-да, Фароғатни ўтиришга таклиф этди. — Қани, бу ёққа ўтиринг-чи!.. Нега бундай дедингиз?.. Ёки болаларингиз… Касалми?..

— Йўғ-е, уларнинг икковиям ойдеккина… Фақат… Отаси… Сал ландавурроқ-да!.. Мактабининг берган садақасига қараб ўтираверса, ҳаракат қилиб тузукроқ пул топай, оиламни бекаму кўст қилиб қўяй демаса, мен нима қилай?! Шуям бахтми?!

— Демак, эрингиз ўқитувчи… Ўзингиз-чи?.. — Аёл ҳануз ер чизиб ўтирган Фароғатни эринмай кузатиб маъноли бош чайқади, — Ўзингиз қаерда ишлайсиз?..

— Мен… Боғчада ишлайман.

— Вой тавба-а!.. — кутилмаганда ўрнидан туриб кетди аёл, — Шундай келишган жувон-а?.. Айтганча, отингиз нима?.. Гап билан бўлиб танишишниям унутибмиз-а, қаранг!..

— Фароғат.

— Меники Ойхон… Биласизми… — Ойхон беихтиёр суҳбатдошининг елкасига қўлини қўйди, — Биз аёллар ўзи шунақамиз, оилам тинч бўлса, бас, деймиз… Оддийгина мана шу кўйлакка юрагимиз оқиб кетсаям… Бе, бу эркаклар қадрингизга етармиди?! Ҳеч қачон… Демак, ўзингиз ҳаракат қилиб олинг шунақа нарсаларни, болаларингизни қўғирчоқдай ясантириб қўйинг…

— Қандай қилиб?.. — Фароғат норозиланган кўйи тескари қаради, — Пулга келади-ку, ахир, опа!..

— Фароғат, тўғриси, сиз менга жуда ёқиб қолдингиз… Шунинг учун сизга ачиниб кетяпман… Э, ўладиган дунёда ўйнаб-кулиб қолмайсизми?.. Ёш бўлсангиз… Шундай келишган, гўзал аёл ўша, ўзингиз айтмоқчи, ўқитувчи эрга хайф… Бир марта кулиб қўйсангиз, не-не бойваччалар оёғингизга йиқилади…

Фароғат бу тахлит очиқ гапларни ҳеч кимдан эшитмаган эди. Шунинг учунми, қизариб-бўзариб ерга боқди. Аммо барибир, бойвуччанамо Ойхоннинг мақтовлари жон-жонига ёқиб кетганди.

— Қўйинг-е, опа… Худо сақласин бегона эркакка кулиб қарашдан… Болаларим бор, ахир!..

Ойхон ортиқ бу ҳақда оғиз очмади. Тўғрироғи, узоқ гапириб ўтиришни ўзига эп кўрмади. Ҳар эҳтимолга қарши телефон рақамини янги танишига берди-ю, таксида кетишни баҳона қилиб йўл бошига жўнади. Фақат, ўн-ўн беш қадам юргач, орқасига ўгирилиб Фароғатга сирли жилмайиб қўйди.

ХОМ ХАЁЛ

Фароғат уйга келгандан кейин ҳам Ойхоннинг гапларини миясидан чиқариб ташлаёлмади. Эслаган сари ўзи билмаган ҳолда ана шу каталакдай бир хонали квартирасидан, Худонинг берган куни қуруқ қўл билан қайтиб, қайдан пул топишни билмай бош қотирадиган эри Асадилладан нафратланиб кетаверди. Устига-устак беш яшар ўғли Аҳадилланинг хархашаси баттар хунобини оширди:

— Ойи, менгаям уч ғилдиракли велосипед оберинг!.. Ана, нариги домдаги Собирга оберишибди-ку!..

— Вой Худойим-ей, қандай оберай-а, қандай оберай?.. Даданг савил топармон-тутармонмидики…

— Йўқ, йўқ!.. Оберасиз, оберасиз!.. — ўғлининг ўксиб йиғлаётганини кўрган Фароғатнинг хўрлиги келиб, бир бурчакда қотган нонни астойдил қитирлатиб еяётган қизи Сарвиноз яна бир дард бўлди.

— Хўп, болажонларим, қани бағримга келинглар-чи!.. — у иккала фарзандини қучиб, бошларини силай кетди, — Сенга велосипед, опажонингга янги кўйлак… Ҳозир… Ҳозир-а?! — Фароғат нимадир эсига тушгандек, биттагина темир каравот, эшиги узилиб тушаёзган шкафга совуқ қараб қўйди-да, Ойхонга қўнғироқ қилиш ниятида қўшниникига чопди.

— Опажон, бу ўзингизми?..

— Ҳа, мен… Фароғатхон, нима бўлди, тинчликми?..

Фароғат нима дейишни билмай бирпас гарангсиб тургач, таваккал давом этди:

— Сизда зарур гапим бориди-да!.. Кўришсак…

Ойхон ҳам узоқ таранг қилиб ўтирмай, манзилини айтди… Ярим тунда Фароғат эрига тескари ўгирилганча дераза орқали осмондаги саноқсиз юлдузларга тикиларкан, кўнгли анча тинчлангандек эди. Энг асосийси, эртага болаларини хурсанд қилишига қаттиқ ишонарди.

ҚЎШМАЧИ

Фароғат эрта тонгда айтилган манзилга келиб ичкарига кирган заҳоти ҳафсаласи пир бўлди. Чунки бу хонадон ўзиникидан ҳам баттарроқ хароб, иккита хонанинг биттасида уч-тўрт нафар қизлар гиламга узала тушганча ҳануз пишиллаб ухлашар, квартирадаги бадбўй ҳид одамнинг кўнглини ағдаргудек алфозда эди. Фароғат гарчи чидаёлмай кетаётган бўлса-да, дастрўмолчаси билан бурнини тўсишга уялиб Ойхон кўрсатган жойга ўтирди.

— Хўш, синглим, нима бўлди?.. Нега ғамгинсиз?.. — Ойхон хижолат тортдими, қизлар ухлаётган хона эшигини шоша-пиша ёпиб «меҳмон»нинг рўпарасига чўкди.

Аммо Фароғат тартибсиз сочилиб ётган майда-чуйда нарсалар, ёнгинасидаги қийшайган столда пашша босган ювуқсиз идиш-товоқларни кўргандан сўнг мақсадини айтишга анча иккиланиб қолди. «Уйининг қуп-қуруқлигини кўриб туриб пул сўрасам қандай бўларкин?.. — ўйлади у уй эгасига ер остидан ўғринча тикилиб, — Қизиқ… Кўчадаги кийиниб юришидан бой деб ўйлабман… Тағин ким билади?.. Ҳа, майли, нима бўлса-бўлар… Келишга келгандан кейин таваккал сўраб кўраверай-чи!.. Мени еб қўярмиди?..»

— Опа, сизни яқин тортиб олдингизга келгандим…

— Гапираверинг, уялманг!.. — Ойхон ҳар қимирлаганда очилиб кетаётган оппоқ, бўлиқ сонларини яширган бўлиб тунги кўйлагининг этакларини тортиб-тортиб қўйди.

— Агар… Имконингиз бўлса… Пича қарз бериб турсангиз… Болаларим…

— Қарз?.. — Ойхон кутилмаганда шарақлаб кулиб юборди, — Қизиқ бўлди-ку-а?! Йўқ… Сиз мени тушунмабсиз… Кеча кўйлагимга ҳавас билан қараб турганингизда атайин «намёк» қилгандим… — Ойхон бўёқ чапланган киприкларини асабий пирпиратиб ўтирган ерида бақирди, — Сайёра, ҳой Сайёр!.. Пишиллаб ухлайвермай тез бу ёққа чиқ, гап бор!..

Ҳеч қанча ўтмай, 16-17 ёшлардаги тўладан келган, қизғиш сочлари тўзғиган, кўп ухлаганидан бўлса керак, қовоқлари шишиб кетган қиз сигарет тутатганча уларнинг олдига чиқиб келди.

— Нима дейсиз?..

— Ўтир манави ерга!.. — Ойхон яна Фароғатга ўгирилди. — Мана, синглим, шу ёшгина қизни бекорга чақирмадим. Сиз бир «фигура»сига, чиройига қаранг!.. Аммо ўзингиз ҳам кам эмассиз… Майли, буни қўйиб турайлиг-у, мана шу Сайёранинг ҳам шахсий «сотка»си бор. Қутичаси тиллага тўла, қўлида пул ўйнайди. Хўш, бу нарсалар қаердан келяпти, деб ўйлайсиз?..

Фароғат бир Ойхонга, бир беҳаёларча салом-аликсиз рўпарасига ўтириб олиб сигарет тутатишдан бўшамаётган қизга беписандгина қараб чиқди-да, эшитилар-эшитилмас жавоб қилди:

— Бозор қилсалар керак-да!..

— Э, йўқ, — Ойхон Сайёранинг қўлларидан маҳкам тутиб бағрига босди, — Шундай чиройли қизга бозорда терлаб-пишиб зарил кептими?.. У гўзаллигини сотади… Ахир Худо берган ҳусндан фойдаланишни билиш керак-да, тўғрими, жоним?! Ана ўшанда муҳтожлик кўрмайсиз. Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлади. Хўш, нима дейсиз?..

Фароғат шу гаплардан кейингина аёлнинг ким эканини тушунди. Тушунди-ю… Тилини тишлади. «Ахир… Нималар деяпти бу хотин?.. Мениям анави бузуқлар орасига қўшмоқчими?.. Нималар қилиб қўйдим?.. Қаерларга кеп қолдим?..»

У турфа саволлар исканжасида қолиб оғзига термулиб ўтирган Ойхонга нима деб жавоб қилишни билмас, даст ўрнидан туриб чиқиб кетишга эса, қандайдир куч халал берарди.

— Фароғатхон, нима бўлди сизга? — ниҳоят Ойхоннинг ўзи жимликни бузди. — Нега рангингиз оқариб кетди?.. Ё қўрқиб кетдингизми?..

— Йў-ўқ… Қўрққаним йўқ… — Фароғат тез ўзини ўнглаб Ойхонга юзланди, — Фақат… Мен унақа ишни қилолмайман… Ахир бу — гуноҳ!.. Қолаверса, эрим, болаларим бор…

Ойхон суҳбатдошининг титраб-қақшаб айтган гапларидан заррача таъсирланмади. Миясига: «Нозланиб қаергаям борардинг, сендақаларни биринчи кўришиммиди… Пул керак бўлса, шунақанги чопиб келасанки…» — деган ўй яшиндек урилиб секин Фароғатнинг елкасидан тутди.

— Майли, зоримиз бор, зўримиз йўқ… Лекин яна чуқур ўйлаб кўринг. Қачон келсангиз ҳам эшигим очиқ, хўпми?!

Фароғат жирканч бир нарсадан халос бўлган кўйи катта-катта қадамлар билан кўчага чиқиб олди. Метро томонга югургандан бери бўлиб кетиб бораркан, худди биров қувлаётгандай тинимсиз орқасига қарарди.

АЛАМЛИ КУН

Фароғат Ойхон билан бўлиб ўтган гапларни кечгача ҳам эсидан чиқара олмади. Тағин… Иш билан анча чалғиган экан. Кўчага чиққач, юраги баттар сиқила бошлади… Уйигача икки-уч бекатгина бўлгани учун бу сафар автобус кутишга сира тоқати етмади. Ҳар қадамини қора булут қоплаган осмонга қараб-қараб қўйиб ташлади. Ҳар Ойхон кўз олдига келганда, ўзини, бир умр болам-чақам, эрим деб садоқат билан яшаган аёлни ўша исқирт тўшакларга раво кўришганидан, беҳаё қизларга тенглаштиришганидан куйди. Бу орада ёмғир томчилаб, қур-қур қуйилиб келаётган кўз ёшларига қўшилиб кетди.

— Вой Худо, нега ичиб келдингиз яна?.. Нимага болаларимнинг юрагини ёряпсиз-а?.. — очиқ эшикдан ичкарига кирган Фароғат хона ўртасида қалқиб турган эрини, бир бурчакда титраб-қақшаётган болаларини кўриб беихтиёр ловиллаб кетди, — Ундан кўра, болаларингга бирор нарса опкелгин!.. Топишингни тайини йў-ўқ!.. Ҳе, падарингга лаънат!.. Эр бўлмай, Худоё Худованда қаро ер бўлги-ин!..

— Ним-ма дединг?.. Кимни падари?.. Мана сенга!.. Мана!.. — Асадилла хотинини сочларидан маҳкам ғижимлаб дуч келган ерига муштлар, шу тобда гўё кўзлари қонга тўлган эди, — Сен… С-сен… Уч талоқсан!.. Йўқол!.. Сендақа шаллақи хотинни…

Фароғат ҳушидан кета бошлаганда эрининг сўнгги гапларини аниқ-тиниқ эшитди… Кейин… Кейин орадан қанча вақт ўтди билмайди… Ўзи… Қонталаш юзларини арта-арта базўр ўрнидан турди… Турди-ю, болаларини излади. Аҳадилласи шолча устидаёқ ухлаб қолибди. Сарвиноз эса, пиқиллаб йиғлаб астойдил ароқ симираётган дадасини кузатиш билан овора. Фароғат секин бориб ўғлини уйғота бошлади.

— Тур, тойчоғим, турақол, кетамиз!..

— Болаларга тегма!.. — Асадилла ўтирган ерида ўшқирди, — Уларда ҳаққинг йўқ… Ме-мени болаларимга шаллақи она керакмас!.. Бор, ўзинг кетавер!..

Фароғат хона ўртасида анча вақт муаллақ туриб қолди. Лекин барибир, эрининг авзойи ўзгармади. У энди иккала гўдакни орқа томонига олганча ичишда давом этарди.

САРСОН ҚИЛГАН КЕЧАЛАР

Фароғат умрида ярим кечаси кўчада тентирамаганди. Шунинг учунми, онда-сонда ўтаётган ҳар бир машина, ҳар бир йўловчи ваҳимали туюлаверди. Қўрқувданми, аламданми, билмайди, аъзойи бадани дир-дир титрайверди. Шу кўйи қоронғи кечада узоқ айланди. Қўшниларнинг эшигини чертишга номус қилди. Битта-ю битта бойвучча аммаси Зарофат опаникига эса… «Уникига бирор марта эримдан арз қилиб бормаган бўлсам, — кўнглидан ўтказди у, — Бунинг устига, ўзинг яхши кўриб теккансан, деб таъна қилса-чи?! Йўқ, бораман. Бормасам бўлмайди…»

— Вой, сен жинни-пинни бўлганмисан?.. — Эгнига тунги халатини илиб дарвозахонада пайдо бўлган Зарофат опа жиянини жеркий кетди, — Мунчоқдайгина болаларни ўша алкаш, гадойваччага ташла-аб келавердингми-а?..

— У… Ахир бермаса нима қилай?.. — пиқиллаб йиғлаганча ер чизди Фароғат, — Ўзимни талоқ қилди… Уриб ҳайдади…

— Талоқ?.. — Зарофат опанинг бирданига ранги бўзарди, — Вой худойим!.. Энди нима бўлади?! Энди нима қиласан?!

Фароғат аммасининг ўзгарганини қайғурганга, ачинганга йўйдими, баттарроқ йиғлаб елкасига осилди.

— Аммажо-он, аммажон, бир нарса қили-инг!.. Болаларимни олиб беринг ўшандан… Мен, барибир уминан яшамайман энди…

— Хўп, ўзингни бос ёш болага ўхшаб ҳиқиллайвермай… Яшамадингам дейлик… Борадиган жойинг йўқ… Хўш, қаерда турмоқчисан?..

— Сизники-чи?.. Сизникида туравераман-да, амма!..

— Меникида?.. — Зарофат опа кутилмаганда Фароғатнинг қўлларини елкасидан олиб ташлаб орқага тисарилди, — Меникида… туришингга… поччанг рухсат бермайди… Ҳа, рухсат бермайди у киши… Шундоғам анави қари аммаси топганини еб битиряпти… Йўқ… Бу хаёлни каллангдан чиқариб ташла!..

— Нима?.. Наҳотки?.. Ахир… Қаерга бораман?.. Сиздан бўлак яқин кишим бўлмаса… Ота-онам ҳаёт бўлсайкан…

— Билмадим… Мениям қўлимдан нима келарди?.. Ҳозир… Ҳозир поччанг кеп қолиши керак… Бу аҳволда турганингни кўрса… Яхшиси… Биронта дугонангникига бор! Дугоналаринг ўлмаган-ку, ахир!.. Кичкина эмассан, бир кунингни кўриб кетасан…

Фароғат тушунди. Аммасининг безовталаниб туришига қараганда, чиқиб кетиши лозим… Қаерга… Билмайди… Боши оққан томонга…

«Қандай бедодлик?.. — Фароғат ортидан юзсизларча қараб қолган аммасини кўз ўнгидан ўтказаркан, йўл-йўлакай қарғанарди, — Худоё бепуштлигингча ўтгин!.. Мендай хор бўлгин!.. Майли, ўлсам ҳам розиман… Кўчаларда ўлигим қолсаям майли… Ўлганим яхши, ўлганим!..»

У қай томон юришни билмай кимсасиз бекатга келиб ўтирганида, узоқ-яқинда хўрозлар қичқира бошлаганди.

ҚУВҒИН

Ҳаётнинг қўрқинчли бир қонуни бор. Аёл киши кечаси ёлғиз кўчада турса, уни кўрган ҳар қандай эркакнинг хаёли бузилади. Айниқса, кайф орасида қоронғилик қаъридаги бу ожиза янада кўркамроқ кўринади. Фароғатнинг бекатдаги дам олиши ҳам узоққа чўзилмади. Қаердан пайдо бўла қолди билмайди, оғзидан ароқ ҳиди анқиб турган қандайдир эркак тўғри келиб унинг орқасидан қучоқлаб олди.

— Қўйво-ор!.. Кимсан?.. Ҳе падарингга лаънат, қўйвор, дедим!.. — Фароғатнинг талваса ичида силтаниб бақиришлари ҳирс уфуриб турган жирканч ҳарсиллашларга кўмилиб кетди.

— Менга қара, жонидан, — эркак уни икки оёғидан маҳкам қучоқлаб даст ўзига қаратди, — Нега ноз қиласан-а, нега қий-чув қиласан?.. Ахир катта кўчада иккаламиздан бўлак ҳеч ким бўлмаса!.. Тасодифан учрашиб қолибмиз… Кел, бир айш қилайлик!.. Умрим бино бўлиб сендақасини кўрмагандим…

— Қўйвор мени, пес!.. Мен сен ўйлаган аёл эмасман… — Фароғат қон йиғлаб тобора ичкари сурилиб бораётган қўлларни жон-жаҳди билан чимчилаб нари сурди. Аммо кучи етмади. Шунда ўйламай-нетмай пишиллаб ўзини ерга қулатмоқчи бўлаётган эркакнингелкасидан тишлади. У дод солиб елка ғижимлаб қолгач, дуч келган томонга қараб қочди. Оёқлари оғриб, нафаси бўғила бошласа ҳам чопаверди… Чопаверди… Фақат… Орқада қадам товуши йўқлигини сезгачгина қадамини секинлатди. Кейин… Ҳансирай-ҳансирай атрофни кузатган бўлди. Қоронғида нималардир танишдек туюлиб, ёнбошдаги тўққиз қаватли уйга синчиклаб қаради. Қаради-ю, иккинчи қаватдаги жуда таниш балконни кўриб кўзлари чақнади, хаёллари остин-устун бўлиб кетди. Чунки Фароғат ўзи билмаган ҳолда Қўйлиққа, яна ўша Ойхоннинг уйига келиб қолганди.

ЯНГИ ҲАЁТ

Бу уйнинг жирканч қиёфасига кўзи тушган Фароғатнинг аъзойи баданига қалтироқ кирди.

«Ахир… Қандай келиб қолди бу ерга?.. Нега бошқа томонга эмас, айнан шу ёққа қараб чопди?.. Нималар бўляпти ўзи?.. Наҳотки, ҳаёти издан чиқиб кетаверса?..» Фароғат узоқ-узоқлардан ёришиб кела бошлаган осмонга алам билан термулди. Кўз олдидан бетиним чопқиллаб ўтаётган болаларининг маъюс чеҳраси, эрининг талоқ сўзи эсига тушгани сари ичидан зил кетаверди.

«Мана шунақа экан-да!.. — йиғи аралаш шивирлади у қўрқа-писа атрофга аланглаб олгач, йўл четидаги дарахтлардан бирига беҳол суянаркан, — Қаёқдаги топишининг тайини йўқ эр юзингда кўзинг демай ҳайдаб солаверса… Ахир беш-олти йилдан бери қадрим бўлиши керак эди-ку!.. Аччиқ устида айтвордим, деб орқамдан чиқмадиям… Кечирим сўрамадиям… Буни ўрнига болаларимга ёпишгани-чи худди ўзи туғиб, катта қилиб қўйгандай!.. Билмадим… Балки ўзимда ҳам айб бордир?! Йўқ!.. — Фароғат беихтиёр бошини кўтариб кўз ёшларини зарда билан дастрўмолчасига артди, — Менам энди паст келиб бўпман!.. Худога шукр, ҳусним бор. Ўша лаллайган Асад керак бўлса, тирноғимгаям арзимайди… Бузуқ бўлсаям, Ойхон тўғри айтибди. Ўзимни хор қилиб юрган эканман шу пайтгача… Энди шундай йўл тутайки, шунақанги пуллар топайки, ўша тош юрак аммам ҳам бошини ушлаб ўлсин… Ҳа-а, топаман… Қандай қилиб бўлмасин топаман!.. — Фароғат ҳаммасига кескин қўл силтаб, дадил-дадил Ойхоннинг подъездига йўл солди.

— Опажон, энди тақдирим сизнинг қўлингизда… — бемаҳал келганидан хижолат чекиб турса-да, илгаригидан қатъийроқ сўз бошлади у, — Мен ҳеч кимга керакмас эканман… Майли, сиз айтганча бўла қолсин… Бегона эркакларга ён берганим учун Худо жазоимни берса, пешонамдан кўрарман… Чунки бу ҳаётда менам ҳеч кимдан кам бўлмай яшашни истайман…

Шу куни тўрт қизнинг барчасига мижоз чиққанидан Ойхон жуда тинч ухлаганди. Бунинг устига сутга чайқалгандек манави аёл ўз оёғи билан келиб турибди.

— Мен сизга айтгандим-ку, — Ойхон ҳануз очилгиси келмаётган кўзларини шоша-пиша ишқалаб, Фароғатни диванга чорлади, — Қани, бу ёққа ўтиринг-чи!.. Хўш… Сизга айтгандим-ку, Худо берган чиройни ишлата билиш керак… Сиз бўлсангиз, қаёқдаги сўтак эрни деб битта кўйлакка зорсиз. Э, эр қуриб кетибдими…

— Опажон, ҳаммаси яхши бўп кетар энди… Ажрашдим-ку!..

— Вой, шунақами?.. Унда жуда зўр бўпти!..

— Фақат… Болаларимни бермади-да!..

— Ҳеч нарса қилмайди, — Ойхон жонлангандан жонланиб ўрнидан туриб кетди, — Ҳали қўлингиз пул кўрса, ўзлари чопиб келишади… Майли, бўлмаса, ишдан гаплашайлик-а?!

Фароғат уй эгасининг шартларини, бошқа қизлар тутаётган иш тўғрисидаги «ҳикоя»ларни тинглаган сари юраги увишиб, безовталанаверарди. Кўрпага ўралиб жони бироз ором ола бошлагандан сўнггина яна бир бор тақдирга тан бериб кўзларини юмди.

ТАНТИ

Асадилла ўша кечаси ишхонасида олган маошини тийин-тийинигача ичиб тугатди. Кайфчиликда болаларини ҳам роса гўшт, колбаса билан боқди. Анчадан бери бунақанги тансиқ таом кўрмаган гўдаклар маълум вақт бўлса-да, оналарининг йўқлиги-ю, бўлиб ўтган жанжалларниям унутишди. Пишиб-пишмаган овқат тугамагунча кўзларини юмишмади. Асадилла эса, тушликка яқин боши оғриб уйғонди. Кўзини очганида қизи ойнадан кўчага тикилганча, мунғайиб ўтирар, Аҳадилла тинимсиз уни кўчага тортқиларди.

«Нима қип қўйдим?.. — хонадаги синиб кетган идиш-товоқ, турли жиҳозларни кўрган Асадилланинг эсига охирги айтган сўзлари тушиб лўқиллаётган бошини асабий чангаллади, — Расво қилибман-ку!.. Қаерга кетдийкин?.. Ҳа, эсим қурсин, ҳойнаҳой, аммасиникидадир-да!.. Опкелиш керак…»

Шу тобда ташқари эшикни кимдир одатдагидан кўра қаттиқроқ тақиллата бошлади.

«Ким бўлди яна?.. Фароғатмикан?..» Асадилла базўр юриб бориб зулфинни суғурди. Остонада эса… Зарофат опа гердайиб турар, юзларида ваҳима, қўрқув аломати ҳам йўқ эмасди.

— Ҳа, куёв бола, Фароғат қани?.. — таклифни ҳам кутиб ўтирмай, ичкарига кирди-да, болаларнинг бошини бир-бир силаган бўлиб Асадиллага ўшқирди у, — Вой, Худойи-им!.. Вой мен ўлиб қўя қола-ай!.. Бу нимаси-а?.. Бу қандай бало?.. Ҳой, нега индамайсиз?.. Қани жияним, деяпман?!

Асадилла бу аёлнинг важоҳатини илгари кўрмагани учунми, довдираб қолди.

— Б-билмадим… Сизникида…

— Ҳеч қандай меникидамас. Сен зўравон уни бир бало қилгансан. Ана, уйингни аҳволиданам кўриниб турибди… Топ, серраймай ер ютгур, топиб бер жиянимни!..

Асадилла хотинининг бақиришлари-ю, ҳақоратларига кўникиб кетган бўлса-да, бу бойвучча хонимнинг қарғиши ич-ичини музлатиб юборди. Ортиқ гап эшитиб туришга тоқати етмай жаҳл билан қўлига бўш шиша олди.

— Йўқол, қанжиқ!.. Энди сен менга ҳеч киммассан, билдингми?! Ҳозир… Бир уриб…

— Ие, ҳали менга қўл кўтаряпсанми?.. Мана энди кўрсатаман сенга!.. Умрингни қамоқда чиритаман, ҳа!.. Мен аҳмоқ сен итга раҳм қилдимми… — Фиғони фалакка чиққан Зарофат опа гўёки ҳозир эрига бориб айтадигандек ҳеч нарсага қарамай эшикни зарб билан ёпди-да, кўздан ғойиб бўлди. Аслида эса, ҳар қандай кўнгилсизликни остона ҳатлабоқ унутиб юборадиган хотин эди.

ВАҲИМА

Аёлнинг сўнгги гаплари Асадилла учун етарли бўлди. Бирданига ҳушёр тортгандек, бош оғриғини ҳам унутди. «Бу хотиндан ҳамма нарсани кутса бўлади, — оёғини қўлига олганча болаларини кийинтираётиб хаёлидан ўтказди у, — Ҳозир милисага бориб айтса борми… Яна… Фароғатга бир нима бўлиб… Эй Худо, ўзинг сақла!.. Ҳозир ойимга бораман… Ўша ерда яшириниб тураман бир-икки кун… Балки, ота-онам бирор жўяли гап айтишар…» Асадилланикидан Бешқайрағочгача анча йўл. Шошилган одам таксида кетмаса, иссиқ кунлари қора терга ботиши аниқ. Аммо у ортиқча пулни қаердан топсин?! Болаларини етаклаб ота уйига кириб келгунча кун пешиндан оғиб қолаёзди.

— Ҳа-а, тинчликми?.. Хотининг қани?.. — хамир юқи қўлларини сочиққа арта-арта ҳовлига югуриб чиққан Шаҳодат холанинг биринчи сўрагани шу бўлди, — Нега шумшайиб олдинг?..

Асадилла майда-чуйда солинган пакетни ойисининг қўлига тутқазиб ёғоч сўрига чўкди.

— Ойи, уни… Қўйвордим…

— Нима-а?.. Нега қўясан?.. Жинни бўлганмисан?.. Ахир… Болалар…

— Маст эдим-да, ойи!.. Билмай… Кейин… Ўзиям ҳаддидан ошди…

Шаҳодат хола аслида жуда инжиқ хотин. Фароғатни азалдан жини суймайди. Ҳар гапнинг бирида: «Шундай ўқитувчи боламга қаёқдаги ўқимаган, етимчаси йўлиқди-да!..» дегувчи эди. Шу туфайлими, мунғайибгина бағрига кирган невараларининг бошини силаб ўтириб негадир ўтирган ерида нуқул безовталанаётган Асадиллага хавотир аралаш тикилди.

— Ишқилиб, бирон ерини майиб қип қўймадингми?..

— Ойи, ҳозир бунинг аҳамияти йўқ, — Асадилла гапни кескин бошқа тарафга бурди, — Бугун аммаси келиб менминан уришиб кетган… Мелисага бераман, деяпти…

— Вой мелисага бермай оти ўчсин!.. Нимага мелисага беради?..

— Ойи, чўзавераркансиз-да ҳадеб!.. Фароғат ҳеч қаерда йўқ… Машина уриб ўлиб қолган бўлса, нима қиламан?.. Ҳозир… Ҳозир… Кеп қолишлари мумкин… Топишса, қамаб юборишади… Яширинг!.. Мени яширинг, ойи!.. — Ўзи гапириб ваҳима кўтарган сари Асадилланинг юраги тобора тезроқ уриб, оёқ қалтираши кучайиб борарди.

— Бўпти, болам… Ҳозир… Омборхонага бекитаман сени… Қамаб бўпти… Аданг чойхонадан қайтса, болаларингниям опчиқиб кетар… — Ўғлининг докадек оқариб кетаётган рангини кўрган Шаҳодат хола болаларниям буткул унутиб, оёғи куйган товуқдек омборхона билан ҳовли ўртасида чопқиллай-чопқиллай, охири Асадиллани томга, шифер остига яширди.

АЙРИЛИҚ

Асадилла уч кунгача томда беркиниб юрди. Бахтига ҳеч қанақанги мелиса излаб келмади. Фақат… Маҳаллада Шаҳоб пиён деб ном қозонган адасининг кўзига кўринишдан чўчирди. Калтак ейишдан эмас, шундай оғир кунларда жиғига тегса, муштлашиб кетишдан ўзини тияр, тўғриси, унинг кайф устида бемаъни бақир-чақирини эшитишга тоқати йўқ эди. Бироқ… Гўдакларнинг хархашаси Асадиллани томдан олиб тушди.

— Ойимни топиб беринглар! — ўксиб-ўксиб йиғларди Сарвиноз укасининг қўлидан маҳкам ушлаб, — Биламан, адам уриб ҳайдаб юборган… Агар топиб бермасангиз, ўзимиз излаб борамиз…

Ойиси уларни овутиб улгурмай, Асадилла тушиб келди.

— Нимага ғингшийсан-а, нимага?.. — Отанинг дағдағасидан юрак олдириб қўйган қизалоқ Шаҳодат холанинг панасига қочди. — Аданг-чи, одаммасми?.. Ойинг ўлган, билдингми, ўлган!..

— Ие, мунча бақирмасанг?.. Эшитганлар нима деб ўйлайди?..

— Э, ойи, буларни оёғимга кишан қили-иб ўтиравераманми энди?.. Муштдай гўдакнинг гапини қаранг!..

— Ишинг бўлмасин… Ким бўлгандаям онаси-да!.. Ўлиб-нетиб қолмаган бўлсин ишқилиб бетингдан бузилгур!.. Сен-чи, ўғлим, адангни феълини биласан. Атрофида ўралашавермай ишингни ғамини е!.. Булардан хавотир олмай қўяқол!.. Қариган чоғимда қийналсам ҳам ўзим катта қиламан-да, илож қанча?!

— Йўқ, ойи, — Асадилла қовоғини уйиб тескари қаради, — Сиз иккаловини эплолмайсиз. Биласиз-ку, шўх… Яхшиси, детдомга берамиз…

— Бекорларни айтибсан… Ота-онаси тирик бўла туриб етимхоналарда юрарканми мунчоқдай болалар?! Уятга қоламиз-а!..

Она-бола узоқ тортишишди. Асадилла, барибир, қайсарлик қилиб туриб олгандан сўнг Шаҳодат хола адаси билан маслаҳатлашиб кўришга уни кўндирди. Гўдаклар эса, бу ҳовлидан ҳам жудо бўлаётганларини сезиб бошларини эгишди. Уларнинг барча умиди бувисида эди.

— Сен оқпадар, гулдай хотинни устига ўтириб қўйганинг етмай, болаларниям сарсон қилмоқчимисан? — ўшқирди Шаҳоб пиён кўзлари аланг-жаланг ўтирган Асадиллага нафрат билан тикилиб, — Сен кимдан пайдо бўлгансан ўзи?.. Ўғрига ўхшаб томда биқиниб ётдинг, индамадим. Энди…

— Топганимга кўнмаса, мени одам ўрнида кўрмаса…

— Сен кўпроқ топ!.. Аканг ўқитувчи деб лаллайиб юрма!.. Битта хотинни боқолмаган эркак эркакми?.. Хуллас, Фароғатни ернинг тагидан бўлсаям топасан, оёғига йиқилиб тавба қиласан. Тавба қилмасакансан…

— Ада, нега тушунмайсиз?.. У йўқ… Ўлиб кетган бўлса-чи?.. Феълини билардингиз-ку!.. Э, етар, нима қилсангиз қилаверинг… Мен Сирдарёга кетаман… Курсдош дўстим ўша ёқдаги бир колхозда раис экан. Ўшанинг қўлида ишлайман…

— Ундан нарига ўтиб кетмайсанми менга деса!.. — Шаҳоб пиён ортиқ ҳеч нарса демади. Чамаси, кайф устида қўполроқ гап айтиб юборишдан ўзини тийди.

Фақат Шаҳодат хола ёлғиз ўғлини сира-сира узоққа юборгиси келмасди.

МАИШАТПАРАСТ

Асадилла Сирдарёга бориб ҳам ўнгланмади. Курсдош дўсти Самад раис маишатпараст чиқиб қолди. Колхозда ёрдамчи ҳисобчиликдан топган пуллари ҳар кунги базми жамшидларга сарфланар, бу билан Асадилла гўёки хотинсизлигини, бошига тушган савдоларни унутишга интиларди. Ёмонми… Ичкиликка ўрганган одамга баҳона бўлса, бас. Кўзига ҳеч нарса кўринмайди. У ҳам жаҳолат ботқоғига шу қадар тез ботиб борардики, ишонган, саховатли деб билган дўсти Самад колхоз пулларини кўкка совуриб, айнан ўзининг бўйнига яширинча юклаб қўяётганини, солиқчи ё ревизор келса, ўша заҳотиёқ кунпая-кун бўлиши муқаррарлигини сезмасди. Фақат… Ўладиган дунёда ўйнаб-кулиб қолсам бўлди дерди. Уни бағрига олган дўстига тасаннолар айтиб чарчамасди.

— Бугун зўрини опкеламан Тошкандан, — деб қолди Самад якшанба куни дачадаги сўрида астойдил ястаниб ётган Асадиллани туртиб, — Ҳадеб ётавермай, тайёргарлигингни кўр!.. Анчадан бери тошканлик қизларни соғиниб қолгандирсан ўзинг ҳам…

— Шунчалик зўр эканми жа мақтаб қолдинг?..

— Э, асал, асал!.. — кўксига шапатилади Самад, — Икковимиз тўймагунча кетказмаймиз…

— Мени пулим йўқ, барибир, — Асадилла чўнтаги қуриб қолгани ёдига тушиб тескари қаради, — Ўзинг қилавер маишатингни…

— Қанақа одамсан ўзи?.. — Самад аччиқланиб ёнидаги тол новдасини асабий ғижимлади, — Мен — раис дўстинг турибман-ку, ахир!.. Аҳмоққа ўхшайсан-а, вей!.. Бўл, ҳозироқ у ёқ-бу ёғингни тартибга келтир… Мен жўнаб кетяпман, шом вақтига етиб келаман… Ошни ўхшат, ошни!..

Ғира-шира қоронғиликда кириб келган қора «Волга» дарвозадан ўтибоқ тўхтади. Бу маҳал Асадилла эндигина ош дамлаб бўлиб, салат тайёрлаш билан банд эди. Машинани кўрди-ю, эгнидаги фартукни шоша-пиша ечиб ўша тарафга чопди. Бироқ… Етиб боролмади… У томон… Ўша… Ўзининг Фароғати… Ҳа, ҳа, худди ўзгинаси… Самад раиснинг қўлтиғида юриб келарди. Кўзлар тўқнашди… Симёғочдан таралаётган чироқ шуъласи Фароғатнинг жовдираган кўзларини янада аниқроқ кўрсатди.

«Йўқ… Бўлиши мумкинмас… У… Наҳотки?..» Асадилла ақлини йиғиштириб улгурмай, Фароғат кўчага қараб чопди.

— Ҳой, қаерга?.. Нима бўлди ўзи?.. —Самад раис ҳеч нарсага тушунмай, бир дарвозадан ўтиб улгурган «меҳмон»га, бир ичкарига ўзини урган Асадиллага бақирди. Ҳайратданми, юраги ғаш тортганиданми, қай бирининг ортидан боришни билмади. — Асад, нима бўлди, деяпман?.. Тўхтасанг-чи!..

Шу тобда кўча томондан машинанинг қаттиқ сигнал бергани, ниманингдир тарақлагани, кетидан кимнингдир қичқиргани эшитилди. Самад дўстини ҳам унутиб ўша ёққа отилди. Ташқарида жуда мудҳиш манзара намоён эди. Оғир юк машинаси тутзорга урилиб мажақланган, йўл ўртасида эса… Фароғат қонига бўялиб ётарди. Самад кўзлари қинидан чиққудек чор-атрофни кўздан кечирди-да, ҳеч зоғ йўқлигига амин бўлгач, аста юриб бориб аёлнинг баданини ушлаб кўрди.

«Ие, ўлиб қопти-ку!.. — у пешонасидаги муздек терларни асабий артиб, жасадни йўл четига судради, — Энди нима қиламан?.. Э, касофатлар!.. Ҳа, ҳа… Асадга югуришим керак… Тинчитиш лозим… Яшириш…»

Самад мурдани тутзорга яширди-да, ҳайдовчидан хабар олиш ҳам у ёқда қолиб ичкарига югурди.

— Асад, ҳой Асад!.. Қаерга гум бўлдинг?.. Тез бу ёққа чиқ!.. — Ҳеч ким жавоб қилавермагач, хоналарни текширишга тушди, — Асад, дедим, чиқа қолмайсанми энди?!

Хоналардан топмаган Самад томорқа тарафга ўтди. Афсуски… Асадилла четдаги шотут тепасида осилиб турарди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 60 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Жаҳонгир Отажонов: “Баъзилар мени фақат наша чекади, деб ўйлашади”
>>> Гуласал Абдуллаева “Бевафо ёр”га атаб куйлади
>>> Севинч Мўминова шоу-бизнес вакиллари билан дўстлашмаслигига изоҳ берди
>>> 2016 йилда фарзандли бўлган машҳурлар
>>> Муниса РИЗАЕВА: "ХОНАНДАЛАРНИ ТЎЙЛАРГА ҚАРАМЛИКДАН ҚУТҚАРМОҚЧИМАН"
>>> ​Ilmira Rahimjonova: "Mashaqqatlarga bo`y bermaganni hayot sindirolmaydi"
>>> Hosila Rahimova Shahzoda, Rayhon yoki Lola bilan duet kuylashi mumkinmi?
>>> Нилуфар Усмонованинг клиплари телеканалларда намойиш этила бошлади(Видео)
>>> ЗУҲРА АШУРОВА: "ЖАҲЛИМ ЧИҚҚАНИДА ҲУРМАТ ДАРАЖАСИНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЯМАН"
>>> Озодбек Назарбеков бошқа лавозимга тайинланди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь
«  Сентябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari