Пятница, 28.01.2022, 18:45
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4105]
MP3 Musiqalar Yuklash [3]
Fikr va Mulohaza qiling [2019]
Hikoyalar to'plami [1477]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [114]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2001]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [184]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [616]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [9501]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [978]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [55]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [44]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [734]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [94]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [44]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 60
Гостей: 60
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2021 » Декабрь » 29 » Жоҳил (1-қисм). Тиланчи ва мардикор Гитлер ҳокимият тепасига қандай келди?
06:34
Жоҳил (1-қисм). Тиланчи ва мардикор Гитлер ҳокимият тепасига қандай келди?
"Ҳаёт – бу ўлимга навбат туришдир, лекин баъзилар навбатсиз кетади”.

Учинчи рейх Фюрери Адольф Гитлер

Бола худди оқ қоғозга ўхшайди. Унга ниманинг тасвирини туширсак, ўша акс этади. Дунёдаги энг ёвуз инсон ҳам болалигида қора иллатлардан йироқда, бахтли ҳаётни орзу қилган. Бироқ вақт ўтиши билан атрофдаги муҳитнинг таъсири доирасида боланинг қалбида нафрат, ғазаб, бир сўз билан айтганда, ёвузлик пайдо бўлади. Адольф Гитлер ҳам болалик йилларида машҳур рассом бўлишни ва оддий инсонлар каби ҳаёт кечиришни орзу қилди. Бироқ "тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди” деганларидек, Гитлер тарихда машҳур рассом бўлиб эмас, балки ёвуз жоҳил сифатида ном қолдирди.

Бугунги мақоламизда, божхона хизматчиси оиласида дунёга келган, ҳаётнинг қаттиқ зарбалари оқибатида шафқатсиз инсонга айланган, Биринчи жаҳон урушида қатнашиб, Германиянинг мағлубияти учун келажакда ўч олишни ўз олдига мақсад қилган, Учинчи рейх Фюрер (доҳий) Адольф Гитлернинг сирли ҳаёти ҳақида маълумот берамиз.

Бахтсиз болалик

1889 йил 20 апрель баҳорнинг илиқ кунларининг бири. Австрия ва Германия чегараси яқинидаги Браунауам Инн шаҳрида яшовчи божхоначи оиласида бахт чироғи порлади. Ниҳоят Алоис Иоганн Шикльгрубер ва Клара Гитлер оиласида тўртинчи фарзанд дунёга келди. Бу боланинг туғилишини Клара Гитлер жуда интиқиб кутган эди. Сабаби 29 ёшли Клара икки йил ичида учта фарзандидан жудо бўлганди. Она ўз ўғлига Адольф деб исм қўйди. Чақалоқ онасига жуда ўхшарди. Адольф Гитлернинг онаси жиддий, оппоқ қиёфали, кўзлари катта-катта, эътибор билан боқувчи, меҳнаткаш аёл эди. 

Адольф ўзининг сабр тоқатли онасини яхши кўрар, у ҳам ўз навбатида учинчи ўғлини ўзининг севимли фарзанди деб ҳисобларди. Клара ўз ўғлига бор меҳрини беришга қарамай, Адольф жиззаки бола бўлиб улғайди. Бунга унинг отаси Алоиснинг золимлиги сабаб бўлди. Алоис Гитлер уч маротаба уйланган бўлиб, ичкиликка муккасидан кетган эди. У маст ҳолда уйга келиб, хотини ва болаларини дўппослаб, уларни ҳақорат қиларди. Гитлер ўз хотира дафтарларида отасининг маст бўлганида шафқатсиз, пулни совурувчи одам бўлгани ҳақида бир неча бор ёзган. Эҳтимол Фюрернинг бошқаларга бўлган жўшқин нафрати ўз отасига бўлган нафратидан келиб чиққандир.


1895 йилда ёш Гитлер Линц яқинидаги Фишльхам шаҳарчасидаги мактабга ўқишга боради. Ўта диндор бўлган Гитлернинг онаси ўғлини руҳоний бўлишини истарди. Шу мақсадда Клара 1897 йилда ёш Гитлерни Ламбахдаги бенедиктлар монастирига жўнатди. Бир куни роҳиб монастирь боғидаги дарёда чўкаётган бир болакайни қутқариб қолди. Бу болакай Адольф Гитлер бўлиб, бу қилмиши учун уни монастирдан ҳайдашди.

Очликдаги беш йил

1898 йилда Гитлернинг отаси Линц яқинидаги Леондинг қишлоғидан уй сотиб олди. Тез орада оила янги уйга кўчиб ўтади. Ёш Гитлер ўқишини Штейре мактабида давом эттирди. У ўша мактабда тарих муаллими Леопольд Петчдан немис халқининг тарихини ўрганади. Айнан Леопольт Петч ёш Адольфнинг онгига миллатчилик ғояларини сингдирди. Бироқ бўлажак Фюрер 16 ёшида мактабни ташлаб кетади.

1907 йилнинг январь ойида Адольф Гитлернинг онаси кўкрак саратони бўйича мураккаб операцияни бошидан ўтказади. Онасининг соғлиғи яхшилангач, Адольф ўша йилнинг кузида Вена шаҳрига йўл олди. Бироқ уни Венада омадсизлик кутиб олди. Гитлер Вена бадиий санъат академиясига кириш учун имтиҳондан ўта олмади. Бу ҳам етмаганидек, 1908 йилда онаси вафот этди. Фюрер учун бу қаттиқ зарба бўлди. Шундан сўнг, у Вена шаҳрида 5 йил давомида тиланчилик ва чизган суратларини сотиш билан кун кўрди.


Фюрер ўзининг хотира дафтарларида Венада ўтказган беш йили ҳақида шундай ёзади:

    "Венадаги ғариблик ва кулфатдаги ғам чекишни ҳеч қачон унутиб бўлмайди. Бу беш йил ичида мен аввалига мардикор бўлиб, кейин эса расм чизиб яшаш учун пул топдим. Очлик ҳар доим менинг ҳамроҳим эди. У мени бир нафасга ҳам тарк этмасди”.

Биринчи жаҳон урушидаги иштирок

1913 йилнинг май ойида Адольф Гитлер Венани тарк этиб, Мюнхенга келади. Биринчи жаҳон уруши остонасида у ҳарбий хизматга бориш учун тиббий кўрикдан ўтади. Аммо Фюрер жуда нимжон бўлгани учун шифокорлар уни ҳарбий хизматга нолойиқ деб топади. 

1914 йил 28 июль куни Биринчи жаҳон уруши бошланди. Ватанпарвар Гитлер урушда қатнашиш учун, август ойида Бавария ҳукуматига уни армияга олишларини сўраб мурожаат қилди. Адольфни асосан кўнгилли талабалардан ташкил топган 16-Бавария пиёда полкига қабул қилишди. Бир неча ҳафталик ҳарбий машғулотлардан сўнг, у ҳам фронтга кетди. Аввалига у санитар бўлди, кейин эса бутун уруш давомида алоқачи вазифасини бажарди. Бўлажак Германия раҳбари тўрт йил давомида урушнинг энг қайноқ нуқталарида бўлиб, жами 47 та жангда қатнашади ва икки марта ярадор бўлади.

Уруш вақтида Фюрер жуда кўп маротаба ўлим билан юзма-юз келган. Қизиғи 1916 йил 7 январь куни Гитлер оёғидан яраланади ва ҳарбий госпиталга жўнатилади. Бир куни кечаси Адольф зарурат юзасидан ташқарига чиқади. Шу вақтда у ётган палаткага бомба келиб тушади. Бундан ташқари, 1918 йил уруш тугашига тўрт ҳафта қолганида Гитлер газ туфайли заҳарланиб, тўрт ой лазарет (ҳарбий шифохона)да ётади.


Уруш давомида Адольф Гитлер душман офицерини ва 15 та аскарини асирга олгани учун 1-даражали "Темир хоч” ордени билан мукофотланади. Бўлажак Фюрер оддий аскар унвонидан Ефрейтор (Германия армиясидаги ҳарбий унвон бўлиб, оғир вақтларда вақтинча отряд бошлиғи сифатида ҳаракат қилиши мумкин) даражасига кўтарилади.

Сиёсий фаолиятнинг ибтидоси

Германия Биринчи жаҳон урушида шармандали мағлубиятга учради. Ефрейтор бу мағлубиятнинг асосий сабаби деб Германияда инқилобни юзага келтирган, Веймар ва унинг тарафдорларини ҳисоблар ҳамда улардан нафратланарди. 1918 йилнинг охирида Гитлер Мюнхенга қайтиб келди. Тушкунликда юрган Адольф Гитлер яқин сафдошининг маслаҳатига кўра, немис ишчилар партиясига аъзо бўлади. Бу партия вакиллари ҳар куни Мюнхендаги Бюргербройкеллер пиво барида йиғилган. Ҳар кунги йиғилишда Фюрер нутқ сўзлаб, ўзига тарафдор йиға бошлади. Орадан икки йил ўтиб, унинг тарафдорлари Адольф Гитлерни партия раҳбари лавозимига кўтаришди. Фюрер партиянинг номини "Германия Миллий-Социалистик ишчи партияси” (НСДАП) деб ўзгартирди. 


Бўлажак Германия раҳбари янги партиянинг дастурини ишлаб чиқди. Гитлер қуйидаги ишларни амалга оширишни кўзлаган эди:

Биринчи – кучли немис империясини қуриш;

Иккинчи – Биринчи жаҳон урушидаги мағлубият учун Антанта давлатларидан ўч олиш;

Учинчи – немис миллатининг тоза ирқлилигини сақлаш ва уни энг олий ирқ сифатида кўтариш;

Тўртинчи – яҳудийларга қарши кураш олиб бориш.

Дастур шундай тузилган эдики, ҳокимиятдан норози бўлган ҳар бир кишини ўзига жалб қиларди. Ўша вақтда мамлакатда аҳвол анчагина оғир эди. Чунки Германия Антанта давлатларига катта миқдорда репарация (товон пули) тўлаши керак бўлган. Шу вазиятда Адольф Гитлер ўзининг жозибадор нутқи, оташин сўзлари билан минглаб инсонларни ўзига жалб эта олди. У нацистлар партиясига расмий белги сифатида Свастикани (учлари қайрилган хоч) ва "Хайль Гитлер” саломлашишни белгилади. Бундан ташқари, партиянинг йиғилишларини қўриқлаш учун Гитлер ўзининг яқин дўсти капитан Эрнст Рём раҳбарлиги остида ҳужумкор "Жигарранг кўйлаклилар” отряди (СА)ни ташкил қилди. Кейинчалик, CC "Қора кўйлаклилар” отряди тузилиб, бу гуруҳ Адольф Гитлернинг шахсий қўриқчилари бўлди. Бу гвардия қатъий интизомга асосланган бўлиб, унинг аъзолари сўнгги томчи қони қолгунча ўз Фюрери учун жанг қилишга қасамёд қилган.


Пиво исёни

1923 йилнинг январь ойида Франция Германиянинг Рур вилоятини босиб олди. Бу ҳам етмаганидек, 1923 йил 26 сентябрь куни янги канцлер Густав Штреземан Франциянинг барча шартларини сўзсиз қабул қилди. Бунинг натижасида мамлакатда иқтисодий ва сиёсий инқироз бошланди. Германиядаги ўнг қанот вакиллари ва коммунистлар ҳукуматга қарши чиқди. Шу вақтда Адольф Гитлер пойтахт Берлинга юриш қилишнинг айни вақти келганлигини тушуниб етди. Ўз режасини амалга ошириш учун уруш қаҳрамони генерал Эрих Людендорф билан келишиб, мамлакатда инқилоб эълон қилди. Бироқ инқилоб ҳукумат томонидан шафқатсизлик билан бостирилиб, унинг етакчилари қўлга олинди.

1924 йил 24 февраль куни Гитлер давлатга хиёнат қилишда айбланди. Суд залида унга сўз берилганида, Фюрер ўзининг нотиқлик қобилятини ишга солиб, шундай деди:

    "Менинг фикрм шундай: мен француз қиличидан ўлгандан кўра, большевистик Германияда дорга осилишни маъқул кўраман. Ҳатто, бизни минг марта айбдор деб тан олсангиз ҳам тарихнинг абадий суди бизни оқлайди ва сизнинг судингизни қарорини масхара қилиб, улоқтириб юборади”.

Адольф Гитлерга беш йил қамоқ жазоси берилди. Унинг суд залида ўзини тутиши кўпчиликда кучли таассурот қолдирди. Шундан сўнг, одамлар Гитлерни қаҳрамон сифатида яхши кўра бошлади. Гитлер қамоқхонада тўққиз ой бўлди. Айнан қамоқда Фюрер ўзининг "Mein kampf” китобини Рудольф Гессга айтиб туриб, ёздирди. Бу китобда Гитлер Германияда амалга оширмоқчи бўлган дастур лойиҳасини баён қилган.


Китобнинг асосий ғояси ижтимоий дарвинизм эди. Унда ёзилишича, шахслар ҳам, миллатлар ҳам давом этаётган яшаш учун курашнинг субъектларидир. Германия фақат душманларига қарши шафқатсиз кураш олиб борсагина, яна буюк давлат бўла олади.

"Mein kampf” зерикарли китоб бўлишига қарамай, тез орада жуда машҳур бўлиб кетди. 1939 йили бу китоб ўн битта тилга таржима қилинди ва 5,2 миллион ададда чоп этилди.

Ўз лидеридан ажралган нацистлар партияси вақтинча тушкунликка тушиб қолди. 1924 йилнинг декабрь ойида ҳукумат халқ орасида обрўси ошиб кетган Адольф Гитлерни афв этишга мажбур бўлди. 

ZAMONAVIY.COM Адольф Гитлернинг сирли ҳаётини ёритишда давом этади. Кейинги мақоламизда, Гитлернинг сиёсий майдонга кириб келиши, у юритган сиёсат ҳақида маълумот берамиз.

Сардор Али Нурматов

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 67 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #Yangilik, #habarlar, #ahborot, #newsuz, #uznews, #xabarlar, #news, #новости, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Rashid Holiqov Shahlo Ahmedovani kelin qilishi bilan bog`liq savolga javob berdi
>>> Обид Асомов 6 йил аввал тарқалган “калтаклангани” ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
>>> Абдулла Ориповнинг қизи отаси ҳақида тайёрланган кўрсатувдан ғазабланганини айтди
>>> Ўзбек хонандаси учинчи бор она бўлди
>>> Хонанда Шакира Испанияга солиқ тўлашдан бош тортганликда гумонланмоқда
>>> 45 ёшли Ўзжан Дениз 25 яшар қизга уйланди
>>> Гули АСАЛХЎЖАЕВА: «Бир ёниб-ўчадиган машҳурликдан, ўртамиёналик афзал…»
>>> ​АЛЛА ПУГАЧЁВАНИНГ НЕВАРАСИ УЙЛАНДИ(ФОТО)
>>> Арча байрами қаерда ва қачон бошланади?(Фото)
>>> Сардор Раҳимхондан қандай "Яхшилик"?



reqlom2

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari