Четверг, 18.10.2018, 16:25
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [564]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [481]
Hikoyalar to'plami [392]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [823]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [115]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [50]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [912]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [103]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Статистика



Онлайн всего: 95
Гостей: 94
Пользователей: 1
JaffarROt

Yangiliklar Olami


Главная » 2017 » Июль » 29 » ЗУҲРА АШУРОВА: "ЖАҲЛИМ ЧИҚҚАНИДА ҲУРМАТ ДАРАЖАСИНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЯМАН"
18:30
ЗУҲРА АШУРОВА: "ЖАҲЛИМ ЧИҚҚАНИДА ҲУРМАТ ДАРАЖАСИНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЯМАН"
Ўзбек миллий театр санъати равнақи йўлида хизмат қилаётганлардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зуҳра Ашуровадир. У яратган образлар ўзининг сержилолиги, меҳрибонлиги, одамийлигию қатъиятлилиги ва томошабинларга яқинлиги билан ажралиб туради. "Сўғдиёна" газетасида актриса билан суҳбат чоп этилди.

— Зуҳрахон, суҳбатга кела ётиб бир нарса ҳақида ўйлаб қолдим, бугун негадир? айрим оилаларда опа-укалар, жигарлар ўртасидаги меҳр-оқибат йўқолиб бораётгандек…

— Жигарларнинг бир-бирига меҳр-оқибатли бўлиб вояга етишишида ота-онанинг меҳнати катта. Биласизми, мен 31 август куни эрта саҳарда дунёга келганман. Эътибор опам ўшанда 7 ёш бўлиб, 1-синфга чиқишлари керак экан. Улар онамга чақалоқни парваришлашда ёрдам бераман деб, мактабга бир йил кечикиб, 8 ёшда чиққанлар. Шу сабаб ҳам уларни онам деб чақираман. Тўй-ҳашамда, ғамбода кунларимда, қувончли дамларимда доим улар билан маслаҳатлашаман. Опам эса мени ҳанузгача ёш боладек эркалатадилар. Оилада уч ўғил, уч қизмиз. Катта акам оламдан ўтган. Жигарларим билан кўз тегмасин, жуда меҳр-оқибатли, аҳилмиз, уйларимиз ҳам бир-бирига яқин.

Яна отам мактабга чиқаётган йилим ҳовлимизга экиш учун атиргуллар олиб келганини энтикиб хотирлайман. Мен ёшлигимга бориб, ариқ ҳам олмасдан атиргулларни экибман. Ишдан қайтганларида мен эккан гулларга кулиб қарадилар-да, «Майли, она қизим, зарари йўқ, кейинроқ қайта экармиз», деганлар, шу билан нотекис бўлиб қолиб кетган. Турмушга чиққанимдан сўнг акам атиргулларни бир текис қилиб қайта экмоқчи бўлсалар, «Тегма, бу гулларни синглинг эккан», деган эканлар. Бу ҳам бизнинг бир-биримизга бўлган меҳримизни шакллантирган бир ибратли воқеадир.

— Гулларга меҳрингиз бўлакча-а?

— Ҳа. Худи онам раҳматлидек. Онам настарин гулини жуда яхши кўрардилар. Эрта баҳордан ҳовлимиз лолазорга айланарди. 6 апрелда, қизимнинг туғилган кунида онам настарин ва лолалардан иборат гулдаста билан уйимизга кириб келишлари ҳамон кўз ўнгимда.

— Сизни саҳнани қадрлайдиган актриса, дея таърифлашади.

— Актриса бўлиш орзусига эришишим осон кечмаган. Онам раҳматли «Артист бўлсанг, сени ким келин қилади?» дея хавотир аралаш қаршилик кўрсатганлар. Отам кўнглимга қараганлар, у киши бизга доим «сиз»лаб мурожаат қилардилар. Тўғри, падарим кўпроқ сухандон бўлишимни орзулаганлар. Қўни-қўшни ўртасида ҳар хил миш-миш гаплар ҳам тарқалган. Саҳнада кимлар биландир эр-хотин бўлиб чиқсам, «Вой, Жўра аканинг қизи фалончининг хотини бўлиб чиқибди», дейишган. Уйга йиғлаб келган кезларим ҳам бўлган. «Ҳали шундай актриса бўлайки, гап-сўз қилганлар уялиб қолсин. Онам эса қувониб юрсинлар», дердим. Орадан йиллар ўтгач, волидам мендан, касбимдан рози бўлди. «Мен Зуҳра Ашурованинг онасиман», дея фахр билан сўзлаганларида кўзим ёшланарди. Қисматни қарангки, авваллари артистнинг қизини ҳамма келинликка олмаган бўлса, бугунги кунда бунинг акси бўлиб чиқяпти. Санъаткорга қиз берсам, артистдан куёвим бўлса, қанийди, дегувчи инсонлар орамизда анчагина топилади. Санъаткорга қиз бермайман, деган кишиларнинг набиралари бугунги кунда санъаткор бўлиш учун ҳаракат қилишаяпти. Санъаткорлик анча машаққат талаб этилишини, афсуски, ҳамма ҳам ҳис этавермайди. Санъатни эгаллаш учун Зуҳра Ашурова тирноқлари билан тирмашганини билишмайди. Шунга қарамасдан тиришиб, орзумга, олдимга қўйган мақсадимга эришганман. Мана шунақа қийинчиликлардан ўтганим учун ҳам саҳнанинг қадрига етаман.

— Ёш ижодкор аёллар билан суҳбатлашсангиз, одатда, санъатда дугонам йўқ, деб қолишади.

— Бизда эса аксинча. Аксарият ҳамкасбларим билан институтда бирга таҳсил олганмиз. Талабалик йилларимиздан бир-биримизни таниганмиз. Миллий театрга олдинма-кейин ишга келган Шоҳида Исмоилова, Саида Раметова, Раъно Ярашева, Муқаддас Холиқова, Маҳфуза Боботиллаева, Нодира Маҳмудова ва мени «Санамлар» деб аташарди. Ўша кезларда Янги йил арафасида, баҳор байрамларида ўзимиз сценарий ёзиб, телевидение орқали кўрсатув тайёрлардик. Театрда «Онанг ўргилсин, болам» номли спектакль қўйганмиз. «Антиқа қудалар» номли спектаклимиз анча шов-шувларга сабаб бўлди. Кўп йиллар саҳнадан тушмади бу асар. Ҳаммамизнинг ғоямиз асосида Нодира Маҳмудова сценарий ёзган эди. Ҳамкасб дугоналарим каби аҳил жамоа бошқа бўлмаса керак. Ижодга бўлган, ишга бўлган меҳр-муҳаббатимиз беқиёс. Ҳозир ёшимиз анча улғайганига қарамай, шижоатимиз, ғайратимиз сўнмаган. Бир-биримизга ҳамдард ва дардкашмиз. Маҳфуза Боботиллаева билан институтда 4 йил бир гуруҳда ўқиганман, ҳанузгача яқин дугонамиз. Бир-биримизнинг ўртамизда ҳеч қандай сир йўқ. Хонадонимиздаги, театрдаги муаммоларни ўртага ташлаб, биргаликда ҳал қиламиз. 35 йилдан буён театрда Муқаддас Холиқова билан хонадошман. Уни кўпчилик жуда чўрткесар деб ўйлайди. Аслида унинг роллари шунақа. Бу аёлнинг инсоний фазилатларига ҳавас қилса арзийди. Жудаям оқибатли инсон. У ҳеч биримизни байрамларда табриклашни унутмайди. Ҳатто, набираларимни 1 июнь – Халқаро болалар кунида қутлашни ҳам ёдидан чиқармайди. Раъно Ярашева ҳам атрофидагиларга эътиборли. Бир-биримизнинг фарзандларимизга маслаҳат беришга, тўғри йўлга солишга, керак пайтда, ҳатто, уришишга ҳам ҳаддимиз сиғади. Раънохон биздан кейин ҳам фарзандларимиз бир-бири билан борди-келди қилсин, дейди. Болаларимиз ҳам бир-бири билан анча яқин бўлиб кетишган. Илоҳим, меҳр-оқибатимиз йўқолмасин.

— Кино, сериалларда ҳам суратга тушасиз. Санъатнинг бу йўналишидаги ижронгиздан қониқасизми?

— Рости, ўзимни кинодан омади келган актриса, деб санамайман. Тўғри, ролларим бор, бироқ ўзим истаган ва қониқтирадиган тўлақонли образни яратганим йўқ. Масалан, томошбаинлар «Келинлар қўзғолони» деса Дилбар Икромовани, «Ўткан кунлар» ҳақида сўз кетса, Гулчеҳра Жамиловани, «Севгинатор» деганда эса Муқаддас Ҳолиқовани кўз олдига келтиришади. Менда мана, шундай роллар йўқ. Вилоятларга борганимда кўпроқ телепостановкалардаги Хонзодабегим, Лайли образларимни эслашади. Яна «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» кўрсатуви орқали эслаб қолишган. Бунинг учун Мираббос Мирзааҳмедовга раҳмат айтаман.

— Руҳиятингизга қандай роллар таъсир этади?

— Айни кунда муштипар, ҳақиқат излаб ҳар бир эшикка бош ураётган аёл образи. Ҳозир жуда таъсирчан бўлиб қолганман. Урди-сурди фильмларни ҳеч кўролмайман. Ҳаётий воқеалар тасвирланган мазмунли фильмларни томоша қилгим келади. «Осмондаги болалар», «Новда» картиналари ана шундай фильмлар сирасига киради.

— Режиссёрларимиз қиёфангизни қандай ролларга мос дейишади?

— Режиссёр Мақсуд Юнусовдан «Нима учун Зуҳра Ашурова ижобий, лирик ролларни гавдалантиради? Нега Хонзодабегим, Лайлиларни бергансиз?» деб сўрашган экан. Ўша кезларда режиссёримиз «Бибихоним» фильми устида ишлаётганди. Мен Бибихоним ролига тайёргарлик кўраётгандим. «Зуҳрада ҳақиқий ўзбекона юз, ўзбекона муомала бор», дея жавоб қайтарган. Яқинда бир режиссёр ёрдамчиси билан суҳбатлашиб қолдим. «Сизнинг кўзларингиз маъюс, уларга қаҳр бегона бўлгани учун мана бу фильмга ололмадик», деди. Буни ўзим ҳам тан оламан. Серқирра актриса бўлишни орзу қиламан, лекин ташқи кўринишим фақат ижобий ролларга мос тушади. Салбий роллар ижро этишни истайман-у, томошабинни алдаб бўлмайди, кўзингиз сотиб қўяди.

— Янглишмасам, қизингизни турмушга узатгансиз. Қуда-андачиликда нималарга кўпроқ риоя этгансиз?

— Очиғи, аввало қизимизнинг бу борадаги танловига қаршилик билдиргандик. Узоқ жойга узатишни истамадик. Чунки куёвимиз Наманганлик. Қизим билан куёвим Жаҳон тиллари университетининг журналистика факультетида бирга ўқиб, бир-бирларига кўнгил қўйишган. Биласиз, кўнгилга буйруқ бериб бўлмайди. Менинг ота-онам ҳам кўнглимга қараб иш тутишган. Шуларни ўйлаб, қизимнинг кўнглига қарши бормасликка қарор қилдик. Куёвим Баҳодиржонни ўз фарзандимдек кўраман. Қизим айни кунда Тошкент телеканалида «Китобхон шоу» кўрсатуви бошловчиси ва муҳаррири. Улар икки фарзанднинг ота-онаси.

— Данагидан мағзи ширин, дейишади. Ёнингизга келганида набираларингиз билан нималар тўғрисида суҳбатлашасиз?

— Катта набирам, мана, ҳозир ҳам ёнимда. Насиб этса, кейинги йили мактабга чиқади. У хонадонимиз қувончи. Ишдан чарчаб келганимда авваллари қизларим «Ким?» дейишса, бутун чарчоқларим чиқиб кетарди. Ҳозир набирам эшикни очса, дилим ёришиб кетади. Ёш болалар катталарга ижобий таъсир кўрсатади. Қувониб бағримга босаман. Қайнэгачим «Набиралар – валидол», дейди. Мен ҳам шу фикрга қўшиламан. Неварам ота-онасининг ёнига кетса, уйимиз ҳувиллаб қолади. Уч-тўрт кун ўтмасдан қайтариб олиб келамиз. Эртак китоблар ўқиб берамиз, билганларимизни қайта-қайта айтаверганимиздан улар, ҳатто, ёдлаб олишган. Албатта, одобга, кўча-кўйда, дастурхон атрофида ўзини қандай тутиш кераклигини ўргатишга ҳаракат қилаяпмиз. Бола — ёш ниҳол, унга меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлсангиз, барча айтганларингизни бажаради.

— Нималар сизни ранжитади, нималардан афсусланасиз?

— Ғирромлик, ёлғон аралашган, самимиятдан узоқ муомаладан, ноҳақликдан ранжийман. Касбимизга енгил-елпи қараётган ёшларни кўрсам, хафа бўламан. Наҳотки, улар касбимизга хиёнат қилишгача боришаяпти, деб юрагим ўртанади. Вақт ўгач, ўзлари ҳам буни англайди. Ёлғоннинг миси, барибир, чиқади-ку. Театрда ҳам, кинода ҳам янги роллар яратолмаган кезларим бўлди. Бунинг ўзига хос сабаблари бор ва унга баъзи кишилар сабабчи бўлишган. Кимлар учундир бой берилган йилларимга ачинаман. Ўз вақтида режиссёрлардан роль сўрамаганим учун ҳам афсусланаман.

— Мухлислар...

— Шукр, мухлисларим кўп. Бозорларда юришни яхши кўраман. Доим ҳурмат кўрсатишади. Лекин баъзи жойларда сизни ерга урадиганлар учраб туради. Яхши гапирганимни суиистеъмол қиладиганлар ҳам афсуски топилади. Мухлислар ҳам ҳар хил, аммо мени эъзозлайдиганлар улар орасида кўпчиликни ташкил этиши мени қувонтиради.

— Четдан қараганда юмшоқ табиатли аёлга, суҳбатлашганда эса шаддодга ўхшайсиз. Аслида, табиатан қандайсиз?

— Саҳна бошқа, ҳаёт бошқа. Самимийликка интиламан. Бироқ мен ҳам кўплар қатори бандаман. Кўнгилни ранжитадиган гаплар эшитсам, фарзандларимни, ўзимни иззат-нафсимни топтайдиган сўзлар бўлса, тўнимни тескари кийиб оламан. Идеал инсон бўлмайди, ўта маданиятли одамда ҳам, сабр-тоқат чегараси бўлади.

— Қийинчиликларни қандай енггансиз?

— Ўз шиорим бор. «Бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди-ку!» дея ўзимни тинчлантирганман.

— Тузатиб бўлмас камчилигингиз?

— «Зуҳранинг жаҳли чиқмасин. Жаҳли чиқса ҳеч кимни танимайди», дейишади дугоналарим. Жаҳлим чиққанда ҳурмат даражасини йўқотиб қўяман. Катта-кичикнинг фарқига бормай қоламан.

Маъпура НАБИЕВА суҳбатлашди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 215 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​ЮЛДУЗ РАЖАБОВА ДАБДАБАЛИ ТЎЙЛАР ВА БУРАК ОЗЧИВИТ БИЛАН ИШЛАШ ОРЗУСИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
>>> ГУЛЧЕҲРА ЖАМИЛОВА: "ВАҚТИДА ВА ЧИРОЙЛИ КЕТИШНИ БИЛИШ КЕРАК"
>>> ​АСЛИ ТОШКЕНТЛИК БЎЛГАН АКТРИСА MARVEL`НИНГ ЯНГИ СЕРИАЛИДА БОШ РОЛНИ ИЖРО ЭТАДИ
>>> МУНИСА РИЗАЕВА РАШИД ХОЛИҚОВ БИЛАН КУЙЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ҚЎШИҒИНИ ЎЗИ КУЙЛАГАНИ ВА АРМОНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
>>> Анвар Собиров кўзида ёш билан онасини хотирлади
>>> Одам савдоси ва ОИТСга қарши курашувчи янги ўзбек фильми: "Иснод"
>>> Xonanda Lolaning singlisi Asal turmushga chiqdi (foto)
>>> ​Rayhon konsertidan: 6 ta duet, jonli ijro, betakror raqslar va “jonlangan” tarix(Foto)
>>> ​Rayhon va Farhod Alimovdan yangi oilaviy fotosessiya(Foto)
>>> Дилмурод Султонов Озода Саидзода билан қандай ҳамкорлик қилди?


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari