Аввалроқ ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновга номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилгани ҳақида маълумот тарқалган эди.
Кейинроқ Отажоновнинг ўзи ҳам бу маълумотни тасдиқлади ва тафсилотларни айтди. Хонанданинг айтишича, уни Хоразмда тўрт киши ўғирлаб, унга нисбатан ғайриинсоний ҳаракатлар қилган.
Ички ишлар вазирлиги воқеа юзасидан изоҳ берди. Ички ишлар вазирлиги хонанданинг терговга ёрдам бермаётганини қайд этди.
«Воқеа хронологиясига қарайдиган бўлсак, тахмин қилинаётган жиноий воқеа 14 мартдан 15 мартга ўтар кечаси содир бўлган. Аммо бу ҳақда икки кундан кейин Жаҳонгир Отажонов хабар берди. Таъкидлаш жоиз, у 16 март куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги тўйда ҳеч нарса бўлмагандек чиқиш қилган эди. У ўз аризасига кўра қўзғатилган жиноят иши бўйича терговга ёрдам бериш ўрнига, 20 март куни Тошкентга қайтиб келган ва ҳалигача тергов органларининг талабларини эътиборсиз қолдириб келмоқда» – дейилади ИИВ хабарида.