Воскресенье, 16.06.2019, 16:31
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1024]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [730]
Hikoyalar to'plami [622]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [995]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [190]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2848]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [383]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [19]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [82]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [11]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 56
Гостей: 56
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2017 » Июнь » 29 » ​Зарина ўзини “ўстирган” “Саодат”, шахсий ҳаёти ва ўғлининг отаси билан муносабатлари ҳақида
10:27
​Зарина ўзини “ўстирган” “Саодат”, шахсий ҳаёти ва ўғлининг отаси билан муносабатлари ҳақида
Бу актрисанинг ижоди давлат буюртмасига кўра суратга олинган "Йўл бўлсин” фильмидан бошланган. Зебо Наврўзова режиссёрлигидаги "Ромео ва Жульетта” картинаси эса унга машҳурлик олиб келди. Кейинчалик у шахсий ҳаётини йўлга қўйиб турмушга чиқди. Анча йиллик танаффусдан сўнг, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ўзининг "Қора кўз”и орқали уни яна катта экранларга қайтарди. Зарина Низомиддинова — бугун ўзбек киносининг юзларидан бирига айланишга улгурган. Илк бор сериалларда суратга тушган актрисанинг — "Саодат” сериалидаги иштироки суҳбатимизга сабаб бўлмоқда.

    Сизни кўриб турганимиздан хурсандмиз. Куни кеча биринчи фасли якунланган сериалда суратга тушдингиз. Адашмасак, биринчи маротаба сериалда ишладингиз...
    У билан "Ромео ва Жульетта” фильмида бирга ишлаганимиздан хабарингиз бор. Ўша йиллардаёқ феъл-атворимиз, дунёқараш ва мақсадларимиз ўхшаш эди. Кўп нарсаларда бир хил фикрлаганимиз учун ҳам ҳамкорликлар бизга қийинчилик туғдирмайди, деб ўйлайман. Бу эса албатта, натижанинг яхши бўлишига асосий пойдевор. Биласизми, Шоҳруххоннинг самимий ва кўнгли тозалигига тан бераман. Машҳурлик уни ўзгартирмаган. Ҳатто, атрофида кимдир, бошқаларни ғийбат қилаётганини эшитиб қолса, уришиб беради. Турмуш ўртоғи Асал Шодиевани ҳам жуда ҳурмат қиламан. Ҳамкасб сифатида муносабатларимиз яхши. Биз оилавий дўстмиз, десам хато бўлмайди. 

— Очиғини айтиш керак, бу сериал нафақат томошабинларга балки, ўзим учун ҳам янгилик бўлди. Аввал бундай катта лойиҳада иштирок этмагандим, сериалда ишлаш бошқача бўларкан. Ўзингиз яхши биласиз, бугун фильмларни суратга олиш учун кўп вақт берилмайди. Ролга киришишга улгурмасимиздан, ишларни якунлаб қўйишарди. Сериалнинг ишлари умуман бошқача. Мазза қилиб ижод қилиш, ролни ҳис этиш мумкин. Мен ойлар давомида Саодат образида яшадим. Икки ярим ой давомида, ҳар куни тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтди. Зарина эканимни эсдан чиқариб ишладим. Ва энг асосийси бу менга жуда ёқди. Ана шундай жараён, роҳатланиб ишлаш имконини беради.

— Сериалда жабрдийда, ҳаётдан бироз қийналган қиз ролини гавдалантирдингиз. Аввал ҳам сизни бундай образда кўрганмиз. Ўзингиз учун бирор янгилик бўлдими?

— Жуда катта кастинг ўтказишди. Бир қанча машҳурларимизнинг киносиновлар топширишганига гувоҳман. Ўзимга келсак, аввалига Саодат билан Шоҳсанам ролининг "проба”сини топширдим. Режиссёр узоқ ўйлаб, бош қаҳрамонни менга мос, деб топди. Ролимга келсак, меҳрибон, кўнгли тоза, яқинлари учун қайғурадиган қизман. Тўғри, бир қарашда у аввалгиларига ўхшашдир, лекин асосийси ўзимнинг ички ҳолатим ва унга ёндашишим ўзгарганини сездим. Иш бир-икки ҳафтада тугагани йўқ. Сериалнинг қисмлари кўпайгани сари ҳаракатларим, қараш ва вазиятлардаги ҳолатларим бир хил бўлиб қолмаслиги учун кўпроқ ҳаракат қилдим, изландим. Ҳа, яна бир гап, сериални суратга олиш ишларида жуда ҳам майда деталларга аҳамият бериш кераклигини ўргандим. Фильмларда эътиборсиз қолдирилган жиҳатлар бу ерда муҳим саналади. Бир сўз билан айтганда, "Саодат” — ижодимдаги ўсиш бўлди.

— Икки-уч йил аввал, бир йилда ҳатто саккиз-тўққизта фильмларда суратга тушардингиз. Бугун эса катта экранларда сиз иштирок этган картиналар нисбатан жуда кам...

— Йилда ўнга яқин картиналарни суратга тушиш мен учун чўт эмас. Ҳаммасига улгурардим. Уларнинг ичидаги икки-учтасидаги савиялилари, бироз одатий ролларни ёпиб кета оларди. Бугун эса ёмонини яширадиганини топиш жуда қийин. Балки ҳозирги айтадиган гапим бошқаларга бироз эриш туюлар. "Актёрларнинг топган баҳонаси шу” дейдиганлар ҳам бор, албатта. Бироқ бундан бошқа сабаб бўлмагандан кейин нима дейишга ҳайронман. Бугун режиссёрлар, сценарийнавислар бироз эринчоқ бўлиб қолганини яширмайман. Бир хил воқеаларни таклиф этишдан ҳеч ким уялмаяпти. Ҳатто, таклиф этилган айрим фильмларимдаги воқеалар реал ҳаётга тўғри келмайди. Мен кўринмай қолдим, рол ўйнашим керак, деб ҳамма таклифга кўниб кетиш эса бугуннинг талаби эмас. Йиллар давомидаги тажрибалардан келиб чиқиб, бироз каттароқ лойиҳаларнинг иштирокчисига айланишни истайман.

— Клипларда эса аксинча, фаоллашгандексиз...

— Адашасиз, клипларда ҳам камнамоман. Охирги марта Шоҳжаҳон Жўраев, Муниса Ризаева ва Шоҳруххон билан ҳамкорлик қиляпман, холос. Шоҳжаҳонни ижодкор сифатида ҳурмат қиламан. Ўзим учун ҳам бу хонанда билан ишлаш қизиқ бўлди. Мунисанинг клипидаги образимни ўзим жуда ёқтирдим. Кўрган бўлсангиз, эртаклардаги жангари қизлар ролидаман, бу мен учун янгилик. Шоҳруххон билан ҳамкорликка келсак, у менинг болаликдаги дўстим. Биргаликда қилган ҳамма ижодий ишимиз доим омадли чиққан. Буни Шоҳруххоннинг ўзи ҳам кўп такрорлайди.

— Кун давомида тез-тез "айлантириб” туриладиган клипларда чиқиш экранлардан тушиб қолмасликнинг бир йўлидир...

— Тўғри, бу нарса билан ўзларига рекламани таъминлаган ҳамкасбларим йўқ эмас. Тан олиш керак, ўзим ҳам ижодий танаффусдан сўнг, энди кинога қайтганимда телевизорда кўриниб туришни ёқтирардим. Аммо бу професионалларга хос йўл эмас. Чунки ким билан тўғри келса, ўшанинг клипида чиқавериш аксинча натижани кўрсатиши аниқ. Яъни, бу билан одамларнинг меъдасига тегиб қолиш ҳеч гап эмас. Мен учун кинодаги каби клипда ҳам муҳим жиҳатлар жуда кўп. Хонанданинг кимлиги, қўшиқнинг маъноси ва режиссёр кимлигини инобатга оламан.

— Ўзингиз айтганингиздек, хонанда Шоҳруххон билан кўп ҳамкорлик қиласиз. Нега айнан у?

— Бир неча йил аввалги бўлган суҳбатимизда "Яхши ва машҳур актёр бўлиш учун, институтда ўқиш шарт эмас. Маҳоратнинг ўзи етарли” деган гапларни айтгандингиз. Аммо хабаримиз бор айни пайтда Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институтининг Драма актёрлиги бўлими талабасисиз...

— (Бироз уялиб) Ёш ва тажрибасиз эдим, ўшанда. Ўйламасдан гапириб қўйган бўлсам керак. Санъатга энди қадам қўйганимда омадим келиб, тезда тилга тушганим учун ҳаволаниб "ўқимасдан ҳам машҳур бўла олдим-ку” деган фикр келган. Бироқ бугун ҳақиқий санъаткор бўлиш учун албатта, устозлардан дарс олиш шарт, деган фикрдаман. Институтда тажриба, янгилик, рақобат бор. Ўзингизни доим синаб туриш имкониятига эгасиз. Менга айниқса, "пластика” ва саҳна нутқи дарслари ёқади. Яна бир гап, ўтган семестрда дарсга кам келганим учун маҳорат дарсининг имтиҳонини, мюзиклда рол ижро этиш орқали топширдим. Биласизми, шу кичик синов менинг театрга бўлган меҳримни оширди. Устозим ва курсдошларимга ҳам ролим маъқул келганини эшитдим. Агар астойидил меҳнат қилиб, ўқисам, жонли ижро — театрда ҳам ишлай олишимга кўзим етяпти. Фақат бу ҳақида ҳозирча аниқ гапиришга бироз эрта.

— Инстаграмда саҳна нутқи устозингиз билан бирга тушган суратингизни жойлаштирдингиз. Бу қўшимча сабоқлар билан бандлигингизнинг ҳисоботими?

— Афсуски, ундай эмас. Устозимиз Рамзиддин Қодировнинг профессионаллигига тан бераман. Ўз ишини билади. Инсон сифатида ҳам самимийлиги эътиборимни тортган. Бу суратни эса дарсдан сўнг, улардан ўзим илтимос қилиб тарихга муҳрлагандим. Қўшимча дарсга келсак, бундай ниятим бор. Фақат бунинг учун вақт керак. Тез кунларда бу режамни амалга оширишга ҳаракатни бошлайман!

— Ижро этган ролларингизда, одамлар билан мулоқотда бўлишни ёқтирадиган касб эгаларини кўп кузатамиз. Адвокат, психолог, журналист... Бошқалар билан мулоқотда бўлиш, уларнинг дарди, муаммоларига ечим топиш ҳаётдаги Заринага қанчалик яқин?

— Актёрга яқин образни таклиф эта олиш бу — маҳоратли, ўз касбини ҳурмат қиладиган режиссёрнинг даражасини белгилаб беради. Ҳақиқатдан ҳам одамлар билан суҳбатда бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларни тинглашни ёқтираман. Айниқса, маслаҳатлар бериш орқали тўғри йўлда эканини кўриш жуда завқли. Балки, бу ичимдан яширин бирор-бир касбга бўлган меҳрдир, билмадим.

— Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларга юклаётган фотосуратларингиз катта муҳокамаларга сабаб бўляпти. Лекин бу гаплар сабаб қадди-қоматингизга урғу бериб суратга тушишни тўхтатаётганингизча йўқ...

— Тўхтатмайман ҳам! Чунки ким нима деса, десин, мен айримларга ўхшаб очиқ-сочиқ кийиниб юрганим йўқ. Шунчаки, бироз тор либосларни яхши кўраман, холос. Бундан ташқари, бу мен танлаган замонавий услуб. Назаримда, ҳамманинг ўз диди ва хоҳишлари бўлиши табиий. Бунга биров тўсқинлик қилиб, уни тарбиясиз ва ахлоқсизга чиқариши нотўғри! Мени ёмон гаплар билан муҳокама қилаётганлар, интернетдаги бошқаларнинг ҳаётига ҳам назар солиб кўришса ёмон бўлмасди...

— Бугун ҳамкасбларингиз орасида санъатдан ташқари шахсий бизнесини йўлга қўйганлар кўп. Балки сизнинг ҳам биз билмаган фаолиятларингиз бордир...

— Бир марта тадбиркорлик билан шуғулланишга ҳаракат қилиб кўрдим. Бироқ, минг афсуски, мендан "biznes women” чиқмас экан. Ишим юришмади. Шунинг учун бугунги даромадим фақат кинодан. Бахтимга оилам, акам бор. Улар мени қўллаб-қувватлаб, кўп ёрдам беришади.

— Ҳаётингиздаги воқеалар эрта бошланган. Машҳурлик, турмушга ҳам эрта чиқкансиз. 19 ёшда она бўлиш ҳам насиб этган. Бунинг ижобий ёки салбий тамонларини нимада кўрасиз?

— Ижодимни эрта бошлаб, бугунги кундаги муваффақиятларимни бошдан ўтказаётганимга ҳеч афсусланмайман. Санъат билан шуғулланиб ёмонлик кўрмадим. Оила қуриш борасида эса афсуслар йўқ эмас. Ўшанда, 18 яшар қиз эдим. Ҳаётий тажрибаларсиз, фақат ҳис-туйғуларга таянган эканман. Агар бугунги кундаги ақлим билан оила қурганимда, биринчи турмушимдан ажрашмаган бўлардим, деб ўйлайман. Лекин, минг шукр, фарзандим ёнимда. Ўзим билан худди опа-укадек улғаяпти. Мени танимаганлар она эканимни билмаганлар, шундай катта болам борлигини кўриб, ҳавас қилишади. Шу бахтим ҳаётимдаги бошқа камчилик ва афсусларни ювиб кетади.

— Ўғлингизнинг ҳамма саволига жавоб бера оладиган онаман, деб айта оласизми?

— Албатта! Ота-онам менга ҳеч қачон ёлғон гапирмаган. Мен ҳам худди шу тарбия усулини ўғлимда қўллаяпман. Фикримча, болани ҳеч қачон алдаш керак эмас. Улар ҳамма нарсани борича қабул қилишга кичиклигидан ўрганишса ҳаётда камроқ қийналишади. У бугун иккинчи синф, лекин катта одамлардек суҳбатда бўламиз. Мисол учун дадаси чет элда, бир-биримизга тўғри келмаганимиз учун ажрашганимизни, ҳатто муносабатларимиз яхши эмаслигини ҳам тушунтириб берганман. Кўчада мен ҳақимда ёлғон гапларни эшитиб сиқилгандан кўра, ўзимдан бор гапни билгани яхшироқ, назаримда.

— Нима бўлганда ҳам у бола. Дадаси ҳақида гапирганингизда кўнгли синишидан чўчимайсизми?

— Собиқ турмуш ўртоғим билан ажрашганимиздан сўнг қайта ярашишга кўп уринди. Уйимизга келиб кечирим сўраган пайтлари ҳам бўлганди. Ўша пайтларда болам, деб меҳр кўрсатганини эслолмайман. Она учун боласига нисбатан бундай бепарволик оғир ботади. Айтмоқчиманки, ўғлим Темирхон бўлиб ўтган воқеалардан кейин дадасини қўмсаши ёки соғиниши қийин.

— Кеча, бугун ёки эрта. Сиз учун ҳаётда қай бири муҳим.

— Кеча бу — ўтган кун. Уни тузатиб бўлмайди. Шунинг учун кўпроқ эртанги кунни ўйлаб яшаш керак. Эртани эса бугундан яхшилашимиз, табиий. Менимча, келажакка интилиш, унинг пойдеворини яхшилаш ҳар бир ўзбекка хос бўлган жиҳатлардан.

Алия СУЛАЙМАНОВА

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 592 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВА "МОДА РОССИИ" ЯРМАРКАСИДА ЛИБОСЛАР ТЎПЛАМИ БИЛАН ИШТИРОК ЭТАДИ
>>> ЗОҲИРШОҲ ЖЎРАЕВ: "БИЗЛАРГА ТАҚЛИД ҚИЛИБ ҚЎШИҚ КУЙЛАЙДИГАНЛАР­ ҚЎРҚИШСИН..."
>>> Шаҳзода Матчонова нега бундай расво тарзда суратга тушди? (фото)
>>> ​ВИА "МАРОҚАНД"ЧИ АБДУРАШИД УЙЛАНДИ(ФОТО)
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlarning xonadonida to`y
>>> ​Davron Kabulov “Million” konsertida ishtirok etadi
>>> Шабнами Сурайё "Бойсун баҳори"да қўшиқ куйлади (фото+видео)
>>> Gulsanam Mamazoitova qalblarni larzaga keltiruvchi qo`shiq yaratdi(Video)
>>> Асал Шодиева Шоҳруҳхонни таваллуд айёми билан табриклади ( видео)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июнь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari