Четверг, 05.12.2019, 22:43
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1463]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [1097]
Hikoyalar to'plami [966]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [111]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1145]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [152]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [40]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [357]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [4679]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [576]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [186]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [27]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 70
Гостей: 70
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2017 » Август » 22 » ЖАСУР УМИРОВ ОСМОНГА ҚАРАБ КУЙЛАШИ, КЎП МАЪМУР АЛМАШТИРИШИ ВА КУЗДА УЙЛАНАЁТГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
08:15
ЖАСУР УМИРОВ ОСМОНГА ҚАРАБ КУЙЛАШИ, КЎП МАЪМУР АЛМАШТИРИШИ ВА КУЗДА УЙЛАНАЁТГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
Жасур Умировни бироз қўрс ва димоғдор дейишади. Аммо кўнглини топа олсангиз, ундан яхшигина суҳбатдош чиқиши мумкин.Ўз қарашлари, дунёси ва ҳақиқати бор хонанда "Даракчи" газетаси учун интервью берди.

— Жасур, суҳбатимизни сиз ҳақингиздаги сўнгги гап-сўзларга аниқлик киритишдан бошласак...

— Мен ҳақимда яна қандай гап эшитдингизлар (кулади)?

—Айтишларича, тўй яқин экан...

— Тўғрисини айтинг, қандай қилиб ҳамма нарсадан бохабар бўлиб юрасиз-а? Сизлардан ҳеч нарсани сир сақлаб бўлмайди-я (кулади). Нима бўлганда ҳам қойил, бу хабарни ҳатто яқинларимизга ҳам айтмагандик. Фақат оилавий келишиб, онам совчиликка юрганлари рост.

— Демак, тахминларимиз рост экан-да...

— Очиғини айтсам, икки-уч йилдан буён уйланиш ҳақида жиддий бош қотириб юргандим. Аммо, тўғриси ўзимга маъқул келадиган қиз тополмаяпман. Лекин онам менга берган муддат тугай деяпти, инжиқлик қилмасдан тезроқ қарор қабул қилишим керак. Яъни шу йилнинг кузида уйланаман.

— Тўй ойлари аниқ экан, демак, қиз ҳам топилган, нега яширяпсиз?

— Бу ҳақида тўлиқ гапирмаётганимга биргина сабаб — ўзимиз ҳам аниқ хулосага келганимиз йўқ. Совчиликка бордик, қизни кўрдик, ҳозир у томоннинг жавобини кутяпмиз.

— Жасур Умиров урф-одатларимизга хос, совчилар орқали умр йўлдош танлар экан-да?

— Ҳақиқий муҳаббат тўйдан кейин бўлади, деб бежизга айтишмаган-ку. Бироқ шундай бўлса ҳам биринчи ўринда ўзимнинг кўнглимга қулоқ тутаман. Онам менга кўрсатган қиз, албатта ўзимга ҳам ёқиши шарт. Агар юрагим жиз этса, бўлди. Масала ҳал! Мен танлаган қиз хоҳ чиройли, хоҳ хунук бўлсин, биринчи ўринда ўзимга ёқиши керак. Ҳаётда, ташқи кўриниш биринчи ўринда эмас, деб биламан.

— Ижодингиз ҳақида ҳам гаплашсак. Сўнгги икки-уч йилдан буён тақдим этаётган концерт дастурларингиз танқидларга учраяпти...

— Одамларнинг фикрлари ўзимга ҳам етиб келди. Лекин мен ҳам ҳар бир ижодкор каби доим яхши ишлашга ҳаракат қиламан.

— Сиз ҳақингизда "Концертга тайёргарликсиз чиқади” деган гаплар кўп бўлди. Шуларни инобатга олсак, балки, ўзингизда масъулият камайгандир...

— Бир йил олдинги концертимга, ҳақиқатдан ҳам кам репетиция қилгандим. Сабаби, ўшанда вилоятлардаги учрашув ва хизматларга чалғиб, тайёргарликка вақтим етмаган. Ва бундан ўзим ҳам жуда афсусланганман. Томошабинлар олдида уялиб қолгандим, ўшанда. Аммо бу йилги дастурда барча камчиликларни бартараф этиш ҳаракатидаман. Режамизга кўра, ноябрь ойида концерт бераман.

— Сўнгги вақтларда ёрдамчи ва маъмурларни кўп ўзгартиряпсиз...

— Минг афсус, "администратор” деганлари содиқ бўлмас экан. Ишни бошида ўзини яхши кўрсатиб, қўлига пул тушса, бошқа одамга айланиб қолишади. Ёки менга фақат шундайлари учраяптими, билмадим. Хуллас, ижодимни бошлаганимдан бери бешта маъмур алмаштирдим, чоғи.

— Бугун кўпгина ҳамкасбларингиз, акаси, укаси билан ҳамкорлик қилади. Нега сиз акангиз билан ишламайсиз?

Бу таклифни акамга жуда кўп марта айтганман. Аммо у мен билан ишлашни истамайди. "Кўча-куйда сени ортингдан турли гап-сўзларни эшитсам, ўзимни тутиб туролмайман. Сен билан ишласам, уларга яна бир қадам яқин бўлиб қоламан. Кейин эса муаммо кўпаяди” дейди доим.

— Қўшиқларингиз енгил мавзуларда бўлса ҳам ёшлар орасида тез оммалашади. Бунинг сири нимада деб ўйлайсиз?

— Биласизми, қўшиқларимда мураккаб мавзуларни эмас, айни вақтда халқ орасида юрган гап-сўзларни куйлашга ҳаракат қиламан. Балки шунинг учун ҳам ёшларга ёқаётгандир... Бундан ташқари замонавий мусиқадан ҳадеб жиддийлик ахтаравериш ҳам тўғри эмас. Ҳаётда шундоқ ҳам муаммолар кўп. Биз эса қўшиқларимиз билан уларни чалғитиб, одамларга яхши кайфият беришимиз керак.

— Ижодингиз давомида умуман дуэт қўшиқ куйламагансиз. Нега?

Биров билан ҳамкорликда ишлашни ёқтирмайман. Балки йиллар ўтиб мени "Ўзбек шоу-бизнесида бир марта ҳам дуэт куйламаган хонанда” деб тилга олишар. Чунки келажакда ҳам ҳеч ким билан дуэт куйлаш ниятим йўқ. (кулади).

— Йиллар ўтгандан кейин ҳам ўзингизни шу соҳада кўра оляпсизми?

— Албатта, ҳатто ҳозирги йўналишда куйлашимни ҳам биламан. Фақат қўшиқларим ёшимга мос, жиддий, мавзуларда бўлади.

— Бугун аксарият ҳамкасбларингиз санъатдаги фаолиятидан ташқари қўшимча даромад манбаини ҳам йўлга қўйган. Сизни улар қаторига қўшишимиз мумкинми?

— Шу кунгача санъатдан бошқа бирор соҳада ўзимни тасаввур этиб кўрмаганман. Аммо келажакда қўшимча иш очиш ниятим йўқ эмас. Келажакда кичикроқ продюсерлик маркази очиб, ёш хонандаларни қўллаб-қувватлаш ниятим бор.

— ТВ, радио ёки газеталарга интервьюга чақиришганда биринчи бўлиб хаёлингиздан нималар ўтади?

— Ўзим мухлис бўлиб санъаткорларнинг интервьюларини мароқ билан ўқиган пайтларимни эслайман. "10-15 йил аввал, мен ҳам уйда санъаткорларнинг суҳбатларини ўқиб, ҳавас қилардим. Бугун эса ўзим улар каби бўлдим, орзуларим ушалди” деган ўйлар ўтади. Шунинг учун ҳам имкониятим ва вақтим бўлса, албатта журналистлар билан учрашаман.

— Ўша пайтда ҳамкасбларингиздан кимнинг интервьюси ёдингизда қолган?

— Жаҳонгир Отажоновнинг гапларини ҳали-ҳалигача эслайман. Ўшанда "Консерваторияда мендан яхши куйлайдиган талаба йўқ” деб мақтанган эди. Ўзига бўлган ишончнинг кучлилиги мени қойил қолдирган.

— Ҳар бир инсонда бирор-бир нарсадан уялиш ҳисси бўлади. Яъни, комплекс. Ўзингизда шу ҳолатни кузатганмисиз?

— Тўй ва хизматларга кириб келишга жуда уяламан. Ҳамманинг эътибори менда эканини сезсам, ўзимни қўйишга жой тополмай қоламан. Шунинг учун тўй, концерт ва тадбирларда, кўпинча осмонга қараб қўшиқ куйлайман (кулади)

— Фикрларингизни ҳар доим ҳам тўлиқ баён эта олмаслигингизни сезганман...

— Тўғри, бу одатим ҳам йўқ эмас. Бунга айтаётган гапимни ҳамма ҳам мен истагандек тушунмаслигини сезиб турганим сабаб бўлса керак.

— Ўйлаганларингизни тўғри ва борича етказиб бериш учун сўз бойлиги керак, бунинг учун эса кўпроқ китоб ўқиш лозим. Бу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрмаганмисиз?

— Тан олиб айтаман китоб кам ўқиман. Ва бу менинг энг катта камчилигим. Лекин секин-секин бу нарсани бартараф этишга ҳаракат қиляпман.

— Ижтимоий тармоқда сизни эътиборингизни тортган воқеалар ҳақида гаплашсак...

— Сўнгги вақтларда бир нарса диққатимни тортди. Бугун одамлар интернетга, қайсидир санъаткорнинг ҳаётини билиш учун эмас, сиёсий ва ижтимоий ҳаётимиздаги ўзгариш ва янгиликларни билишга кирадиган бўлишган. Кўпчилик ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан бехабар қолмайлик деган мақсадда киришяпти. Шахсан ўзимни 23 яшар йигитнинг вазир ўринбосари этиб тайинлангани эътиборимни тортди. Чунки Алишер Саъдуллаевнинг Халқ таълими вазирининг ўринбосари этиб тайинлангани Президентимизнинг биз ёшларга бўлган ишончини билдирди. Ҳар биримиз уларнинг ишончларини оқлашимиз шарт!

Бундан ташқари, бир неча ой олдин ўқитувчисининг устидан калака қилиб кулаётган талаба қизнинг видеосини кўриб жуда жаҳлим чиқди. Ёшгина қиз отаси тенги инсонга гапираётган гаплари ақлга сиғмайди. Ўқитувчи кўз нурини, асабларини сарфлаб ўқувчиларга дарс берса-ю, уни видеодаги каби ўқувчилар ҳурматсиз қилса... Бу нима деган гап?! Тўғри, ўзим ҳам ёш бўлганман, вақтида шўхлик қилиб ўқитувчиларнинг жаҳлини чиқарганман. Аммо ҳеч қачон уларнинг устидан кулган эмасман. "Устоз отангдек улуғ” деб бекорга айтишмайди-ку.

Ота-оналар ҳам болалар назоратини кўздан қочирмаслиги керак. Ўсмир ёшлар эса меҳнатдан қочмаса, энг аввало ота-онасини ўзига дўст деб билса, назаримда ҳеч қачон тўғри йўлдан адашмайди...

ЯНГИЛИК

— Янги қўшиғимиз тайёр. "Аваз” деб номланган қўшиқни бир йўла клипи билан мухлислар эътиборига ҳавола этмоқчиман. Клипмейкер Наримон Султонхўжаев билан комедия жанрда видеоролик ишладик. 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 578 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> «Уммон» гуруҳи яна бир бор қатъий огоҳлантирилди
>>> ​Sharof Muqimov: “Sevinch menga qizimni ishonib topshirgisi kelmaydi”
>>> Таркан илк бор ота бўлади (видео)
>>> ​РАЙҲОН ВА ОЙХОН ЯНА ХОЛА БЎЛИШДИ
>>> ​Sevara Nazarxon va uning oilasi(Foto)
>>> ​Nargiza Salmonovaning muxlislaridan biri u tufayli oilasi bilan ajrashganini ma`lum qildi
>>> “SETORA*TANHO” guruhi: “Xato qilmasak, tajribaga ega bo`lmasdik”
>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> “Маҳаллада дув-дув гап-2” кинофильми ҳақидаги тафсилотлар маълум қилинди
>>> ​Beyons egizak farzandlarni dunyoga keltirdi


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Август 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari