Понедельник, 05.12.2016, 07:22
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 60
Гостей: 60
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Ноябрь » 10 » ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА: «Севги борлигига ишонмайман!»
13:11
ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА: «Севги борлигига ишонмайман!»
Лойиҳамизнинг бу галги меҳмони актриса — Зарина НИЗОМИДДИНОВА! Бугун уни аёл, она ва ижодкор сифатида кашф қилишга уриниб кўрамиз. Шу билан бирга, баъзи гап-сўзлар изоҳини ҳам ўзидан эшитмоқчимиз. Таклиф этилган «журналист»имиз эса «Тошкентнинг шўх қизи», актриса ва хонанда Дилфуза ИСМОИЛОВА.  Кўтаринки кайфиятда ўтган суҳбатимиз хаяжонли кечди. Ҳа-я, интервью сўнгида «журналист»имизнинг кутилмаган иқрорига гувоҳ бўласиз.


— «Зарина қўшиқ куйлаётган экан», дейишди. Негадир радиода эфирга узатилмаяпти, телевизион каналларда  кўринмаяпсиз?

— Телевидениеда қўшиқларимга ишланган клип намойиш этилди. Радиоларга ҳам берганмиз. ҳозирча қўшиқларим кўп эмас, иккитаси тайёр, холос. Насиб этса, янгиларини яқин кунларда эшитиб қоласиз.

— Қўшиқ куйласангиз, тўйларга чиқишингизга тўғри келади-ку?

— Тўй хизматларига холис муносабатдаман. Таклиф этишса, бораман, албатта. Лекин сал кейинроқ. Чунки тўйбоп қўшиқларим йўқ ҳали.

— «Аввал ролларини қойиллатиб олсин», дейишларидан қўрқмайсизми?

— Шундай фикрлайдиганларни умуман тушунмайман. Хонанда ёки актёр-актриса бўладими, барчаси санъат вакиллари-ку?! Демак, ҳар хил йўналишда ўзини синаб кўришга ҳақли. Голливудни қаранг, дунёга машҳур Женифер Лопес ҳам хонанда, ҳам маҳоратли актриса. Хўш, нега хонандалар фильмда суратга тушишса, ҳеч ким индамайди-ю, актрисаларнинг қўшиқ куйлаши мумкин эмас?! Менимча, одамлар онгида актрисами, тамом, фақат роль ўйнаши керак, хонандами қўшиқ куйласин, бошқа нарса шарт эмас, деган тушунча ўрнашиб қолган. Ўйлайманки, секин-аста бу фикрўзгаради.

— Келинг, актрисалик фаолиятингиз ҳақида гаплашсак. Комедия жанрида ҳам роль ўйнабсиз. Ўзимдан биламан, бу йўналиш бошқаларга қараганда мураккаброқ. Сизнинг-ча, уддаладингизми?

— Уддаладимми, йўқми, томошабин баҳо беради. Комедияда ўзимни топишим қийин. Балки ижодимни мелодрамма жанридан бошлаганим учун бошқаларга эриш туюлар. Ўйнолмайман демайман, режиссёр айтганидек ижро этаман. Аммо премьерада ўзимга ғалати туюлади.

— Кулгули қиёфада кўринишдан уялдингизми ёки бу йўналиш характеримга тушмайди, деб ҳисоблайсизми?

— Йўқ, уялмайман. Ҳаётда ҳам шўх-шаддод қизман. Лекин янгича қиёфам билан томошабин билган образимни йўқотиб қўймайманми, деб хавотирландим. Шунинг учун кўп таклифларни рад этдим. Кейин қарасам, ролларим бир-бирига ўхшаб қолаяпти. Рости, одамлар  қандай қабул қилади, танқид қилишса-чи, деб ҳадиксирадим. Йўқ, ҳаммаси яхши бўлди. Илиқ фикрлар эшитдим.

— Бир интервьюда ўқиб қолдим, «Паризод» фильмидаги ролингизни жуда мақтабсиз. Балки фильмнинг ютуғи режиссёр, операторлик иши, қолаверса, қаҳрамонингиз атрофидаги образлар билан таъсирли чиққандир?

— Бу фильмни севиб томоша қиламан. Ҳақиқатан ҳам профессионал актёр-актрисалар жамоаси ишлаган. Балки ўша суҳбатда фильм сюжети, драматургиясидан келиб чиқиб гапиргандирман. Аммо ролимни кўкларга кўтармаганман. Тўғри, бу роль менинг ташриф қоғозим. Россияда бўлиб ўтган «Волоколамский рубеж» кинофестивалида «Энг яхши аёл роли» учун мукофотни ҳам «Паризод»даги ижром учун олдим. Умуман, фильм жуда яхши ишланган. 

— Нима деб ўйлайсиз, бугунгидек талабгорлигингиз ташқи қиёфангиз билан боғлиқ эмасмикан? Балки ёқимтой, ёш ва келишган аёл бўлганингиз учун режиссёрлар назарига тушгандирсиз?

— Чиройли, келишган қизлар жуда кўп-ку! Агар фақат ҳуснга қараб роль учун танлашганида экранда турфа қиёфаларни кўриш мумкин бўларди. Илк бор 15 ёшимда фильмда суратга тушганман. Ўшанда ҳам қизлар орасидан мени танлашган. Тан оламан, жуда чиройли бўлмаганман ўша пайти. Ҳозир картинани кўриб, «Шу менми?» дейман. Актрисалик тақдиримга ёзилган экан шу йўлдан кетдим. Хабарингиз бор, эндигина танила бошлаганимда санъатни тарк этдим. Ваҳоланки, ёш юлдуз бўлишим мумкин эди. Мен эса оилани танладим. Маълум вақтдан сўнг яна санъатга қайтдим. Аммо унда ҳам ўзим ташаббус кўрсатиб эмас, таклифларнинг бирига рози бўлиб, ҳаётимни ўзгартиришни истаганим учун қилдим. Энди эса саънатсиз яшолмайман. Демак, бу биргина мен ёки режиссёрларнинг танлови эмас.

— Лекин истайсизми, йўқми, бир кун ўрнингизни бўшатиб беришингизга тўғри келади. Тасаввур қилинг, «Актрисалар ичида энг зўри мана шу», деб бошқасини кўрсатишса, камига у билан бирга суратга тушишни таклиф этишса, буни қандай қабул қиласиз?

— Қандай фильмда суратга тушишимдан қатъи назар, энг зўр актрисаман, демайман. Ичимда нимадир босиб туради. Қолаверса, болаликдан саҳнадаман. Бу олам тароватини кичикликдан кўриб, улғайдим. Шукр, кўзим тўқ. Ҳатто ижром бошқаларникидан ажралиб турса ҳам, ўзимни йўқотиб қўймайман. Бунинг устига, актрисалик фаолиятимни ёшим улғайганида давом эттирмоқчи эмасман. Кейинчалик, она, опа ёки хола ролларини ўйнашни истамайман. Шундай экан, вақти-соати келса, ўрнимни бўшатиб бероламан. 

— Айтишларича, Зарина рақобатчиларини менсимасмиш. Ўзингиздан эшитсак.

– Йўқ, ёлғон айтишибди. Ҳамма билан муносабатим яхши. Агар бирор ким асабимга тегадиган иш қилса, ҳамманинг олдида ноўрин сўз айтса, аяб ўтирмайман. Хореография билим юртида ўқиганман-ку, тартиб-интизомни яхши кўраман, ўзимни хафа қилдириб қўймаслик ҳам қўлимдан келади. Лекин ҳозир анча босилиб қолганман. Кинокартиналарда суратга туша бошгач, характерим ўзгарди.

— Тўғри қиласиз. Кимнидир ортидан гапиргандан кўра юзига айтган яхши. Бугун очиқ-ойдин суҳбатлашаяпмиз. Келинг, турли миш-мишларга сабаб бўлган гап-сўзларга нуқта қўйсак. «Зарина бировнинг оиласини бузиб, болали кишига тегиб олибди», деган гаплар тарқалди. Тўғриси, мен бунга ишонмадим. Ҳақиқатни ўзингиздан эшитмоқчиман.

— Бировнинг оиласини бузганимда, тўй-томоша қилиб, эрга тегмасдим. Миш-мишларнинг бари ёлғон! Умуман бу менинг шахсий ҳаётим. Уни дастурхон қилишни истамайман!

— Авваллари муҳаббатга ишонмайман, дердингиз? Фикрингиз ўзгармадими?

— Ўзгармади! Севги борлигига ишонмайман. Бу шунчаки ҳиссиёт, бир кун ўтиб кетади. Ақлга эмас, юракка бўйсинади. Бу бир-бирига етишолмаганлар дарди. Бироқ шуниси қизиқки, севишиб, ўлдим-куйдим деб турмуш қурганларнинг оиласи ҳамиша ҳам ҳавас қилгудек бўлавермайди. Ё ажрашиб кетишади, ёки бир-бири билан чиқишолмай қолади. Менимча, оилада муҳаббат муҳим эмас, ўзаро ҳурмат бўлгани маъқул.

— Ўғлингиз, Темурхон янги оилангизни қандай қабул қилди? Ўз отаси ҳақида сўрайдими ҳеч?

— Ота уйимга қайтганимизда Темурхон тўққиз ойлик эди. Шунга ҳам отасини эслолмайди. Ҳозир ҳам сўрамайди. Тақдиримни боғлаган инсоним ўғлимга жуда ғамхўр, меҳрибон. Айнан шу жиҳати менга маъқул келган. Санъатни тушунади, карьера қилишимга қаршилиги йўқ.

— Зарина, саволим салгина кескин бўлиши мумкин, узр. Биринчи турмушингизни асраб қолишингиз мумкинлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Аёлмиз-да, баъзан ўйлаймай қарор қабул қилиб, сўнг пушаймон еймиз.

— Биласизми, бўлмайдигани бўлмас экан. Баъзилар оиламни сақлаб қоламан деб, икки-уч фарзанд кўришади-да, кейин ажрашиб кетишади. Кимга жабр, аросатда қолган болаларга! Менимча, биринчи турмушимни асраб қололмасдим. Чунки бу менга боғлиқ бўлмаган. Яқинда ҳам у тўғрисида эшитдим. Ҳали ҳам ўша-ўша, ўзгармаган. Тўғри қарор қабул қилганимга яна бир карра амин бўлдим.

— Гап-сўзингизга қараганда, олдинги Зарина билан ҳозиргисиннг орасида анча фарқ борга ўхшайди? Шундайми?

— Ҳа. Илгари санъаткор бўламан, демасдим. Лекин ҳозир бунинг акси. Шахсий ҳаётимда ҳам фикрим бошқача эди. Турмушга чиқаман, фарзанд кўраман, ўйнаб-кулиб яшайман, дердим. Энди эса карьера қилишни, ўз устимда ишлашни истайман. Қатъиятли бўлганман чоғи.

— Ҳозир кўзимга қараб туриб ёлғон гапириш қўлингиздан келадими? Шундай нарса айтингки, мен ишонай.

— Вой, ҳозирми? Йўқ, эплолмайман. Билиб қоласиз. Лекин вазият шуни тақозо этса, кўзингизга қараб туриб шунақа аврайман-ки, ишонасиз. Албатта, фойдали ишни кўзлаб, бўлар-бўлмасга алдоқчи эмасман.

— Хиёнатни кечира оласизми? Айтайлик, қийин вазиятга тушиб қолган аёл, бир томонда кўзлари жовдираб турган болалар?

— Нега бу йўлга кирган аёлни қоралашади-ю, эркакларга индашмайди? Чунки эркак қилган ишини унутиб юборади. Уники шунчаки кўнгилхушлик. Лекин аёл кимнидир севиб қолса, ундан бошқаси кўзига кўринмайди. Менимча, агар эркак киши яна бошқа бир оила қуриб, фарзандлари ҳам бўлса, уни кечириб бўлмайди. Борди-ю, шунчаки билиб-билмай "эркакчилик” қилиб қўйса, кечириш мумкин.

— Бугун ортда қолган ҳаётингизга қараб, нималарни англаб етдингиз? Оддий аёл, актриса, ижодкор сифатида?

— Балки бу ҳақда гапиришга эртадир. Яхши кунлар ҳам бор, эслашни истамаганларим ҳам. Ҳаммаси учун шукр қиламан! Пешанамга ёзилганини кўрдим, кўраяпман, тақдирнинг синовларидан ўтдим, ҳамон ўтаяпман. Хатоларим ҳам бўлди, яширмайман. Гоҳида ўйлаб қоламан, агар йигирма икки ёшда турмушга чиққанимда, балки ажрашиб кетмаган бўлармидим? Биринчи турмушимда ёш эдим, эгишса, эгилиб кетавердим. Турмуш ўртоғимнинг беўхшов рашки ҳам маънан, ҳам руҳан эзди. Йўқ, ортда қолганига афсусланмайман. Бўлиши керак экан, бўлди. Ният қиламан, келгусида яхши кунларим кўп бўлсин! Бугун англаганларим шулар. Ёшинг улғайгани сайин ҳаётнинг паст-баландини тушуниб бораркансан. Яна ўзимни қўлга олишни ўргандим.

— Собиқ турмуш ўртоғингиз шунчалик рашкчи экан, қандай қилиб сизни қўйиб юборди?

— Ортимдан келди, ярашайлик деб. Аммо рози бўлмадим. Ўзим учун қарор қилиб бўлгандим.

— Сиз билан суҳбатлашиб ўзимнинг ёшлигимни кўргандек бўлаяпман. Мен ҳам шундай фирклардим бир вақтлар.

— Ўхшатмасдан учратмас, деганлари шу-да!

— Зарина, фарзандларим қатори экансиз. Ёш бўлсангиз-да, ҳаётнинг аччиқ-чучугини кўрганингиз жавобларингиздан билиниб турибди. Бундан кейин ҳам шу руҳиятни йўқотманг. Нимаки бўлса, фақат олдинга қадам ташланг. Ҳамиша ҳар қандай вазиятда иродали бўлиб, иқтидорингизни бундан-да чархланг. Шу йўл билан ҳар қанақа душманни ҳам мот қила оласиз.

— Лекин ҳар хил гапларни эшитиб, жим туриш қийин-да.

— Эътибор берманг. Булар ўткинчи. Мевали дарахтга тош отишади. Менингшиорим, ўзингни бил-у, ўзгани қўй. Омадингизни берсин!

— Раҳмат!

У бир қарашда шўх-шаддод. Аммо бугун суҳбат чоғида Дилфуза ИСМОИЛОВАни тамоман бошқача қиёфада кўрдим. Келгуси сонда ижодкорнинг ҳаётий ҳақиқатларига қулоқ тутамиз. Кейинги "журналист”имиз ким эканлигини Zamonaviy.com сайтидан билиб олишингиз мумкин.

Дилдора ЮСУФБЕКОВА ёзиб олди.

Фотомухбир: Фарруҳ АЛИЕВ.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 2295 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: maslahatlar, foydali, Maslahat bering, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, маслахат, tekin maslahat, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Отабек Муталхўжаев Орол денгизи соҳилида муҳрланди
>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> ШОҲРУҲХОН ҲАЁТИДА ЯНГИЛИК БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> Ғайрат Усмонов «Барселона»га атаб қўшиқ куйлади
>>> Севарани ерга уриб, Шахзодани кулгуга қўйиш кимга керак?
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»
>>> Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА: «Севги борлигига ишонмайман!»
>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Ноябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari