Пятница, 09.12.2016, 12:42
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 127
Гостей: 127
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Июнь » 20 » Zulmatga yashiringan sir
19:38
Zulmatga yashiringan sir
Ярим тун. Сокинлик. Тоғ ён бағрида жойлашган Мўйдин қишлоғи ўзининг тоғидек салобат тўкиб турар, ҳар замонда итларнинг ҳуриши сокинлик қаърига чўккан тунни уйғотгандек бўлар, бироқ, кундалик ишлардан толиққан қишлоқ аҳолисининг ширин уйқусини бу шовқинлар буза олмас эди. Ҳудди ушатилган патирдек яримта ой бироз орқага ётган ҳолда, зулматнинг қора кўланкасига қарши чиққандек хира нур сочарди. Қишлоқ касалхонаси қоровули Мардон ҳам осмондаги юлдузларга тикилганча икки боласини, муштипар хотинини ўйларкан, рўзғорнинг ҳали униси кам, ҳали буниси кам деган ташвишлари уйқусини қочирди. "Ойлик маоши ҳам ҳаминқадар - энига тортсанг бўйига етмайди. Тўғри, иши қийин эмас – уч кунда бир марта тунги навбатчиликда туради, қолган кунлари уй ишлари билан банд. Қишлоғи ҳам ёмон эмас. Ерлари ҳосилдор, чўпни қадасанг дарахт бўлади. Худо осмондан ёғингарчиликни берса, бас. Ҳовлига ул-бул экиб ҳам тирикчиликни қилса бўлади. Жилла қурса иккита оқлик сигир олсаку нур устига нур. Бола чақасининг оғзи оққа етади-да. Аксига олиб бу йил ҳам худо йилдан қарашмади. Қурғоқчилик, молга ем-ҳашак йўқ. Майли, борига барака, соғ-омон юрганимизнинг ўзига ҳам шукр”. Мардон шу каби ўй-хаёллар оғушида ярим тун бўлганини ҳам билмай қолди. Гарчи ҳаётда анча йўқчиликни кўрган бўлса ҳам барибир худонинг берган ризқига шукр қилишни отаси, бобосидан ўрганган. < Мардоннинг ёстиғи бироз пастлик қилди шекилли, икки қўлини бошининг тагига олиб, ёстиқни бироз буклади. Анчайин эскириб қолган кроват ҳам тун сокинлигини бузиб ғирчиллар, бу Мардонга унчалик ёқмаса ҳам ҳар кунлик овозга бутунлай кўникиб кетган эди. "Тавба, - яна ўйлади Мардон ҳудди кўнгли бир нарсани сезгандек, - шунчалик ҳам сокин тун бўладими? Навбатчи шифокорлар ҳам беморларга тунги уколларини қилмайдими-а”. Нимагадир кўнгли ғаш бўлган Мардон эринибгина туриб, банкада турган муздай сувдан сипқорди. Чанқаган экан, хаёлга берилиб сезмапти ҳам. Лабларини енгига артиб кроватга қайтадан аста ёнбошлаётган эди, касалхонага яқин ҳовлилардан бирида ғала-ғовур овозлари эшитилиб қолди. "Тинчликмикин ишқилиб”, - ўзича ўйлади Мардон. Нима бўлганда ҳам қоровул-да, масъулиятни ҳис қилган Мардон шовқин-сурон бўлаётган жойга яқинроқ боришга ҳаракат қилди. Яқинлашгани сари аламли сўкиниш, ҳақорат овозлари эшитила бошлади. "Тўхта-тўхта ахир бу овоз Шоди бобонинг уйидан келаяпти-ку. Бу уйда қишлоқнинг ҳали бирор кишиси ортиқча шовқин бўлганини эслай олмаса керак. Қишлоқдаги энг намунали оилалардан бири-ку”. Шу хаёллар билан воқеа жойига яқинлашган ҳам эдики, милтиқ овози "варанг”лаб бутун борлиқни гўёки жаҳаннам олови тутгандек ҳамма ёқ ёп-ёруғ бўлиб кетди. Нима бўлаётганини идрок ҳам қила олмаган Мардон бир неча сония тахтадек қотиб қолди. Кимнингдир аламли "вой-дод, ўлаяпман” деган ўкиргани ҳушини жойига келтирди. Ўқ ҳовли олдида турган одамга аниқ теккан эди. Жон ҳолатда сим девордан сакраб ўтган у одам Мардонга тикилди. Бу кўзлар ойнинг хира ёруғида жуда ваҳимали йилтирар, ҳудди "менинг ягона гувоҳим сенсан, мени отганига гувоҳлик бер” деяётгандек эди. Қўрқув ва оғриқ барчаси бир бўлиб унинг кўзларида қотган, Мардон бундай манзарани болалигида қассоб тоғаси қўйни бўғизлаганда қўйнинг кўзларида кўрган эди. Ушбу лаҳзаларда Мардоннинг бутун ҳаёти кўз олдидан ўтди ва шахт билан ўгирилганча орқасига қарамасдан қочди. Ўз кроватига қандай етиб келганини, қандай қилиб кўрпани ёпинганини ҳам билмай қолди. Қўл-оёғи тинимсиз титрар, банкадаги сувни топиб ича олмас, қўллари столнинг устида ҳудди кўр одамнинг қўлидек у ёқдан - бу ёққа бориб келарди. Ўша овоз яна эшитилди - "қутқаринглар, у мени отди”.

Эрталаб бутун қишлоқда шов-шув тарқалди - "Шоди бобонинг уйи олдида Қулмат акани ўлдириб кетишибди”. Қишлоқ мактабининг ёнида тумонат одам. Милиция ходимлари, маҳалла оқсақоллари, гувоҳлар ҳаммаси жам. Сабаби Шоди бобонинг уйи шундоққина қишлоқ мактаби ва касалхонасининг рўпарасида жойлашган эди. Даҳшатли манзаранинг гувоҳи бўлганлар турли-туман тахминларни қилишар, айб кимдалигини билишмасада, ўзларининг фикрларини билдиришарди. Ахир халқнинг оғзига элак тутиб бўладими?. Мактабга кираверишда, шундоққина зинанинг ёнида, синфхона деразасининг тагида қип-қизил қонига беланиб ётган Қулматнинг устига ташлаб қўйилган оппоқ мато ҳам қизил қонга бўялган, афтидан марҳум жуда кўп қон йўқотгани унинг ётиши-дан ва матодаги қон доғларидан маълум эди. - Бечора, роса қийналган шекилли, Шоди бобонинг уйидан мактабгача судралиб келибди,- дея воқеага ўзининг фикрини билдирди қишлоқ оқсоқоли Ҳикмат ака, - жуда кўп қон йўқотган. Мактаб олдига тўкилган майда шағал тошлар, бақувват Қулматнинг тагида уюм ҳолатда ётар, афтидан Қулмат уларни жон ҳолатда чунонам сочган ва судралган эдики, кўрган одамнинг юраги эзиларди. Милиция ходимлари аҳолини воқеа жойига яқинлаштирмади. Эндигина еттинчи синфга ўтган Абдулла ҳам мактабга келиб шу воқеанинг устидан чиқди. Мурғак қалбли Абдулла ва унинг синфдошлари бу қотиллик эканлигини англамас, улар учун бу шунчаки бир қизиқ ҳодиса эди, холос. - Дарс қолиб кетмасин, ҳамма синфга, - деди оқсоқол жаҳл аралаш, салобат билан. Ҳамма гур этиб ўзини синфхоналарига урди. Абдулла ҳам синфига кириб ўзининг жойига ўтирди. Бир хаёлда деразадан қараган эди Қулматнинг жасади қонига беланиб шундоқ дераза тагида ётарди. Ўқитувчининг гаплари қулоғига кирмас, ўзи ҳам сезмаган қўрқув аралаш деразадан кўзини узмасди. Дарснинг ўн-ўн беш дақиқаси ўтар-ўтмас мактаб ёшлар етакчиси кириб ҳаммага жавоб бўлганини, директор шунақа топшириқ берганини айтди. Болалар ҳам шуни кутиб тургандек, шовқин-сурон билан мактабдан чиқиб кетишди. Қишлоқ "участкавой”и Назир милиса касбига хос синчковлик билан жасад тепасига келди ва ўзининг ҳаёти давомида орттирган тажрибаларидан келиб чиқиб, ўзича бир нималарни ёзиб, туман марказидан текширувчилар келгунча атрофни, кўзга илинадиган далилий ашёларни кузатишга тушди. Шу пайт Қулматнинг кичик ўғли Анвар дод солганча мактаб дарвозасидан кира солиб, отасининг жасади томон югурди. - Ота, сизга нима бўлди, ким сизни бу аҳволга солди? Назир милиса чаққонлик билан унинг йўлини тўсди. Сабаби, агар жасад қимирлаб кетса суриштирувни олиб боришга бироз бўлса-да ҳалақит бериши мумкин. Ўғил чунонам фарёд солардики, Қулматнинг ўзидек бақувват Анварга икки милиция ходимининг кучи етмас, алам билан отасини шу кўйга солганларни тинимсиз сўкар, қасос олишини айтиб бақирарди. Отанинг бу тахлит ўлими ўғилга оғир ботди шекилли, ҳушидан кетиб йиқилди. *** Эрталаб навбатчиликни шеригига топширган Мардон бир аҳволда уйга келди. Лабларига учуқ тошган, ранги докадек оқариб кетган эди. Олдига пешвоз чиққан хотини, кечаси тунда нима бўлганини, ҳамманинг оғзида турли гап юрганини айтиб, ўзи шундоқ ҳам қийин аҳволда қолган Мардоннинг ярасига туз сепарди. Томоғидан қил ҳам ўтмаган Мардон хотини олиб келган овқатни четга суриб, кечаси тунда бўлган воқеаларни бир бошидан эслашга уринди. "Нималар бўлди ўзи, ким кимни отди? Шоди бобонинг қишлоқда юрган шаҳарлик набираси уйдан милтиқ олиб чиққандек бўлди, ўқ отилди, кимдир гурсиллаб ерга қулаб, дод солди. Мардон эса қўрққанидан қочди. Мен қўрқоқман, - ичини ит тирнай бошлади Мардоннинг. Ёрдам беришим керак эди”. Бир нуқтага тикилган Мардоннинг ранги докадек оқариб кетганини кўриб, хотини яна сўрайди: - Нима бўлди, дадаси? ... - Одамни қўрқитмасангиз-чи... Кечаси кимнидир ўлдириб кетишибдими? - ... Мардон ўз ёғига ўзи қовурилганча хотинининг гапларига қулоқ ҳам солмас, қўрқувдан билинар-билинмас лаблари пирпирарди. "Наҳотки, энди қамалиб кетаман. Кўра туриб ёрдам бермасдан қочиб кетганим учун қамалиб кетаманми?”. Бу хаёллардан Мардон баттар ваҳимага тушар, тиззасида турган қўллари қалтираётганини ўзи ҳам сезмасди. Шу кундан бошлаб унинг кўз олдидан марҳумнинг юзида қотиб қолган даҳшатли манзара, дод-фарёди кетмай қолди. На ейишида, на ичишида ҳаловат қолди. 

Суриштирув ишлари олиб борилди. Туман марказидан қўшимча ходимлар жалб этилди. Тиббий экспертиза ходимлари жасадни кўтарган эди, унинг тагидан ранги униққан, анчайин эскириб қолган қалампир нусха дўппини топишди. Назир милиса ҳудди тилла топгандек хурсанд бўлиб кетди: - Бу бош кийими бизга анча ёрдам бериши аниқ. - Тўғри айтасиз, - деди марказдан келган милиция ходими, - буни кимникилигини аниқланглар. Қишлоқ кичкина, ким доимий шунақа дўппи кийиб юради, ҳамма билади. Дўппининг эгасини топиш қийин бўлмади. Мактаб ўқитувчиларидан сўрашганида, у мактаб ўқитувчиси Рўзи акага тегишли эканлиги ойдинлашди. - Мурожаат қилишга рухсат этинг, ўртоқ бошлиқ! - Рухсат! - Марҳум тўртта жойидан ўткир учли бирон бир асбоб билан жароҳатланган. Мисол учун отвёртка ёки шунга ўхшаш нарса. Рухсат берсангиз, биз дўппининг эгаси Рўзи акани сўроқ қилсак. Милтиқ овози ҳақида ҳеч ким чурқ этиб оғиз очмаганидан, ҳатто гувоҳларнинг ҳам йўқлигидан милиция ходимлари чалғиётган, унинг устига сочма ўқ жароҳати диаметри кичиклиги ва изларнинг кўплиги сабаб милтиқ билан отиб ўлдирилганига шубҳа уйғотарди. Рўзи акани топиш қийин бўлмади. Уйида экан. Кеча кўп ичганиданми пешингача ухлаган, ё чарчоқдан, ё уйқуданми ҳар тугул кўзи шишган, ўзи ҳам бир аҳволда эди. - Дўппи сизникими? – милиция ходимининг биринчи саволи шу бўлди. - Меники, - кўпам қийнамасдан саволни тасдиқлади Рўзи. - Кеча тунда марҳум билан қотиллик содир бўлган жойда эдингизми? Нима бўлганини батафсил гапириб беринг. Сизнинг дўппингиз марҳум жасади тагидан топилди. - Мен кеча тунда ҳеч ким билан бирга эмас эдим. Уйда эдим. Уйдагилар ҳам буни тасдиқлайди. - Унда дўппи марҳумнинг тагига қандай келиб қолган? - Бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. - Уйини тинтиб чиқинглар, - ёрдамчиларига буйруқ берди капитан. Марҳум ўткир учли темир билан кучли жароҳат етказилиши оқибатидан ўлган. Ҳаммасини очиқ-ойдин айтсангиз, ўзингизга яхши. Акс ҳолда ёлғон гувоҳлик берганингиз ва марҳумга ёрдам бермаганингиз учун қамалиб кетасиз. - Мурожаат этишга рухсат этинг, ўртоқ капитан! – ходимнинг гапи иккисининг суҳбатини бўлиб қўйди. - Нима гап? Молхонадан мана бу иккита отвёртка топилди. Латтага ўралган ҳолда турган экан. - Зудлик билан экспертизага олиб боринг, текширишсин. - Худди шундай. - Кўрдингизми, ўзингизга жабр қилдингиз, - Рўзи акага мурожаат қилди капитан Боқиев, - ҳозир ҳаммаси исботланса, умрингиз қамоқда чирийди. - ... - Қани, уни терговга олиб боринглар, - Рўзи акани кўрсатиб буйруқ қилди Боқиев. Туман марказидан келган экспертлар мурдани текшириш учун олиб кетишди. Ҳали ҳамон гумонлар аримаган, капитан Боқиевнинг тахминича марҳум ингичка учли қаттиқ жисм билан жароҳатланиши натижасида кўп қон йўқотишдан ўлган. Бутун қишлоқда шов-шувлар, тахминлар тинчимаган, Мардон қатори воқеага гувоҳ бўлганлар бўлмаса-да, ўқ овозини эшитганлар бор эди. Бироқ ҳеч ким бу ҳақда чурқ этиб оғиз очмас, ўша ҳамманинг қўрққани "кўрдим дедим тутилдим, кўрмадим дедим қутилдим” қабилида иш тутиши терговчилар ишини чигаллаштириб юбораётган эди. "Мени қандай ўлдиришганини айт, номард. Ахир, фақат сен кўрдингку. Мени қутқармасдан қочиб кетдинг-а. Эсингдами, отанг сенга суннат тўйи қилганида мен тўйингда хизмат қилгандим. Елкамга кўтариб, тўйингда роса ўйнагандим. Кел, яна сени кўтариб ўйнагим келаяпти. Кел, биргаликда ўйнаймиз. Ёки болаларинги опичлаб ўйнайинми?”. Мардон Қулматга яхшилаб тикилди. "Ахир сиз ўлмаганмисиз? Кеча сизни Шоди бобонинг набираси отиб ташладику”. Гўё қоронғулик қаъридан чиқиб келаётгандек Қулматнинг юзларига аста ёруғлик келди. Қулматнинг қонга беланган юзидаги иккита кўз ўлим талвасасида қандай бўлса шундайлигича нафрат билан тўлалигини кўрган Мардон даҳшатдан бақириб юборди. "Йўқ, болаларимни тинч қўй”. Мардон бақирганча уйғониб кетди: "Ҳайрият туш экан”. - Дадаси, сизга нима бўлди? Ёзнинг иссиқ кунлари эмасми, кечаси билан ухламаган Мардон тушлик маҳали ухлаб қолибди. - Ҳеч нима, сал босинқирадим шекилли. Мардон қанчалик виждон азобидан қийналмасин, кўрганларини ички ишлар идорасига бориб рўй-рост айтишга журъати етмасди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 714 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: хикоя, HAYOTIY HIKOYALAR, Hikoya, хикоялар, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, bo'lgan voqealar, хадислар, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!
>>> «Тошкентнинг шўх қизи» — Дилфуза ИСМОИЛОВА эрининг хиёнати, чилласи чиқмаган келини ва тўй кунидаги кўз ёшлари ҳақида…
>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак
>>> Лола. Бир пайдо бўлади, бир тинчиб кетади.
>>> «Ишқ жодуси»даги Дан Гао ҳақида 10 факт
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> Озода Саидзода ҳовлиси бузилишидан хавотир билдирди.
>>> Севарани ерга уриб, Шахзодани кулгуга қўйиш кимга керак?
>>> “Қайданам суйдима”... Самандар Ҳамроқулов нима демоқчи?
>>> Ризаева Ғойиповга турмушга чиқмоқда! Яна бир ижодий оила!


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari