Понедельник, 27.03.2017, 19:18
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 118
Гостей: 118
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2016 » Декабрь » 26 » Жаллод “Ота ўғил”
18:22
Жаллод “Ота ўғил”
"Бировни калтакласанг, боплаб адабини бергин, токи иккинчи бор сенга рўбарў келишга қўрқсин”
Ўғлининг мактабда қилган майда безорилиги учун ўқитувчининг эътирози ва жарима тўлаши ҳақидаги хабарини эшитган Умарали "Каптива”сини юқори тезликда дарвозахонага ҳайдаб кирди-ю, аммо тормозни босишга кечикди. У итни орқа оёғи босиб мажақлаб юборди. Бу ҳолатдан фақатгина оиланинг кенжатой эркаси Жавоҳир ўзини йўқотмади. У ертўладан болтани олиб чиқди-да, бир зарб билан итнинг шалвираб қолган оёғини тиззасидан чопиб ташлади. Кейин итни бир амаллаб қопга солиб теракзорга тириклайин кўмиб келди.

— "Бировни калтакласанг, ўрнидан турмайдиган қилиб адабини бергин, токи иккинчи бор сенга рўбарў келишга қўрқсин", деб ўзингиз айтгансиз-ку, — "нима бўлди” дегандек, савол назари билан унга қараб турган отасига жавоб берди Жавоҳир.

—  Ҳа, ота ўғил, ақлингга қойил! – ўғлининг елкасига қоқди ота. – Келган бало шу итга урган бўлсин...

***

"Ҳар ким экканини ўради" деганларидек, худди шу тобда у сассиқ-алаф уруғини экиб, райҳону атиргуллар униб чиқишини кутаётганди...

Мактабни амал-тақал тамомлаган "ота ўғил” қурилиш коллежини ҳам бир амаллаб битирди.

Қурилишни озроқ ўрганган бу йигит якка тартибда уй қурадиган мижозларнинг ишончини тез қозонар, 5-6 кишилик гуруҳ тузиб, ишни жадал бошлаб юборарди. Аммо пулни олгач бу ерларда қайтиб қорасини кўрсатмасди.

ЭСКИ ТАНИШ
Жавоҳир ўзидан ёши анча катта, эски таниши Ҳабибулла билан пивохонада тасодифан учрашиб қолди.

— Жўва, ўшанда пулни олиб, "қуённи расмини чизворган” экансан, – ширакайф Ҳабибулла унинг ёқасидан олди. — Қурилишнинг эгаси бир ой бизни текинга эзиб ишлатди. Қани, ҳақимни чўз!

Пиёниста оғайниси билан ярашиш учун бир шиша ароқ етарли эканини яхши билган Жавоҳир, ўзи ҳам "чанқаб" турганлиги боис, шеригини ярим тунгача меҳмон қилди. Базми жамшид эртасига ҳам, индинига ҳам давом этди.

— Менга қара, Жўва, — деди сигарет тутатаркан Ҳабибулла, – сенга янги дазмол ва биллур стаканлар керакмасми, сотаман? Ўзимники. Пул керак, тушундингми? – деди столдаги деярли бўшаб қолган ароқ шишасига имо қилган шериги. —  Хотиним ва қизим икки кундан бери бозорда сотишолмаяпти.

— Айтаман, дадам сотиб олади, — деди Жавоҳир. — Эртага дала-ҳовлига олиб келишсин.

— Улар эртага эрталаб ёнимиздаги бозорча эшиги ёнида бўлишади, хотиним Викани танийсан, уни отангнинг олдига ўзинг бошлаб борасан, — деди Ҳабибулла.

Келишилган жойда уни кутиб турган Вика холани Жавоҳир узоқдан таниб олди. Вика эски таниши билан учрашгач, ёнидаги, кщринишидан ўсмир ёшдагиларга ўхшайдиган қизи Ойдин билан Жавоҳирни таништирди. Учаласи бу ердан унча узоқ бўлмаган Жавоҳирларнинг дала-ҳовлиси томон пиёда кетишди.

БЎЙДОҚОНА ҲАЁТ

Ота-онаси билан тез-тез аразлашиб турадиган Жавоҳир, асосан мана шу ерда бўйдоқона ҳаёт кечирарди. Икки қаватли бу ҳашаматли бинони отаси пули кўпайган пайтларида қурдирган бўлиб, ҳозир қаровсиз, анча нураб қолганди.

Дала ҳовлидаги боғни айланиб, у ердаги узумлардан тановвул қилгач:

— Энди кетайлик, ойи, — деди Ойдин ийманиб. 

Ўй-хаёли шу норасида қизни "тўри"га илинтириш билан банд бўлган Жавоҳир хушомадни жойига қўйиб деди:

— Сиз уйга бораверинг, Вика. Боя телефонда дадам келолмасликларини айтгандилар. "Нарсаларни ташлаб кетаверишсин, пулини эртага бераман", дедилар. Ичкарида ўзим деворга ишлаган нақшлар бор. Шуларни кўрсатаману, қизингизни ортингиздан жўнатиб юбораман. 

Она рози бўлиб, узум тўла халтани кўтарганча йўлга тушди.

ЖИРКАНЧ НИЯТГА ПАНД БЕРГАН ЧАҚИРИҚ

Қизни бинонинг иккинчи қаватига бошлаб чиққан Жавоҳир, наридан-бери нақшларни кўрсатди-да, уни деярли мажбурлаб стол атрофидаги курсига ўтқазди. Йигит қўшни хонага чиқиб кетгандан сўнг атрофни кўздан кечирган қиз, бурчакдаги кўрпалари бетартиб бўлиб ётган темир каравотни кўрди-ю, негадир юрагини ваҳима босди.

Бу вақт шайтоннинг гапига кириб, жирканч ниятини амалга ошириш учун ҳамма нарсага тайёр турган йигит, ошхона пичоғини кўтариб, қизнинг ёнига чиқди.

Худди шу вақт кутилмаганда ташқаридан таниш овоз эшитилди:

— Ойдин, юр қизим, кетдик...

Онасининг товушини эшитган қизга "жон” кириб, ўрнидан сакраб турди. Жавоҳир чапдастлик билан ҳозиргина қизнинг томоғига тиралиши лозим бўлган пичоқ билан дастурхондаги олманинг пўстлоғини арта бошлади.

Жавоҳир кўзлаган ниятига етолмай армонда қолди.

КЎНГИЛ СЕЗГАН НОХУШЛИК

Эртаси куни озроқ пулни ёнига солиб, Ҳабибулла билан ароқхўрлик қилиш учун унинг уйига келган Жавоҳир, ажойиб хушхабарни эшитиб, суюниб кетди.

—   Ошнангиз шаҳарда ишга жойлашди, энди фақат якшанба кунлари бўш бўлади, – деди Вика йигитни ичкарига таклиф қиларкан.

—   Дадам ҳалиги стаканлар билан дазмолнинг пулини берганди-я, ола келаман деб, ёдимдан чиқибди, — деди йигит.

Кейин бироз ўйланган киши бўлиб, қўшиб қўйди:

— Агар Ойдинни менга қўшиб юборсангиз, пулни бериб юборардим.

Йигит ва қиз кимсасиз уйнинг иккинчи қаватига кўтарилишди. Таниш хонага кирган Ойдин, аллақандай нохушликни сезгандек, орқасига тисланди. Аммо қочишга кеч бўлганди... Ор-номуси топталган ожиза қизни дарвозагача кузатиб қўйган Жавоҳир, деди:

— Воқеа тўғрисида бировга "чурқ" этадиган бўлсанг, сени ҳам, ота-онангни ҳам, барча оила аъзоларингни ҳам сўяман, тушундингми? Қасам ич!

Шу куниёқ жинояти фош бўлишидан қўрққан Жавоҳир, ишлаш баҳонасида Қозоғистонга қочиб кетди.

Орадан 8-9 ой ўтгач, "ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолган"лигига ишонч ҳосил қилган йигит яна шаҳарчага қайтиб келди.

УЙДАГИ "ЦИРК”

Кўнглига нима келса, шуни қилиб келган Жавоҳир, жинояти жазосиз қолганидан кейин босар-тусарини бутунлай унутди.

Куппа-кундуз куни у икки шиша ароқ ва бир шиша салқин ичимликни кўтариб, Викториянинг хонадонига кириб келди. Гарчи, олдиндан хабардор бўлса-да, Ҳабибулланинг бугун уйга келмаслигини эшитган меҳмон, шишаларни кўтариб, ёлғондакам кетишга отланганини кўрган уй бекаси, уни бир амаллаб қолишга кўндирди. 

Шу орада хонада пайдо бўлган Ойдин, онасига дугоналари билан сайр қилиб келишини айтиб, чиқиб кетди.

Анчага чўзилган базми жамшиддан тагидан қирқилган дарахтдек, ёнбошига "шилқ" этиб ағдарилган аёл уйқуга кетди. Уйга кириб онасининг аҳволини кўрган Ойдин онасига нима бўлганини тушунишга урингунича Жавоҳир ёлғондан гандираклаб бориб, кириш эшигини қулфлаб келди. Унинг қайтиб келаётганини кўрган қиз, қўрқиб кетди. Жавоҳирнинг мақсадининг англагач эса жон ҳолатда ўзини ҳимоя қилишга уринди. Азбаройи жаҳли чиққан Жавоҳир, қизнинг қўлларини қайириб, қўшни хона эшигигача судраб келди. Қиз сўнгги кучини йиғиб, йигитнинг қўлидан чиқди-да, ўзини онаси ётган жойга отди. У қўллари билан онасининг оёқларини қучоқлаб олди. Аммо онаси ичган ароқлари сабаб ҳали ҳам ўзига келмаганди.

— Цирк тугади, манжалақи! — хитоб қилди Жавоҳир ҳамон лабидан сизиб чиқаётган қонни енги билан артаркан. Сўнг қизнинг икки оёғини икки қўлтиғига қистириб, қўшни хонага судраб кетди. Йигит хонанинг чироғини ўчириб, эшигини беркитди...

Номуси топталган қиз бечора эрталабгача онасининг тепасида ўтириб, йиғлаб чиқди.

Тонг саҳарда кайфи тарқаб, уйғонган Вика, қизининг лаб-лунжи шишиб, кўзлари кўкарганини, қулоғида эса қон қотиб қолганини кўрди-ю, уни сўроққа тутди.

Боши қаттиқ лўқиллаётган она қизининг гапларини охиригача эшитмай, шиша тагидаги ярим пиёладан мўлроқ қолган ароқни "ютди"-ю, яна ўрнига йиқилди.

Шу воқеалардан кейин Жавоҳир яна ярим йилча вақт дом-дараксиз, қаёқларгадир йўқ бўлиб кетди...

УЗОҚ ТАНАФФУСДАН КЕЙИНГИ ТАШРИФ

Яна пайдо бўлганида эса икки шиша ароқни қўлтиқлаб Ҳабибулланикига отланди. Меҳмонга кўзи тушган Ойдин, ўзидан бир ёш кичик жияни Генани бошлаб, ташқарига чиқиб кетди.

Ароқни фақат иккита пиёлага қуйилганини кўрган Жавоҳир, уй эгасига савол назари билан қаради.

— Шифокорлар Викага ичишни бутунлай тақиқлаб қўйишди, — деди Ҳабибулла диван-каравотда ранги бир аҳволда ётган хотинини кўрсатиб. — Қайтага яхши бўлди, мазза қилиб ичамиз.

Бошда дўстона гаплашиб ўтирган "улфат"ларнинг овози иккинчи шиша яримлагандан сўнг баландлашди. Уй эгасининг мақтанчоқликлари меҳмоннинг нафсониятига тега бошлади.

— Қулоғимга лағмон осаверманг, Хаба, — деди йигит қўлини шеригига бигиз қилиб, — мен ёш бола эмасман.

— Менинг олдимда сен она сути оғзидан кетмаган гўдаксан, тушундингми? — ўрнидан турди гандираклаб Ҳабибулла. — Сен думбулвойга "лақабимни айтма”, деб огоҳлантирганман.

Шундан сўнг уй эгаси хотини ётган диван-каравот остига мўралаб, ниманидир излади. Ахтарган нарсасини тополмагач, қўшни хона эшигини очаркан, ғўлдиради:

— Сен думбулвойни жазолашим керак. Ҳукм ўқилди, шикоятга ўрин йўқ!

Вика билан гапга чалғиб қолган Жавоҳир, орқа томонидан Ҳабибулланинг қўлидаги темир бўлаги билан берган зарбасига чап бериб қолди. 

Ўрнидан турган йигит бир ҳамла билан Ҳабибулланинг қўлидаги темир бўлагини тортиб олди-да, унинг бошига туширди. Бошига яна икки-уч марта темир калтак тушганидан кейин тинмай бақириб-сўкинаётган эркакнинг овози ўчди.

Жавоҳир эрини охирги дақиқаларгача қўлидан келганча қаттиқ ҳимоя қилган Викани ҳам аямади, бошига кетма-кет уч марта темир бўлаги билан урди. Хонага бирдан сукунат чўкди.

Жавоҳир қўлидаги темирни улоқтириб юборди-да, боши қонга беланиб ётган Ҳабибуллани судраб ваннахонага олиб кирди. Кўнгли нимадандир тўлмади шекилли, унинг бошини сув тўла ваннага тиқиб қўйди. Виканинг жонсиз жасадини эса ваннахона деворига суяб, ўтқизиб қўйди.

Аммо ҳали ҳушини йўқотмаган Ҳабибулла тиззалаб ўтириб олиб, алланарсаларни ғулдираб гапирганини эшитган Жавоҳир михда илиниб турган эркаклар кўйлагининг енгини жабрланувчининг бўйнига сиртмоқ қилиб солди-да, жон-жаҳди билан бўға бошлади. Бирпасдан кейин оёқ-қўли, боши шалвираб осилиб қолган мурдани ваннага суяб, ўтқазиб қўйди.

Бу орада қаёқдандир пайдо бўлган ва мурдаларни кўриб қўрқиб қочган Виканинг набираси Генани тутиб олиб меҳмонхонага судраб кирди. Болани аввал бошига темир бўлаги билан урди, кейин шу атрофдан дорга тортиладиган арқон топиб, Генанинг бўйнига солди. Боланинг мурдасини қотил ҳожатхонага олиб кириб ташлади.

Уйга мўралаб, Жавоҳирнинг ҳаракатларидан хабар топган Ойдин ҳам қочишга уринди. Жавоҳир уни тутолмади. Қизни қўлга туширолмаган қотилнинг "патагига қурт тушди”. Мамлакатдан қочиб кетишни режалаштирган жиноятчи хонадон чироқларини ўчирди, эшикни қулфлаб, калитни чўнтагига солди-да, жуфтакни ростлади.

У паспортини олиб чегарадан ўтиб кетаётганда ушланди.

*   *   *

Уч нафар бегуноҳ инсонни ўта шафқатсизлик билан ўлдирган, шунингдек балоғат ёшига етмаган қизни зўрлаган одамкуш Жавоҳир Умаралиевга жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг ҳукми билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Содир этилган ушбу ўта оғир жиноятнинг оғриқли нуқталари кўп. Ахир жиноят чўлда ёки кимсасиз оролда эмас, одамлар зич яшайдиган кўпқаватли уйда содир этилган. Наҳотки, бақир-чақирни ҳеч ким эшитмаган бўлса?.. 

Саволлар бисёр, жавоб эса битта. У ҳам бўлса — лоқайдлик. Олдиндан узр сўраган ҳолда айтмоқчи эдик, агар жабрланувчилар орасида тасодифан сизнинг яқин кишиларингиз бўлиб қолганда, нима қилардингиз? Биз жавоб талаб қилмаймиз. Аммо бу ҳақда чуқур мулоҳаза қилиб кўриш имконияти мавжудлигини эслатиб қўймоқчимиз, холос.

Исматулла МАМАНОВ,
Жиноят ишлари бўйича 
Тошкент вилоят судининг судьяси.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 140 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Dmitriy Dyujev o`zbekistonlik talabaning filmida suratga tushdi (Foto)
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»
>>> Gulsanam Mamazoitova qalblarni larzaga keltiruvchi qo`shiq yaratdi(Video)
>>> Javlon Shodmonov o`g`il farzandli bo`ldi
>>> Лола. Бир пайдо бўлади, бир тинчиб кетади.
>>> ​Rayhon konsertidan: 6 ta duet, jonli ijro, betakror raqslar va “jonlangan” tarix(Foto)
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlarning xonadonida to`y
>>> Nilufar Usmonova 1,5 yil oldin bergan va`dasining ustidan chiqdi
>>> Nilufar Usmonova qizini sog`ingan ota nomidan qo`shiq ijro etdi (Audio)
>>> Райҳон Шаҳзода билан муносабатлари айни пайтда қай даражада эканлигини айтди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari