«Улар Саидумарни яхши кўради», — дейди у
Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида қайнона ва қайнотасининг Саидумар билан тушган суратини эълон қилди.
Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда актрисанинг кузатувчиларидан бири унга қайнона ва қайнотаси уни қандай қабул қилгани ҳақида савол берган. Хонанда иккаласи ҳам қабул қилганини айтган ҳамда улар Саидумарни жуда яхши кўришини таъкидлаган.
«Албатта, қайнонам ҳам, қайнотам ҳам қабул қилган. Улар Саидумарни жуда яхши кўради», — деб ёзади актриса.
